Бугунги кунда институтимизда 447 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият кўрсатиб, уларнинг 43 нафари фан докторлари, профессорлар, 144 нафари фан номзодлари, доцентлар, 260 нафари катта ўқитувчи ва ассистентлардир. Профессор-ўқитувчилар таркибида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоблари 1 нафар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган халқ таълими ҳодимлари 2 нафар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригаторлар 2 нафар, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоблари 3 нафар бўлиб, асосий штатлар бўйича илмий салоҳият 41.8 % ни ташкил этади.

Институт профессор-ўқитувчилари томонидан бажарилаётган илмий тадқиқот ишлари бугунги куннинг долзарб муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган бўлиб, олинган ва эришилаётган натижалар ишлаб чиқаришга, ўқув жараёнига тадбиқ этилишини таъминлашга қаратилган бўлиб, улар 9 та устувор илмий йўналиш муаммоларига бўлинган:

  1. Суғориш сувини тежайдиган технологиялар, гидромелиоратив тизимлардан самарали фойдаланиш ва суғориладиган ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
  2. Гидротехника иншоотлари конструкцияларини такомиллаштириш, ҳисоблаш, лойиҳалаш ва хавфсизлигини таъминлаш асосларини ишлаб чиқиш;
  3. Гидромелиоратив ишларни механизациялаш;
  4. Қишлоқ хўжалигини механизациялаш;
  5. Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш;
  6. Ўзбекистон Республикаси ер ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш услубларини такомиллаштириш асослари;
  7. Суғорма деҳқончиликда сувдан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий асослари;
  8. Институт ўқув-илмий маркази (ЎИМ) тараққиётини илмий асослаш.
  9. Институтнинг таянч докторантура ва докторантура фаолиятларини мувофиқлаштириш.

Давлат илмий-техника дастурлари ва хўжалик шартномалари доирасида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари

Институтнинг илмий-тадқиқот ишлари режасида Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг ЎзҚХИИЧМ орқали берилган Давлат грантлари асосидаги 2 та фундаментал, 23 та амалий, 1 та ёш олимлар амалий ва 3 та инновация давлат грантлари, 11 та Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда 3 та бошқа ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномалари ҳамда 50 та Давлат бюджети асосидаги ташаббускор илмий ишлар бажарилди. 24 та Давлат гранти асосидаги амалий тадқиқотлар, умумий қиймати — 764,263 млн.сўм, 2 та Давлат гранти асосидаги фундаментал тадқиқотлар, умумий қиймати — 61,316 млн. сўм, 3 та Давлат гранти асосидаги инновацион лойиҳалар, умумий қиймати — 111,017 млн.сўм, 11 та Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда 3 та бошқа ташкилотлар билан тузилган хўжалик шартномалари асосидаги илмий тадқиқотлар, умумий қиймати — 378 млн.сўм, 3 та Сув ресурсларини ҳисобга олиш, оқилона бошқариш, уларни иқтисод қилиш ва самарали фойдаланиш масалалари бўйича Республика кенгаши асосидаги илмий тадқиқотлар умумий қиймати — 75,0 млн.сўм ва 13 та бошқа ташкилотлар асосидаги илмий тадқиқотлар умумий қиймати — 295,0 млн.сўм маблағ жалб этилган. Жами 2017 йилда илмий тадқиқот ишларига институтда 1314,596 млн.сўм миқдоридаги бюджетдан ташқари маблағ жалб этилган.