Ахборот-ресурс маркази

Директори Ишматов Алишер Наркабилович, ф.-м.ф.н., доцент

Тел: 99871-237-19-45

Электрон почта: a.ishmatov@e-tiiame.uz,

 

 

 

АРМнинг асосий вазифалари:

  1. Институт фаолияти йўналишлари ва китобхонларнинг ахборотга бўлган талабларига мувофиқ холда кутубхона фондини шакллантириш. Маълумот-ахборот хизматини ташкиллаштириш ва юритиш.
  2. АРМ заҳираларидан фойдаланиш қоидаларига мувофиқ ҳолда иҳтиёрий фонддан талаба, докторант, илмий ходимлар, ўқитувчи ва бошқа китобхонларга ахборотга бўлган талабларига биноан кутубхона ва ахборот-библиографик хизматини кўрсатиш.
  3. Институтда олиб борилаётган илмий изланишлар, ўқув жараёни, институт бўлинмаларининг маъмурий-бошқарув вазифаларини бажаришига кўмаклашиш.
  4. Фойдаланувчиларни ахборот маданиятини тарбиялаш: китобхонларни маълумот-тахлилий материаллар билан ишлашга, шу жумладан автоматлаштирилган тартибда тайёрлаш. Фойдаланувчиларни кутубхона-библиография билимларини асосларига ўқитиш, янги анъанавий бўлмаган маълумот ташувчиларда янги ҳужжатлар билан ишлашни ўқитиш тизимини ташкиллаштириш.
  5. Ташкилий масалаларни ҳал қилишда янгича йўлларини излаш, замонавий ҳисоблаш техникаси воситалари ва бошқа замонавий техник воситаларни қўллашга асосланган замонавий ахборот технологияларини татбиқ этиш ва буларнинг асосида АРМ томонидан китобхонларга хизмат кўрсатиш доирасини (рўйхатини) кенгайтириш ва уларнинг сифатини ошириш.
  6. Кутубхона ва ахборот хизмати саволлари бўйича услубий ишлар олиб бориш.
  7. Фойдаланувчиларни маълумот ва адабиётлар бўйича талабларини янада тўлиқ қаноатлантириш мақсадида институтнинг таркибий бўлинма ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик, бошқа кутубхоналар, илмий-техник маълумот идоралари, муассаса ва ташкилотлари билан фаолиятни мувофиқлаштириш ва бирлаштириш.
  8. Олий таълим муассасларига кутубхона хизмати масалалари бўйича маълумот-ахборот ва услубий ёрдам кўрсатиш.

 

АРМнинг асосий функциялари:

  1. АРМ вазифалари асосан, институт таълим дастурлари, ўқув режалари ва илмий изланишлар мавзулари бўйича фондни бутлашни таъминлайди. Ҳар хил кўринишдаги ва турдаги ҳужжатларни (шу жумладан электрон кўринишда) сотиб олишни ташкиллаштиради: ўқув, илмий, маълумот ва хабар нашриётлар, даврий нашриётларни, бадиий адабиётларни.
  2. Фондларни бутлаш учун манбабларни аниқлаштиради. Зарурат пайдо бўлганда бошқа кутубхона, муассаса ва ташкилотлар билан китоб алмашинувини амалга оширади.
  3. Фондларни оптималлаштириш ва шакллантириш мақсадида фондларнинг таркиби ва ишлатилишини доимий тахлил қилади.
  4. Вақти-вақти билан фондларни текширади ва уларнинг таркибини кутубхона электрон ва анъанавий каталоглар ёрдамида очиб қўяди. АРМнинг фондларини ошкор қиладиган ва реклама қиладиган тематик библиографик кўрсатгичлар ва ахборот рўйхатларини, АРМнинг фаолитяини акс эттирадиган бошқа нашриётларни чиқаради.
  5. Доимий асосда АРМ фондларини бутлигини, уларни ўз вақтида ҳисобга олиш, сақлаш ва назорат қилишни рационал ташкил қилиш, саниятирия-гигиена чораларини амалага ошириш, консервация қилиш, институт фаолияти доирасига оид нашриётларни рақамли сканерлаш ва электрон каталогга қўшиш, ўзгартириш йўли билан таъминлайди.
  6. Фойдаланувчиларга кутубхона ва ахборот-библиографик хизмат кўрсатишни амалга оширади:

6.1. Ўкув залларида, ўқув, илмий адабиётларни бериш абонементларида ва ягона китобхон билети асосида адабиёт бериш жойларида фойдаланувчиларга табақалаштирилган хизмат кўрсатишни ташкиллаштиради. Ўрнатилган тартибда фойдаланувчиларга кутубхона фондига очиқ кириш ҳуқуқини ташкиллаштиради.

6.2. Фойдаланувчиларга асосий кутубхона хизматларини бепул таъминлайди:

  • кутубхона фонди ҳақидаги тўлиқ маълумотни каталоглар тизими, картотекалар ва кутубхона ахборотининг бошқа шакллари ёрдамида тақдим этади;
  • чоп этилган асарлар ва бошқа ҳужжатларни излаш ва танлашда консультатив ёрдам кўрсатади;
  • кутубхона фондидан чоп этилган асарлар ва бошқа ҳужжатларни вақтинчалик фойдаланишга беради;
  • электрон каталог ва нашриётларга кириш ҳуқуқини таъминлайди;
  • институтнинг илмий ва ўқув ишларига ёрдам сифатида библиографик кўрсатгичлар, адабиётлар рўйхатини тузади, библиографик маълумотлар, библиографик шарҳлар тузади, мавзули китоб кўргазмаларини ташкил қилади;

6.3. Доимо фойдаланувчиларнинг ахборотга бўлган талабини ўрганади.

  1. Институт буйруғи билан тасдиқланган рўйхат асосида фойдаланувчиларга уларнинг талабларига биноан қўшимга хазматлар кўрсатади. Асосий фаолиятга зарар етказмаган ҳолда, фойдаланувчиларга тақдим этиладиган хизматларни кенгайтириш ва кутубхонанинг ижтимоий-маданий ривожлантириш бўйича фаолиятини кенгайтиради.
  2. Талабалар ва фойдаланувчиларнинг бошқа тоифалари учун кутубхона-библиографик билимлар асослари бўйича машғулотлар ташкиллаштиради.
  3. Амалдаги меъёрий ва ҳуқуқий расмий ҳужжатларга асосан кутубхона фондидан ҳужжатларни муомаладан чиқаради. Иш йўналишига тааллуқли бўлмаган ва ортиқачатакрорланган адабиётларни қайта тақсимлашни бажаради.
  4. Кутубхона-библиоргафия ва ахборот фаолиятига тегишли саволлар бўйича мустақил равишда ёки институтнинг бошқа бўлинмалари, кутубхона ёки ташкилотлар билан илмий ва услубий конференциялар ташкил қилади ва ўтказади.
  5. Кутубхонанинг фаолиятини ҳамма йўналишларини такомиллаштириш бўйича илмий-услубий ва тадқиқот ишларини ташкиллаштиради ва ўтказади.
  6. Кутубхона жараёнларини автоматлаштириш билан шуғулланади, илғор кутубхона технологияларини татбиқ этади. Фойдаланувчиларни қизиқишларини ўрганиш мақсадида турли тадқиқотларни олиб боради.
  7. Институтнинг ходимлари, илмий жамиятлари ва жамоа ташкилотлари билан олиб бориладиган ишларни ўзаро мувофиқлаштиради.
  8. АРМ кутубхоналар ва бошқа муассаса ва ташкилотлар билан кутубхона-библиоргафик ва ахборот фаолияти саволлари бўйича биргаликда иш олиб боради.
  9. АРМ фаолияти бўйича услубий қўлланма, технологик ва иш тартиби ҳужжатларини ишлаб чиқади.

АРМнинг фонди:

2017 йилнинг 1 октябр холатига фондда 620 699 дона чоп этилган нашрлардан ташкил топган, АРМнинг маълумотлар базаларида 98 000та библиографик ёзувлар (дарсликлар, ўқув қўлланмалар, луғатлар, энциклопедиялар, илмий адабиётлар, журналлар, рузномалар,мақоллар ва бадиий адабиётлар) бундан ташқари 30 000дан ортиқ тулиқ матинли электрон дарсликлар, ўқув қўлланмалар, луғатлар, энциклопедиялар, илмий адабиётлар, журналлар, бадиий адабиётлар ва мақолалардан бор.

АРМда ўртача бир йилда:

— 5850 фойдаланувчи рўйхатдан ўтқазилади;

— 302.458 ташриф амалга оширилади;

— 350.632 адабиётлар фойдаланувчиларга берилади;

— 97,0 адабиётлар АРМ фондига келиб тушади.

 

АРМда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш орқали профессор-ўқитувчиларга ва талабаларга ахборот-кутубхона хизматини кўрсатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, билимини, маънавий-аҳлоқий ва маданий эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратилган. Бу йўналишда АРМда ИРБИС тизимида қуйидаги маълумот базалари (МБ) фойдаланувчилар учун яратилган:

  • ТИҚХММИ электрон каталоги МБсида 54036 дона дарсликлар, ўқув қўлланмалар, луғатлар, энциклопедиялар, илмий ва бадиий адабиётнинг электрон каталоги (библиографик ёзуви) мавжуд;
  • ТИҚХММИ электрон кутубхонаси МБсида 15000 дона дарсликлар, ўқув қўлланмалар, луғатлар, энциклопедиялар, илмий адабиётлар, бадиий адабиётлар ва мақолаларнинг электрон каталоги ва уларнинг тўлиқ матнлари жойлаштирилган;
  • Авторефератлар электрон каталоги МБсида 12769 дона авторефератларнинг электрон каталоги ва уларнинг 2500 тасининг тўлиқ матни мавжуд;
  • Рўзнома ва журналларнинг электрон МБсига 120 та даврий нашрларнинг ва мақолларнинг 15911 дона электрон каталоги, 4270 дона даврий нашрларнинг номерлари шулардан 2922 тасининг “мундарижа”си киритилган ва 11 295 та мақолаларга электрон каталог ҳамда мақолларнинг тўлиқ матни жойлаштирилган;
  • ТИҚХММИ модулларининг электрон каталоги МБсида 406 дона модулларнинг электрон каталоги билан тўлиқ матни киритилган.

Ушбу вазифалар юзасидан бугунги кунда АРМда талайгина ишлар амалга оширилган. АРМнинг фондининг салмоқли қисмини электрон кутубхона ва даврий нашрлар ташкил этади. Булар дарсликлар, ўқув қўлланмалар, луғатлар, энциклопедиялар, илмий адабиётлар, бадиий адабиётлар илмий-оммабоп журналлар, турли хил давлат ва нодавлат газеталари, илмий ахборотномалар ҳамда рефератив журналлар каби нашрлардир.

Бу маълумотлар базасидан фойдаланиш учун махсус услубий қўлланма ишлаб чиқилган ва 3-серверда “Хar xil xujjatlar” папкасидаги “Ахборот ресурс маркази” папкасига жойлаштирилган. Компьютерга электрон кутубхона ўрнатилмаган бўлса, у холда 3-серверда “Хar xil xujjatlar” папкасидаги “Ахборот ресурс маркази” папкасидан “Электрон кутубхона” ёрлиғини компьютернинг иш столига кўчириб ўтказилса электрон кутубхонадан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлади. Электрон кутубхонага тармоққа уланган ҳамма компьютерлар орқали кириш мумкин.

 

Манзил: Тошкент ш., Қ.Ниёзий, 39

Бино/офис: Ректорат биноси

Тел./факс: +998712371945

E-mail: a.ishmatov@e-tiiame.uz

 

“АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИ БИЛАН ХИЗМАТ КЎРСАТИШ” БЎЛИМИ

 

Мустаяпова Нурилнисо Тулебаевна “Ахборот-кутубхона ресурслари билан хизмат кўрсатиш” бўлими бошлиғи.

Бўлимнинг асосий вазифаси АРМ фойдаланувчиларига ахборот-кутубхона хизматини амалга ошириш ва ўқиш заллари хизмати АРМ фондидаги: босма, электрон кўринишида кутубхона ресурсларини тақдим қилади.

  • АБОНЕМЕНТ – профессор ўқитувчилар, талабалар, ходимлар, малака ошириш тингловчилари, қишлоқ хўжалиги мутахассисларига, ҳамда бошқа ташкилотлардан келган ходимларга хизмат кўрсатади. Абонементдан 332 та профессор-ўқитувчилар, 81 та ишчи-ходимлар рўйхатдан ўтган. Бошқа ташкилотдан ташриф буюрган фойдаланувчиларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат орқали хизмат кўрсатади. Абонементга аъзо бўлиш учун ходимлардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат: паспорт нусҳаси, 1 дона 2х4 фотосурат, ходимлар бўлимидан маълумотнома керак бўлади. Китобхонлик гувоҳномаси фойдаланиш учун ўзга шахсга берилиши мумкин эмас. Абонементда китобхонлар дарслик, ўқув қўлланма, монография ва бадиий адабиётлар билан бир қаторда республикамизда чоп этиб борилаётган вақтли матбуот нашрларидан фойдаланишлари мумкин.

 

 

Анъанавий хизмат турлари:

  • фойдаланувчиларни рўйхатга олиш;
  • адабиётларни буюртма орқали қабул қилиб, фойдаланувчиларга етказиш;
  • адабиётларни уйга бериш;
  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш; 

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  830 дан 1630гача,

Шанба 830 дан 1330 гача.

 

  • ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАР ЎҚУВ ЗАЛИ – илмий иш билан шуғулланаётган ўқитувчиларга хизмат кўрсатади. Залда фойдаланувчилар учун 32 иш жойи мавжуд бўлиб, шундан 14 таси компьютерлар билан жиҳозланган. Шунингдек, фойдаланувчилар шахсий компьютерларидан фойдаланишлари учун қўшимча иш жойлари ҳам ажратилган. Фойдаланувчилар АРМ компьютерлари ёки шахсий компьютерлари орқали Интернет тармоғига уланиши мумкин. Профессорўқитувчилар ўқув залида АРМда мавжуд автореферат ва диссертацияларнинг электрон нусхалари жамланган. Шунингдек, ўзбек ва рус тилларида электрон дарсликлар ва ўқув-қўлланмалар ҳам фойдаланувчига тақдим қилинади.

Анъанавий хизмат турлари:

  • электрон ҳужжатлар;
  • электрон дарсликлар;
  • компьютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш — Word, Excel, elektron katalog, Internet, ZiyoNet ва бошқалар.);
  • uz қонун ҳужжатлари миллий базасидан фойдаланиш;
  • маҳаллий ойнома ва рўзномалар билан хизмат кўрсатиш;
  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  830 дан 1630гача,

Шанба 830 дан 1330 гача.

 

 

  • ТАЛАБАЛАР ЎҚУВ ЗАЛИ – талабалар учун хизмат кўрсатиб турган залларнинг энг каттаси ҳисобланади. Залдан бир вақтнинг ўзида 130 киши фойдаланиши мумкин. Талабалар ўқув залининг ёрдамчи фонди 4500 га яқин бўлиб, унда фойдаланувчилар томонидан кўп сўраладиган, энг янги ва долзарб мавзуларга бағишланган ўзбек ва рус тилларидаги Президент асарлари, дарслик ва ўқув қўлланмалар, маълумотнома нашрлар: энциклопедиялар (соҳаларга оид), луғатлар жамланган. Шунингдек, республикамизда чоп этиладиган вақтли матбуот нашрлари бор. Фойдаланувчилар шахсий компютерларидан фойдаланишлари учун қўшимча иш жойлари ҳам ажратилган.

Анъанавий хизмат турлари:

  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;

адабиётларни фақатгина ўқув залидан фойдаланишга бериш.

 

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  830 дан 1800гача,

Шанба 830 дан 1500 гача.

 

  • ИНТЕРНЕТ ВА КОМПЬЮТЕР ЗАЛИ – барча тоифадаги фойдаланувчиларга хизмат кўрсатади. Залда фойдаланувчилар учун 20 иш жойи мавжуд бўлиб барчаси замонавий компютерлар билан жиҳозланган, интернет тармоғига уланган. Интернет ва компьютер зали компютерлари АРМ фондида мавжуд тўлиқ матнли электрон ресурслар, CD ва DVD шаклидаги ресурслар ва барча соҳага оид адабиётлар жамланган. Шунингдек, ўзбек ва рус тилларида электрон дарсликлар ва видеолавҳалар ҳам фойдаланувчига тақдим қилинади.

Анъанавий хизмат турлари:

  • электрон ҳужжатлар;
  • электрон дарсликлар;
  • компютердан фойдаланиш (дастурларда ишлаш — Word, Excel, elektron katalog, Internet, ZiyoNet ва бошқалар.);
  • uz қонун ҳужжатлари миллий базасидан фойдаланиш;
  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;
  • электрон маълумотни CD, флешкага кўчириш.

 

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  830 дан 1630гача,

Шанба 830 дан 1330 гача.

 

  • 1-ЎҚУВ КУТУБХОНАСИ – ГМ, СХАваМ, ГТС, Экономика ва ЕФ ва ЕК факультет талабаларига хизмат кўрсатади. 1-ўқув кутубхона фонди 1765 номда 36000 нусха дарслик ва ўқув-қўлланмалардан иборат. АРМга аъзо бўлиш учун талабалардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат: паспорт нусҳаси, 2 дона 2х4 фотосурат, контракт тўлов шартномасидан нусҳа керак бўлади. Китобхонлик гувоҳномаси фойдаланиш учун ўзга шахсга берилиши мумкин эмас.

Анъанавий хизмат турлари:

  • талабаларни АРМга аъзо қилиш;
  • адабиётларни уйда фойдаланиш учун бериш.

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  830 дан 1630гача,

Шанба 830 дан 1330 гача.

 

  • 2-ЎҚУВ КУТУБХОНАСИ – ҚХМ, ҚСХЭА факультет талабаларига хизмат кўрсатади. 2-ўқув кутубхона фонди 399 номда 15677 нусха дарслик ва ўқув-қўлланмалардан иборат. АРМга аъзо бўлиш учун талабалардан шахсини тасдиқловчи ҳужжат: паспорт нусҳаси, 2 дона 2х4 фотосурат, контракт тўлов шартномасидан нусҳа керак бўлади. Китобхонлик гувоҳномаси фойдаланиш учун ўзга шахсга берилиши мумкин эмас.

Анъанавий хизмат турлари:

  • талабаларни АРМга аъзо қилиш;
  • адабиётларни уйда фойдаланиш учун бериш.

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  830 дан 1630 гача,

Шанба 830 дан 1330  гача.

 

  • ТАЛАБАЛАР ТУРАР ЖОЙИ АРМ ФИЛИАЛИ – институт ётоқхонасида яшовчи барча факультет талабаларига хизмат кўрсатади. Филиал фонди 1873 номда дарслик ва ўқув-қўлланмалардан, 324 номда бадиий адабиётлардан иборат. Фойдаланувчилар томонидан кўп сўраладиган, энг янги ва долзарб мавзуларга бағишланган ўзбек ва рус тилларидаги Президент асарлари, дарслик ва ўқув қўлланмалар, маълумотнома нашрлар: энциклопедиялар (соҳаларга оид), луғатлар жамланган. Шунингдек, республикамизда чоп этиладиган вақтли матбуот нашрлари бор.

Анъанавий хизмат турлари:

  • маълумот қидириш ва манбаларни танлашда маслаҳат бериш;
  • адабиётларни фақатгина ётоқхона залидан фойдаланишга бериш.

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  1800 дан 2130 гача,

Шанба 1500 дан 1730 гача.

 

“ЭЛЕКТРОН АХБОРОТ РЕСУРСЛАР” БЎЛИМИ

Иргашев Джума Джавлиевич “Электрон ахборот ресурслар” бўлими бошлиғи

эл. почта: i_juma53@umail.uz

Бўлимнинг асосий вазифаларига АРМ фондларини сканерлаш ва каталоглаштириш ишлари Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган соҳавий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ташкил этилиб, унда асосий эътибор муалифлик ҳуқуқини таъминлаган ҳолда мавжуд адабиётларни босқичма-босқич электрон кўринишга ўтказишдан иборат.

АРМда мавжуд бўлган нашрларни PDF электрон кўринишга ўтказиш, ўтказилган нашрларга махсус Acrobat® 7.0 Professional, Acrobat® 7.0 Elements, ABBYY Fine reader дастурлари орқали ишлов бериш ҳамда электрон кўринишдаги нашрларни автоматлаштирилган ахборот кутубхона тизими дастурига сифатли юклаш имконини беради.

Бўлимнинг асосий вазифалари:

  • автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизими дастурига талабалар, профессор-ўқитувчилар ва фойдаланувчилар учун адабиётларнинг тўлиқ матни ва электрон карточкалар сақланадиган маълумотлар базасини керакли адабиётлар билан тўлдириб боради;
  • кам сонли кўп сўраладиган адабиётларни тўлиқ матнини яратиб, электрон каталогдаги карточкасига адабиётнинг тўлиқ матни уланади;
  • талабалар, профессор-ўқитувчилар ва фойдаланувчилар учун зарур бўлган адабиётларни АРМ электрон каталогидан тез ва осон қидириш усулларини ўргатади;
  • электрон каталогда мавжуд бўлган хатоларни мунтазам таҳрирлаб боради;
  • талабалар, профессор-ўқитувчилар ва фойдаланувчилар топширган электрон адабиётларнинг электрон карточкасини яратиб, тўлиқ матни билан маълумотлар базасига жойлаштиради;
  • тўлиқ матнли адабиётлар базасини системазиция қилади;
  • фойдаланувчиларга керакли адабиётларни бошқа АРМдан келишган ҳолда олиб келиб маълумотлар базасига жойлаштиради;
  • талабалар, профессор-ўқитувчилар ва фойдаланувчиларга автоматлаштирилган ахборот-кутубхона тизими дастури бўйича консультатция беради;
  • электрон кутубхонадан фойдаланиш бўйича семинарлар ташкил этади;

 

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  830 дан 1630гача,

Шанба 830 дан 1330 гача.

 

“ИЛМИЙ-УСЛУБИЙ АХБОРОТ-МАЪЛУМОТ (ДАВРИЙ НАШРЛАР)” БЎЛИМИ

Тиллашайхова Шахноза Эркиновна “Илмий-услубий ахборот-маълумот (даврий нашрлар)” бўлими мудири

Бўлимнинг асосий вазифаси:

  • Ўзбекистон Республикаси қонунчилига оид Қарор, Фармон, Қонунларни библиографик тавсифини яратиб, электрон каталогини шакллантиради;
  • ТИҚХММИ тўғрисида чоп этилган мақолалар билан электрон маълумотлар базасини шакллантириб боради;
  • профессор-ўқитувчилар, магистрлар эҳтиёжи бўйича турли мавзулардаги библиографик сўроқлар бўйича мавзуга доир оғзаки ва ёзма маълумотлар беради;
  • фойдаланувчиларга тақдим қилинадиган библиографик ахборот сифатини ошириб боради;
  • аниқ мавзулар бўйича адабиётлар йиғиб бериш ва фойдаланувчилар талабларига кўра адабиётларнинг библиографик рўйхатини тузиб беради;
  • маҳаллий даврий нашрлардан ўзбек ва рус тилларидаги 21 номдаги газета ва 35 номдаги журналларни қабул қилиб, уларга техник ишлов беради;
  • электрон карточкадаги журнал мундарижаси тўлдирилиб, сканер орқали журналларни тўлиқ матни яратилади ва базага ҳужжатларни улайди.

 

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  830 дан 1630гача,

Шанба 830 дан 1330 гача.

 

АХБОРОТ-КУТУБХОНА РЕСУРСЛАРИНИ БУТЛАШ, КАТАЛОГЛАШТИРИШ ВА ТУЗИШ” БЎЛИМИ

Тухтаева Феруза Тулкуновна “Ахборот-кутубхона ресурсларини бутлаш, каталоглаштириш ва тузиш” бўлими бошлиғи.

Хизматнинг асосий вазифаси АРМнинг ахборот-кутубхона фондларини тизимли тўлдириш йўли орқали шакллантириб боради. “Ахборот-кутубхона муассасаларда ахборот-кутутбхона ресурсларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида” (Адлия вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтказилган № 2567) йўриқнома асосида ҳисобга олиш ва рўйхатдан чиқариш ишларини олиб боради. АРМни ахборот-кутубхона ресурслари билан таъминлашда китоб сотувчи фирмалар, нашриётлар билан ҳамкорлик қилади. Бундан ташқари туркумлаштириш, таҳлил ва фонднинг ҳолатини ўрганиш ишини олиб боради.

Комплектлаш, каталоглаштириш ва тузиш манбаалари:

  • нашриётлар ва китоб дўконлари, фирмалари орқали;
  • босмахоналар, бошқа корхоналар ва хусусий фирмалар;
  • обуна йўли билан;
  • китобхонлардан, китобнинг муаллифлари томонидан ва ташриф буюрувчилар томонидан совға тариқасида фондни тўлдириш;
  • ахборот-кутубхона ресурсларига техник ишлов бериш, адабиётларни соҳаси бўйича классификация қилиш ва библиографик тавсифини тузиш, АРМ электрон каталогини ташкил қилиш ва шу орқали АРМ фондини замонавий илмий-амалий талабларга жавоб берадиган қилиб очиб бериш.

 

ИШ ВАҚТИ:

Душанба-жума  830 дан 1630гача,

Шанба 830 дан 1330 гача.