Кафедра мудири

                     Мусаев Илхомжон Мақсудович,  т.ф.н., доцент

            Тел: +998712371916  

Email: geodez_geoinform@e-tiiame.uz

 

“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси тарихи»

Кафедра «Ердан фойдаланиш ва ер кадастри» факультети таркибида 2004 йилда олдинги «Геодезия» ва «Ер кадастри» кафедраларини бирлаштирилиши натижасида ташкил этилган бўлиб, факультетнинг асосий ихтисослашган кафедраларидан биридир. Эътироф этиш жоизки, «Геодезия» ва «Ер кадастри» кафедралари ўзларининг бой тарихига эга. Жумладан, «Геодезия» кафедраси Ўрта Осиё давлат университетининг ташкилотчиларидан бири, профессор И.М. Лебединский томонидан 1920 йили ташкил этилган, 1934 йили кафедра унинг мудири М.И. Маслов бошчилигида бутун профессор-ўқитувчилар таркиби билан  ТИҚХМИИга берилди. 1963 йил «Геодезия» кафедраси иккига – «Инженерлик геодезия» ҳамда «Аэрофотогеодезия» кафедраларига ажралди. Давр тақозаси билан 1989 йилда эса ушбу кафедралар қайта бирлашди.  1963 — 1976 йиллари кафедрани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ер тузувчи, т.ф.н.доцент  А.Н.Назиров, 1976-1985 йиллари т.ф.н. доцент Х.М.Мубораков, 1986-1994 йиллари т.ф.н. доцент Э.Х.Нурматов, 1995-2004 йиллари профессор С.И.Ибодуллаевлар кафедрани бошқарганлар.. «Ер кадастри» кафедраси «Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини лойиҳалаш ва ободонлаштириш» номи билан 1949 йилда факультетнинг асосий ихтисослашган кафедраларидан бири сифатида ташкил этилган. 1949 йилдан 1982 йилгача унга етакчилик қилган «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ер тузувчи», и.ф.д., профессор П.К.Татурнинг хизматлари кафедрани ташкил этиш ва ҳар томонлама мустаҳкамлашда бениҳоя катта бўлган. 1982-1992 йиллари кафедрани и.ф.н доцент  Б.И.Цибизов, 1992-1999 йиллари и.ф.н. доцент А.Р.Бобожонов, 2000-2004 йиллари т.ф.н. доцент И.М.Мусаев бошқарганлар. Кафедранинг кейинги йилларда ривожланиши ва камол топишида унда фаолият кўрсатган ва кўрсатаётган профессор-ўқитувчилардан и.ф.д., профессор А.С.Чертовицкий, и.ф.н, В.В. Бешенов, и.ф.н. доцент К.Р.Раҳмонов, катта ўқитувчи Т.И.Исмоилов, доцент П.М. Кунявскийларнинг хизматлари бениҳоя каттадир. 2004-2012 йилгача кафедрани доцент т.ф.н. И.М.Мусаев рахбарлик қилиб келди. 2012-2016 йилгача кафедрада и.ф.н., доцент Қ.Рахмонов етакчилик қилди. 2016 йилда кафедранинг номи “Геодезия ва геоинформатика” га ўзгратирилди. Бугунги кунда кафедрани доцент т.ф.н. И.М.Мусаев бошқариб келмоқда. Кафедра жамоаси ўзининг диққат эътиборини юқори малакали мутахассислар тайёрлаш билан бир қаторда республикамизда амалга оширилаётган аграр ислоҳатларнинг асоси ҳисобланган ер майдонларидан оқилона ва самарали фойдаланишни ташкил этиш, ер кадастри, ер ресурсларини бошқариш, геодезик ишларни такомиллаштириш йўналишларида катта хажмдаги илмий-тадқиқот ишларини бажаришга, шунингдек талабалар ўртасида юксак даражада маънавий-маърифий ишларни бажаришга қаратган. Кафедрани чет мамлакатлардаги ва республикамиздаги  олий ўқув юртларининг турдош кафедралари, шунингдек ишлаб-чиқариш ҳамда илмий-лойиҳалаш ташкилотлари билан алоқалари мустаҳкамланмоқда.

 

КАФЕДРАДА ЎҚИТИЛАДИГАН ФАНЛАР:

Бакалаврият босқичида

Фаннинг номи

Фан хақида қисқача маълумот

1 Картография Табиат ва жамиятдаги воқеа ва ходисаларнинг жойлашишини ва улар ўртасидаги ўзаро борлиқлигини,  ҳамда уларнинг хусусиятларини, вақт ўтиши билан ўзгаришини, махсус тасвир образли белги моделлар воситасида математик йўл билан текисликда кичрайтириб генерализация қилиб тасвирлашни ва ундан тадқиқот усули асосида манба сифатида фойдаланишни ўргатади.
2 Карташунослик Картография фанининг назарий томони ва унинг босиб ўтган тарихий та-раққиёт йўли, карталар ва бошқа картографик тасвирларнинг типлари-ни ва хилларини, карта-дан фойдаланиш усулла-рини, ҳар хил картогра-фик асарларни таҳлил қилиш усуллари ўргатилади.
3 Карталарни лойихалаш ва тузиш Картографиянинг асосий қисмларидан бири бўлиб, картанинг дастлабки нусҳасини (оргиналини) тузиш ва уни тахрир қилиш усулларини тушунтиради.
4 Карталарни жихозлаш Картографик асарларнинг ташқи кўринишини дизайнини ишлаб чиқиш,  картографик белгиларни ақл-идрокка асосланган ҳолда лойиҳалаштириш ва тузиш учун тасвирловчи воситаларни ўрганиш ва танлаш, бадиий усулларни қўлаш ва қабул қилиш, карта ва атласларни яратишда компьютер дизайни технологиясидан фойдаланиш ўргатилади.
5 Ижтимоий – иқтисодий картография Ижтимоий-иқтисодий мавзудаги карталарни тахлил қилиш, тузиш ўргатилади.
6 Топографик чизмачилик Топографик чизмачилик вазифаси  чизмачилик  материаллари ва асбобларини ўрганишдан, карталар оригиналларни графикавий бажариш ҳамда  график ишлар қоида ва услубларини бажаришдан иборатдир.
7 Геодезия Турли хил геодезик асбоблар ёрдамида Ер сиртида турли хил ўлчашларни бажариб, уларнинг математик қоидалар асосида ҳисоблаб чиқиш ўргатилади.
8 Инженерлик геодезия Бино ва иншоотларни лойихалаш учун жойда бажариладиган мухандислик –геодезик тадқиқотлар  ўргатилади.
9 Ер тузишда геодезик ишлар Ер тузиш ишларида бажариладиган геодезик ишлар ўргатилади.
10 Олий геодезия Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш, геодезик таянч тармоқларни қуриш ҳамда унинг катта қисмида бажариладиган юқори аниқликдаги геодезик ишлар билан шуғулланади.
11 Рақамли фотограмметрия План ва карталарни тузишда аэрофото ва космик суратлардан фойдаланиш ва улар билан бўладиган муоммоларни ўрганадиган фан.
12 Ер тузишда компъютер графикаси ва картография Ер тузиш ишларини олиб боришда ва самарали фойдаланишда комъютер графикасидан фойдаланиш ва улар асосида карталар ва шартли белгилар тизимини яратиш. Махсус тасвир образли белги моделлар воситасида математик йўл билан текисликда кичрайтириб генерализация қилиб тасвирлашни ва ундан тадқиқот усули асосида манба сифатида фойдаланишни ўргатади.
13 Мутахассисликка кириш Мутаҳассислик бўйича бошланғич кўникма ва маълумотларга эга бўлишга қаратилган.

Магистратута босқичида

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1. Геоахборот тизимлари илмий асослари Ернинг шакли ва ўлчамларини аниқлаш, геодезик таянч тармоқларни қуриш ҳамда унинг катта қисмида бажариладиган юқори аниқликдаги геодезик ишлар билан шуғулланади.
2. Амалий геодезия Турли инженерлик иншоотлар ўрнини қидириш, лойихалаш, жойга кўчириш, уларни қуриш жараёнида геодезик ўлчашлар билан таъминлаш ўргатилади.
3. Масофадан зондлаш План ва карталарни тузишда аэрофото ва космик суратлардан фойдаланиш ва улар билан буладиган муоммоларни ўрганадиган фан.
4. Картография Гeoгрaфик кaртa ва атласларни тузиш, нашр қилиш, кoсмик сурaтлaрдан фойдаланиш, улар ёрдамида махсус карта ва планларни тузиш ва қишлоқ хўжалик корхоналари фойдаланувчилари учун муқобил ер ўлчамларини аниқлашга қаратилган масалаларни ечиш карта ва планлар тузишга қаратилган.
5. Геоинформацион картография Картографияда  геоахборот тизимининг дастлабки маълумотлари, растрли тасвирлар, MapInfo, ArcGIS дастурлари, электрон рақамли карталар, картанинг математик асоси, географик асоси, картографик проекциялари қўллашга қаратилган
6. Маълумотларни олиш ва интеграциялаш Нашр қилинган карталар, геодезик съемкалар, лазерли сканерлаш, GPS съемкалари, ер усти фототеодолит съемкалари, аэрокосмик ва дистанцион зондлаш материалларидан ГИС учун маълумотлар манбалари сифатида фойдаланиш, маълумотларни йиғиш, координатали боғлаш, таснифлаш ва каталогларини ҳосил қилиш услубларига қаратилган.
7. Фазовий маълумотлар моделлари Географик тадқиқотларда фазовий маълумотлар моделининг амалий ва назарий томонлари аҳамиятини очиб беришдан иборат.
8. Геомаълумотлар базаси ва унинг архитектураси Геомаълумотлар базаси тушунчаси, геомаълумотлар базаси архитектураси, геомаълумотлар базасини лойихалаш ва яратиш, Oracle дастури билан танишиш ва геомаълумотлар базалари билан ишлашга қаратилган.
9. Картография ва геовизуализация Геоинформатика ва ГИС ҳақида маълумот бериш, геоинформатика, картография ва масофадан зондлаш фанлари орасидаги боғлиқлик моделларини аниқлаш, геоинформацион картага олиш методлари ва усулларини ўрганади.
10. Лойихани ташкил этиш ва бошқариш ГАТ лойихаларини бошқаришнинг назарий ва амалий масалалари тўғрисидаги, шунингдек, ГАТ лойихаларини режалаштириш, уларни тузиш ва қўллаш, лойихалар мониторингини олиб боришга қаратилган.
11. Геодезия ва картографияда илмий тадқиқот Сув хўжалиги ва инженерлик иншоотларини математик моделлаштириш, натижаларни таҳлил қилишда математик статистика ва экспериментни режалаштириш усулларини қўллашни; геодезик ва картографик жараёнларни ўтказиш ва таҳлил қилиш йўлларини ўрганади.

 

ТЎГАРАКЛАР:

Кафедрамизда бугунги кунда геодезия ва картография сохасидаги замонавий илғор восита сифатида фойдаланиб келинаётган геоахборот тизимининг дастурий таминотларидан бири саналган ArcGIS дастури бўйича тугараклар ташкил этилган.

ArcGIS дастурий таъминоти бўйича олиб борилаётган тугаракда институтнинг барча талабалари иштироки тавсия этилади. Тугараклар кафедранинг энг салохиятли ўқитувчилари томонидан олиб борилади. Дарслар хафтанинг хар душанба, чоршанба ва жума кунлари  соат 15:00 дан 16:30 да олиб борилади.

Географик ахборот тизими (ГАТ) оиласига мансуб дастурий таъминот (ArcGIS) дан фойдаланиш бўйича ташкил қилинган тўгаракнинг ишчи дастури

 

Ўтиладиган мавзулар

Мустақил топшириқлар

соатлар

1

Arc Gis дастурига кириш (дастурни келиб чиқиши ва координаталар системаси хақида тушунчи). Координаталар системаси, наменклатура ва масштаб хақида тушунча.

4

2

Arc Map ва Arc Catalog хақида тушунча, Arc Catalogда база ва қатламлар яратиш. Асосий ва қўшимча қатламлар тури ва тегишли бўлган зонаси.

4

3

Arc Mapда яратилган база ва қатламлар устида топшириқ асосида ишлаш. Хар-бир қатлам турига қараб 10 тадан катлам яратиш.

12

4

Arc Mapда шартли белгилар баъзасини яратиш. Топшириқ асосида тузилган планга шартли белгилар бериш.

4

5

Arc Mapда қатламларнинг атрибут жадвалига тегишли маълумотларни киритиш.

4

6

Arc Map ва Arc Catalogда катламларнинг топологик хатолигини текшириш.

4

7

Яратилган рақамли харитани компановка қилиш ва нашрга тайёрлаш.

4

Жами

36

Мурожаат учун манзил: ТИҚХММИ А-ўқув биноси 3-қават 301 хона

Тел.: +998983117798 (Ў.Мухторов)

+998909301430( А.Инамов)

+998977829089 (З.Маматкулов)

 

ДАРС ЖАДВАЛИ:

ИЛМИЙ ИШЛАР:

2016 — 2017 йилда «Геодезия ва геоинформатика” кафедраси институт илмий — тадқиқот ишларининг режасига биноан 5 та давлат бюджети мавзулари бўйича илмий тадқиқот ишлари бажарилди.

1) 4.4 “Суғориладиган ерларни иқтисодий (меъёрий) баҳолаш услубларини такомиллаштириш” мавзусидаги илмий тадқиқот иши ҳисобот йилида учинчи якуний босқичи ўз ниҳоясига етди. Тадқиқот ишида 10 нафар киши иштирок этди. Шулардан 6 нафари профессор-ўқитувчилар, 2 нафари магистрант ва 2 нафар бакавриат талабалари иштирок этди. Молиялаштириш манбаи бюджет маблағлари бўлиб, умумий қиймати 15 млн. сўмни ташкил қилиб,унинг 2016 йил бўйича қимати 5 млн.сўмни ташкил этди. Мавзу бўйича якуний хисобот тайёрланди.

2) 4.5 “ТИМИ тасарруфидаги ер участкаларига оид ер ахборот базасини яратиш” мавзусидаги илмий тадқиқот иши ҳисобот йилида биринчи ҳамда якуний босқичи ўз ниҳоясига етди. Тадқиқот ишида 9 нафар киши иштирок этди. Шулардан 5 нафари профессор-ўқитувчилар, 2 нафари магистрант ва 2 нафар бакавриат талабалари иштирок этди. Молиялаштириш манбаи бюджет маблағлари бўлиб, умумий қиймати 5 млн. сўмни ташкил қилиб,унинг 2016 йил бўйича қимати ҳам 5 млн.сўмни ташкил этди. Мавзу бўйича якуний хисобот тайёрланди.

3) 4.6 Ер мониторингини юритишда картографик таьминлаш услубларини такомиллаштириш (2-босқич) мавзусидаги илмий тадқиқот ишининг бу йил биринчи босқичи ўз якунига етди. Тадқиқот ишида 8 киши иштирок этди. Шулардан 5 таси профессор-ўқитувчилар, 2 та магистр ҳамда 1 та бакавриат талабалари иштирок этди. Мавзу бўйича оралиқ хисобот тайёрланди. Илмий тадқиқот ишида, Ер мониторингини юритишда картографик таьминлашга оид республикада ва чет эл давлатларида бажарилган ишларининг тахлили, хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилди ва истиқболда иқтисодий баҳолаш услублари аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра 6 та мақола илмий журналларда, 4 та мақола илмий тўпламларда ва 1 та методик кўрсатмалар чоп этилди.

4).4.7 Зарафшон дарё ҳавзаси ваҳо геосистемаларининг мелиоратив ҳолатини боҳолаш услубларини такомиллаштириш. Тадқиқот ишида 7 киши иштирок этди. Шулардан 4 таси профессор-ўқитувчилар, 2 та магистр ҳамда 1 та бакавриат талабалари иштирок этди. Молиялаштириш манбаи бюджет маблағлари бўлиб, умумий қиймати 15 млн. сўмни ташкил қилади. Мавзу бўйича оралиқ хисобот тайёрланди. Илмий тадқиқот ишида, Зарафшон дарё ҳавзаси ваҳо геосистемаларининг мелиоратив ҳолатини боҳолаш услубларини такомиллаштиришга оид республикада ва чет эл давлатларида бажарилган ишларининг тахлили, хорижий давлатларнинг тажрибаси ўрганилди ва истиқболда иқтисодий баҳолаш услублари аниқланди. Тадқиқот натижаларига кўра 1 та мақола илмий журналларда, 8 та мақола илмий тўпламларда 3 та методик кўрсатмалар чоп этилди.

5) 6.4 ТИМИ ўқув-илмий маркази худудида экинларнинг жойлашув харитасини тузиш ва сувни ўзиоқар тизимига ўтказиш имкониятларини геодезик услубларда аниқлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Кафедрада доц. К.Рахмонов раҳбарлигида 2016-2017 йилда мўлжалланган 50 млн.сўм хажмдаги И-2016-4-4 рақамли “Ер кадастрини юритишга оид маълумотлар тизимини яратиш ва электрон дастурларни жорий этиш” мавзусидаги Давлат гранти бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.

2017-2018 йиллар учун доц. К.Рахмонов раҳбарлигида янги Давлат илмий амалий гранти устида ишлар бошланган.

 

ТАДҚИҚОТЧИЛАР:

Т.р

Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва унвони

Ихтисослиги шифри ва номи

Диссертация мавзуси

1

Хайитов Холмурод Катта ўқитувчи “11.00.06” Геодезия ва картография Совершенствование методов расчетного обоснования поперечных дамб на реках с односторонней поймой

2

Абдураҳмонов Сарвар Катта ўқитувчи “11.00.06” Геодезия ва картография Демографик жараёнларни минтақалаштириш

3

Мухторов Ў.Б. ассистент “08.00.04”-Қишлоқ хўжалиги иқтисоди Қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш

4

Ойматов Рустам доцент “11.00.06” Геодезия ва картография Табиий ресурслар кадастрларини картографик таъминлашда илмий асослари

 

ХАМКОРЛАР:

Кафедрада профессор-ўқитувчилари Республикамиз ва чет элдаги бир қанча илмий марказлар ва олий ўқув юртлари билан илмий алоқалар ўрнатганлар ва ҳамкорлик доирасида илмий тадқиқотлар олиб бормоқдалар ҳамда ўқув-услубий қўлланмалар яратилмоқда.

т/р

Республикамиз ОТМлари ва илмий марказлар

Манзили

Телифон ва электрон почтаси

1

Ўзбекистон Миллий университети

Тошкент шахри Университет кўчаси 4-уй

Тел.:+998 71 246 02 24

Email:info@nuu.uz

2

Тошкент Давлат техника университети

Тошкент шахри Университет кўчаси 2-уй

Тел.:99871 246 46 00

Email:tstu_info@tdtu.uz

3

Тошкент архитектура ва қурилиш институти

Тошкент шахри Навоий кўчаси 13-уй

Тел.: (8 371) 235-43-30

Email: devon@taqi.uz

4

Қорақолпоғистон давлат университети

Нукус шаҳри Академик Ч.Абдиров кўчаси, 1-уй.

Тел.:+998-61-223-60-78

Email: karsu_info@edu.uz.

 

 

т/р

Чет-эл ОТМлари ва илмий марказлар

Манзили

Телифон ва электрон почтаси

1

Венгриянинг Обуда университети

Budapest, Bécsi út 96b, 1034, Hungary

Тел+36(1)666-5603

Email:markusbela@gmail.com

2

Лондоннинг Гренвич Университети

Old Royal Naval College, Park Row, London SE10 9LS

Тел.: 020 8331 8000

Email:international@gre.ac.uk

3

Швеция Қироллик институти

SE-100 44, Stockholm, Sweden

Тел.: +46 8 790 60 00

Email: info@kth.se

4

Москва Геодезия ва картография университети

Гороховский пер., 4, Москва, Россия, 105064

Тел.: +7 499 261-31-52

Email: portal@miigaik.ru

 

КАФЕДРА ХОДИМЛАРИ:

Фото

Ф.И.Ш Илмий даражаси ва лавозими
 

Мусаев Илхомжон Мақсудович

Кафедра мудири, т.ф.н. доцент

 

Ражапбаев Мақсуд Халилович

Катта ўқитувчи

 

Акбаров Мухитдин Садритдинович

Катта ўқитувчи

 

Хайитов Холмурод Жомардович

Катта ўқитувчи

 

Мухитдинов Джамалитдин Камалитдинович

Катта ўқитувчи

 

Абдурахмонов Сарвар Нарзуллаевич

Катта ўқитувчи

 

Абдираманов Рашид Дусчанович.

ассистент

 

Ойматов Рустам Қамариддинович

Доцент

 

Исломов Ўткир Пирметович

ассистент

 

Инамов Азиз Низамович

Стажёр-ўқитувчи

 

Хикматуллаев Санжар Иззатуллаевич

Стажёр-ўқитувчи

 

Мухторов Ўзбекхон Бурхонович

ассистент

 

Маматкулов Зохид Жонқобилович

Стажёр-ўқитувчи

Жураев Абдулла Юсупович

Стажёр-ўқитувчи

  Жуманов Азамаn Норбутаевич

0.25 ассистент

 

АЛОҚА:

Манзил: 100000, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй Бино/офис: “А” ўқув биноси, А-301

Тел./факс:  +998712371916

E-mail: geodez_geoinform@e-tiiame.uz