« ГИДРОТЕХНИКА  ҚУРИЛИШИ» ФАКУЛЬТЕТИ

Декан  т.ф.д.,  профессор,   Б.Б.Ҳасанов 

   тел: 99871-237-22-36

   Е-mail:www.e-tiiame.uz

Факультет тарихи

1946 йилда биринчи аёл-ирригатор Т.А.Колпакова ташаббуси билан «Кичик ва ўрта гидроэлектростанцияларни қуриш» факультети ташкил этилган ва кейинчалик «Гидротехника қурилиши»,«Дарёдаги гидротехника  иншоотлари ва ГЭС қурилиши» факультети номлари билан фаолият юритган.      Институтнинг ташкилий тузилмасига киритилган ўзгартиришларга мос ҳолда 1991 йилдан “Ирригация инженерлари тайёрлаш ўқув-илмий маркази”да  ва 1996 йилдан “Гидромелиорация” факультети таркибида “Сув хўжалиги қурилиши”   мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрланган. 2004 йилдан  факультет «Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш» номи билан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил    3 ноябрдаги  “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли  юқори малакали  кадрлар билан   таъминлашни  янада такомиллаштириш   чора- тадбирлари тўғрисида” 311-сонли қарорига асосан факультет “Гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш” номи билан фаолият  юритди.

Тошкент ирригация ва мелиорация институти  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги  ПҚ-3003-сонли қарорига биноан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтига айлантирилди ва факультетга   “Гидротехника қурилиши” номи берилди.

Республикамиз ва Собиқ Иттифоқ Республикалари халқ хўжалиги, шу жумладан сув хўжалиги қурилиши ва энергетика тизими учун факультет 70 йиллик фаолияти даврида 6000 га яқин,  чет мамлакатлар учун 100 дан ортиқ малакали мутахассислар тайёрлаб берди. Факультет битирувчилари  Саяно-Шушинск, Братск, Токтоғул, Нурек, Уст-Илимск, Чорвоқ ГЭС лари, Андижон, Толимаржон, Ҳисорак  сув омборлари, Туя-Мўйин, Тўполон гидроузеллари қурилишларида ишлаб-чиқариш амалиётларини ўтишган. Ҳозирда улар юқорида келтирилган объектларда ва республикамизнинг бошқа сув хўжалиги ҳамда энергетика тизими объектларида,  йирик гидротехник иншоотларни эксплуатация қилишда, ҳавза бошқармаларида, сув хўжалиги қурилиши ташкилотларида, вилоятлар насос станциялари бошқармаларида фаолият юритишмоқда.

БАКАЛАВРИАТ ТАЪЛИМ ЙЎНАЛИШЛАРИ:

 

5450100 “Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш”

      5450100 “Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланувчи гидроэнергетик қурилмаларини ҳамда ноанъанавий ва қайта тикланувчи энергия манбаълари асосидаги қурилмаларни лойиҳалаш усулларини, гидроэнергетик объектларини қуриш, фойдаланиш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнларини ўзлаштириш, гидравлик машиналарида кечадиган ишчи жараёнлар бўйича математик моделларини қўллаш, гидроэнергетик қурилмалари муҳандислик ҳисоблари, алгоритмлари ва математик таъминотини ишлаб чиқиш, гидроэнергетик қурилмаларига техник хизмат кўрсатишни, алмашинув ва таъмирлаш стратегиясини белгилаш ва қўллаш, техник эксплуатация принципларини тузиш ҳамда лойиҳалаш бўйича  таянч билимлар оладилар.

5450400 –“Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш  

5450400 –“Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш  – бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар гидротехника иншоотлари ва насос станцияларини лойиҳалаш фойдаланиш методларини ўрганиш, насослардаги иш жараёнларини ўрганиш, гидротехника иншоотлари ва насос станцияларини қуриш,  улардан фойдаланиш таъмирлаш ва реконструкция қилиш жараёнларини ўзлаштириш, насос ва улар тизимларида кечадиган физик жараёнларнинг математик моделларини қўллаш, гидротехника и ншоотлари ва насос станцияларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш стратегиясини белгилаш ва қўллаш бўйича  таянч билимлар оладилар.

5340700 – “Гидротехника қурилиши” (сув хўжалигида)

5340700 – “Гидротехника қурилиши” (сув хўжалигида) –  бакалавриат таълим йуналиши битирувчилари

гидротехника иншоотлари қурилиши ва реконструкцияси лойиҳасини тузиш, гидротехника иншоотлари оптимал вариантларини танлаш ва жорий қилиш, сув ресурсларидан фойдаланиш ва тақсимлаш, гидротехника қурилиши самарадорлигини аниқлаш, гидротехника иншоотларини қуриш ва лойиҳалаш, тажриба тадқиқотларини ўтказиш, тажриба тадқиқотларига ишлов бериш ва таҳлил қилиш билан боғлиқ бўлган комплекс илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш,  гидротехника қурилишида грунт, бетон ва монтаж ишларини бажаришни ташкил қилиш ва технологияси, материал-техник ресурслардан самарали фойдаланиш услублари ва қурилишда замонавий технологиялар ва ишни ташкил қилишни қўллаш, инженерлик ечимини техникавий-иқтисодий таҳлил қилишни, лойиҳа-қидирув ва қурилиш ишларининг техникавий-иқтисодий кўрсаткичларни аниқлашни билиш бўйича  таянч билимлар оладилар.

5111100 – Касбий таълим: –“Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш

        5111100 – Касбий таълим: –“Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш” бакалавриат  таълим йўналиши бўйича битирувчилари гидротехника иншоотлари ва насос станцияларини лойиҳалаш ва фойдаланиш методларини ўрганиш, насослардаги иш жараёнини ўрганиш, гидротехника иншоотлари ва насос станциялари  қуриш, улардан фойдаланиш таъмирлаш реконструкция қилиш жараёнларини ўзлаштириш, насос ва улар тизимларида кечадиган физик жараёнларнинг математик моделларини қўллаш,  гидротехника иншоотлари ва насос станцияларига  техник хизмат кўрсатиш  ва таъмирлаш стратегиясини белгилаш, қўллаш, техник эксплуатация принципларини тузиш ҳамда лойиҳалаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимидаги ўрни ва роли бўйича  таянч билимлар оладилар.

МАГИСТРАТУРА МУТАХАССИСЛИКЛАРИ:

 

5А340701– «Гидротехника  иншоотлари»

 5А340701– «Гидротехника  иншоотлари»      магистратура мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятининг объектлари: — ўқув ва тарбия жараёни, лойиҳа қидирув ва лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, гидротехника иншоотларини такомиллаштириш, илмий-тадқиқот ишлари бўйича  билимлар оладилар.

5А450401–«Гидротехника  иншоотларидан  фойдаланиш, уларнинг  ишончлилиги  ва  хавфсизлиги»

 

5А450401«Гидротехника  иншоотларидан  фойдаланиш, уларнинг  ишончлилиги  ва  хавфсизлиги» мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятининг объектлари: — ўқув ва тарбия жараёни, лойиҳа қидирув ва лойиҳа смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, гидротехника иншоотларидан фойдаланиш жараёни, гидротехника иншоотларининг ишочлилигини баҳолаш, хавфсизлигини таъминлаш назорати  бўйича .билимлар оладилар.

5А650705-«Насос станциялари ва қурилмаларини ишлатиш, диагностикаси»

 

5А650705- «Насос станциялари ва қурилмаларини ишлатиш диагностикаси» магистратура мутахассислиги бўйича магистрлар касбий фаолиятининг объектлари: — ўқув ва тарбия жараёни, лойиҳа қидирув ва лойиҳа смета ҳужжатларини, насос станциялар ва насос қурилмалар,  илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш жараёнлари бўйича .билимлар оладилар бўйича .билимлар оладилар

 

КАФЕДРАЛАР

Гидротехника иншоотлари Изох: (Кафедра билан танишиш учун кафедра номи ёзилган сўзга курсор тугмаси босилади ва кафедра маълумотларига ўтилади. Бу маълумотлар  кафедрадан  шаклланади)
Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш
Назарий ва қурилиш механикаси
Чизма геометрия ва муҳандислик графикаси

 

БМИ  мавзулари:

  1. Сурхондарё вилояти Узун туманидаги “Қарғали” насос станциясининг техник ҳисоби.
  2. Хатирчи насос станцияси эксплуатация кўрсаткичларини такомиллаштиришнинг техник ҳисоби.
  3. Хоразм вилояти Шавот туманидаги “Голдаша” коллекторидаги мелиоратив насос станциясининг техник ҳисоби.
  4. Мўйнақ туманидаги вақтинчалик насос қурилмалари ўрнига қуриладиган “Жалғыс Терек” насос станциясининг техник ҳисоби.
  5. Қашқадарё вилоятидаги Лангар сув омбори  эксплуатациясини  ташкил  қилиш  лойиҳаси.
  6. Катта Фарғона каналидан Сўх-Шоҳимардон каналига сув берувчи 2-кўтарма насос станциясининг техник ҳисоби.
  7. Навоий вилояти Кармана тумани сув истеъмолчилари уюшмалари ерларига сув кўтариб берувчи насос станциясининг техник ҳисоби.
  8. Сурхондарё вилояти Сариосиё тумани сув истеъмолчилари уюшмалари ерларига сув кўтариб берувчи насос станциясининг техник ҳисоби.
  9. Фарғона вилояти Қува туманидаги “Хайратон” насос станциясининг техник ҳисоби.
  10. “Қодирия” ГЭСининг техник ҳисоби.
  11. “Заркент” ГЭСининг техник ҳисоби.
  12. “Қамаши” ГЭСининг техник ҳисоби.
  13. “Фарҳод” ГЭСини эксплуатация қилиш лойиҳасининг техник ҳисоби.
  14. Варзик сув омбори эксплуатациясини ташкил қилиш  лойиҳаси. Варзик сув омбори эксплуатациясини  ташкил  қилиш  лойиҳаси.
  15. Янги-Дарғом каналининг 35 + 00 – пикетига қуриладиган 1-ГЭСнинг техник ҳисоби.
  16. “Тупалонг” ГЭСининг дренаж тизимидаги ноанъанавий энергия манбаларидан фойдаланишнинг техник ҳисоби.
  17. Тошкент вилоятидаги “Қибрай” ГЭСи реконструкциясининг техник ҳисоби.
  18. Қашқадарё вилоятидаги кичик “Оқсув” ГЭСининг техник ҳисоби.
  19. Оҳонгарон сув омборидаги ГЭС реконструкциясининг техник ҳисоби.
  20. Оҳонгарон сув омборидаги ГЭС реконструкциясининг техник ҳисоби.
  21. Тошкент вилоятидаги “Ғазалкент” ГЭСи реконструкциясининг техник ҳисоби.
  22. “Қуйимозор” ГЭСининг техник ҳисоби.
  23. Қорасув сув омбори реконструкцияси.
  24. Нугайли сув омборини реконструкция қилиш ишларини ташкил қилиш ва 28. технологияси.
  25. Қамаши туманида жойлашган Чимқурғон сув омбори  лойиҳаси.
  26. Қизилсув сув омбори реконструкцияси.
  27. Қалқама сув омбори лойқа чўкиндиларини тозалаш ишларини ташкил қилиш ва технологияси.
  28. Тусунсой сув омбори  хавфсизлик  мезонлари  лойиҳаси
  29. Тусунсой сув омбори сув олиб кетувчи каналини реконструкция қилиш ишларини ташкил қилиш ва технологияси.
  30. Каттақўрғон сув омбори сув олиб келувчи каналини самарали, ишончли ва хавфсиз ишлашини таьминлашга қаратилган тадбирлар
  31. Каттақўрғон сув омбори  хавфсизлик  мезонлари
  32. Тошкент вилояти чап қирғоқ Қорасув канали ПК133 даги иншоотлар бўғини лойиҳаси.
  33. Сурхандарё вилоятидаги Шеробод  гидроузели  лойиҳаси.
  34. Тўрақўрғон сел — сув омбори тўғони турини танлаш лойиҳаси.
  35. Қорақалпоғистон Республикасидаги Кегейли каналини ПК362+00 ва ПК554+ 00 оралиғида реконструкцияси.
  36. Сурхондарё вилоятидаги Тўполонг сув омбори лойиҳаси.
  37. Қорасув каналининг ПК9+20 даги иншоот затворларининг реконструкцияси
  38. Жиззах вилоятидаги Қоравултепа сув омбори тўғонини  лойиҳаси.
  39. Султонсанжар тўғонида фильтрацияга қарши “грунт-девор” қуриш лойиҳаси.
  40. Аму-Бухоро каналига сув олишда оқизиқларга қарши иншоот лойиҳаси.
  41. Дўстлик каналининг ПК 260 + 00  да  жойлашган  гидроузел  эксплуатацияси.
  42. Навоий вилоятидаги Навбаҳор  гидроузелини  эксплуатациясини  ташкил  қилиш  лойиҳаси.
  43. Қашқадарё вилоятидаги Дехконободсув омбори эксплуатацияси лойиҳаси.
  44. Оҳангарон гидроузели эксплуатацияси.
  45. Жийдалисой сув омбори эксплуатацияси.
  46. Юқори Чирчиқ гидроузели  техник  ҳолати.
  47. Юқори Чирчиқ гидроузелининг хавфсизлик декларациси  лойиҳаси.
  48. Технический расчёт Зааминской ГЭС.
  49. Реконструкция насосной станции на канале Занг в Сурхандарьинской области.
  50. Реконструкция Наугарзанской селеводохранилища.
  51. Проектирование водопропусного сооружения  низка —  напорных  гидроузлов.
  52. Проектирование гасетеля энергии  нижнего  бъефа  средне – напорных  гидроузлов.
  53. Проект водосбросного сооружения Междуреченского водохранилища.
  54. Реконструкция Карманинского гидроузла.
  55. Проект сопрягающего сооружения на ПК 297 канала КРС в Самаркандской области.

56.Увеличение пропускной способности 11 прокопов  Междуреченьского водохранилища.

  1. Реконструкция гидроузла на реке Ахангаран.
  2. Проектирование водохранилища. Переброс  нового  канала  для  южных  областей  Узбекистана.
  3. Критерии безопастности Камашинского водохранилища.
  4. Эксплуатация Шурсойского водохранилища.
  5. Совершенствование систем водораспределения с гидравлическими стабилизаторами расхода воды на Паркентском магистральном канале.
  6. Техническая состояния Куйганярского  гидроузла.
  7. Эксплуатация Ташкентского водохранилища.
  8. Технический расчёт реконструкции ГЭС-4А на ЮФК.
  9. Реконструкция насосной станции «Узбекистан-1» в Сариясинском районе Сурхандарьинской области.
  10. Технический проект малой ГЭС-4 на ПК 243+26 канала Ангор в Самаркандской области.

 

            МД мавзулари:

  1. Каттақурғон сув омбори эксплуатациясини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар.
  2. Насос агрегатлари техник ҳолатини вибродиагностика қилиш тизимини ишлаб чиқиш (“Лочин” насос станцияси мисолида).
  3. Насослар ишчи деталларининг кавитация эрозияси ва гидроабразив емирилишларини тадқиқ қилиш (Ўқий ва марказдан қочма насослар мисолида).
  4. Насос станциялари учун сув ўлчаш жиҳозларини танлаш (Қуйи-Амударё ИТҲБ қошидаги “Қорақалпоғитон” НСЭ ва А бошқармаси насос станциялари мисолида)
  5. Охангарон сув омборидан фойдаланишни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар
  6. Туябўғиз сув омбори эксплуатациясини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар.
  7. Ғовасой гидроузели эксплуатациясини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар
  8. Куйганёр гидроузели эксплуатациясини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар.
  9. Каркидон сув омборидан  фойдаланишни  яхшилаш  бўйича  чора – тадбирлар  ишлаб  чиқиш.
  10. Дехқонобод сув омборидан хавфсиз  фойдаланиш  бўйича  чора — тадбирлар  ишлаб  чиқиш

11 Исследование возможностей применения гидроаккумулируюших электростанций (ГАЭС) в условиях Узбекистана (на примере проектируемой ГАЭС в АО “Гидропроект”)

12 Диагностические методи испытания насосов (на примере Джизакской Головной Насосной Станции).

  1. Противофильтрационные мероприятия по безопасной  эксплуатации  плотины

Тудакульского водохранилища

  1. Разработка рекомендаций по улучшению условий эксплуатации водоприемника Туполангской ГЭС.

 

                        Иқтидорли талабалар:

Факультет бўйича 60 дан ортиқ   бакалавриат талабалари ва 20 дан ортиқ  магистрантлар кафедралардаги  илмий тўгаракларга  жалб этилган.

Кафедрада аълочи ва иқтидорли талабалар билан мунтазам ишлаш ва уларни мақсадли тайёрлаш учун бакалавриат таълим йўналишлари талабалари ва манистрантлар орасидан илмий-тадқиқотлар билан шуғулланишни истаганлари аниқланиб, улар билан суҳбат ўтказилади ва қизиққан йўналишига қараб масъул раҳбарлар белгиланади. Факультетда “Ёш гидротехниклар”, “Гидроэнергетик қурилмалар”, “Ёш механик”, “Элемента”  илмий тўгараклари ташкил этилган.

ТИЖда қатнашаётган талабалар кафедра ходимлари бажараётган ИТИ билан таништирилиб, энг долзарб муаммолар бўйича тадқиқотлар ўтказиш бўйича тушунтуриш ишлари олиб борилади.  Ҳар  бир  талабага энг  долзарб  муоммолар  бўйича  тадқиқот  мавзулари  белгиланади  ва бу мавзулар     кейинчалик  улар  учун БМИ  ва МД  мавзулари  этиб  белгиланади.

Талабаларнинг  ўз  иқтидорини  руёбга  чиқариш  ва  ривожлантириш, илмий  муҳитни  шакиллантириш  мақсадида  ишлаб чиқариш ташкилотлари, лойиҳалаш институтлари  мутахассислари иштирокида     аълочи  ва  иқтидорли  талабалар  билан   долзарб  муоммолар  бўйича    давра  суҳбатлари  ўтказилади.

“Ёш механик” илмий тўгарагининг иқтидорли талабаларир 2017 йил май ойида “Назарий механика фанидан ”ТАЙИда  ўтказилган  II тур фан олимпиадасида  2 ўринни, “Материаллар қаршилиги”фани бўйича НДКИда ўтказилган  II тур фан олимпиадасида 4 ўринни талаба  эгаллади.  Ва илмий натижалар асосида 3 та мақола конференцияларда маъруза қилинди.

Факультет иқтидорли талабалари 2017 йил 11-12 май кунлари институтда ўтказилган “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари”мавзусидаги анъанавий  XVI-`ёш иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуманида илмий мақолалар  билан қатнашдилар.

2016-2017 ўқув йилида “Элемента” талабалар илмий жамиятига  аъзо 17 нафар талабаларнинг  илмий  маърузалари  тингланди ва энг яхши маърузачи  факультет деканининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланди.  “Ёш гидротехниклар” илмий тўгараги аъзолари кафедра профессор-ўқитувчилари  билан биргаликда Республика, Халқаро журналларда ва институт томонидан ўтказилган конференция тезисларида 50 дан ортиқ мақолалар чоп этишди. ”Гидроэнергетик қурилмалар”и илмий тўгарагининг иқтидорли талабалари томонидан 3 та илмий мақола чоп этилди.

 

             Стипендиялар:

Факультет иқтидорли талабалари  номли степендиялар танловида иштирок этиб қуйидаги натижаларга эришдилар.

1.Рахимова Гуласал Сайфуддин қизи  “ГТҚ” таълим йўналиши 3 курс 3 гуруҳ талабаси  — Институт “Илмий Кенгаши” стипендияси  танлови ғолибаси.

  1. Хамидов Ахрор Мухаммадхонович – “ГТИваНСФ” таълим йўналиши 3 курс 3 гуруҳ талабаси — Институт “Илмий Кенгаши” стипендияси танлови ғолиби.
  2. Хусанбоева Хуснора Собиржоновна — “ГТИваНСФ” таълим йўналиши 4 курс 3 гуруҳ талабаси  — “Беруний” номли стипендияси номзоди.

Улашов Шохзод – “ГТҚ” таълим йўналиши  3 курс 6 гуруҳ , Нурмухамматов Нодир  “ГТИваНСФ” таълим йўналиши 4 курс 3а гуруҳ , Хайдаров Жавоҳир – “ИТСЭФ” таълим йўналиши  2 курс 9 гуруҳ талаблари Касаба уюшмаси стипендияси билан тақдирландилар.

 

            Шартномалар  Ҳозирги кунда  факультетнинг 3 та бакалавриат таълим йўналишларида 847 нафар талабалар таҳсил олишмоқда. 4 та кафедрада 47 нафар профессор – ўқитувчилар, жумладан 16 нафар илмий даража ва унвонлилар педагогик фаолият юритмоқда.

13 та хорижий Олий таълим муассасалари (Истамбул техника университети, ВАГЕНЕГЕН университети, Киев политехника университети, МГУ, МГУП, АКШ Колорадо штат университети, АКШ Вашингтон штат университети, Нижний Новгород Архитектура курилиш университети, П.Лумумба номли МХДУ, Москва давлат Автомобил йуллари университети, МИСИ, Франция Бордо-I Университети), Санкт-Петербург политехника университети, Москва Давлат миллий энергетика университети,  Сибир Университетининг Саяна-Шушенск филиали ва  Москва Давлат Қурилиш Университети  билан ҳамкорлик шартномалари расмийлаштирилди.

БИТИРУВЧИЛАР

Буюртмачи ташкилотлар  (битирувчиларга буюртмачи бўлган ташкилотлар ҳақида маълумот ва уларнинг сайтига ссылка қилиш)

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналари  ва ташкилотлари  (http://agro.uz.);

“Гидропроект” АЖ (www.gidroproekt.uz.;

«Узсувлоиҳа» АЖ www.uzsuvloyiha.uz

«Давсувхўжаликназорат»    инспекцияси (www.v-nadzor.gov.uz.).

«UzGIP» МЧЖ (uzgip@bk.ru.),

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ    тизимидаги корхоналар  (uzgidro.uz); www.uzbekenergo.uz

ОАЖ «Сувмаш» заводи www.suvmash.uz/

Қарши Магистрал каналлар бошқармаси https://uz.wikipedia.org/wiki/Qarshi_magistral_kanali

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги  вазирлиги  “Насос станциялари, энергетика ва алоқа” бошқармаси.    https://www.agro.uz/

 

Ишга жойлашув

Кадрлар тайёрлаш – охирги йилларда “Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш”, “Гидротехника қурилиши” ва “Ирригация тармоқлари сув энергиясидан фойдаланиш” бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 2013 йилда 197 нафар, 2014 йилда 193 нафар, 2015 йилда 191 нафар ва 2016 йилда 200 нафар, 2017 йилда  197 нафар  талабалар таҳсил олиб, Бакалавр даражасига сазовар бўлишди. Улар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ишлаб чиқариш корхоналарида ва ташкилотларда, “Гидропроект”, «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси, «UzGIP» МЧЖ, «ҚМК» бошқармаси, «Ўзсувэнерго» бирлашмасида фаолият юритишмоқда.

 

Фаҳрли битирувчилар:

  1. Хамроев Шавкат Рахимович – Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари, сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи.
  2. Бакиев Машариф Рузметович — т.ф.д. профессор, «ГТИваМК» кафедраси мудири.
  3. Эрназаров Нозимжон Шералиевич – “Уздавсувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи.

 

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ

Ахборот соати материаллари

Фойдали хаволалар        «ZIIYO  NET»,

 www.gidroproekt.uz      gidep@inbox.uz (“Гидропроект ” АЖ  ).

uzgip@bk.ru    (УзГИР). 

www.v-nadzor.gov.uz   (Давсувхўжаликназорат” инспекцияси).

http://agro.uz     ҚСХВ).

uzgidro.uz   (“Узбекгидроэнерго” АЖ. тизимидаги корхоналар).

www.uzsuvloyiha. (Узсувлойиҳа)

uzgidro.uz ; www.uzbekenergo.uz  «Ўзбекгидроэнерго» АЖ

www.suvmash.uz     ОАЖ «Сувмаш» заводи)

https://uz.wikipedia.org/wiki/Qarshi_magistral_kanali  Қарши Магистрал каналлар бошқармаси

https://www.agro.uz/  Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги  вазирлиги “Насос станциялари, энергетика ва алоқа” бошқармаси.

 

                      “Гидротехника қурилиши” факультети деканатининг ходимлари

Ф.И.Ш Лавозими Телефон рақами Электрон почта Қисқача биографияси
 

Ҳасанов Бахриддин Баратович

Декан

  99871

237-22-36;   

 

Е-mail:

www.e-tiiame.uz www.mr.bakhridin@e-tiiame.uz

1983 йилда ТИҚХММИ ни тугатган. Техника фанлари доктори, профессор. 60 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи.

Нормуминов Баходир Ашурович

Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари

  99871 237-22-36;    

 

Е-mail:www.e-tiiame.uz www.mr.bakhridin@e-tiiame.uz

1992 йилда Ўзбекистон Миллий  университетини тугатган

Азимов Аъзам Исмаилович

 

Маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари

    99871

237-22-36;

 

Е-mail:www.e-tiiame.uz www.mr.bakhridin@e-tiiame.uz

1997 йилда ТИҚХММИ ни тугатган. 30 дан ортиы илмий ва услубий ишлар муаллифи

Халимбетов Азат Байрамбаевич

 

 

декан ўринбосари

99871

237-22-36;    

 

Е-mail:www.e-tiiame.uz www.mr.azat(@)mail.ru

ТИҚХММИни  2005 йилда тамомлаган. 20 дан ортиқ илмий ва услубий ишлар муаллифи

Рузиев Содиқ Бахтиёрович

 

декан ўринбосари

 

99871

237-22-36;    

 

Е-mail:www.e-tiiame.uz mr.ruziyev(@)mail.ru

 2014 йил ТИҚХММИ ни магистратура мутахассислигини тамомланган. 5 дан ортиқ илмий мақолар муаллифи.

 

Алоқа:

Манзил: 100000, Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани,

Қори-Ниёзий кўчаси, 39 уй.

Бино/офис: Б-бино, 1-қават, 101,103,111

Тел./факс:  237-22-36,    99890974-21-54

E-mail:  mr.bakhridin@e-tiiame.uz