Ўқув — методика бошқармаси (Ў-МБ)

бошлиғи Phd,Техника фанлари доктори

Мурадов Рустам Анварович

Тошкент шаҳри Қори-Ниёзий кўчаси 39 уй.

тел: (71) 237-09-93.

 e—mail: tiim_oquv_bolimi@umail.uz;

timi_omb_boshliq@edu.uz

 

Ўқув-методика бўлими Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябридаги «Республика Қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 415-сонли қарори ҳамда институтнинг 13 сентябрь 187 А/Ф буйруғига асосан Ўқув бўлими ва ўқув-услубий булимнинг бирлаштирилиши асосида ташкил этилган.

            Ўқув — методика бошқармасиВазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 3 ноябридаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 311-сонли қарори асосида Ўқув-методика бўлими негизида ташкил этилди.

Ў-МБ институтда ўқув ва ўқув — услубий жараёнларни ташкиллаштирувчи асосий бўлим бўлиб, Ўқув ишлари бўйича проректорга бўйсунади.

Ў-МБ ўз ишини Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонун, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги қарорлари ва буйруқлари, институт ректори буйруқлари ва мазкур низомдан келиб чиққан ҳолда институт Ўқув ишлари буйича проректор тасдиқлаган иш режаси бўйича иш олиб боради.

Ў-МБ ўз фаолияти бўйича институт ректори, Ўқув ишлари бўйича проректор, институт илмий кенгаш олдида ҳисобот беради.

Ў-МБ ичидаги иш вазифалар тақсимоти ЎМБ бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган низом асосида аниқланади.

 

Ўқув-методика бошқармаси ташкил қилиниши ва унда ишлаган ходимларнинг таркиби

Ушбу бошқарма институт ташкил қилинган даврдан бошлаб, яъни 1934 йилдан ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Дастлаб 1934 йилда Ўқув бўлими директор муовини лавозимига профессор Н.А.Янишевский тайинланган.

ТИМИ Ўқув бошқармаси (бўлими) бошлиқлари:

Йил Ф.И.Ш. Илмий даражаси Илмий унвони Изоҳ
1 1934,1939,1941,

1943-1945

Н.А.Янишевский Т.ф.д. профессор
2 1938 Ж.Абрамов Т.ф.н. доцент
3 1939, 1941-1943 М.В.Сабликов Т.ф.н. доцент
4 1940 Г.А.Кошевников. Т.ф.н. доцент
5 1945 А.А. Рачинский Т.ф.н. доцент
6 1946 П.В.Самострелов Т.ф.н. доцент
7 1947 М.М.Шампан Т.ф.н. доцент
8 1950, 1955-1963 А.А.Асқаров Т.ф.н. доцент
9 1951 В.П.Қурбонов Т.ф.н. доцент
10 1951, 1975 А.Г.Останков Т.ф.н. доцент
11 1952-1955 Е.Г.Батурин Т.ф.н. профессор
12 1963-1966 М.И.Мурадов Т.ф.н. доцент
14 1966 Н.В.Бригген Т.ф.н. доцент
16 1978 П.И.Лысенко Т.ф.н. доцент
17 1979 О.В.Лебедев Т.ф.н. доцент
18 1980, 1986 Ф.М. Рахимбаев Т.ф.н. доцент
19 1981 Р.А. Астанова Т.ф.н. доцент
20 1982 Б.П.Суровцев Т.ф.н. доцент
21 1983, 1989 Ю.Ж. Худоев Т.ф.н. доцент
22 1986 Н.П.Тогунова Т.ф.н. доцент
23 1986 В.А.Пак Т.ф.н. доцент
24 1988 Б.А.Лоц Т.ф.н. доцент
26 1990 С.И.Холиқулов Т.ф.н. доцент
27 1991-1992 Т. Ибрагимов Т.ф.н. доцент
28 1992-1994 Т.А. Мирсаидов Т.ф.н. доцент
29 1994-1995 Т.С. Набиев Т.ф.н. доцент
30 1995-1996 Қ.Ҳусанов Т.ф.н. доцент
31 1996-1999 Б. Назаров Т.ф.н. доцент
32 1999-2000 Х.И. Шукурлаев Т.ф.н. доцент
33 2000-2001 Б.П. Шаймарданов Т.ф.н. доцент
34 2001-2015 Р.Р.Абдураупов Т.ф.н.

(Ph.D.)

доцент
35 2015-хв Р.А. Мурадов т.ф.д.