Институтда 2017 йил 28 феврал куни “Қайнонам онам менинг, келиним болам менинг” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

            Бу тадбирда   Институтда таълим олаётган оилали талаба қизлар, уларнинг қайноналари ва иқтидорли талаба қизлар, жамоат ташкилотлари иштирок этишди.

Тадбирни ТИҚХММИ Маънавий – маърифий ишлар бўйича проректор Қ.О Шоввозов очиб берди. Хотин – қизлар кўмитаси раиси Н.Тухтаева “Фарзанд тарбиясида аёлнинг роли” мавзусидаги маърузасида оиланинг қиз бола тарбиясида роли катталигини, у вояга етиб, бошқа оилага келин бўлиб тушиб, то улар билан бир оила бўлиб кетишида онанинг панд насиҳатлари ва ўгитлари кераклигини уқтириб ўтди.

“Бўлғуси оналар-келажагимиз пойдевори” мавзусидаги маърузада эса, турмуш қуриш қиз болалар учун  22-25 ёш, ўғил болалар учун эса 24-30 ёшни ташкил қилишини, бу ёшда турар жойи, касби ва моддий жихатдан таъминланишини 9-сонли оилали поликлиника гинекологи М.Нуриддинова айтиб ўтди. Ёш турмуш қурган қизларда ҳомиладорлик даврида ҳомиланинг тушиши, барвақт туғруқлар, камқонлик ва айниқса қон босимининг ошиши, бош мияга қон қуйилиши натижасида жаррохлик усуллари билан туғдиришга олиб келади натижада вазни паст, асфиксияда туғиладиган гўдакларни сони ортиб боришини, ёш турмуш қуриш ва эрта она булиш аёлларнинг илм олиши ва мехнат қилишга имкониятларини чеклашини тушунтирди.

Тадбирда ўзининг яхши хулқи, ўқиши, интизоми, зукколиги билан ажралиб турган талаба келинларни қайноналарига ТАШАККУРНОМА берилди.

Бу тадбирни ўтказишдан мақсад оилали талаба қизлар ва қайноналар орасидаги муносабатларни янада яхшилаш, натижада уларнинг дарсга қатнашиш давомати ва ўзлаштиришини яхши кўрсаткичларга кўтаришдан иборат.

   

Хотин-қизлар қўмитаси раиси:                                   Н.Тухтаева

 _______________________________________________________________________________________

Тошкент Ирригация ва Қишлоқ Хўжалигини Механизатциялаш Муҳандислари Институти

Мумтоз адабиётимиз билимдонлари”

кўрик – танловининг

НИЗОМИ

Умумий қоидалар

   “Мумтоз адабиётимиз билимдонлари” кўрик-танлови талабаларнинг буюк мутафаккирлар Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва адабий меросини чуқур ўрганиш, ўтмиш авлодлар хизматига ҳурмат ва эътиборда бўлиш, айни пайтда ёшларни маданий меросимизни, ўтмиш миллий қадриятларимизни, маънавий бойлигимизни қадрлашга, Ватанга муҳаббат руҳини, ёшлар ўртасида ўзаро аҳиллик, дўстлик ва соғлом рақобат тушунчаларини сингдириш, бадиий адабиётга бўлган қизиқишни уйғотиш, шу билан бирга миллий онг, миллий ғурур, тарихимиз, ватанга севги туйғусини шакллантириш, инсонийлик, тинчлик, дўстлик ва эзгуликка чорловчи ғоялар сингдирилган чиқишлари, уларнинг интелектуал салоҳиятини янада ривожлантириш каби ғоялар сингдирилган тарихий, бадиий-театрлаштирилган саҳнавий кўринишлари намойишидан иборат танловдир.

Максад ва вазифалари

     Буюк сиймолар Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва адабий меросини чуқур ўрганиш;

Ёшларнинг бадиий адабиётга бўлган қизиқишларини ошириш;

     Ёшларни Ватанимиз, ҳалқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга хурмат ва садоқатли қилиб тарбиялаш;

     Ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг дарслардан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;

     Ёшларни турли хил ақидапарастлик ва зарарли оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш;

     Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз имкониятларини юзага чиқаришлари учун шароит яратиш.

     Ёшларни қийнаётган муаммолар, оммавий маданият таъсири остида юзага келган камчилик ва нуқсонлар хамда ёшлар орасида учрайдиган иллатларни тарихий маънавий бой меросимиз таъсир йўли орқали ҳал этилишида кўмаклашиш.

 Кўрик – танлов шартлари:

     1 – шарт. Жамоалар ўзларининг Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаётига, ғазаллари ва    рубоийлари асосланган куй, қўшиқлардан фойдаланган ҳолда саҳна кўринишларини намоён этади.

Жамоалар чиқишларининг мазмуни, тарихий меросга бойлиги, саҳнанинг кўриниши Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазаллари ва ғазаллар асосидаги куй-қўшиқлардан фойдаланадилар.

Танишув шартига 10 минутгача вақт берилади. Минимал 6 балл, максимал 10-баллик мезонда баҳоланади.    

     2 – шарт. Савол-жавоб шарти бунда Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва адабий мероси (Хамса ва Бобурнома) дан ҳар бир жамоага учтадан савол берилади.

Саволларга жавоб беришга тайёрланиш учун 60 сония вақт ажратилади.

Ушбу шартда жамоалар берилган саволларга ҳозиржавоблиги, зукколиги, аҳиллиги ва тартиб интизомига қараб баҳоланади.

Шарт минимал 6 – балл, максимал 10 – баллик мезонда бахоланади.

3 – шарт. Ғазалхонлик. Бу шартда жамоалар Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазалларидан ёд айтишади.

Бунда ғазалнинг ўқилиш услуби, аруз маҳоратига, вазнига эътибор қаратилади.

Шарт минимал 6 – балл, максимал 10 – баллик мезонда бахоланади.

4 – шарт. Мир Алишер Навоийнинг “Ҳамса” ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Бобурнома” асарларидан келиб чиқиб деворий кўргазма кўриниши.

Шарт минимал 6 – балл, максимал 10 – баллик мезонда бахоланади.

Кўрик- танловда иштирок этадиган жамоаларга

қўйиладиган   талабалар

Кўрик – танловда иштирок этадиган жамоалар аъзолари сони 10 нафаргача тегишли факультетда таҳсил оладиган талабалардан иборат бўлиши лозим.

Жамоаларнинг чиқишлари юқори савияда бўлишини таъминлаш мақсадида тегишли мутахассислар (режиссёр, бастакор, ёзувчи ва ҳ.) кўмагидан фойдаланишга рухсат этилади, аммо улар жамоа таркибига қабул қилинмайди.

Жамоаларнинг саҳнавий чиқишлари 7 кун олдин Бадиий кенгаш томонидан кўрилади ва танлаб берилади.

Жамоалар томонидан олдин ишлатилган саҳна кўринишларини, хакамлар аъзоларига ҳамда рақиб жамоаларга нисбатан камситувчи ҳазиллар ишлатилиши тақиқланади.

Жамоалар ўз чиқишларини тайёрлашда қуйидаги мавзуларга мурожаат қилишлари тавсия этилади:

– Навоий ва Бобур ижодларидан фойдаланиш.

– Ватанга муҳаббат, ҳалққа садоқат, ватанпарварлик ғоялари;

– Миллий қадриятларимизни улуғлаш ва эъзозлаш ғоялари;

– Таълим муассасаси, махалла ва оиладаги қадриятларни ардоқлаш;

– Бунёдкорлик, мехнатсеварлик ғоялари;

– Ёшлик, дўстлик ва тинчлик ғоялари;

– Зарарли ғоялар, оқимларга қарши курашиш;

– Муомала маданиятидаги камчилик ва иллатларга қарши курашиш;

  

Fолибларни тақдирлаш

Кўрик-танловнииг якуни бўйича 1-ўринни эгаллаган жамоанинг барча иштирокчилари ғолиб сифатида институт томонидан бир минималь стипендия миқдорида моддий рағбатлантирилади, тегишли даражадаги диплом топширилади.

2-ўринни эгаллаган жамоа институт томонидан беш минималь стипендия миқдорида рағбатлантирилади, тегишли даражадаги диплом топширилади.

3-ўринни эгаллаган жамоа институт томонидан уч минималь стипендия миқдорида рағбатлантирилади, тегишли даражадаги диплом топширилади.

Танлов иштирокчилари хакамлар хайъати қарори билан махсус номинациялар бўйича қуйидагича тақдирланади ва совғалар тақдим этилади:

– “ Мумтоз адабиётимиз билимдони” номинацияси;

– “ Энг яхши роль ижроси” номинацияси;

– “Энг яхши ижро этилган ғазал” номинацияси.

– “Энг яхши иншо” номинацияси.

Танлов иштирокчилари хакамлар хайъати қарори билан деворий кўргазма ҳамда иншолар танлови ғолиблари “Фаҳрий ёрлиқ” билан тақдирланади ва совғалар тақдим этилади:       Ушбу низом 09.12.2016 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институтининг буюк мутафаккирлар Мир Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунларини муносиб нишонлаш учун тадбир ташкил этишга бағишланган йиғилишда мухокама қилинган ва йиғилиш баённомаси билан тасдиқланган.

   

Кўрик – танловни баҳоловчи ҳакамлар хайъати

Ҳакамлар ҳайъати раиси – “Ёшлик” журналининг бош муҳаррири, шоир Нодир Жонзоқ, ҳамраис – манавий-марифий ишлар бўйича проректор Қ.Шавазов.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари:

А.Арифжонов ­­­- “Гидравлика” кафедраси мудири, профессор (шеър ўқишга);

К.Рахимова   — “Ўзбек тили ва чет тиллари” кафедраси доценти (иншолар танловига);

Р. Қодирова — “Инглиз тили” кафедраси катта ўқитувчиси (саҳна чиқишларига);

У.Алимов     — “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси;

Н. Тўхтаева — Хотин қизлар қўмитаси раиси;

Кўрик – танловнинг Бадиий кенгаши таркиби

Бадиий Кенгаш раиси-К.Рахимова-“Ўзбек тили ва чет тиллари” кафедраси доценти;

Бадиий Кенгаш аъзолари:

Ж.Комилжонов — Маданият саройи директори;

А.Ишимов       — Манавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи;

Х.Абдуллаев — Маданият саройи ходими;

——————————————————————————————————————————————————Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизатциялаш муҳандислари институтида қишки таътилдан қайтиб келган талабаларни кутиб олиш борасида амалга оширилган ишлар

2015 – 2016 ўқув йилининг қишки янги йил таътилида кейин уйларидан қайтиб келган талабаларни муносиб кутиб олиш мақсадида институт автобуси билан Тошкент темир йўл вокзали ҳамда Чилнозор туманидаги Тошкент автовокзалига борилиб талабалар кутиб олинди ва институт талабалар турар жойига олиб келинди.

   

—————————————————————————————————————————————————-

Жорий йилнинг 10 январ куни Янги йил таътилидан келган 920 нафар талабалар учун Талабалар турар жойида дастурхон ёзилиб, 120 кг байрам оши тарқатилди.

   

Наврўз умумхалқ байрами

Баҳор   фаслининг   кириб   келиши   ҳамда Наврўз умумҳалқ   байрами   муносабати     билан   барча факультетлар   ва   бўлимлар   ўзига   бириктирилган   институт   ҳудудларида ободонлаштириш   ишларини олиб боришди. (турли гул кўчатларини экиб институт ҳудудини байрамона кайфиятда безатишди)

ТТЖларида институт талабалари учун байрам дастурхони (ош, сумалак) ва концерт дастурлари ташкил этилди.      

Жорий йилнинг 2 март куни ТТЖларида ташкил қилинган Наврўз байрамига бағишлаб талабалар орасида миллий кураш,   ўзбек жанг   санъати,   шахмат, шашка, тош кўтариш, арқон тортиш бўйича   спорт   мусобақалари ташкил этилди.

     
Мазкур спорт мусобақаларида ғолиб бўлган талабалар институт ректорининг фахрий ёрлиқлари ва жорий йилнинг 6 апрель куни “Истиқлол” санъат саройида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик – танловининг янги мавсуми очилишига бағишланган “Сафимизга чорлаймиз!” деб номланган фестивал чиптаси билан рағбатлантирилди.

     

8 март “Халқаро хотин – қизлар куни” байрами муносабати   билан

институтда ишлаётган хотин – қизлар ҳамда таълим олаётган талаба қизлар

учун ташкиллаштирилган байрам тадбири бўлиб ўтди.

2016 йил 8 март “Халқаро хотин – қизлар куни” байрами муносабати билан институт Маданият саройида 4 март куни соат 10:00да байрам тадбири бўлиб ўтди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, 8 март “Халқаро хотин – қизлар куни” байрами тадбирига институтда узоқ йиллар меҳнат қилиб ҳозирда нафақада бўлган фидойи аёл устоз – мураббийлар таклиф этилиб “Икки авлод” учрашуви ташкиллаштирилди.

        
Ушбу тадбирда институт хотин – қизларининг уюшқоқлик билан иштирок этиши таъминланди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб институтда узоқ йиллар меҳнат қилиб ҳозирда нафақада бўлган фидойи аёллар ҳамда фаол ва иқтидорли талабаларни оналари институтнинг эсдалик совғалари ҳамда ҳозирда фидоий меҳнат қилиб келаётган устоз – мураббийлар бир минимал ойлик миқдорида моддий рағбатлантирилди. Институтда самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи аёл устоз – мураббийлар ҳамда иқтидорли ва фаол талаба қизлар “8 март халқаро Хотин – қизлар куни” муносабати билан институт “Фахрий ёрлиғи” билан тақдирланди.

        \
Байрам муносабати билан Маданият саройи ходимлари ва иқтидорли талабалар саҳналаштирилган концерт дастури ҳамда меҳмон сифатида таклиф этилган эстрадамизнинг хушовоз хонандалари Ж.Пиёзов, Каниза ўзларининг куй – қўшиқлари билан иштирок этишди.