Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти

Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчиси

Бердимуродов Акмалжон Азамат ўғли

Телефон: (+99871 ) 237-19-33

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг фаолиятини қўллаб- қувватлаш тўғрисида”ги 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли фармони ва “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 18 июлдаги ПҚ-3138-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги ёшлар манфаатларининг ҳақиқий ҳимоячиси бўлишига эришиш, таълим сифатини оширишга доир жараёнларни ўрганиш ҳамда муассасада жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши қарор қилади:

  1. Республикадаги барча олий таълим муассасаларида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотларини тузиш бўйича ёшлар томонидан билдирилган ташаббуслар Иттифоқнинг маҳаллий кенгашлари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарлари томонидан тўла қўллаб-қувватлангани инобатга олинсин.
  2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари тўғрисидаги низоми 1 -иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ёшлар етакчисига Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари фаолиятига раҳбарлик қилиш, тузилма номидан иш юритиш ва мажбуриятлари бўйича жавобгарлик юклатилсин.
  2. Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллар директорларига:

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари учун олий таълим муассасаси биносидан камида 2 та хона ажратиш ҳамда зарурий моддий-техник база билан таъминлаш (Ёшлар Иттифоқининг Кенгаш йиғилишлари ва бошқа тадбирлари “Маънавият хонаси”да ўтказилади);

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти қошидаги тўгарак ва клублар фаолият юритиши учун алоҳида хона ажратиш ва зарур шароит яратиб бериш;

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилоти қошидаги тўгарак ва клублар фаолиятини ташкил этишга олий таълим муассасасининг тегишли мутахассислик бўйича ўқитувчи-педагогларини бириктириш ҳамда уларнинг бу борадаги фаолияти Ёшлар етакчиси томонидан мувофиқлаштирилишини инобатга олиш;

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи бошланғич ташкилотлари иш режасида белгиланган чора-тадбирлар ва ёшлар ташаббусларини олий таълим муассасасининг иш режасига киритиш;

Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг туман (шаҳар), ҳудудий ва республика миқёсидаги танловлари ҳамда мусобақаларида талаба ва педагоглар эришган натижаларни улар ўқиётган ёки ишлаётган олий таълим муассасаси ютуғи сифатида таълим муассасаси фаолиятини баҳолаш ва рейтингини аниқлашда ҳисобга олиш;

Ёшлар етакчисини олий таълим муассасаси Кенгаши аъзолигига киритиш ҳамда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини амалга ошириши учун қулай имконият яратиб берилишини таъминлаш;

Ёшлар етакчиси олий таълим муассасасидаги профессор-ўқитувчиларни лавозимларига қўйиладиган малака талабларининг бажарилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича тартиб ишлаб чиқиш ва амалга киритиш;

Ёшлар етакчисини олий таълим муассасасидаги раҳбар кадрлар ва профессор- ўқитувчиларни лавозимга тавсия этиш бўйича тегишли танлов комиссиялари аъзоси сифатида киритиш;

Ёшлар етакчисини олий таълим муассасасидаги талабаларни давлат ва номдор стипендияларга тавсия этиш комиссияси таркибига киритиш юзасидан тегишли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш;

Бунда номзодлар ҳужжатларини кўриб чиқишда Ёшлар етакчисининг ҳам тавсияси бўлиши лозимлиги тартибини жорий этиш;

Ёшлар етакчиси лавозимида фаолият юритаётган кадрларни (илмий даражага эга бўлган тақдирда) олий таълим муассасасининг проректори лавозимига заҳирага киритиш;

Ёшлар етакчиси вазифаси юклатилган ходим олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб белгилаш вазифалари юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши, ҳудудий ва маҳаллий кенгашларига:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг фаолиятини қўллаб- қувватлаш тўғрисида”ги 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли фармони ва “Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2017 йил 18 июндаги ПҚ-3138-сонли қароридан келиб чиқадиган вазифалар, хусусан, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи мақсад-вазифаларини олий таълим муассасалари ёшлари ўртасида кенг тарғиб этсин ҳамда ёшларда ташкилот фаолиятига хайриҳоҳлик ҳиссини уйғотиш;

Республикадаги барча олий таълим муассасаларида Иттифоқ, бошланғич ташкилотларининг таъсис йиғилишларини ўтказиб, уларни рўйхатга олиш ҳамда фаолиятини мониторинг қилиб бориш;

Бошланғич ташкилотларга уларнинг фаолиятига оид барча қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида етказиб бериш тизимини яратиш;

Бошланғич ташкилотлар фаолиятида фойдаланиладиган тарғибот воситалари, жумладан, тарғибот филмлари, баннер, стенд, штендер, плакат, буклет, флаер ва бошқаларни тайёрлаш ҳамда жойларга етказиш;

Бошланғич ташкилотлар етакчилари фаолиятида қўл келадиган услубий қўлланмалар, тўпламлар, услубий филмлар ва бошқа материалларни ишлаб чиқиш ҳамда жойларга етказиш;

Бошланғич ташкилот етакчиларининг билим ва кўникмасини оширишга қаратилган маҳаллий, ҳудудий ҳамда республика миқёсидаги ўқув-семинарларини тизимли ташкил этиш;

Бошланғич ташкилот етакчиларининг ўзаро тажриба, фикр-мулоҳаза алмашишига қаратилган форумлар, анжуманлар, конференсиялар ҳамда таълим муассасаларига ташрифларни уюштириш;

Бошланғич ташкилот етакчиларини ўзаро бирлаштирадиган, ўзини ўзи бошқариш кўникмасини пайдо қилишга хизмат қиладиган марказлар, уюшмалар ва бошқа жамоатчилик тузилмаларини қўллаб-қувватлаш;

Бошланғич ташкилотлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган кичик ижтимоий грантлар ажратиш;

Бошланғич ташкилотлар фаолиятини мунтазам ўрганиб, Ёшлар масалалари бўйича маҳаллий, ҳудудий ва республика идоралараро кенгашлари йиғилишларида муҳокама қилиб бориш;

Ёшлар етакчисини Иттифоқнинг маҳаллий кенгаши раиси лавозими учун кадрлар захирасига киритиш;

Ёшлар етакчиси ва етакчилар кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга қаратилган танловлар ва мусобақалар ташкил этиш, уларни давлат мукофотларига тавсия этишни тизимли йўлга қўйиш вазифалари юклатилсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгашининг “Ўзбекистон “Камолот” Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 2012 йил 19 ноябрдаги 15, 58/88 ва 01-04/92-сонли қўшма қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Д.Набиев ва Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи зиммасига юклатилсин.