АХБОРОТ ХАТИ

Суғорма деҳончиликда сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг экологик муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжуман

24-25 ноябрь 2017 йил. Тошкент шаҳри

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтида  “Суғорма деҳончиликда сув ва ер ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг экологик муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани 2017 йил 24-25 ноябрь кунлари ўтказилади. 

Республика илмий-амалий анжуман ташкилотчилари:

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти қошидаги

қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти

Конференциянинг мақсади ва вазифалари: Сув ресурсларини ҳисобга олиш, оқилона бошқариш, улардан самарали фойдаланиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш муаммолари бўйича маълумотлар ва билимларнинг самарали алмашинувини ташкил этиш ва муаммонинг барқарор ечимига йўналтирилган тавсиялар ишлаб чиқиш.

Республика илмий-амалий конференциянинг йўналишлари:

  1. Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш: муаммолар ва ечимлар
  2. Сув ресурсларини оқилона бошқариш ва улардан самарали фойдаланиш
  3. Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш
  4. Сув хўжалигини автоматлаштириш ва электрлаштириш масалалари ва улардан самарали фойдаланиш муаммолари
  5. Қишлоқ ва сув хўжалигини механизациялаштириш: муаммолар ва ечимлар
  6. Ер ва сув ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш
  7. Сув хўжалиги ва мелиорация соҳасида олий малакали илмий ва илмий — педагог кадрларни тайёрлаш

Муаллифлар учун маълумотлар:

Конференцияга тақдим қилинган мақолалар матни ўзбек, рус ва инглиз тилларида ёзилган бўлиб, улар 5 бетдан ошмаслиги керак. Матн “Microsoft Word” дастурида (Times New Roman) 14 шрифтида терилган ва пухта тахрир қилинган бўлиши шарт.

Матн стандарт бичимидаги (210 х 297) сифатли оқ қоғозда, 1,5 интервалда ёзилган бўлиши лозим. Саҳифаларнинг юқори қисмидан 2,5 см, чап томондан 3 см, ўнг томондан 1,5 см ва пастдан 2 см ҳошия қолдирилади. Мақола мавзуси бош ҳарфлар билан матн бошланишида ёзилади. Сўнгра пастки қаторнинг ўртасидан муаллифнинг исми-шарифи ва иш жойи кўрсатилади. Муаллифлар мақоланинг электрон файлни ўзларининг исми-шарифи билан номлашлари лозим. Конференция мавзусига бевосита тегишли бўлмаган мақолалар қабул қилинмайди ва эгасига қайтариб юборилмайди.

Конференцияда иштирок этиш учун мақолаларни юқоридаги талабларга мувофиқ тайёрлаб, 2017 йилнинг 1-ноябригача ташкилий қўмитанинг манзилига матн кўринишида (2 нусхада) ва диск вариантида ҳамда электрон почтасига етказиш сўралади.

Ташкилий қўмита манзили: Тошкент ш., К. Ниёзий 39,  Б.Сувановга. Тел: (+998-71) 237-19-56, 237-19-80, (+998-90)- 975-55-49

E-mail: gmelioratsiya@mail.ru


Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши,

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлигининг

 АХБОРОТ ХАТИ

             2017 йил 17-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида «Фан ва таълимни ривожлантиришда ёшларнинг ўрни» мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.

            Анжуманнинг мақсади:

Республика ижтимоий ҳаётининг ҳар бир соҳаси ва жабҳасини ривожлантириш ҳамда мамлакатимиз тараққиётини таъминлаш,  илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий янгиликлар, ихтиролар қилиш, инновацион технологиялар яратиш жараёнларига ёшларни кенг жалб этиш, уларнинг иқтидори, илмий салоҳияти ва шижоатидан унумли фойдаланиш ва ижтимоий фаоллигини оширишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш.

            Анжуманда қуйидаги шўъбалар бўйича иш олиб борилади:

1-шўъба: Физика-математика ва техника фанларини ривожлантиришдаги муҳим вазифалар;

2-шўъба: Табиий фанларни ривожлантиришнинг долзарб муаммолари;

3-шўъба: Ижтимоий-гуманитар фанларнинг амалий аҳамиятини ошириш масалалари;

4-шўъба: Интернет орқали радикаллашув: муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари.

Анжуманда иштирок этиш учун талабнома ва анжуман материаллари тўпламига илмий мақола тақдим этиш зарур.

            Илмий мақолалар — 2017 йил 10 ноябргача қабул қилинади.

Анжуман материаллари тўпламига илмий мақолалар учун талаблар:

— илмий мақолалар конференция йўналишларига оид долзарб мавзуларда, илмий таҳлил ва тугалланган фикрлар асосида, тегишли таклиф ва тавсиялар билан тақдим этилиши лозим;

— тақдим этилаётган илмий мақолалар соҳа бўйича етук мутахассисларнинг камида битта тақризи билан қабул қилинади;

— анжуман материаллари ўзбек ва рус тилларида тақдим этилиши мумкин;

— илмий мақолалар матнлари таҳрир қилинган ҳолда А4 катталикдаги қоғозга, юқоридан ва пастдан 2,5 см, чапдан 3 см, ўнгдан 1 см жой қолдириб, 1 нусҳада расмийлаштирилади. Мақоланинг номи, 1,5 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва отасининг исми ҳамда фамилияси бош ҳарфларда ёзилади, 1 интервалдан кейин ташкилот ва шаҳар номи кўрсатилади. Сўнгра 1,5 интервал қолдирилиб, матннинг мазмуни 1,5 интервалли қаторларда ёзилади. Матннинг электрон нусҳаси MS Word дастурида Times New Roman шрифтида, 12 кегел катталигида бўлиши ва 4 бетдан ошмаслиги лозим. Электрон нусҳаси диск ёки флешкага ёзилган ҳолда юборилади ёки электрон почтадан жўнатилади.

— муаллиф томонидан анжуманда иштирок этиш учун Ташкилий қўмитасига талабнома (фамилия, исми ва шарифи, мақола номи, конференция йўналиши (шўъба), ташкилот, лавозим, хизмат манзили, телефон/факс, е-mail) тақдим этилиши лозим.

            Анжуман Ташкилий қўмитаси илмий мақолаларни таҳрир қилиш ва саралаш ҳуқуқига эга.

            Анжуман материалларини юбориш манзили:

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Марказий Кенгаши

Манзил: 100011,  Тошкент ш.,

Навоий кўчаси, 11.

Тел.: (+99894) 170-90-27

E-mail: a.rozimurotov@yi.uz