«Тупроқшунослик ва дехқончилик асослари »  кафедраси

Кафедра мудири, к.х.ф.н., доцент

Буриев Салимжон Самеджанович

  тел:+99871/237-09-68

b.salimjon7575@ mail.uz

 

 

Кафедра мудирларлигида ишлаганлар

(1940-1959)-Н.И.Курбатов

(1959-1968)-И.Ф.Сукач

(1968-1986)- А.Қ.Қашқаров

(1987-1991)-К.П.Паганяс

(1991-2012)- О. Рамазонов

(2012-2013)-С.С. Буриев

(2013-2014)-М. Пирахунов

 Кафедра 1940 йили ташкил этилган ва 1959 йилгача унга профессор Н.И.Курбатов раҳбарлик қилган. Биринчи йиллари кафедра жамоаси 10 кишидан иборат бўлган. Кейинчалик кафедра илмий салоҳияти жиҳатидан анча ўсиб Ўрта Осиёдаги йирик илмий марказлардан бирига айланган.

 1959-1968 йиллари кафедрани профессор И.Ф.Сукач бошқарган. У академик С.П.Рижов билан биргаликда «Суғориладиган деҳқончилик» номли Ўзбекистон учун биринчи дарслик китобини тайёрлади ва нашр этди. Ушбу ўқув дасрлиги ТИҚХМИИ ҳамда Марказий Осиё республикаларидаги бошқа қишлоқ хўжалик олий ўқув юртларининг талабалари учун тупроқшунослик, деҳқончилик ва агрономия бўйича деярли 20 йилдан ортиқ асосий дарслик бўлиб хизмат қилди. 1968-1986 йилларда кафедрага профессор Қашқаров Аҳмад Қашқарович етакчилик қилди. А.Қ.Қашқаров 1912 йилда туғилган, 1963 йилида Тошкент қишлоқ хўжалик институтини битирган ва 30 йилдан ортиқ Бутун иттифоқ Пахтачилик ИТИда ишлаган. 1964 йили А.Қ.Қашқаров докторлик диссертациясини ёқлаган. Унинг раҳбарлиги остида кафедра жамоаси 1986 йил «Арид минтақасидаги суғориладиган деҳқончилик» номли ўқув қўлланмасини тайёрлади ва нашр этдилар. Умуман профессор А.Қ.Қашқаров раҳбарлигида 30 нафар фан номзоди ва 4 нафар фан докторлари тайёрланди

 1987-1991 йиллар кафедрани профессор К.П.Паганяс бошқарган. У профессор К.М.Мирзажонов билан биргаликда «Ерларни эрозиядан ва дефляциядан муҳофаза қилиш» номли китобни нашр этдилар.

 1991-2013 йилларда кафедрага профессор О.Р.Рамазонов, доцентлар К.О.Эгамқулов, Э.А.Зиёмуҳамедов, Н.Б.Қашқаров, С.Бўриев, М.Пирохуновлар мудирлик қилганлар. 2014 йилдан бошлаб эса катта доц. А.Ахатов кафедрага раҳбарлик қилмоқда.

 Кафедрада сўнги 5 йил давомида 1 та профессор, 3 та доцент, 3та катта ўқитувчи, 2та ассистент 1та лоборант ва 1та кабинет мудири фаолият кўрсатмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Фаннинг номи

Фан хақида қисқача маълумот

1 Тупроқшунослик ва деҳқончилик .

 

Тупроқшунослик ва деҳқончиликка оид мумтоз назарий ва амалий таянч тушунчаларни талабалар онгига сингдириш, Ўзбекистонда тарқалган тупроқларнинг ҳосил бўлиши, хоссалари ва уларни бошқариш, ўсимлик маҳсулотлари етиштиришда амалга ошириладиган агротехнологик жараёнлари, ер ва сув заҳираларидан фойдаланишни хўжалик юритишнинг янги шакллари, бозор иқтисоди муносабатларини назарда тутган ҳолда назарий ва амалий жиҳатдан асослаш.ҳақида билим бериш.
2 Экология.

 

   Талабаларда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларини ҳал қилишда табиатнинг ҳолатини бахолай олиш кўникмаларини ҳосил килишдир. Сув ва қишлоқ хўжалиги сохаларида табиатни ҳолатини ва унга нисбатан иш фаолиятида кўрсатиладиган таъсир оқибатларини бахолай олиш ва унинг учун жавобгарлик маъсулиятини тарбиялаш; асосий экологик қонунларини, тамойилларни ва қоидаларини билиш ва улардан фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлиш; табиатга таъсир кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятларнинг экологик ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услубини билиш ва уни қўллай олиш, табиатга кўрсатиладиган салбий таъсирлар оқибатларини бартараф қилиш, камайтириш ёки уларни олдини олиш тадбирлари мажмуасини асослаш ва тадбиқ қилишни билиш; самарадор ва экологик безарар, хавфсиз технологик ечимлар вариантларини танлаш услубларини билиш ва фойдаланишни ўрганишдир.
3 Атроф муҳит биотехнологияси Талабаларда тирик организмлар, уларнинг органлари, тўқима, ҳужайра тузилиши, функциялари, кимёвий таркиби ҳамда уларда кечадиган жараёнларни ўрганиш, атроф муҳит муҳофазаси соҳасидаги масалаларни ечишда қўлланадиган биотехнологик усулларнинг амалий ва назарий томонлари тизимли равишда очиб бериш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.

Талабаларга:

— ҳаётнинг моҳияти, унинг тузилиш даражалари, шакллари;

— ҳаёт ривожланишининг умумий қонуниятларини тадбиқ қилиш;

— биологик қонуниятларни халқ хўжалигининг барча тармоқларига тадбиқ этиш ва энг аввало экологик муҳитни сақлаш, серҳосил экин навлари ва чорва ҳайвон зотларини яратиш ҳамда шу асосда инсон фаровонлигини ошириш;

— қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда бактерияларнинг, вирусларнинг ҳамда замбуруғларнинг фойда ва зарарли томонларини кенг ўрганиш билан уларни тадбиқ қилиш;

— бактерияларнинг тузилиши, хусусиятлари, уларнинг кўпайиши ва қишлоқ хўжалигида қўлланиши бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантириш;

— сув ва тупроқ, микроорганизмларининг функциялари, тузилишлари ва хусусиятларини ҳамда қўлланишларини ўрганиш;

— микробиологик усулларни, яъни микроскоп билан ишлаш, бактерияларни кўпайтириш ва уларни аниқлаш усуллари, препарат тайёрлашни, озуқа муҳитини тайёрлаш ҳолатини, бактерияларнинг тупроқ унумдорлигини оширишдаги аҳамиятини ўрганиш;

— биотехнология усулларининг моҳиятини ўргатиш, табиий хом ашёлар асосида биологик фаол бирикмаларни олиш, экологик соф технологияларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида қўллаш ва улардан инсон турмушини яхшилашдаги ўрнини ўргатишдан иборатдир.

5 Биотехнология асослари

 

   Бакалаврларга атроф муҳит муҳофазаси сохасидаги масалаларни ечишда қўланадиган биотехнологик усулларнинг амалий ва назарий томонлари ахамиятини систематик равишда очиб беришдан иборат.

Бакалаврларга биотехнология усулларини моҳиятини ўргатиш, табиий хом ашёлар асосида биологик фаол бирикмаларни олиш, экологик соф технологияларни қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида қўллаш ва улардан инсон турмушини яхшилашдаги ўрнини ўргатишдан иборатдир.

6 Ландшафтшунослик асослари    Ландшафтшунослик асослари Ер юзасида объектив мавжуд бўлган турли-туман ландшафтларни аниқлаш, харитага тушириш, уларни тавсифлаб бериш, халқ хўжалигида фойдаланиш нуқтаи назардан бахолаш, хамда ландшафтларнинг ривожланиш тенденцияларини аниқлаш, келажагини башорат қилиш билан шуғулланади.Фаннинг асосий мақсади ер тузиш ишларини лойихалашни, ташкил этиш, табиий захира-ландшафт компонентларнинг худудий тарқалиши, миқдорий кўрсаткичлари ва улардан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришни ташкил этишда фойдаланишга оид назарий ва амалий билимларни талабаларга сингдириш.Фаннинг асосий вазифаси Ер юзасида объектив мавжуд бўлган турли-туман ландшафтларни аниқлаш, харитага тушириш, уларни тавсифлаб бериш, халқ хўжалигида фойдаланиш нуқтаи назаридан баҳолаш, хамда ландшафтларни ривожланиш тенденцияларни аниқлаш, келажагини башорат қилишдан иборат.
7 Тупроқ ресурлари ва улардаан фойдаланиш      Ўқув жараёнида талабалар тупроқ ресурслари ва улардан фойдаланиш фанининг назарий ва амалий асослари доирасида Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган тупроқларнинг шўрланишига, ифлосланишига қарши кураш усулларини, унумдорликни ошириш, эрозияга мойилликнинг олдини олишни, қишлоқ хўжаликда тупроқ ресурсларидан оқилона фойдаланишга оид билимларни талабаларга сингдириш. Ўзбекистон тупроқларининг тарқалиши,чўл ва баландлик минтақа   тупроқларининг кимёвий, физик, физик-кимёвий хоссаларини яхшилашга оид назарий ва амалий томонларини ўрганадилар.
8 Ер ресурсларидан фойдаланиш Талабаларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни, тупроқларнинг     тарқалиши, хусусиятлари, морфологик белгилари, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари ва тупроқларнинг сифатини бахолаш кўрсаткичлари, ўсимликларнинг яшаш шароитлари, деҳқончилик тизими ва қонунлари, қўлланиладиган органик ва минерал ўғитларнинг хосса ва хусусиятлари, кимёвий таркиби ҳамда тупроқда кечадиган жараёнларни ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.

Тупроқшунослик ва деҳқончиликка оид мумтоз назарий ва амалий таянч тушунчаларни талабалар онгига сингдириш, Ўзбекистонда тарқалган тупроқларнинг ҳосил бўлиши, хоссалари ва уларни бошқариш, ўсимлик маҳсулотлари етиштиришда амалга ошириладиган агротехнологик жараёнлари ҳақида билим бериш.

9 Ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш

технологияси

       Талабаларда тупроқ ҳосил бўлиш жараёни, тупроқларнинг     тарқалиши, хусусиятлари, морфологик белгилари, тупроқ унумдорлигини ошириш чора-тадбирлари ва тупроқларнинг сифатини бахолаш кўрсаткичлари, ўсимликларнинг яшаш шароитлари, деҳқончилик тизими ва қонунлари, қўлланиладиган органик ва минерал ўғитларнинг хосса ва хусусиятлари, кимёвий таркиби ҳамда тупроқда кечадиган жараёнларни ўрганиш бўйича назарий ва амалий билимларни шакллантиришдан иборат.

       Ўзбекистонда етиштирилаётган ўсимликларнинг турлари, ўсимлик маҳсулотлари етиштиришда амалга ошириладиган агротехник тадбирларни хўжалик юритишнинг янги шакллари ва сохада бозор иқтисодий муносабатларини назарда тутган ҳолда назарий ва амалий жиҳатдан асослаш.

 Чоп этилган ишлар рўйхати.

 Дарсликлар:

1.Рамазонов О., Юсупбеков О., Тупроқшунослик ва деҳқончилик (кирилл алифбосида) Тошкент, «Шарк» нашриёти, 2003 й.

2. Рамазонов О., Юсупбеков О., Почвоведение и земледелие, Ташкент, изд. «Фан ва технология», 2007 й.

3. Рамазонов О., Юсупбеков О., Тупроқшунослик ва деҳқончилик (лотин арифбосида), Тошкент, «Шарқ» нашриёти, 2005 й.

Услубий  қўлланмалар:

  1. Ахатов А. “Тупроқ ресурслари ва улардан фойдаланиш” фанидан ўқув қўлланма. ТИМИ. 2016 й.
  2. Буриев С. “Тупроқшунослик ва деҳқончилик” фанидан лаборатория ишларини бажариш бўйича услубий қўлланма. ТИМИ. 2016 й.

Халқаро журналлардаги мақолалар:

  1. А.Ахатов., Д.А.Махкамова. Химический и минералогический состав орошаемых почв западной части Узбекистана. Пути повышения эффективности орошаемого земледелия. Научно-практический журнал. Выпуск № 2(62) . ФГБНУ.РосНИИПМ.2016
  2. Шеримбетов В.Х. Засуха как главный элемент аридизации земель при определении основных индикаторов процессов опустынивания. Пути повышения эффективности орошаемого земледелия. Научно-практический журнал. Выпуск № 2(62) . ФГБНУ.РосНИИПМ.2016.
  3. Сабитова Н.И., Рузикулова О.Ш., Ахмедов А., Системно-структурный анализ и картографирование почвенно-мелиоративного состояния орошаемых земель межгорных долин. Пути повышения эффективности орошаемого земледелия. Научно-практический журнал. Выпуск № 2(62) . ФГБНУ.РосНИИПМ.2016.
  4. Рамазонов О., Файзуллаева М. Орошаемое земледелие Узбекистана: Проблемы и суждения. Ж. Пути повышения эффективности орошаемого земледелия. Новочеркасск, №1 (61), 2016. 231-235.
  5. Рамазонов О. Экологические аспекты систем минераливанные воды-почва-хлопчатник”. Пути повышения эффективности орошаемого земледелия. Новочеркасск, №3 (61), 2016. 231-235.
  6. Рамазонов О. Процессы осоленцевания орошаемых почв пустынной зоны Узбекистана. Пути повышения эффективности орошаемого земледелия. Новочеркасск, №4, 2016. 78-81.

Мақолалар

    1. Рамазонов О.,Файзуллаева М. О продуктивности воды в орошаемой зоне Узбекистана. Ж. “Экологичекий вестник”. №5, Ташкент, 2016. 21-25 с.
    2. Рамазонов О., Файзуллаева М.Агроэкологические аспекты использования минерализованных вод в орошаемой зоне Узбекистана. Ж.Ирригация ва мелиорация. №02 (4), Ташкент, 2016. 23-35 с.
    3. Рамазонов О., Ахатов А., Файзуллаева. Процесс осолонцевания орошаемых почв пустынной зоны Узбекистана. Ж.Ирригация ва мелиорация. №03 (5), Ташкент, 2016. 37-39 с.
    4. Рамазонов О., Ахатов А., Файзуллаева М. Деҳқончиликда шўрланган сувлардан фойдаланиш. Ж. “Агроилм”, 2016 й, №5.
    5. Ахатов А., Хўрозбоев М. Қийин ўзлаштирадиган тупрлоқлар ва уларнинг ҳосил бўлиш жараёни. «AGRO ILM» журнали, 3 сон, 2016.
    6. Ахатов А., Хўрозбоев М. Балчиқ шифобахшдир. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалик журнали 2016 (6) сони.
    7. Зиядов Ш.,Сатторов Ш. Чигит экиш билан қўлланиладиган янги гербицидларнинг ғўза ҳосилдорлигига таъсири. Атроф муҳитни ўзгариши шароитида ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалалари Республика илмий-амалий семинар маърузалари тўплами.Тошкент 2016.
    8. Сатторов.,Зиядов Ш.Ҳисор давлат қўриқхонасидаги ҳайвонлар муҳофазаси. Агро илм . №6.Тошкент — 2016.
    9. Зиядов Ш., Сатторов Ш., талаба Алибеков И. Кимёвий ўтоқ қилишнинг ғўза ривожланишига ва ғўза ҳосилдорлигига таъсири. Агро илм. № 4.Тошкент — 2016.
    10. Зиядов., Сатторов Ш.Ўзбекистон Республикасида муҳофаза этиладиган ҳудудлар. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги № 10.Тошкент — 2016.
    11. Зиядов Ш., Хўрозбоев М. Иккиламчи ресурсларнинг аҳамияти. “Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий XV— ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. Тошкент 2016.
    12. Зиядов Ш., Назаров Ш. Экологик танглик- умумбашарий муаммодир. “Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий XV— ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. Тошкент 2016.
    13. Зиядов Ш.,Каримқулов Х. Экология ва инсон: Хавфсизлик ва муаммо. “Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий XV— ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. Тошкент 2016.
    14. Зиядов Ш.,Хўжамуродова Н. Суғоришда ишлатиладиган чиқинди сувларнинг яроқлилик меъёрини аниқлаш. “Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий XV— ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. Тошкент 2016.
    15. Зиядов Ш. Мамирова Н. Экологик экспертизанинг аҳамияти. “Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий XV— ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. Тошкент 2016.
    16. Сатторов Ш., Хуррамова З. Сурхандарё вилояти табиий шароити. “Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий XV— ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. Тошкент 2016.
    17. Сатторов Ш., Алибеков И. Ўзбекистон чўл минтақаси табиий шароити. “Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий XV— ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. Тошкент 2016.
    18. Муродова Д., Алибеков И., Хўрозбоев М. Ғўзанинг ривожланишига шўрланишнинг таъсири. “Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий XV— ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. Тошкент 2016.
    19. Ахатов А., Муродова Д.,Жомуродова Ҳ. Тупроқ шўрланишидаги асосий омиллар. “Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий XV— ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. Тошкент 2016.
    20. Муродова Д., Алибеков И., Хўрозбоев М. Атмосфера ҳавосидаги зарарли моддаларнинг тупроқнинг ифлосланишига таъсири. “Қишлоқ ва сув хўжалигинннг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий XV— ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. Тошкент 2016.
    21. Рамазонов О., Ахатов А., Файзуллаева М. Процесс осолонцевания орошаемых почв пустынной зоны Узбекистана. Ж.Ирригация и мелиорация. №03 (5), Ташкент, 2016. 37-39 с.
    22. Буриев С., Аманкулова Х. Тупроқ эрозияси ва унга қарши чора тадбирлар (Жиззах вилояти мисолида). Агро илм журнали махсус сон. 2016 й. Декабрь.

Ҳамкорлик доирасида бажарилаётган ишлар

Кафедрада қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари билан ҳамкорлик ишлари йўлга қўйилган. Республикадаги бир қатор қишлоқ ва сув хўжалиги ташкилотлари билан инновацион ҳамкорлик шартномалари тузилган. Кафедра қуйидаги ташкилотлар билан инновацион ҳамкорлик шартномалари тузган:

  1. Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий тадқиқот институти
  2. Тупроқшунослик ва агрокимё илмий тадқиқот институти
  3. Ўз.Р. ФА қошидаги Геномика ва биоинформатика маркази

“Тупроқшунослик ва деҳқончилик ” кафедраси профессор — ўқитувчилари

Фото

Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва лавозими

Тел. рақами

E-mail

 

Буриев С

Кафедра мудири қ.х.ф.н.,

доцент

+998712370968

b.salimjon_7575@mail.ru

 

 

Ахатов А.

қ.х.ф.н

доцент

+998712370968

ahatov@mail.ru

 

 

 

Рамазонов О

қ.х.ф.д

профессор (0,5)

+998712370968

 

 

Собитова Н

г.ф.д

профессор (0,5)

+998712370968

 

 

Шодиметов Ю

ф.ф.д

профессор (0,5)

 

+998712370968

 

 

Махкамова Д

катта ўқитувчи

+998712370968

 

 

Сатторов Ш.

         ассистент  

+998712370968

 

 

Зиядов Ш

ассистент

 

+998712370968

 

Шеримбетов В

ассистент

+998712370968

 

 

Муродова Д.

       ассистент

+998712370968

dilrabo7306@mail.ru

 

 

Шарифов М

Катта ўқитувчи

(0,5)

+998712370968

 

 

Тунгушова Д

қ.х.ф.н.

Катта ўқитувчи

(0,25)

 

+998712370968