« ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИ

ҚУРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ» ФАКУЛЬТЕТИ

Декан  т.ф.д.,  профессор,   Б.Б.Ҳасанов 

   тел: 99871-237-22-36

   Е-mail: mr.bakhridin(@)mail.ru

Факультет тарихи

1946 йилда биринчи аёл-ирригатор Т.А.Колпакова ташаббуси билан «Кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуриш» факультети ташкил этилган ва кейинчалик «Гидротехника қурилиши»,«Дарёдаги гидротехника  иншоотлари ва ГЭС қурилиши» факультети номлари билан фаолият юритган.      Институтнинг ташкилий тузилмасига киритилган ўзгартиришларга мос ҳолда 1991 йилдан “Ирригация инженерлари тайёрлаш ўқув-илмий маркази”да  ва 1996 йилдан “Гидромелиорация” факультети таркибида “Сув хўжалиги қурилиши”   мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланган. 2004 йилдан  факультет «Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш» номи билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил    3 ноябрдаги  “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли  юқори малакали  кадрлар билан   таъминлашни  янада такомиллаштириш   чора- тадбирлари тўғрисида” 311-сонли қарорига асосан факультет “Гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш” фаолият юритди.

2017 йил 24 майдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3003-сонли қарорига биноан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти деб номланганлиги ва институтнинг ташкилий тузилмасига асосан факультет  “Гидротехника иншоотларини қуриш” номи билан  фаолият юритмоқда.

Республикамиз ва Собиқ Иттифоқ Республикалари халқ хўжалиги, шу жумладан сув хўжалиги қурилиши ва энергетика тизими учун факультет 70 йиллик фаолияти даврида 6000 га яқин,  чет мамлакатлар учун 100 дан ортиқ малакали мутахассислар тайёрлаб берди. Факультет битирувчилари  Саяно-Шушинск, Братск, Токтоғул, Нурек, Уст-Илимск, Чорвоқ ГЭС лари, Андижон, Толимаржон, Ҳисорак  сув омборлари, Туя-Мўйин, Тўполон гидроузеллари қурилишларида ишлаб-чиқариш амалиётларини ўтишган. Ҳозирда улар юқорида келтирилган объектларда ва республикамизнинг бошқа сув хўжалиги ҳамда энергетика тизими объектларида,  йирик гидротехник иншоотларни эксплуатация қилишда, ҳавза бошқармаларида, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларида, вилоятлар насос станциялари бошқармаларида фаолият юритишмоқда.

БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

5111000- “Касб таълими: Гидротехника иншоотлари ва насос стацияларидан фойдаланиш”.

5450400 –“ Гидротехника иншоотлари ва насос стацияларидан фойдаланиш”.

5450100 – “Ирригация тармоқлари сув энергиясидан фойдаланиш”.

5340700 – “Гидротехника қурилиши (сув хўжалигида)”.

МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ:

5А340701 – “Гидротехника иншоотлари (сув хўжалигида)”.

5А450401 – “Гидротехника иншоотларидан фойдаланиш, уларнинг ишончлилиги ва хавфсизлиги”.

5А450402 – “Насос станциялари ва қурилмаларидан фойдаланиш ва ташхиси”.

ЭРИШИЛГАН  ЮТУҚЛАР:

Факультет профессор-ўқитувчилари 2013-2016 йилларда  6 та монография, халқаро илмий журналларда  60 та  мақола, республика журналларида  50 га яқин мақола олий таълим муассасаларида ўтказилган  конференциялар тўпламларида 200 дан ортиқ мақолалар чоп эттиришди, 15  га яқин тавсиянома ишлаб чиқилди, 10  та патент олинди, 4 та ЭҲМ дастурига муаллифлик гувоҳномаси олинди.       Республика фан олимпиадасининг 1-босқич синовларига 200 дан ортиқ  талабаларимиз тайёрланишди ва 100 га яқин иқтидорли талаба фахрли 1,2,3-ўринларга сазовор бўлишди. Соҳага оид ишлаб-чиқариш ташкилотларининг ҳомийлигида қурилган “Тўполон сув омбори”нинг ҳаракатдаги кичиклаштирилган нусхаси (макети)дан,  “Қарши бош канали насос станциялари каскади”нинг кичиклаштирилган нусхаси (макети)дан, “Материаллар қаршилиги” фанидан лаборатория ишларини вертуал кўринишда ўтказиш бўйича электрон дастурдан ўқув жараёнида кенг фойдаланилмоқда.

Факультетнинг ҳозирги даврдаги фаолияти

Факультет фаолиятига т.ф.д., профессор Б.Б.Ҳасанов раҳбарлик қилмоқда. У, ўз фаолиятини  коллегиал равишда факультет Илмий Кенгаши ва Услубий Кенгаши  билан ҳамкорликда, олий таълим муассасасининг факультети Низомига мос ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўқув-услубий, маънавий-маърифий ва илмий-услубий ишларни ташкил этиш бўйича меъёрий ҳужжатлари, буйруқ ва кўрсатмалари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг буйруқ ва кўрсатмалари, институт Илмий Кенгаши, ректорати ва ректор буйруқларига асосланиб ташкил қилмоқда.

Факультет декани ўз лавозимига кўра факультет Илмий Кенгашининг раиси ҳисобланади.  Илмий Кенгаш аъзолари институт ректорининг буйруғига мувофиқ тайинланган. Илмий Кенгаш котиби Н.М.Икромов, факультет Услубий Кенгашининг раиси  профессор   А.А.Янгиев, услубий кенгаш котиби, Б.Уринов.  Деканнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари катта ўқитувчи Б.А.Нормуминов, Ахборот технологиялари ва мониторинг ишлари бўйича декан ўринбосари   ассистент  А.Б.Халимбетов, маънавий ва маърифий  ишлар бўйича декан ўринбосари Ф.Р.Бегов,  декан ўринбосарлари  А.И.Азимов, С.Б.Рузиев, М.М.Пулатова.

 

ФАКУЛЬТЕТ  ТАРКИБИДАГИ  КАФЕДРАЛАР:

Битирув-малакавий ишлари бажариладиган  «Гидротехника иншоотлари ва муҳандислик кострукциялари” кафедрасига т.ф.н., доцент Н.Рахматов раҳбарлик  қилмоқда. Кафедрада ўқув-услубий, маънавий-маърифий ва  таълим-тарбия ишларини профессорлар  М.Р.Бакиев, А.А.Янгиев, доцентлар  О.Қ.Қодиров, Р.Р.Абдураупов, Ф.Р.Юнусова, Г.А.Кадырова, Ў.А.Каххоров,  катта ўқитувчилар Т.Д.Муслимов, А.Ибраимов, ассистентлар Ж.Чориев, Қ.Якубов, Ш.Джаббарова, А.Жахонов, О.С.Вафоева, О.А.Муратов,  олиб боришмоқда.

Шунингдек, Битирув-малакавий ишлари бажариладиган  «Сув энергияси ва насос станцияларида фойдаланиш»  кафедрасига доцент Т.Ш.Мажидов раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада ўқув-услубий, маънавий-маърифий ва  таълим-тарбия ишларини  доцентлар К.Э.Кан, В.А.Зенкова, катта ўқитувчи А.С.Бадалов, ассистентлар Н.М.Икромов, А.И.Азимов, А.А.Эргашев, Г.С.Теплова, З.В.Уразмухаммедова,  Ф.А.Аритикбекова  бажаришмоқда.

«Назарий ва қурилиш механикаси» кафедрасига т.ф.д., профессор М.М.Мирсаидов раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада асосий штатда профессорлар А.Абдувалиев, Т.Мавлонов,  катта ўқитувчилар Б.Ш.Юлдашев, Б.Ҳ.Ўринов, ассистентлар Н.Т.Ғиёсова, Э.С.Тошматов, Ж.А.Ярашов, ўриндошлик асосида профессорлар К.С.Султонов,  А.А.Ризаев, Т.З.Султанов  талабаларга билим беришмоқда.

«Чизма геометрия ва мухандислик графикаси» кафедрасига доцент У.Т.Рихсибоев раҳбарлик қилмоқда.  Кафедрада асосий штатда  профессор Д.Ф.Кучкарова,  катта ўқитувчи Х.А.Пулатова, ассистентлар У.Д.Едилбаев, А.Э.Уришев, Ф.Э.Жумабоева, Н.Исмоилов фаолият олиб боришмокда. Профессор Д.Ф.Кучкарованинг  раҳбарлигида илмий-тадқиқот ишларини  олиб борган ёшлар илмий даражаларга эришмоқда.

Ҳозирги кунда  факультетнинг 3 та бакалавриат таълим йўналишларида 847 нафар талабалар таҳсил олишмоқда. 4 та кафедрада 47 нафар профессор – ўқитувчилар, жумладан 16 нафар илмий даража ва унвонлилар педагогик фаолият юритмоқда.

13 та хорижий Олий таълим муассасалари (Истамбул техника университети, ВАГЕНЕГЕН университети, Киев политехника университети, МГУ, МГУП, АКШ Колорадо штат университети, АКШ Вашингтон штат университети, Нижний Новгород Архитектура курилиш университети, П.Лумумба номли МХДУ, Москва давлат Автомобил йуллари университети, Санкт-Петербург политехника университети, МИСИ, Франция Бордо-I Университети) билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.

Кадрлар тайёрлаш – охирги йилларда “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш”, “Гидротехника қурилиши” ва “Ирригация тармоқлари сув энергиясидан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 2013 йилда 197 нафар, 2014 йилда 193 нафар, 2015 йилда 191 нафар ва 2016 йилда 200 нафар талабалар таҳсил олиб, Бакалавр даражасига сазовар бўлишди. Улар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарида ва ташкилотларда, “Гидропроект”, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси, «UzGIP» МЧЖ, «ҚМК» бошқармаси, «Ўзсувэнерго» бирлашмасида фаолият юритишмоқда.

 

Илмий фаолият

Давлат илмий – техника дастурлари доирасида (фундаментал, амалий ва инновация грантлари) бажарилаётган ишлар:

— «Сув омборлари грунтли иншоотларининг зилзилабардошлилиги ва мустаҳкамлигини баҳолашнинг назарий асосларини ишлаб чиқиш» давлат гранти (КХФ-4-001).  Илмий раҳбар –проф.М.Мирсаидов. (Масъул: “Назарий ва қурилиш механикаси” кафедраси);

— ҚХА-7-038-2015. Дарёдан сув олиш гидроузеллари хавфсизлик мезонларини ишлаб чиқиш мавзусида давлат гранти;

— “Сув билан ўзаро таъсирдаги грунтли гидротехника иншоотларининг мустаҳкамлигини баҳолаш услубини ишлаб чиқиш” давлат гранти ҚХА-3-008-2015. Илмий раҳбар –доцент.Т.Султанов;

— Насос агрегатларининг техник ҳолатини комплекс диагностика қилиш тизимини ишлаб чиқиш, ҚХА-3-016-2015. Илмий раҳбар доцент Р.Р.Эргашев.

Хўжалик шартномаси асосида:

— Қуйи-Амударё ИТХБ. Қорақалпоғистон Республикаси Муйноқ туманидаги Междуречье сув омборининг ишончли ва хавфсиз ишлашини таъминлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш мавзусида хўжалик шартномаси;

— № 8/2016«Обследования технического состояния каналов Кегейли, Северный Ташкент и Карманинского гидроузла» мавзусида хўжалик шартномаси.

Моддий – техник база: Факультетга қарашли кафедраларда 5 та лаборатория ва 1 та очиқ тажриба майдончаси, 1 та илмий ишларга мўлжалланган лаборатория мавжуд, «Материаллар каршилиги» фани бўйича ўтказиладиган 6 та лаборатория ишларини ЭҲМда бажаришга мўлжалашган замонавий вертуал лаборатория комплекси мавжуд.

Маънавий маърифий ишлар:

2015 – 2016 ўқув йилида 4 – курс 8 — гурух талабаси Абдурасулов Шохрух спортнинг “Мой – тай” тури бўйича Тошкент шаҳар чемпионатида фахрли 2 — ўринни эгаллади. 2015-2016 ўқув йилида 4-курс 10-гуруҳ талабаси Ҳайдаров Аббос “Амир Темур кубоги”, “18 ёшгача бўлган йигитлар ва қизлар чемпионати”, “Шахмат бўйича Фахрийларнинг Ўзбекистон чемпионати”, “Марказий Осиё кубоги” турнирларида шахмат бўйича  ҳакамлик қилди. 2016 – 2017 ўқув йилида 3 -курс 8 -гурух талабаси Маткаримов Жайхунбек Андижон вилоятида спортнинг “Самбо” тури бўйича ўтказилаётган мусобақаларда иштирок этди.

 

Малака ошириш:

2013-2016 йиллар давомида доцент Р.Р.Абдураупов, доцент А.А. Янгиев ва доцент Т.Ш.Мажидов Европа мамлакатларининг нуфузли университетларида илмий- педагогик маҳоратларини ошириб қайтишди.

 

Факультетнинг келажакдаги вазифалари

Ўзбекистонимиздаги  4,2 млн. гектардан  ортиқ суғориладиган экин  майдонларини сув билан таъминлаш  учун 280 га яқин йирик гидротехник иншоотлар, шу жумладан 20 млрд. м3 сув сиғимига эга бўлган 53 та сув омбори, 40 га якин йирик гидроузеллар ҳамда  минглаб катта-кичик гидротехник иншоотлар ва 27 минг км узунликдаги магистрал ва хўжаликлараро каналлардан фойдаланилмоқда. Мавжуд экин майдонларининг қарийиб ярмига, умумий сув сарфи 6,4 млрд м3 бўлган 1500 дан ортиқ, шу жумладан 24та йирик насос станциялари ёрдамида сув кутариб берилмоқда.

Республика халқ хўжалигининг, шу жумладан қишлоқ хўжалигининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини қондириш учун 30 дан ортиқ ГЭС ишлатилмоқда. Мазкур гидротехник иншоотлар 30-40 йил давомида эксплуатация қилинмоқда. Бу иншоотларнинг техник ҳолати стратегик ва  ҳаётий аҳамиятга эга.

Ҳозирги пайтда республикада сув хўжалиги қурилишининг масштаби камайган бўлсада, мавжуд иншоотларни қайта қуриш, такомиллаштириш ва  капитал таъмирлаш ишларининг сифатини яхшилаш ҳамда гидротехник иншоотларнинг хизмат муддатларини узайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил    3 ноябрдаги  “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли  юқори малакали  кадрлар билан   таъминлашни  янада такомиллаштириш   чора- тадбирлари тўғрисида” 311-сонли қарорлари   ижросини  таъминлаш ҳамда сув хўжалиги таълимини тубдан ислоҳ қилиш, юксак маънавий ва маданий талабларга жавоб берадиган ватанпарвар, юқори малакали, рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш факультетимизнинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Мазкур вазифаларни бажариш учун биринчи навбатда профессор- ўқитувчиларимиз ўз билим ва савияларини ошириб, чет эл ва республикамиздаги гидротехника ва гидроэнергетика соҳаларида охирги йилларда эришилган ютуқлар ва янги педагогик технологиялардан хабардор бўлишиб, доимий равишда касбий малакаларини ошириб боришмоқда.

 

                      “Гидротехника қурилиши” факультети деканатининг ходимлари

Расм

Ф.И.Ш

Илмий унвони, илмий даражаси ва лавозими

Телефон рақами ва

 Е-mail

Хасанов Бахриддин

Баратович

Факультет декани,

т.ф.д., профессор

(8371) 237-22-36

Mr.bakhriddin(a)mail.ru

Нормуминов Баходир

Ашурович

Декан ўринбосари

ассистент

(8371) 237-22-36
  Азимов Азим Исмаилович Декан ўринбосари

ассистент

(8371) 237-22-36
  Халимбетов Азат Байрамбаевич Декан ўринбосари

ассистент

(8371) 237-22-36
  Пулатова Муборак

Мухамедовна

Декан ўринбосари

 

(8371) 237-22-36
  Рузиев Содиқ Бахтиёрович

 

Декан ўринбосари

ассистент

(8371) 237-22-36
  Хакбердиева Муштарий Фахриддин қизи Котиба (8371) 237-22-36
Ахмаджонова Розия

Рустам қизи

Котиба (8371) 237-22-36
  Бегов Файзулла Рахматуллаевич Декан ўринбосари (8371) 237-22-36
Қобилов Боходир Абдираим ўғли 2-тоифали инженер (8371) 237-22-36