1Кафедра мудири

Қ/х.ф.н, доцент

Назаралиев Дилшод Валиджонович

Тел: 237-09-71

ГИДРОЛОГИЯ ВА ГИДРОГЕОЛОГИЯ КАФЕДРАСИНИНГ ТАРИХИ

Мазкур кафедра 1987 йили мустақил «Гидрогеология» ва «Гидрология ва сув оқимларини ростлаш» кафедраларининг  қўшилишидан ташкил этилган.

«Гидрогеология» кафедраси 1944 йилда профессор Д.М.Кац рахбарлигида ташкил этилган. Кафедрада турли йиллари профессор Д.М.Кац (1944-1958), доцент М.М. Иваницин (1959-1970), Ўзбекистон ФА мухбираъзоси профессор Н.А. Кенесарин (1971-1975), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби профессор С.Ш.Мирзаев (1975-1979), доцент Х.И. Валиев (1979-1980), доцент Г.У. Юсупов (1981-1987) каби йирик олимлар раҳбарлик қилишди. Кафедранинг илмий фаолиятида сезиларли жонланиш профессор Н.А. Кенесаринва профессор С.Ш. Мирзаев рахбарлигида амалга оширилди. Кафедранинг илмий хулосалари амалиётда ўз ўрнини топиб, республиканинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди.

Кафедранинг илмий-тадқиқот ишларини бажаришда А.Н.Гостунский, И. Бузунов, В.Г. Лапшенков, Ф.Ш. Мухамеджонов, К.Ш. Шарапов, С.К. Каримов, А. Цой, Л.А. Бодряшкин, В. Бекмухаммедов, Н.Г. Десятова, К.Обидова,А.Акбаров,Д.Назаралиев,С.Нуржановларнинг ҳиссаси катта. 1987 йили «Гидрогеология» ва «Гидрология ва сув окимларини ростлаш» кафедралари бирлаштирилиб «Гидрология ва гидрогеология» кафедраси ташкил қилинди. Унинг биринчи мудири бўлиб Г.У. Юсупов (1987-1988) ишлади. Кафедрага 1988-1995 йиллари Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати профессор С.М. Қосимовва 1995 йилдан 2005йилгача доцент Г.У. Юсупов,. 2005 – 2012 йиллари доцент Д.Назаралиев, 2012 доцент С. Нуржанов ва 2012 – 2014 йиллари А.Фатхуллаев раҳбарлик қилди. Ҳозирги кунда доцент Д.Назаралиев раҳбарлик  қилмоқда. Кафедранинг илмий-тадқиқот ва илмий услубий ишларини бажаришда охирги йилларда профессор С.М. Қосимов, доцентлар: Г.У. Юсупов, М.Р. Умарова, С.М. Каримов, А.А. Акбаров, Л.Е.Шеина, Ж.Х.Расулов, Б.К. Солиев, М.А. Ирмухаммедов, ассистентлар В.А Шербекова, М.Г. Десятова, К.О. Музаффарова, Х.А.Офтобхўжаев, Р.Ш. Ирмухаммедов, Д.В. Назаралиев, А.Тўхтаев, С.Е. Нуржанов, Ф.С.Каттақуловлар фаол иштирок этдилар.

Қишлоқ хўжалигига малакали инженерлар тайёрлашдаги катта хизматлари учун хамда ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва тарбиявий ишларда самарали меҳнатлари учун кафедра олимларига фахрий унвонлар берилган. Кафедра асосчиси Д.М.Кац бутун жаҳонга таниқли йирик гидрогеолог олим, профессор С.Т.Алтунин-Давлат мукофоти лауреати, профессор Н.А.Кенесарин-Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геолог, профессор С.Ш.Мирзаев — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор С.И.Қосимов — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган геолог.

Кафедрада 1999 йилдан бошлаб юқори малакали бакалаврлар ва 2000 йилдан магистрлар тайёрлашга ўтилди. Натижада тахсил олинадиган фанлар тизими анча кенгайиб бормокда. Бугунги кунда «Сув хўжалиги ва мелиорация», «Сув омборлари гидрологияси», «Экология ва атроф мухит муҳофазаси», «Касб таълим: Сув хўжалиги ва мелиорация», «Гидротехника қурилиши», «Ирригация тармоқлари ва сув энергиясидан фойдаланиш» «Гидротехник иншоотлар ва насос станцияларидан фойдаланиш», «Автоматлаштириш ва бошкарув», «Геодезия, картография ва кадастр», «Гидромелиорация», «Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш», «Мелиорация, рекультивация ва ерлар мухофазаси», «Мелиорация ва суғориладиган ерлар дехкончилиги», «Сув кадастри», «Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш» магистр мутахасисликларида дарс олиб борилмокда.

Таҳсил олувчи талабалар юқоридаги фанларни ўкиш жараёнида сув муаммоси шу куннинг энг долзарб муаммосига айланганлигини эътиборга олиб, уни аниқҳисобга олишига, сув кадастрини давлат андозаси талаблари даражасида тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини оширишга оид назарий билимларни пухта эгаллаш ва амалий кўникмаларни ҳосил қилиш имконига эга бўлишади.

Талабаларга етук билим беришда кафедра катта илмий-педагогик салоҳиятга эга. Бугунги кунда кафедрада доцент Д.В.Назаралиев, доцент Г.У.Юсупов, доцент С.Каримов, доцент А. Фатхуллаев, доцент С.Е.Нуржановва катта ўқитувчи КаттакуловФ.С., ассистентлар НорқуловБ.Э., Қувватов Д.AРузиев И.М, Матякубов Ж. Мансуров С.Р., Акмалов Ш.лар самарали меҳнат қилишмокда.

Кафедра  доценти Юсупов Г.У. 2001 йил ТИКХМИИ ва АКШнинг Вашингтон штати университети (WSU) хамкорлигида амалга оширилаётган «Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда атроф-муҳит ҳимояси ва сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш масалаларида хамкорлик» мавзусидаги халқаро лойиҳани амалга ошириш учун АҚШда илмий сафарда бўлди. WSU университети олимлари билан хамкорликда «Экология ва табиатдан фойдаланиш» бакалавр йўналиши учун наъмунавий ва ишчи ўқув режалари яратилди ва мутахассис тайёрлаш бошланди. 2010 йил ассистент Каттакулов Ф.С. “ErasmusMundus” лойихаси билан Швециянинг Лунд университетида «Сув ресурсларини бошкариш» мавзусида илмий сафарда булди.  2008 йили ITEC лойихаси билан Хиндистон давлатида “MultimediaandWebdesign” курсида малака ошириб келди. 2015-2016 йил Хорватия давлатининг Загреб университетида 1 йиллик доктарантурада таҳсил олиб келди.

«Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури»ни амалга ошириш максадида кафедрада янги дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалари тайёрланиб, ўқув жараёнида кенг қўлланилмокда. Доцентлар Юсупов Г.У., Акбаров А.А. ва Каримов С.К.лар томонидан «Геология ва гидрогеология асослари» ва «Гидрология, гидрометрия ва оқим хажмини ростлаш» фанларидан дарсликлар тайёрланди. Кафедра фаолиятидаги илмий-тадқиқот ишларининг асосий мазмуни мелиорация ривожланган минтақаларда сув ресурсларини мухофаза қилиш, мелиорациянинг ривожланиши таъсирида гидрогеологик-мелиоратив шароитни баҳолашнинг илмий асосларини ишлаб чиқишга, суғорилаётган худудларда олиб борилаётган комплекс гидрогеологик-мелиоратив мониторингни илмий асосларини яратишга ва ишлаб чиқариш комплексини илмий-услубий таъминлашга қаратилган.

Кафедра аъзолари ўз илмий тадқиқот ишларини олиб боришда илмий-тадқиқот, лойиҳа қидирув ва ишлаб чиқариш ташкилотлари ТИМИ қошидаги ИСМИТИ, Гидроингео, «Ўзбекгидрогеология» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Уздавсувлойиҳа лойиҳа қидирув институти, ЎЗПИТИ ва Ўзбекистон Миллий Университети олимлари билан хамкорликда фаолият йулга қуйилган.

Кафедра фаолияти даврида 1 фан доктори, 8 та фан номзоди, шу жумладан 6 таси чет эл фукароси тайёрланган. Кафедра аъзолари томонидан 10 дан ортик илмий монографиялар, 300 дан ортик илмий мақолалар, 55 дан ортик ўқув вауслубий қўлланмалар ва барча фанлар бўйича маърузалар тўплами чоп этилган.

Гидрология ва гидрогеология кафедрасида ўтиладиган фанлар

Фаннинг номи Фан хақида қисқача маълумот
1. Геология ва гидрогеология асослари Ернинг тузилиши, таркиби, пайдо бўлиши ва унда содир бўладиган турли геологoк жараён ва ходисаларни ҳамда минераллар ва тоғ жинслари, ер ости сувларининг пайдо бўлиши, жойланиш шарт-шароитлари ўргатилади.
2. Инженерлик геологияси ва гидрогеологияси Инженер-геологик шароитларни катта майдонда тарқалиш қонуниятларини ўрганади, турли геологик жараён ва ҳодисаларни ўргатилади.
3.  Мелиоратив гидрогеология Ернинг тузилиши, таркиби, пайдо бўлиши, ер ости сувларини суғориладиган, суғоришга яроқли бўлган ерларда ўтказиладиган мелиоратив тадбирларни гидрогеологик жиҳатдан асослаш
4. Геология ва геоморфология ер юзаси шаклининг ҳосил бўлиши, жойлашиши ва ўзгариш қонунларини ўрганади, Ернинг тузилиши, таркиби, пайдо бўлиши ва унда содир бўладиган турли геологик жараён ва ҳодисаларни ҳамда минераллар ва тог жинслари.
5. Гидрология, гидрометрия ва оқим ҳажмини ростлаш сув ресурсларидан унумли фойдаланишни, дарё оқимини ҳосил бўлиш омиллари, дарё, кўл ва сув омборларининг режими, сув манбалари ва сув ҳавзаларининг асосий гидрологик кўрсаткичларини ўлчаш усуллари ва техника воситаларини билишни
6. Иқлимшунослик сув ресурсларига таъсир этувчи иқлимий омилларни, иқлимнинг энг муҳим элементлари, об-ҳавонинг ҳавфли, ходисалари, иқлим ресурслари иқлимнинг ўзгаришини билишни ва уларни аниқлаш
7. Гидрологик ҳисоблашлар сув ресурсларидан унумли фойдаланиши, дарё оқимини ҳисоблаш ва тадқиқот этишнинг статистик усуллари, гидрологик миқдорнинг таъминланганлиги, ҳисобли сув сарфини аниқлаш, тақсимланиш эгри чизиқлари ва уларнинг параметрлари, гидрологик маълумотлар мавжудлигида, етарли бўлмаганда ва умуман бўлмаганда йиллик оқим максимал ва минимал сув сарфларини ҳисоблашни ва натижаларни тахлил қилиш
8. Умумий гидрология сув ресурсларидан самарали фойдаланишни, табиатдаги сувларнинг мувозанатини, сувнинг табиий ва кимёвий хоссалари, халқ хўжалигидаги аҳамияти, дарёлар оқимини ҳосил бўлиш омиллари, ер ости сувлари, музликларнинг гидрологик режимини
9. Гидрометрия гидротехник иншоотлар, қишлоқ хўжалиги мелиорацияси ва гидромелиоратив тизимлар эксплуатацияси, сув хўжалиги менежменти ва эксплуатацияси, сув билан таъминлаш, сувдан (комплекс) фойдаланиш, гидромелиоратив ишлар технологияси
10. Инженерлик геологияси, гидрология Инженер-геологик шароитларни катта майдонда тарқалиш қонуниятларини ўрганади, турли геологик жараён ва ҳодисаларни ўргатилади. Дарё оқимини ҳосил бўлиш омиллари, дарё, кўл ва сув омборларининг режими, сув манбалари ва сув ҳавзаларининг асосий гидрологик кўрсаткичларини ўлчаш
11. Сув омборларидан фойдаланиш сув омборлари асосий хусусиятлари, сув омборларидан ишончли фойдаланишнинг асосий шартлари, сув омборлари гидроузелларидан фойдаланиш,  уларни лойиҳалаштириш, замонавий конструкциялари ва ҳисоблашнинг назарий асослаш
12. Сув омборлари гидрологияси сув ресурсларини тўғри ҳисобга олиш ва улардан унумли фойдаланишни, сув ўлчаш постларининг турлари, жихозланиши ва тузилишини, сув манбаларининг гидрологик режими элементларини-сув сатҳи, сувнинг оқиш тезлиги, сув сарфи, лойқа оқизиқлар сарфини аниқлаш усуллари ва техника воситалардан фойдаланишни биладиган ва мавжуд маълумотларни тахлил қилиш

Хамкорлик доирасида бажарилаётган ишлар

2016 — 2017 ўқув йиллари бўйича Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг «Гидрология ва гидрогеология» кафедрасини соҳа бўйича ишлаб-чиқариш билан узвий алоқасини таъминлаш, талабаларга билим бериш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб-чиқариш амалиётини ташкил қилиш, амалий ва хомийлик ёрдам кўрсатиш бўйича Узгидромет маркази, Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси билан хамкорлик қилинмоқда.

Кафедра мутахассис ихтисослашувига мос замонавий корхоналар яъни Чирчиқ – Охангарон ирригация тизими хавза бошқармаси (ИТХБ), ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий – тадқиқот институти (ИСМИТИ)лари билан илмий технологик муаммолар, илмий технологик муаммолар бўйича йўлга қўйилган илмий тақиқот ишлар бўйича инновацион хамкорлик қилишмокда.

Халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар асосида эришилган натижалар. Каферада  МДҲ мамлакатлари олий ўқув юртлари ва илмий марказлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан 2016 йил 15 – 18 февраль кунлари кафедра катта ўқитувчиси Каттақулов Ф.С. Хорватия давлатида бўлиб ўтган Қишлоқ хўжалиги халқаро анжуманда иштирок этиб маъруза қилинди. Хозирда кафедра Германиянинг Гумболт университети, Швециянинг Лунд университетлари ҳамда Хорватиянинг Загреб университетлари билан илмий ҳамкорликни йўлга қўйган.

                                            

                                                               Загреб университети,  Хорватия, 2016 йил

 

Кафедранинг соҳа бўйича ишлаб чикариш ташкилотлари билан  ҳамкорлигидаги маърузаси жараёни

Чирчиқ Охонгорон  ИТХБ томонидан маруза ташкил этиш метеостанцияларига экскурсиялар ташкил этиш 

ГМ факулътети  Гидрология (Сув омборлари) йўналиши 2,3-босқич  17-18 гурухларга  3 маърузалар залига Чирчиқ Охонгорон сув таъминоти бўлими бошлиғи Абдуазимов Э ИТХБ даги холати ходимлар тўғрисида хамда хозирги холати хақида маруза ташкил этилди.

   
   

Кафедранинг коллежлар билан хамкорлиги

Контакт маълумотлар:

Адрес: 100000, Ўзбекистон, Тошкент, ГСП, Қори-Ниязий кўч,39
«
Гидрология ва гидрогеология« кафедраси.
Тел./факс    (99871) 237-0971
e-mail: gidrologiya_gidrogeologiya_tiim@gmail.com

 

Малакавий ишлаб чиқариш амалиётнинг мақсади ва вазифалари

Ушбу услубий кўрсатма Гидрология (сув омборларида) бакалавриат таълим йўналишида таълим олаётган 3-босқич талабаларининг малакавий ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш учун асосий йўриқнома бўлиб хизмат қилади.

Малакавий ишлаб чиқариш амалиётини бажариш олий таълим муассасаси бакалавриатида талабаларни ўқитишнинг якуний босқичидир.

Малакавий ишлаб чиқариш амалиётини бажаришдан мақсад:

  • таълим бўйича назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, олинган билимларни муайян илмий, техникавий, ишлаб чиқариш, иқтисодий, ижтимоий, маданий вазифаларни ҳал этишда қўллаш;
  • ижодий ишлаш, хал этилаётган масаланинг (муаммонинг) қўйилиш жараёнидан бошлаб, уни тўла ниҳоясига этказиш бўйича қарор қабул қилишда бўлган масъулиятни ҳис этишга ўргатиш;
  • замонавий ишлаб чиқариш, иқтисодиёт, техника ва маданиятнинг ривожланиши шароитида талабаларни мустақил ишлашга тайёргарлигини таъминлашдан иборат.

Малакавий ишлаб чиқариш амалиётини бажаришдаги вазифалар:

  • ўқув дастурига асосан ўқитилган барча фанлардан олган назарий ва амалий билимларини қўллай билиш;
  • техникавий эчимлар комплексини ишлаб чиқиш;
  • фикр, мулоҳазаларни аниқ равшан ифода этиш;
  • қабул қилинган лойиҳавий эчимларнинг умумий техник иқтисодий самарадорлигини баҳолаш.
  1. Ишлаб чиқариш амалиёти объекти

Талаба малакавий ишлаб чиқариш амалиётини қуйидаги корхона ва ташкилотларда олиб борилиши мумкин: Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят, шахар ҳамда туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, Ирригатсия тизими ҳавза бошқармалари, ирригатсия тизими бошқармалари, магистрал каналлар, лойиҳа ва илмий тадқиқот институтлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамиси ҳузуридаги Ўзгидромет марказига, Ўзсувтаъмирфойдаланиш Республика бирлашмаси тасаруфидаги сув омборларига ва бошқа турли сув хўжалиги мажмуаси қатнашувчилари тизимидаги ташкилотлар.

ГМ факультети «Гидрология ва гидрогеология» кафедраси профессор-ўқитувчиларининг 2016-2018 йиллардаги малака ошириш режаси

МАЪЛУМОТЛАРИ

  1. Норқулов Бехзод Эшмирзаевич -асситент 2016 йилда январ-Сув хўжалиги ва мелиорация мутахассислиги -Мелиорация ва суғориладиган ерлар дехқончилиги; дарс берадиган фани-Гидрология, гидрометрия ва оқим хажмини ростлаш.
  2. .Рузиев Илхом Махмудович -ассистент 2016 йил март Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш. Мутахассислиги-Гидротехника иншоотлари; дарс берадиган фани-инженерлик геологияси ва гидрогеологияси;
  3. Нуржанов Сатбай Ешжанович -доцент 2016 йилда март-Гидротехника иншоотлари ва насос станцияларидан фойдаланиш. Мутахассислиги-Инженер гидротехник. Дарс берадиган фани-Инженерлик геологияси ва гидрологияси.
  4. Қувватов Дилшод Ашуралиевич -ассистент 2017 йилда январ-Сув хўжалиги ва мелиорация. Мутахассислиги-Мелиорация ва суғориладиган ерлар дехқончилиги; дарс берадиган фани-Геология ва гидрогеология асослари.
  5. Абдурахимова Шохиста Шухрат қизи 2017 йилда январ-Сув хўжалиги ва мелиорация. Мутахассилиги-Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш. Дарс берадиган фани-Гидрология, гидрометрия ва оқим хажмини ростлаш.
  6. Каримов Сабихулла Каримович -доцент 2017 йил январ-ЎзМУ Гидрология тармоқлар бўйича мутахассислиги-Инженер гидролог; дарс берадиган фани-Гидрометрия (рус).
  7. Юсупов Ғиёс Усмонович -доцент 2018 йил январ-сув хўжалиги ва мелиорация. Мутахассислиги-Инженер гидрогеолог. Дарс берадиган фани-Геология ва гидрогеология асослари.

«Ёш гидролог» тугараги фаолияти

Ҳозирги кунда кафедрада ташкил қилинган «Ёш гидролог» илмий тугарак фаолият кўрсатмоқда унда қуйидаги талабалар бириктирилган мавзулар бўйича илмий ишлари билан шуғулланмоқда.

Ф.И.Ш.

Мавзу

1. Холбоев Қ.А. Сув ресурсларини бошқаришда сув омборларининг роли
2. Ғаффорова М.Ф. Сув омборлари фойдали ҳажмининг ўзгариши
3. Хамроева Ш. Бухоро  воҳаси  гидрогеологик-мелиоратив шароити ўзига хослиги
4. Эргашова А. Ўзбекистонда  сел  оқимлари  ва  уларнинг  келиб чиқиш сабаблари
5. Хамрақулов. Ж Ўзбекистон ҳудудида тарқалган лёсс жинслари вауларнинг инженер-геологик  тавсифи
6. Назаров Ш. Мелиорация қилинадиган  майдонларда сув баланси
7. Эшқобилов Р. Қашқадарё вилоятининг сув ресурслари ва улардан унумли фойдаланиш
8. Турсунбоева Ш. Суғориладиган майдонларнинг умумий гидрогеологик шароитларини ўрганиш.
9. Бурхонов Б. Суғориладиган ерларда гидрогеологик мелиоратив ишларни башорат қилиш.
10. Хамидов А. Селларнинг ҳосил бўлиши, уларнинг салбий оқибатлари ва уларга қарши курашиш чора – тадбирлари.
11. Алимова Ш. Сув омборининг гидрогеологик – мелиоратив шароитига таъсири.

Кафедрада қуйидаги илмий – тадқиқот ишлари олиб борилмоқда

Илмий тадқиқот ишлар мавзуси Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот
1. «Гидрогеологик-мелиоратив  шароитнинг ўзгариш қонуниятларини баҳолаш (Қарши  чўли мисолида » Қашқадарё вилояти суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини ўрганиш мақсадида табиий-дала шароитида мавжуд коллектор-зовур тармоқларининг техник ҳолати ва иш режимини кузатиш, ер ости ва сизот сувлари сатҳи ва минерализацияси режимини ўрганиш, суғориладиган майдонларни тупроқ-мелиоратив шароитини ўрганиш ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини назорат қилиш асосида илмий изланишлар олиб борилади.
2. “Пачкамар сув омбори тўғонидан бўладиган фильтрацион барқарорликни ўрганиш асосида сув омборида табиий сув йўқотилишини камайтириш бўйича илмий тавсиялар ишлаб чиқиш” Пачкамар сув омбори тўғони танасидан бўладиган фильтрацион сувлар миқдорини аниқлаш, фильтрация жараёнига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ҳамда беҳуда сув исрофини камайтириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқишдан  иборат.

Кафедрадаги мустақил тадқиқотчилар

Профессор – ўқитувчилар, тадқиқотчилар Ф.И.О. Илмий даражаси, унвони Диссертация мавзуси
1. Каттакулов Ф.С. Катта ўқитувчи Биотехнология природной очистки сточных и коллекторно-дренажных вод от загрязняющих веществ и агрохимикатов.
2. Қувватов Д.А. Ассистент Суғориладиган ерларнинг мелиоратив тартиботини шаклланишини бахолаш.
3. Рўзиев И.М. Ассистент Мелиоратив гидрогеологик мониторингини ГАТ технологиялари ёрдамида такомилаштириш (Сирдарё ва Жиззах вилояти мисолида)

Кафедрада эришилган натижалар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017-йил 20-апрелдагиПҚ-2909 сонли “Олий таълимни янада ривожлантириш” ҳақидаги ва 4 майдаги ПҚ-2954 “2017 — 2021 йилларда ер ости сувлари захираларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш ва ҳисобга олишни тартибга солиш чора-тадбирлари” тўғрисида қарорларини бажариш мақсадида “Гидрология ва гидрогеология” кафедрасида 5450500 -“Мелиоратив гидрогеология” бакалавриат таълим йўналиши очилди.

“Гидроингео” Давлат корхонаси рахбарлигида амалга оширилаётган ишлар

  1. Европа иттифоқининг эрасмус+ лойиҳаси Тошкент ирригатсия ва мелиоратсия институти ва Гумболдт номидаги Берлин университети (Германия) кредит мобиллик лойиҳаси 2015 йилда ўз ишини бошлади. Ушбу эрасмус+ деб номланган Иккита давлат олийгоҳлари орасида 2014-2020 йилларда Европа Комиссияси молиявий кўмагида бажарилиб, асосий мақсади қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида рақобатбардош кадрларни тайёрлашни кўзда тутган.

          

 

Чоп этилган ишлар руйхати (2016 – 2017 йиллар)

МОНОГРАФИЯЛАР

  1. Назарова Э.Ш.,Хамидов В.С.,Гализидинов Э,Л.,Мамасолиев К., Қурбонов М.Т., Назаралиев Д.В. Очиқ таълим ресурслари ва уларнинг таълим жараёнидаги аҳамияти

ХАЛКАРО ИЛМИЙ ЖУРНАЛЛАРДА:

  1. Каттакулов Ф.С., Мария Шполяр, Розаков Рустам Advantages and disadvantages of irrigation: focus on semi-arid regions, “The holistic approach to environment”, ҳалқарожурнали, Хорватия 2016

РЕСПУБЛИКА  ИЛМИЙ ЖУРНАЛЛАРДА:

  1. З.Гафуров, С.Каттақулов, Climate change analysis and evapotranspiration calculation for irrigation scheduling on the example of Karshi steppe «Ирригация ва Мелиорация» республика журнали. №2(5). 2016 й
  2. З.Гафуров, С.Каттақулов, Water surface dynamical change analysis of Sudochi Lake in Aral Sea area using Remote Sensing information, «Ирригация ва Мелиорация» республика журнали. №2(4). 2016 й
  3. С.Е.Нуржанов, И.М.Рузиев, С.Х.Исаев, Қашқадарё вилояти суғориладиган майдонларнинг мелиоратив холатини таҳлили ва зовур тармоқларининг техник ҳолати. “Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” илмий-амалий конференция республика журнали 26 май 2016 йил.113бет
  4. Г.У.Юсупов, Д.А.Қувватов, Выбор типа дренажа в зависимости от природных условий. “Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар ва сув ресурсларидан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари” илмий-амалий конференция республика журнали 26 май 2016 йил.144 бет

 

ХАЛКАРО  ИЛМИЙ АНЖУМАНЛАР ТУПЛАМЛАРИДА:

1.Мария Шполяр, Каттақулов Фаррух, Розаков Рустам, Ecology and management of agricultural drainage waters, 51st Croatian & 11th International Symposium on Agriculture, February, 15th – 18th 2016, Opatija, Croatia. Oral presentation.

РЕСПУБЛИКА ВА ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТИ МИҚЁСИДАГИ АНЖУМАН ТУПЛАМЛАРИДА:

  1. Рузиев И.М. Ниғматиллаева Д ТИМИ талаба Суғориладиган ерларнинг гидрогеологик мелиоратив жараёнларининг ўзига хослиги Сув ва қишлоқ хўжалигининг замонавий муаммолари мавзусидаги XV-илмий амалий анжуманинг мақолалар тўплами –Тошкент-2016 йил 143-145 бет
  2. Рузиев И.М. Бурхонов Б.ТИМИ талаба Суғориладиган ерларда гидрогеологик мелиоратив ишларни башорат қилиш Сув ва қишлоқ хўжалигининг замонавий муаммолари мавзусидаги XV-илмий амалий анжуманинг мақолалар тўплами –Тошкент-2016 йил 167-169 бет.
  3. Рузиев И.М. Бурхонов Б.ТИМИ талаба Сув ва қишлоқ хўжалигининг замонавий муаммолари мавзусидаги XV-илмий амалий анжуманинг мақолалар тўплами –Тошкент-2016 йил 169-171 бет
  4. Рузиев И.М. Турсунбоева Ш.ТИМИ талаба Суғориладиган майдонларнинг умумий гидрогеологик шароитларини ўрганиш  Сув ва қишлоқ хўжалигининг замонавий муаммолари мавзусидаги XV-илмий амалий анжуманинг мақолалар тўплами –Тошкент-2016 йил 187-189 бет
  5. 5. Рузиев И.М. Равшанов Ж.ТИМИ талаба Сурхандарё вилоятининг суғориладиган майдонларда ер ости сувларнинг кимёвий тахлили Сув ва қишлоқ хўжалигининг замонавий муаммолари мавзусидаги XV-илмий амалий анжуманинг мақолалар тўплами –Тошкент-2016 йил 235-237 бет.
  6. Рузиев И.М. Бурхонов Б.ТИМИ талаба Замонавий компютер технологияси (ГАТ ва МЗ) ёрдамида Ўзбекистон адирли ҳудудларида яшовчи аҳолини сел ҳафидан прогнозлаш ва аниқлаш Сув ва қишлоқ хўжалигининг замонавий муаммолари мавзусидаги XV-илмий амалий анжуманинг мақолалар тўплами –Тошкент-2016 йил 343-345 бет.
  7. Рузиев И.М. Ҳамидов А.ТИМИ талаба Селларнинг ҳосил бўлиши, уларнинг салбий оқибатлари ва уларга қарши курашиш чора тадбирлар Сув ва қишлоқ хўжалигининг замонавий муаммолари мавзусидаги XV-илмий амалий анжуманинг мақолалар тўплами –Тошкент-2016 йил 364-366 бет.
  8. Қувватов Д.А. Алимова Ш Сув омборининг гидрогеологик-мелиоратив  шароитига таъсири    “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман. Тошкент. ТИМИ 2016 й.
  9. Қувватов Д.А. Хуррамова З.Х. Сурхондарѐ вилояти ҳудуди  геологик  ва гидрогеологик шароити  “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман. Тошкент. ТИМИ 2016 й.
  10. Қувватов Д.А.Хамроева Ш.Р. Бухоро воҳаси гидрогеологик-мелиоратив шароити ўзига хослиги “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман. Тошкент. ТИМИ 2016 й.
  11. Қувватов Д.А.Хамроева Ш.Р Бухоро вилоятида ер  усти  ва  ер  ости  сувлари ифлосланиш  ҳолати  ва  унга  таъсир  этувчи омиллар   “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ѐш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман. Тошкент. ТИМИ 2016 й.
  12. Қувватов Д.А.Эргашева А. Ўзбекистонда сел оқимлари  ва  уларнинг  келиб чиқиш сабаблари“Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман. Тошкент. ТИМИ 2016 й.
  13. Юсупов Г.У. — ТИМИ доценти, Ҳамроқулов Ж.С. — ТИМИталабаси Ўзбекистон ҳудудида тарқалган лёсс жинслари вауларнинг инженер-геологик  тавсифи “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман. Тошкент. ТИМИ 2016 й.
  14. Юсупов Ғ.У. — ТИМИ доценти, Холбоев Қ.А. — ТИМИ талабаси Сизот  суви  оқимларининг  сарфланишминтақаларида  жойлашган  суғориш майдонларида гидрогеологик шароит “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман. Тошкент. ТИМИ 2016 й.
  15. Нуржанов С.Е. — ТИМИ доценти, Назаров Ш.А. — ТИМИ тaлабаси Мелиорация қилинадиган  майдонларда  сув баланси “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман. Тошкент. ТИМИ 2016 й.175 бет
  16. Нуржанов С.Е. — ТИМИ доценти, Эшкобилов Р. — ТИМИ тaлабаси Қашқадарё  вилоятининг  суғориладиганмайдонларининг  суғориш  суви  билан таъминланганлигини баҳолаш “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман. Тошкент. ТИМИ 2016 й.178 бет
  17. Нуржанов С.Е. — ТИМИ доценти, Эшкобилов Р. — ТИМИ тaлабаси Қашқадарё  вилоятининг  сув  ресурслари  ва улардан унумли фойдаланиш “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман. Тошкент. ТИМИ 2016 й.178 бет 180 бет

 ЎҚУВ ВА УСЛУБИЙ  ҚЎЛЛАНМА

  1. Юсупов Г.У, Нуржанов С.Е,Рузиев И.М, Методическое пособие для выполнения лабораторных занятий по предмету “ Инженерная геология и гидрогеология” Ташкент-2016
  2. Юсупов Г.У, Нуржанов С.Е,Рузиев И.М, Методическое пособие для выполнения практических занятий по предмету “ Инженерная геология и гидрогеология” Ташкент-2016
  3. Юсупов Г.У, Нуржанов С.Е,Қувватов Д.А, “Геология ва гидрогеология асослари” фанидан амалий машғулотларни бажариш бўйича услубий кўрсатма Тошкент-2016
  4. Юсупов Г.У, Нуржанов С.Е,Қувватов Д.А, “Геология ва гидрогеология асослари” фанидан ўқув амалиётини ташкил қилиш ҳамда уни ўтказиш бўйича услубий кўрсатма Тошкент-2016
  5. Юсупов Г.У., Нуржанов С.Е., Қувватов Д.В., Юсупов Г.У, Нуржанов С.Е,Қувватов Д.А, “Геология ва гидрогеология асослари” фанидан ўқув амалиётини ташкил қилиш ҳамда уни ўтказиш бўйича услубий кўрсатма Тошкент-2016 (лотин).
  6. Назаралиев Д.В., Каримов С.К.,Исҳаков Ғ.Ф., Ярова С.Б., “Иқлимшунослик” фанидан амалий машғулотларни бажариш бўйича услубий кўлланма Тошкент-2016
  7. Акбаров А.А., Назаралиев Д.В., Каттақулов Ф.С., Ирисматова И.А., “Гидрология (Сув омборлари) ” бакалаврият таълим йўналиши талабалари учун малакавий ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш бўйича услубий кўрсатма. Тошкент-2016

Кафедра ходимлари

Расм Ф.И.Ш. Илмий даражаси ва лавозими Тел. Рақами ва

Email

 1 Назаралиев Дилшод Валижонович Кафедра мудири, қ/х.ф.н, доцент Тел: 2370971
 4 Юсупов Гияз Усмонович

 

Геология-минералогия фанлари номзоди, доцент Тел: 2370971
  Каримов Сабиҳулла география фанлари номзоди, доцент

 

тел: 2370971

 

 3 Нуржанов Сатбай Ешжанович

 

техника фанлари номзоди, доцент

 

тел: 2370971
 2 Фатхуллоев Алишер Мирзатиллаевич техника фанлари номзоди, доцент

 

тел: 2370971

timi.hydro@mail.ru

 

Каттакулов Фаррух Сайфуллаевич

Катта ўқитувчи

Тел: 2370971

farruhk1@gmail.com

Қувватов Дилшод Ашуралиевич

 

ассистент

Тел: 2370971

dkuvvatov@yahoo.com

Рўзиев Илхом Махмудович

 

ассистент

Тел: 2370971

ruziyevilhom@mail.ru

Мансуров Сафар Раҳмонқулович

ассистент Тел: 2370971
Матякубов Жасурбек Бахтияр ўғли ассистент Тел: 2370971
Akmalov Shamshod ассистент Тел: 2370971

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Контакт маълумотлар:

Адрес: 100000, Ўзбекистон, Тошкент, ГСП, Қори-Ниязий кўч,39
«Гидрология ва гидрогеология» кафедраси.
Тел./факс    (99871) 237-09-71
e-mail: gidrologiya_gidrogeologiya_tiim@gmail.com