Институт ректорининг 2014  йил “22” августдаги

353 а/ф- сонли буйруғига

3- илова

 

Интернет тармоғидаги институт расмий веб-сайтига ахборотни жойлаштириш тартиби тўғрисида Йўриқнома

 

  1. Умумий қоидалар
  2. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, институт фаолиятининг очиқлигини таъминлаш шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш, шунингдек, жамоатчиликни Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг фаолияти тўғрисида кенг хабардор қилиш мақсадида институтнинг Интернет тармоғидаги расмий веб-сайтини янада такомиллаштириш, мунтазам равишда қўллаб-қувватлаш ва ахборот билан таъминлашга доир умумий талабларни белгилайди.
  3. Институтнинг Интернет тармоғидаги веб-сайти институтнинг Интернет тармоғидаги расмий давлат ахборот ресурси ҳисобланади.
  4. Институтнинг веб-сайти ташкилотлар, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар ўртасида электрон-ахборотга оид ўзаро ҳамкорлиги инфратузилмасининг тизим ҳосил қилувчи элементи ҳисобланади.

 

  1. Ахборотни веб-сайтда жойлаштиришда ишларни бажариш тартиби

 

  1. Институтнинг мустақил таркибий бўлинмалари ўз фаолиятларига доир ахборотларни тайёрлайди ва уларнинг веб-сайтда жойлаштирилишини раҳбарият билан келишади. Келишилганидан кейин ахборот ресурсининг электрон шакли ўзбек ва рус тилларида веб-сайтга жойлаштириш учун Ахборот-таҳлил ва матбуот хизматига юборилади.
  2. Институтнинг веб-сайтида жойлаштириладиган ахборот қуйидаги кўринишда тақдим этилади:

1) Word, Excel, НTML ва бошқа матн форматларида;

2) JPG, PDF ва бошқа форматлардаги график файллар.

  1. Веб-сайтда жойлаштириш учун ахборот манбалари:

факультет ва бўлимлар томонидан тақдим этиладиган ахборот, оммавий ахборот воситаларидан, шу жумладан электрон, оммавий ахборот воситаларидан олинадиган ахборот;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар.

  1. Марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг ахборот материалларини веб-сайтда жойлаштириш учун рухсатни раҳбар ёки раҳбар томонидан ўрнатилган тартибда белгиланадиган бошқа шахс беради.
  2. Веб-сайтда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборот долзарб, ишончли, яхлит, мавзу блоклари бўйича аниқ структураланган ва тақсимланган бўлиши керак.

 

III. Веб-сайт ишини ташкил қилиш

 

  1. Ахборотни веб-сайтда жойлаштириш институтнинг Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими зиммасига юклатилади.
  2. Ахборотни веб-сайтда жойлаштиришда институт Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлимининг асосий функциялари ва вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

— институтнинг Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими институт таркибий бўлимлари томонидан мунтазам тақдим этиладиган, оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларидан олинадиган ахборот материалларини эълон қилиш;

— «Ўзинфоком» маркази билан узвий ҳамкорликда веб-сайтнинг ахборот хавфсизлиги ва узлуксиз ишлашини таъминлаш;

— веб-сайтнинг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлигининг доимий мониторингини юритиш;

— веб-сайтни ривожлантириш ва фаолиятини такомиллаштириш, веб-сайт орқали кўрсатиладиган интерфаол хизматлар рўйхатини кенгайтириш ва сифатини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва раҳбариятга киритиш;

— жамоатчилик, тадбиркорлик структураларининг вакиллари ва Интернет тармоғи бошқа фойдаланувчиларининг веб-сайт фаолияти, кўрсатиладиган интерфаол давлат хизматлари тўғрисидаги фикрини ўрганиш бўйича таҳлил ўтказиш;

— институтнинг расмий Интернет фаолияти тўғрисидаги ҳисобот шаклларини ўз вақтида тўлдириш.

  1. Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими институт фаолияти тўғрисидаги ахборотни веб-сайтда мунтазам жойлаштириши керак. Институт веб-сайтида жойлаштирилиши мажбурий бўлган ахборотга қуйидагилар киради:

а) институтнинг ҳуқуқий мақоми, шу жумладан, институт, унинг таркибий бўлимлари ва буйсунувидаги ташкилотларнинг ташкилий структураси, функциялари ва вазифаларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

б) институт томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

в) институтнинг кучини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг тан олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

г) ҳукумат ва давлат органлари томонидан қабул қилинган давлат органининг фаолияти соҳасидаги дастурлар тўғрисидаги умумий маълумотлар (номи, мақсади, асосий вазифалари, буюртмачилар, асосий бажарувчилар, амалга ошириш муддатлари ва кутиладиган натижалар);

д) институт томонидан ўтказиладиган тадбирлар тўғрисидаги маълумотлар (йиғилишлар, мажлислар, учрашувлар, матбуот-конференциялари, семинарлар ва брифинглар, давра суҳбатлари, расмий ташрифлар, институтнинг кундалик фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот;

е) институтнинг давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, чет эл ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро ишлаши тўғрисидаги маълумотлар;

ж) амалга оширилишида институт иштирок этадиган халқаро шартномалар тўғрисидаги ахборот;

з) асосий кўрсаткичлар, шу жумладан, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлар;

и) институт, унинг ташкилотлари томонидан товарларни етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) бўйича ўтказиладиган очиқ конкурслар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

к) вакант иш жойлари ва ишга қабул қилиш шартлари тўғрисидаги маълумотлар;

л) расмий сайтнинг ахборот материалларидан фойдаланилганда, ушбу расмий сайтга ҳаволани мажбурий кўрсатиш тўғрисидаги талаб;

м) институт веб-сайтга жойлаштиришни зарур деб ҳисоблайдиган бошқа ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган ахборот ва маълумотлар.

  1. Веб-сайт орқали мажбурий тартибда институт томонидан кўрсатиладиган асосий ахборот хизматлари рўйхатига қуйидагиларни тақдим этиш киради:

а) институтнинг раҳбарлари тўғрисидаги маълумот ахбороти (фамилиялари, исм-шарифлари, биографик ва мурожаат қилиш маълумотлари, фуқароларни қабул қилиш кунлари ва ҳоказо);

б) институтда фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича телефон номерлари ва манзил реквизитлари (почта ва электрон манзил ва б), унинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумот хизмати телефонларининг ва ишонч телефонларининг рақамлари, жамоат транспортининг қатнов йўллари, тўхташ жойларининг номлари ва йўналиш рақамлари);

в) институт томонидан қабул қилинадиган аризалар, бланклар ва статистик ҳисобот шакллари;

г) фуқароларнинг аризалари, шикоятлари ва бошқа мурожаатларини қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;

д) институтнинг фаолияти тўғрисидаги таҳлилий маърузалар ва ахборот характеридаги шарҳлар;

е) институтнинг расмий нутқлари ва баёнотлари матнлари;

ж) институтнинг расмий статистик ахборотлари;

  1. Фақат ахборот манбаи кўрсатилган ҳолдагина бошқа манбалардаги ахборотни веб-сайтга жойлаштиришга йўл қўйилади.

 

  1. Расмий веб-сайтга қўйиладиган талаблар

 

  1. Веб-сайтда жойлаштирилган асосий ахборотдан фойдаланиш эркин ва бепул амалга оширилади.
  2. Веб-сайтда жойлаштириладиган ахборотга сана қўйилиши ва мунтазам янгиланиши керак. Ахборотни янгилаб бориш муддати институт томонидан белгиланади, аммо ҳафтасига бир мартадан кам бўлмаслиги керак.
  3. 16. Веб-сайтдаги ахборот Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тақдим этилиши керак. Бунда веб-сайт рус ва инглиз тилларидаги, шунингдек, бошқа тиллардаги тенг қийматли ёки қисқартирилган версияларга эга бўлиши мумкин.
  4. 17. Институтнинг веб-сайтида жойлаштирилган ахборотни йўқ қилиш, блокировка қилиш, бузиб кўрсатиш, қалбакилаштиришнинг олдини олиш ва рухсатсиз аралашувнинг бошқа шаклларидан ҳимоя қилинади.

 

  1. Веб-сайтда жойлаштирилган маълумотларга қўйиладиган талаблар

 

  1. Веб-сайтда жойлаштирилган ахборот ишончли бўлиши керак. Институт таркибий бўлимлари раҳбарлари веб-сайтда жойлаштириладиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.
  2. Веб-сайтда жойлаштириладиган ахборот оммавий ахборот воситаларида эълон қилинадиган ахборот билан тенг қийматли кучга эга бўлади.
  3. Веб-сайтда жойлаштириш учун тақдим этиладиган ахборотда Ўзбекистон Республикасининг давлат сирларидан иборат маълумотлар ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдалана олиш бўйича чекловларга эга бошқа маълумотлар бўлмаслиги керак.