Кафедра мудири,
фч2

т.ф.н., доцент

Абдуллаев З.С.

Тел: +99871-237-19-48

E-mail:zabdullaev@yandex.ru

Кафедра тарихи

1967 йилда «Олий математика» кафедрасидан «Ҳисоблаш математикаси» кафедраси ажралиб чиққан.

1969 йилгача кафедрада ўқув жараёнини ташкил этиш учун механик ва электромеханик ҳисоблаш машиналаридан фойдаланилган. 1969 йилда  биринчи электрон  ҳисоблаш машинаси «Мир» ўрнатилган. 1972 йилда эса кафедрага «Минск-32» ЭҲМ олиниб, кафедра қошида ҳисоблаш маркази ташкил этилган. Шу йилдан бошлаб барча мутахассисликлар ўқув режаларига «Инженерлик ва иқтисодий ҳисоблашларда ҳисоблаш техникаси» фани киритилди. 1972 йилда институтда «Искра» типидаги ЭҲМ синфлари ташкил этилди. 1980 йилда ўқув юртига «ЕС-1022» ЭҲМ олинди.

«Ҳисоблаш математикаси» кафедрасининг биринчи мудири доцент К.К.Конусбеков бўлган. 1972 йилдан 1980 йилгача кафедрага доцент А.С.Хабиров, 1980 йилдан 1994 йилгача профессор А.А.Гафуров раҳбарлик қилган.

1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг академиги В.Қ.Қобулов ташаббуси билан ТИМИ да «Инженерлик ҳисобларида математик усуллар ва моделлар» кафедраси ташкил этилди.   1992 йилдан 2011 йилгача кафедрага техника фанлари доктори, профессор Ҳ.Эшматов,  2011 йилдан 2017 йилгача техника фанлари номзоди, доцент С.С.Мирзаев раҳбарлик қилган. 2011 йилдан ҳозирги кунгача кафедрага доцент З.С.Абдуллаев раҳбарлик қилмоқда.

1994 йилда «Ҳисоблаш математикаси» ва «Инженерлик ҳисобларида математик усуллар ва моделлар» кафедралари бирлаштирилиб, янги «Ҳисоблаш математикаси ва математик моделлаштириш» кафедраси ташкил этилди ва унга профессор Ҳ.Эшматов мудир этиб тайинланди.

1998-2002 йилларда кафедрага ўриндошлик асосида ишлаш учун академик В.Қ.Қобулов таклиф этилди. В.Қ.Қобулов раҳбарлигида кафедрада қишлоқ ва сув хўжалигининг долзарб муаммоларини ҳал этишда ахборот технологиялари ва математик усулларни қўллаш бўйича илмий ва услубий ишлар амалга оширилди.

2001 йилда кафедра номи «Информатика ва ахборот технологиялари», 2004 йилда эса «Ахборот технологиялари» деб ўзгартирилди.

Турли йилларда кафедрада юқорида номлари тилга олинган кафедра мудирлари билан бир қаторда доцентлар З.М.Ландсман, Г.А.Попов, Д.Т.Мирзараҳимова, Н.Муҳамедов, М.Р.Мусамуҳамедов, К.Жамолов, Г.Шодмонова, З.Саидмуродов, Ш.С.Насретдинова, М.Юсупов, Ш.П.Бобаназаров, Ю.Х.Эшқобилов, Х.Х.Каримова, Д.А.Ходжаев, Б.Х.Эшматов, катта ўқитувчилар М.М.Ходиев, З.Қ.Қурбоналиев, Г.А.Раҳмонова, Р.И.Жукова, И.С.Ахмеров, Ш.А.Айнакулов, ассистентлар Х.Тоғаев, Х.И.Усмонов, Ш.Х.Зияева, С.П.Мавлонов, Г.А.Абдумаликова, У.А.Насритдинова, А.О.Маматкуловлар самарали меҳнат қилганлар.

Ҳозирги кунда кафедранинг ўқув лабораторияси замонавий компьютер техникаси билан жиҳозланган бўлиб, улар институт локал тармоғи ва Интернет глобал тармоғига уланган.

Кафедранинг асосий вазифаси талабаларга ахборот технологияларининг техник ва дастурий таъминотини, қишлоқ ва сув хўжалигидаги мутахассислик масалаларини ечишга ахборот технологиялари ва математик усулларни қўллашни, замонавий ахборот технологиялари ва тизимларидан фойдаланиш асосларини, компьютер тармоқларида ишлаш асосларини, маълумотларни қайта ишлаш усуллари ва воситаларини, мутахассислик масалаларининг математик моделларини  қуришни ўргатишдан иборат.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан яратилган “Информатика ва ахборот технологиялари” ўқув қўлланмаси 2013 йилда “Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи” Республика танловида 1-ўринга сазовор бўлди.

. Кафедра ассистенти У.Насритдинова 2014 йил ўтказилган Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Ёшларнинг инновацион ғоялари” Республика кўрик танловида иштирок этиб, 2-даражали дипломга сазовор бўлди.

Кафедра доценти Г.Шодмонова 2015 йилда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танлови ғолиби бўлди.

 

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1 Информатика ва ахборот технологиялари Ахборот технологияларининг техник ва дастурий таъминоти, компьютер тармоқлари, алгоритмлаш ва дастурлаш асослари ўргатилади
2 Математик моделлаштириш Мутахассислик масалаларининг математик моделларини қуриш ва уларни ечиш усуллари ўргатилади
3 Иқтисодий-математик усуллар ва моделлар Иқтисодий масалаларнинг математик моделларини қуриш ва уларни ечиш усуллари ўргатилади
4 Ахборот тизимлари Замонавий ахборот тизимларидан фойдаланиш усуллари ўргатилади

 Кафедрада олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари

Илмий тадқиқот ишлари мавзуси

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

1

Фермер  хўжаликлари  фаолиятини такомиллаштириш ва истиқболини баҳолашнинг  ахборот боғлиқлигини тадқиқ этиш

Мазкур тадқиқотнинг мақсади фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш самарадорлигини ўрганиш, уларнинг ахборот таъминоти тизимини яратишдан иборат.

Тадқиқот натижасида фермер хўжаликлари оптимал ер майдони ўлчамларини асослаш учун зарур ахборот турлари аниқланади ва уларнинг ахборот таъминоти тизими яратилади

 Катта илмий ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар

Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар И.Ф.О. Илмий даражаси, унвони Диссертация мавзуси
1 Абдуллаев З.С. ф.-м.ф.н., доцент Ер ресурслари қийматини баҳолаш жараёнини моделлаштириш
2 Насритдинова У.А. Компьютер графикаси фанини ўқитишда уч ўлчамли моделлаштириш воситасидан фойдаланиш назарияси ва амалиёти

Кафедранинг ўқув-услубий, илмий ишлар борасида эришган ютуқлари

Кафедрада тайёрланган илмий мақолалар Республикамиз ва чет элдаги илмий журналларда чоп этилган. Кафедра ходимлари томонидан АҚШ, Германия, Англия, Италия, Болгария, Украина, Россия, Латвия, Австрия, Хитойнинг илмий журналларида кейинги 10 йилда 100 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Шу давр ичида кафедрада 6 та номзодлик диссертацияси  ҳимоя қилинди, 3 та монография, 1 та дарслик, 16 та ўқув қўлланма, 100 дан ортиқ методик қўлланма, 150 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этилган. Кафедрада бажарилган илмий-тадқиқот ишлар натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси Патент идорасининг 21 та гувоҳномаси олинган.

Ҳамкорлик доирасида бажарилаётган ишлар

Кафедра профессор-ўқитувчилари Республикамиз ва чет элдаги бир қанча илмий марказлар билан илмий алоқалар ўрнатганлар. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги, Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Давлат техника университети, Тошкент ахборот технологиялари университети мутахассислари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда ва ўқув-услубий қўлланмалар яратилмоқда.

АҚШ нинг Корнелл, Мичиган, Буффало, Вашингтон университетлари, Украина Фанлар Академиясининг Энергетикада моделлаштириш муаммолари илмий-тадқиқот институти билан ҳамкорликда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ҳамкорлик натижасида илмий мақолалар, докторлик диссертациялари, ўқув қўлланмалар тайёрланмоқда.

Чоп этилган ишлар рўйхати

Монографиялар:

  1. Насритдинова У.А. Компьютер графикаси фанини ўқитиш методикасининг замонавий муаммолари ва ечимлари. Тошкент. “Наврўз”, 2015. — 172 б.
  2. Эшматов Б.Х. Buckling, bending and vibrations of anisotropic wing-like structures (Анизотропик қанотсимон қурилмаларнинг эгилиши, турғунлиги ва тебраниши). Тошкент. ТИМИ, 2015. – 86б.
  3. Беркинов Б.Б., Рахмонкулова Б.О., Каримова Х.Х. Фермер хўжаликлари ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлини баҳолаш ва ривожланиш жараёнларини моделлаштириш. Тошкент. “Иқтисодиёт”, 2014. — 147 б.
  4. Абдуллаев З.С. Ер ресурслари қийматини баҳолаш жараёнларини моделлаштириш. Тошкент, Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона нашриёти. — 2013. – 198 б.

Дарслик ва ўқув қўлланмалар:

  1. Shodmonova G. Iqtisodiy-matematik usullar va modellar (darslik). — Toshkent, TIMI. – 2013. – 256 б.
  2. Абдуллаев З.С., Юсупов М., Ходжаев Д.А., Эшматов Б.Х. Мелиорация ва сув хўжалигида моделлаштириш ва моделлардан фойдаланиш (ўқув қўлланма). Тошкент, ТИМИ. – 2013. – 190 б.

Халқаро журналлардаги мақолалар:

  1. Abdullaev Z.S. Regulatory Issues and Improvement of Information Support in Valuation of Land Resources. International Journal of Economics, Commerce and Management. 2016.
  2. Abdullaev Z.S. Major Aspects of Information Base for Land Assessment. Journal of Management, Value and Ethics. Vol.7, Num. XII, Issue IX, November-December 2016.
  3. Султанов Т.З., Ходжаев Д.А., Мирсаидов М.М. Оценка динамического поведения неоднородных систем с учетом нелинейно-вязкоупругих свойств грунта//Инженерно-строительный журнал. Санкт-Петербург, 2014. №1(45). С.80-89.
  4. Абдукаримов Р.А., Ходжаев Д.А. Компьютерное моделирование задач динамики вязкоупругих тонкостенных элементов конструкции переменной толщины // Инженерно-строительный журнал. Санкт-Петербург, 2014. №5(49). С.83-92.
  5. Насритдинова У.А. Методика составления тестовых заданий различной степени сложности по дисциплине “Компьютерная графика” // Молодой ученый. Москва, 2014. №3(62). С.986-989.

Кафедра ходимлари

Фото Ф.И.Ш. Илмий даражаси ва лавозими Тел.рақами ва E-mail (хоҳишига кўра)
 фч2 Абдуллаев Зафар Сайфуддинович

 

Кафедра мудири, ф.-м.ф.н., доцент 99871-237-19-48,

E-mail:

zabdullaev@yandex.ru

 фч1 Мирзаев Сойибжон Собитович т.ф.н., доцент 99871-237-19-48,

E-mail:  smirzaev@umail.uz

 фч3 Шодмонова Гулчеҳра И.ф.н., профессор 99871-237-19-48,

E-mail:

gshodmonova@mail.ru

 фч4 Жамолов Камолиддин Ф.-м.ф.н., доцент 99871-237-19-48,

E-mail:

kdjamalov@mail.ru

 фч5 Юсупов Мажид Ф.-м.ф.н., доцент 99871-237-19-48,

E-mail:

m_yusupov1956@mail.ru

 фч7 Рахманкулова Барно Октамхановна И.ф.н., доцент 99871-237-19-48,

E-mail:

braxmankulova@yandex.ru

 фч9 Эшматов Бахтиёр Хасанович Ф.-м.ф.н., доцент 99871-237-19-48,

E-mail:

ebkh@mail.ru

 фч2 Айнакулов Шарофиддин Абдужалилович Катта ўқитувчи 99871-237-19-48,

E-mail:

shaynakulov@mail.ru

 фч4 Зияева Шолпан Худайбергеновна Ассистент 99871-237-19-48,

E-mail:

zsholpan@yandex.ru

 фч5 Мавлонов Собиржон Пардабоевич Ассистент 99871-237-19-48,

E-mail:

smavlonov@yandex.ru

 фч6 Абдумаликова Гулнора Абдумажидовна Ассистент 99871-237-19-48,

E-mail:

gabdumalikova@mail.ru

Насритдинова Умида Ахмаджоновна Ассистент 99871-237-19-48,

E-mail:

unasritdinova@umail.uz