Majidov

 Кафедра мудири,

т.ф.н., доцент

Мажидов Т.Ш.

Тел: 237-19-57

КАФЕДРАНИНГ ҚИСҚАЧА ТАРИХИ

 

Аждодларимиз бундан 3-4 минг йиллар аввал ҳам сув манбасидан юқорида жойлашган ерлардаги экинларни суғориш учун чиғир,  чархпалак ва бошқа сув кўтариш мосламаларидан фойдаланишган. Дондан ун тайёрлаш  тегирмонлари, ёғ тайёрлаш ва шолидан гурунчни ажратиб олиш учун қўлланиладиган механик мосламалар сув энергияси ёрдамида ҳаракатга келтирилган.

Ҳозирги вақтда республикамизда суғориладиган 4,3 млн. гектар серҳосил ерларнинг 53 % дан ортиқроғига 1620 дона замонавий насос станциялари ёрдамида сув кўтариб берилмоқда. Бундан ташқари сув истеъмолчилари ва фермер хўжаликларининг 8047 дона кичик сарфли насос станциялари ва қурилмалари  билан яна 620 минг гектар ерларга сув етказиб берилади. Насос станцияларини ҳаракатга келтириш учун йилига ўртача 8,2 млрд.кВт электроэнергия истеъмол қилинади.

Ирригация тизимларидаги насос станциялари ҳамда кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни лойиҳалаш, қуриш, эксплуатация қилиш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш учун малакали мутахассислар, 1934 йилдан 2004 йилгача Гидромелиорация факультети таркибида ташкил қилинган«Сув қуввати ва насос станцияларидан фойдаланиш» кафедрасида тайёрланиб келинган.

Институт фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Республика қишлоқ ва сув хўжали-ги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги 2004 йил 30 мартдаги 150 сонли ва 2004 йил 3 сентябрдаги 415-сонли Қарорларини бажариш мақсадида институтнинг «Ирригация гидротехник иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш» факультети таркибида «Сув қуввати ва насос станцияларидан фойдаланиш» кафедраси негизида (2004 йил 13 сентябрдаги институтнинг 187 А/Ф буйруғига асосан) янги «Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш»кафедраси ташкил этилди.

1934-2011 йилларда кафедрада илмий ҳамда илмий-педагогик ишлари билан республикада танилган қуйидаги профессор-ўқитувчилар ишладилар ва ишлаб келмоқдалар: профессорлардан — Д.Я.Соколов, В.И.Громов, И.И.Пирматов, Э.Ж.Махмудов ва О.Я.Гловацкийлар; техника фанлари номзодларидан — Т.А.Колпакова, С.К.Переверзев, А.С.Саидходжаев, В.А.Баранов, В.И.Стратонов, В.П.Судаков, Ю.Г.Иваненко, Р.Р.Абдураупов, Т.Ш.Мажидов, Б.Р.Уралов, В.А.Зенкова, Р.А.Усманов, Б.М.Обидов, Н.Р.Рахматов, Э.К.Кан, Т.Н.Турсунов, Ф.Ш.Шоазизовлар; катта ўқитувчилардан- А.М.Моторин, К.В.Ступаков, Е.А.Соседко, Н.И.Горошкова, А.С.Бадаловлар; ассистентлардан — А.А.Аун, Г.С.Теплова, А.А.Эргашев, А.И.Азимов, Н.М.Икрамов, З.В.Уразмухамедова, А.Хўжақулов ва С.Т.Явкочевлар;  лаборатория мудири ва лаборантлардан В.Ф.Антонинов, Е.Г.Цурикова, Н.К.Абдуазимхўжаева ва М.С.Исраилова, Ш.М.Ражабова ва Б.Остоновлар шулар жумласидандир.

Кафедра олимларидан Т.А.Колпакова, С.К.Переверзев ҳамда В.П.Суда-ковлар «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригатор»   ва А.С.Саидходжаев «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи» унвонлари соҳибларидан эдилар.

Икки босқичли олий таълим тизимига ўтиш муносабати билан кафедрада: 5А450402- «Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси» ва5А450101«ГЭС қурилиши ва улардан фойдаланиш» магистратура мутахассислиги ҳамда 5450100 – «Ирригация тармоқлари сув энергиясидан фойдаланиш»,  5650700 — «Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш» ва 5140900 – Касб таълими «Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш» йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Келажакда кафедрада «Қайта тикланувчи энергия манбалари» бўйича бакалавиатура йўналиши ҳамда магистратура мутахассисликлари ташкил қилиш режалаштирилмоқда.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Фаннинг номи Фан ҳақида қисқача маълумот
1 Мутахассисликка кириш Тикланувчи энергия манбаларидан қуёш энергиясидан, шамол, ер ости энергияси, биогаз, гидроэнергетикадан фойдаланиш принциплари тушунтирилади.
2 Насос ва насос станциялари Барча насосларни турлари, ишлаш принциплари, конструкциялари ва қўлланиш соҳалари, насос станциялари турлари, улардаги гидротехник иншоотлар, асосий ва ёрдамчи гидромеханик ва гидроэнергетик жиҳозларни конструкциялари, уларни лойиҳалаштириш ва фойдаланиш ўргатилади.
3 Насос станцияларидан фойдаланиш Насос станцияларда ишлатиладиган гидротехник иншоотлар ва барча гидромеханик ва гидроэнергетик жиҳозларга хизмат кўрсатиш, уларни таъмирлаш тартиб-қоидаларини ўргатилади.
4 Қудуқли насос қурилмалари Мавжуд қудуқли насос қурилмаларни конструкциялари, ишлаш принциплари, қўлланиш соҳалари ва уларни лойиҳалаштириш, фойдаланиш принциплари ўргатилади
5 Гидромашиналар Насослар, гидротурбинала ва гидротурбонасослар ишлаш принциплари, конструкциялари, қўлланиш соҳаларини ўргатади
6 Гидроэлектростанциялар Гидроэлектростанциялар турлари, уларда қўлланиладиган асосий ва ёрдамчи жиҳозлар, унга тегишли гидротехник иншоотлар турлари,уларни вазифаси, конструкциялари, сув энергиясидан фойдаланиш принциплари ўргатилади
7 Ноанаънавий энаргия манбалари Ноанъанавий энергия манбаларидан қуёш энергиясидан, шамол, ер ости энергияси, биогаз, гидроэнергетикадан фойдаланиш принциплари тушунтирилади.
8 Гидроэнергетик қурилмалардан фойдаланиш Гидроэнергетик қурилмалар турлари, конструкциялари, қўлланиш соҳалари ва улардан фойдаланиш ўргатилади
9 Насос станциялари (махсус курс) Мавжуд насос станцияларини конструкциялари, уларни лойиҳалаштириш ҳамда улардаги иш жараёнидаги учрайдиган камчиликлар ўрганилиб, таҳлил қилинади
10 Гидроэнергетик курилмаларидан фойдаланиш Гидроэнергетик қурилмалар конструкциялари таҳлил қилинади ва улардан фойдаланиш қонуниятлари ўргатилади
11 Насос станцияларидан фойдаланиш ва диагностикаси Мавжуд насос станциялардаги гидротехник иншоотлар ва жиҳозлардан фойдаланиш, уларни диагностика қилиш ўргатилади
12 ГЭС ларни қурилиш ишларини ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқариш ГЭС ларни қурилиш ишларини ташкил қилиш, режалаштириш ва бошқаришусуллари ўргатилади

Кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари

Илмий тадқиқот ишлари мавзуси Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот
1 9/2013-сонли «Аму-Занг-1», «Аму-Занг-2» ва «Боботоғ» насос станцияларининг биргаликда ишлаш режими бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш» мавзусидаги хўжалик шартномаси Ишнинг асосий мақсади- насос станциялари каскадини самарали эксплуатация қилишни ташкил қилиш учун, уларнинг биргаликда ишлаш режимини ишлаб чиқишдан иборатдир.Икки йилга мўлжалланган ушбу ишда, далада(олиб келиш канали, насос станциялари, машина каналларида) ўтказилган  илмий-тадқиқот ишлари натижалари таҳлил қилиниб ҳар бир насос станциясини ва уччала насос станцияларининг биргаликда эксплуатация қилиш режими бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади.
2 10/2013-сонли «Боботоғ» насос станцияси эксплуатациясини яхшилаш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш» мавзусидаги хўжалик шартномаси Ишнинг асосий мақсади- реконструкция қилинган Боботоғ насос станцияси ишлаш режимини яхшилашдан иборатдир.Инвестиция маблағлари ҳисобига реконструкция қилинган Боботоғ насос станциясига ўрнатилган Япониянинг Кубото компанияси насос агрегатларида кавитация жараёни юз бериши аниқланган. Ушбу жараённи сабаблари ва уни бартараф қилиш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот ишларига асосан тавсияномалар ишлаб чиқилади.
3 «Гидроэнергетика иншоотларини эксплуатация қилиш режимларини яхшилаш» давлат бюджет мавзуси Ишнинг асосий мақсади- гидроэнергетика иншоотларини эксплуатация қилишнинг оптимал режимлари белгилашдан иборатдир.Уч йил давомида бажарилишга режалаштирилган ушбу ишда, йирик насос станцияларининг сув олиб келиш ва олиб кетиш иншоотларини эксплуатация режимларини оптималлаштириш буйича тавсиялар ишлаб чикиш, насос станцияларини диагностика қилишнинг илмий-методик асосларини ишлаб чиқиш, паст босимли ГЭС агрегатларини оқиб ўтиш қисмини такомиллаштириш ва ҳисоблаш методикасини ишлаб чиқиш, ботирма ЭЦВ туридаги электронасосни ишлатиш самарадорлигини ошириш ва гидроэнергетик иншоотларининг деривацион ва олиб келиш каналларини лой босиши билан курашиш каби долзарб муаммоларни ечишга қаратилган.

Кафедра профессор – ўқитувчиларининг ходимларнинг илмий-тадқиқот ишлари

Кафедрага илмий ходимларни тайёрлаш 1-курс талабалари билан ишлашдан бошланади.          Кафедрада аълочи ва иқтидорли талабалар учун, «Гидроэнергетик қурилмалар» илмий тугараги ташкил қилинган. Ҳар йили кафедрада ўтиладиган асосий фанлар — «Насос ва насос станциялари» ҳамда  «Гидроэлектростанциялар» фанларидан олимпиадалар ўтказилиб келинмоқ-да. Илмий тўгарак ва олимпиадаларда эришилган ютуқларнинг натижалари илмий мақолалар шаклида чоп қилинади. Шунингдек малака-битирув ёки магистрлик диссертацияларини тайёрлашда илмий мақолалардан самарали фойдаланилади ҳамда ишлаб чиқаришга жорий қилинади.

         Кафедра профессор – ўқитувчиларининг таркибини тўлдириш учун, кафедрада очилган мутахассисликларни тугатган ёшлар, кафедрада педагоглик фаолияти билан шуғулланишга олиб қолинмоқда.  Педагоглик фаолияти билан бир қаторда улар, республиканинг гидроэнергетик объект- (насос станциялари ва ГЭС)ларидаги муаммаларни ечиш мавзусидаги илмий-тадқиқот ишлари устида ҳам иш олиб бормоқдалар. Ҳозирги кунда кафедра доценти Б.Уралов «Научные основы  оптимизации эксплуатационных режимов водоподводящих и водоотводящих  сооружений крупных насосныхстанций» мавзуси бўйича докторлик илмий-тадқиқот ишини олиб бормоқда.

Халқаро ва маҳаллий ҳамкорлик

Кафедра ишлаб чиқариш корхоналари, илмий-текшириш ва академик институтлар — Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, «Ўзсувтаъмирсувфойдаланиш» бирлашмаси, ТИМИ қошидаги «Ирригация ва сув муаммолари» илмий-тадқиқот институти, «Физика-Қуёш» ИИЧБ, МЧЖ UZGIP, «Гидропроект» ОАЖ, «Ўзсувэнерго» ихтисослашган бирлашмаси, Тошкент ГЭСлар каскади, ОАЖ «Сувмаш», Тошкент Давлат Аграр Университети,  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг «Насос станциялари, энергетика ва алоқа» бошқармаси,  Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар «Насос станциялари, энергетика ва алоқа» бошқармалари билан  «Олий таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион корпоратив ҳамкорлигини йўлга қўйиш борасида амалга ошириладиган ишлар бўйича» шартномалар тузилган. Бундан ташқари ТИМИ қошидаги «Ирригация ва сув муаммолари» илмий-тадқиқот институти, «Ўзсувэнерго» ихтисослашган бирлашмаси ҳамда «Сувмаш» ОАЖда кафедранинг филиаллари фаолият кўрсатиб турибди.

Кафедра профессор-ўқитувчилари,  ҳамкорлик шартномалари тузилган ва филиаллар ташкил қилинган корхоналар билан: мутахассисларининг талабаларга маъруза, семинар, лаборатория ва амалий машғулотлар ўтказиши, бакалаврлар малака-битирув ишига ҳамда магистрларнинг диссертацияларига илмий раҳбарлик қилишларини ташкил қилиши; магистр ва бакалаврларнинг ўқув амалиёти ҳамда малака-битирув олди ва ишлаб чиқариш амалиётларини ўтишлари учун лаборатория ва қурилмалардан фойдаланишга имконият яратиши; ўзаро ҳамкорликда янги дарслик ва ўқув қўлланмалари яратиш, илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни ташкил этиши; ҳамкорликда яратилган соҳанинг илмий ва илмий-технологик муаммолари базасига биноан номзодлик ва докторлик диссертациялари изланишларнинг мавзуларини белгилашга ёрдамлашиши;  ҳамкорликда соҳага оид илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши; кафедрада  тайёрлана-ётган бакалавр йўналишлари, магистрлик мутахассисликлари, аспирант ва докторантлар тайёрлаш мақсадида ўқув маркази ёки кафедралар филиалини ташкил этиши; институтни муваффақиятли тугатган бакалавр ва магистр-ларни иш билан таъминлашда ҳамкорлик қилишлари келишиб олинган.

 Мамлакатимиз мустақилликка эришиб, дунё ҳамжамиятига тенг ҳуқуқли аъзо бўлиб қабул қилингани ҳамда 1997 йили, «Таълим тўғрисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг қабул қилиниши, олий таълимда кенг қамровли ислоҳатларни ўтказишни талаб қилди. Ислоҳатларни ўтказиш учун, кафедра профессор-ўқитувчиларининг барчаси камида  ҳар 3 йилда малака ошириш курсларида бўлиб қайтмоқдалар. Охирги йилларда профессор-ўқитувчлар, «Инновацион таълимни лойиҳалаштириш, режалаштириш ва уни жорий этиш технологияси», «Таълимда инновацион технологиялар курси» ва бошқа йўналишлар бўйича малакаларини оширдилар. Малака ошириш на фақат юртимиз олий таълим муассасаларида балки чет эл университетларида ҳам олиб борилди. Кафедра доценти Мажидов Т.Ш. Erasmus Mundus External Cooperation Window дастури доирасида Швециянинг Лунд университетида 3 ойлик малака ошириш курсларида бўлиб қайтди. Ҳозирги кунда Лунд университети билан аспирантлар алмашиш тўғрисида келишув имзоланган.

Кафедра мудири Т.Мажидов 2012 йилнинг 23 апрелидан 02 майигача Япониянинг “Кубота” корпорациясида бўлиб, Жиззах вилоятида 3-сон насос станциясига ўрнатиш учун тайёрланган насос агрегатларини қабул қилишда ҳамда  “Насос агрегатларини ишлаб чиқараётган заводларда ўтказиладиган тест синовларида иштирок этиш ва белгиланган тартибда расмийлаштириш ва натижаси юзасидан далолатноам тузиш” ишларида қатнашди. Завод ва институт маъмурияти ўртасида ҳар йили, кафедрадаги йўналиш ва мутахассислик талабалари, ишлаб чиқариш амалиётини Япониянинг Хираката заводида ўтишлари тўғрисида Шартнома тузилди. Бажарилаётган илмий-тадқиқот ишларига ҳамда кафедра лабораториясини жиҳозлашга ҳам завод маълум миқдорда маблағ ажратиш истагини билдирди.

Кафедрада ўқув, ишлаб чиқариш ва битирув олди амалиётларини ўтказишга жуда масъулият билан қаралди. Ўқув амалиётларида талабаларни кафедра лабораторияси билан таништириш билан бир қаторда, Тошкент шаҳри ва вилоятидаги насос станциялари, насосларни ишлаб чиқарувчи ва таъмирлов-чи корхоналар, гидроэлектростанциялар, ноанаънавий энергия манбаларидан фойдаланиш — қуёш энергияси ёрдамида иситиш ва электроэнергия олиш қурилмалари кўрсатилади. Ишлаб чиқариш амалиётлари, қурилаётган, таъмирланаётган ва реконструкция қилинаётган энергетик объектлар ўтказилади. Сурхондарёда қурилаётган Тўпаланг сув омбори қошидаги ГЭС, Чирчиқ-Бўзсув энергетик каскадидаги ГЭСлар, Фарҳод ГЭСи, Оҳангарон ва Эртошсой ГЭСлари, насослар ишлаб чиқарувчи ва таъмирловчи «Сувмаш» заводи, реконструкция қилинаётган «Норпай» насос станцияси, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар «Насос станциялари, энергетика ва алоқа» бошқармаларининг насос станциялари ва бошқалар шулар жумласидандир. Битирув олди амалиётлари ҳам юқорида келтирлган ташкилотларда ўтказилади ва малака-битирув ишларини тайёрлаш учун улардаги объектлар тўғрисида материаллар  тўпланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Тошкент ирригация ва мелиорация институти «Cув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш» кафедрасининг соҳа бўйича ишлаб-чиқариш билан узвий алоқасини таъминлаш, талабаларга билим бериш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек жорий ва ишлаб-чиқариш амалиётини ташкил қилиш,амалий ҳамда ҳомийлик ёрдами кўрсатиш бўйичачора-тадбирлар режасига асосан кафедрага  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг«Ўзсувэнерго» ихтисослашган Бирлашмаси, «Қуйи-Сирдарё»  ИТХБ ҳамда «Қарши магистрал канали»  бошқармалари биркитилган. Ҳозирги кунда ушбу ташкилотларнинг амалий ёрдами натижасида, кафедра лабораториялари жиҳозлари бутланмоқда, ўқув жараёнини услубий ва ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминлаш ишлари амалга оширилмоқда, талабалар ва профессор-ўқитувчиларни эксплуатация қилинаётган ва қурилаётган гидроэнергетик объектлар билан таништириш ишлари олиб борилмоқда, гидроэнергетик объектларди талабаларнинг ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари ташкил қилиниб ўтказилмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари педагогик фаолияти билан бир қаторда, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда сув танқислиги даврида насос қурилмаларини ўрнатиш, уларни эксплуатация қилиш, таъмирлаш, энергоресурслардан самарали фойдаланиш тўғрисида дала ва ўқув семинар машғулотлари ўтказишади, оммавий-ахборот воситалари-телевидение, радио ҳамда газета ва журналларда ҳар хил мақолалар билан чиқишлар қиладилар.

Методик кўрсатмалар

1 Методические указания для выполнения лабораторных работ по дисциплине “Гидромашины” Босма Отпечатано в типографии ТИМИ. Ташкент-2016 г. 51 стр. 2.5 б.т. Т.Ш.Мажидов,

Э.К.Кан,

А.Шомурадов.

2 Методические указания по выполнению самостоятельных работ по дисциплине «Эксплуатация НС». Босма Отпечатано в типографии ТИМИ. Ташкент-2015 г. стр. 3,25 п.л. Кан Э.К., Теплова Г.С., Эргашев А.А., Мирвалиев М.
3 Методические указания по выполнению самостоятельных работ по дисциплине «Эксплуатация ГЭУ» Босма Отпечатано в типографии ТИМИ. Ташкент-2015 г. стр. 3,25 п.л. Кан Э.К., Бадалов А., Жабборов С.
4 Методические указания по выполнению практическихзанятий по дисциплине «Скважиные насосные установки» Босма Отпечатано в типрграфии ТИМИ. Ташкент-2016 г. стр. 2.5 б.т. Бадалов А.С., Э.К.Кан,

Эргашев А.

 

5 «Қудуқли насос қурилмалари» фанидан амалий машгулотларни бажариш бўйича методик кўрсатма Босма ТИМИ босмахонасида чоп этилди. Тошкент-2016й. бет. 2.5 б.т. Бадалов А.С., Э.К.Кан,

Эргашев А.

 

6 “Quduqli nasos qurilmalari” fanidan amaliy mashg’ulotlarni bajarish bo’yicha metodik ko’rsatma Bosma TIMI bosmaxonasida chop etildi. Toshkent – 2016 yil. bet. 2.5 b.t Badalov A.S.,

E.K.Kan.,

A.Ergashev

Илмий маколалар:

  1. Т.Ш.Мажидов, Э.К.Кан, А.С.Бадалов. Оценка экономической эффективности реконструкции насосных станций. Материалы Международного научного форума «Проблемы управления водными и земельными ресурсами». Москва,30 сентября 2015 г.167-174 с.
  2. Т.Ш.Мажидов, Э.К.Кан, А.Эргашев. Результаты натурных исследований насосного агрегата с частотным преобразователем. Ирригация и мелиорация. № 01(3), 2016 г., 31-33 с.
  3. Кан Э.К. Некоторые аспекты применения частотных преобразователей на ирригационных насосных станциях. Материалы Международного научного форума «Проблемы управления водными и земельными ресурсами». Москва, РСХА, 1 июня 2016 г.
  4. Гловацкий О.Я., Эргашев Р.Р. Оценка надежности эксплуатации гидромеханического оборудования насосных станций. Машиносозликда замонавий материаллар, техника ва технологиялар мавзусидаги халкаро илмий техникавий анжуман. 3 шуъба. Андижон-2016, 215-218 б.
  5. Гловацкий О.Я., Шарипов Ш.М.,Сапаров А.Б. Влияние гидравлических потерь на кавитационные качества нестационарных процессов насосных агрегатов. «Кишлок ва сув хужалигининг замонавий муаммолари. Ташкент 2016, 15-16 апрель, 491-493 б.
  6. Гловацкий О.Я., Насиров Ф.Ж., ., Шарипов Ш.М.,Сапаров А.Б. Исследование влияния кавитации на пульсацию давления. «Кишлок ва сув хужалигининг замонавий муаммолари. Ташкент 2016, 15-16 апрель, 425-429 б.
  7. Гловацкий О.Я., Насиров Ф.Ж., ., Бердияров А.Э.. Исследование кавитационно-абразивного износа ирригационных насосов. «Кишлок ва сув хужалигининг замонавий муаммолари. Ташкент 2016, 15-16 апрель, 425-429 б
  8. Эргашев Р.Р. Насос агрегатларини вибродиагностика килиш. «Иктисодиет тармоклари ривожланиши таьминловчи фан таълим хамда модернизациялашган энергия ва ресурс тежамкор технологиялар, техника воситалари: муаммолар, ечимлар, истикболлар мавзусидаги республика илмий-техник анжуман. (2 кисм), Жиззах-2016,272-274 б.
  9. Мажидов Т.Ш., Эргашев Р.Р., Рашидов Ж.И. Насос агрегатларини диагностика килиш. Машиносозликда замонавий материаллар, техника ва технологиялар мавзусидаги халкаро илмий техникавий анжуман. 3 шуъба. Андижон-2016, 215-218 б.
  10. Эргашев Р.Р. Оценка безопасности и повышение надежности эксплуатации гидротехнического узла крупных насосных станций. «Научно-практическая конференция ФГБНУ Российский научно-исследовательский институт проблем мелиорации, 20мая 2016 г., Новочеркасск.
  11. Мажидов Т.Ш., Эргашев Р.Р., Рашидов Ж.И. Насос агрегатларини диагностика қилиш. «Машинасозликда замонавий материаллар, техника ва технологиялар» мавзусидаги III-Халқаро илмий-амалий анжуман илмий мақолалар тўплами, Андижон, 19-21 апрель, 2016. – 215-218 бетлар
  12. Мажидов Т.Ш., Ҳайитметова Д. Насос станциялари каскадини эксплуатация қилиш (Аму Занг насос станциялари каскади мисолида). ТИМИ, Тошкент, 2015. 48-52 бетлар.
  13. Эргашев Р.Р., Мажидов Т.Ш., Гловацкий О.Я., Азимов А.И., Бекчанов Ф.А.. Новые методы динамического контроля безопасности насосного агрегата системы машинного водоподъема. Издательство РГАУ-МСХА, Москва, 2015.   — 153-159 страницы.

 

 Кафедра ҳодимлари

Фото Ф.И.Ш. Илмий даражаси ва лавозими Тел.рақами ва E-mail (хоҳишига кўра)
 Majidov Мажидов Т.Ш. Кафедра мудири, т.ф.н., доцент 99871-237-19-57
 O'rolov Уралов Б.Р. т.ф.н., доцент 99871-237-19-57
 5 Обидов Б.  доцент 99871-237-19-57
 4 Кан Э.К. т.ф.н., доцент 99871-237-19-57
 3 Зенкова В.А. т.ф.н., доцент 99871-237-19-57
 Shoazizov Шоазизов Ф.Ш. т.ф.н., доцент 99871-237-19-57
 Гловацкий Гловацкий О.Я. т.ф.д., профессор 99871-237-19-57
 Mahmudov.E.J Махмудов Э.Ж. т.ф.д., профессор 99871-237-19-57
 6 Бадалов А.С. катта ўқитувчи 99871-237-19-57
 Ikromov.N Икрамов Н.М. ассистент 99871-237-19-57
 8 Азимов А.И. ассистент 99871-237-19-57
 7 Эргашев А.А. Ассистент 99871-237-19-57
 9 Уразмухамедова З. ассистент 99871-237-19-57
 10 Рашидов Ж.И. ассистент 99871-237-19-57
 11 Артикбекова Ф.К. Ассистент 99871-237-19-57
 Nazarova.SH Назарова Ш.М. Кабинет мудири 99871-237-19-57