Zarip Majlisovich

    Факультети декани   

и.ф.н Муқимов Зарип Мажлисович

    тел: 237-09-70

Факультет 1945 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлар институти (ТИҚХМИИ) таркибида  Ер тузиш номи билан ташкил этилди.

Факультет 2004 йилдан ҳозирги кунга қадар Ердан фойдаланиш ва ер кадастри номи билан фаолият кўрсатиб келмоқда.

Факультет республикада қишлоқ ва сув хўжалиги учун ер тузиш, ер кадастри, геодезия ва картография соҳалари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлайдиган ягона маскан ҳисобланади.

Факультет дастлаб ташкил этилганда унинг биринчи раҳбари доцент М.Н.Маслов, кейинчалик эса профессор П.К.Татур, доцентлар Ж.К.Баранов, В.С.Артамонов, А.Н.Назиров, А.Т.Абдураззоқов, профессор О.Рамазонов, доцент Қ.Рахмонов ва проф. С.Авезбаевлар етакчилик қилишдилар. 2011 йилдан буён доцент З.Муқимов факультетга раҳбарлик қилиб келмоқда.

Факультет таркибида дастлаб битта Геодезия кафедраси мавжуд бўлган бўлса, кейинги йилларда Ер тузишни лойиҳалаш, Қишлоқ аҳоли яшаш жойларини лойиҳалаш ва ободонлаштириш, Аэрофотогеодезия, Тупроқшунослик ва деҳончилик, Ер тузиш ва ер муносабатлари, Ер кадастри, Картография кафедралари ташкил этилган.

Бугунги кунда факультетда Ердан фойдаланиш ва ер кадастри, Геодезия ва геоинформатика, Давлат кадастрлари ва Олий математика кафедралари фаолият кўрсатмоқда.

2004-йилдан ҳозирга қадар “Ердан фойдаланиш  ва ер кадастри” номи билан фаолият кўрсатиб   келмоқда.

Факултет кафедраларида бугунги кунда  республикамиз равнақи учун ўз ҳиссасини  қўшаётган олимлар ва етук профессорлар  А.Чертовитский, С.Авезбаев, Б.Худоёров, Ш.Наримов дотсентлар Қ.Рахмонов, З.Муқимов, И.Мусаев, О.Кўчаров, О.Бобожонов, Т.Ергашев ва малакали ўқитувчилар талабаларга таълим беришмоқдалар.

Факултетда ер тузиш ва ер кадастри, геодезия  ва картография соҳалари бўйича ишлаб чиқариш билан узвий алоқаларни таъминлаш, талабаларга билим бериш ва профессор — ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ҳамда моддий техник базасини мустаҳкамлаш, шунингдек ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил қилиш мақсадида  “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ва унинг  тизимидаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликдаги ишлар амалга оширилмоқда.

 

Деканат

 

(декан, декан ўринбосарлари тўғрисида маълумот қуйидагича келтирилади)

Ф.И.Ш

Лавозими Телефон рақами Электрон почта

Қисқача биографияси

Муқимов Зарип Мажлисович

 декан +998712370970 landcadastre@e-tiiame.uz

З.Мукимов 2011 йил сентябр ойидан ушбу лавозимда ишлаб келмоқда.

Иқтисод фанлари номзоди, доцент. З.Мукимовнинг факультетда раҳбарлиги даврида юқори малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашни ривожлантириш бўйича ишлар амалга оширилди.

Акбаров Мухиддин Садриддинович

Ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари +998712370970 landcadastre@e-tiiame.uz

М.Акбаров 1978 йили  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти “Ер тузишни лойиҳалаш” кафедраси катта лаборанти бўлиб ўз фаолиятини бошлаган.

Ҳозирда Ер фойдаланиш ва ер кадастри факультети декани муовини.

 

 

ТАЪЛИМ:

Бакалавриатура:

5311500 – “Геодезия, картография ва кадастр”

      5311500 – “Геодезия, картография ва кадастр (сув хўжалигида) – бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объектлари: Ер ва сайёраларининг юзалари, ер ва сайёралар қаҳридаги сунҳий ва табиий объектлар, жумладан улардан фойдаланиш ва ҳолатини назорат қилиш ва бошқариш ҳамда кўчмас мулк объектлари, шу жумладан шаҳарлар ва аҳоли яшаш пуктлари чегарасидаги ер участкалари, фойдаланишини назорат қилишда геодезия, кортография ва кадастр ишларини юритиш; геоахборот тизимини юритишда геодезия, картография ва кадастр маҳлумотларидан фойдаланиш, лойиҳа техник хужжатлари улардан фойдаланиш ва техникавий хизмат кўрсатиш кабиларни ўз ичига олади.

5410700 – “Ер тузиш ва ер кадастри”

5410700 – “Ер тузиш ва ер кадастри”– бакалавриат таълим  йўналиши бакалаврининг касб фаолияти обҳектларига:халқ хўжалигининг ҳар хил тармоқларида фойдаланиладиган ер ресурслари, уларнинг ер фонди тоифалари бўйича тақсимланиши, ердан фойдаланиш ва ер эгаликлари, ердан фойдаланишнинг ҳуқуқий ҳолати, миқдори ва сифат тавсифи, улардан фойдаланиш тва ҳолатини назорат қилиш ва бошқариш ҳамда кўчмас мулк обҳектлари, шу жумладан шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктлари чегарасидаги ер участкалари, уларнинг ҳуқуқий статуси, давлат рўйхатига олиниши, баҳоланиши, фойдаланишини назорат қилиш; кадастр ахборот тизимлари; лойиҳа техник хужжатлари.

5111000–“Касб  таълими (ер тузиш ва ер кадастри)

5111000–“Касб  таълими (ер тузиш ва ер кадастри) бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объектлари: ўқувчилар, таълим-тарбия жараёни, касб-ҳунар коллежларида педагогик технологиялар асосида ўқитишнинг фаол усулларидан фойдаланиш, ҳалқ хўжалигининг ҳар хил тармоқларида фойдаланиладиган ер ресурслари, уларнинг ер фонди тоифалари бўйича тақсимланиши, ердан фойдаланиш ва ер эгаликлари, ердан фойдаланишнинг хуқуқий ҳолати, миқдори ва сифат тавсифи, улардан фойдаланиш ва ҳолатини назорат қилиш ва бошқариш ҳамда кўчмас мулк обҳектлари, шу жумладан шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктлари чегарасидаги ер участкалари, уларнинг хуқуқий статуси, давлат рўйхатига олиниши, баҳоланиши, назорат қилиш; кадастр ахборот тизимлари; лойиҳа техник хужжатлари.

Магистратура:

5А410701 – Ер ресурсларидан фойдаланиш  ва бошқариш

5А410701 – “Ер ресурсларидан фойдаланиш  ва бошқариш”магистратура •ер ва сув манбалари, ер ресурслари, ердан фойдаланиш тизимлари, ердан фойдаланувчи субъектлар ва маъмурий-худудий бирликлар,    илмий-тадқиқот фаолияти, Олий, малака ошириш, цайта тайёрлаш таълим муассасаларида илмий-педагогик ҳамда ўрта махсус, касб-хунар таълим муассасаларида педагогик фаолияти .билимлар оладилар.

5А311502 – Геодезия ва картография (сув хўжалигида)

5А311502 – “Геодезия ва картография (сув хўжалигида)” магистратура мутахассислиги

халқ хўжалигининг турли соҳаларида геодезияни амалий жиҳатдан қўлланилишини ҳозирги ҳолати, истиқболи ва муаммолари, ернинг шакли ва ташқи гравитацияли майдони, унинг сиртига ёйиладиган геодезик координаталар системалари, сатхий сиртлар, геоид, квазигеоид, ер эллипсиоди, координаталар системалари, инженерлик иншоотларни қидирув ишларида, лойиҳалашда ва қуришда геодезик ишларнинг бажарилишини назарий асослари ҳақида тасаввур ҳосил қилиши, географик ахборот тизимларининг табиий  ресурсларни ўрганиш. Фотограметрик ишларда геодезик ишлар. Суратларга фотограмметрик ишлов бериш. Картографик маълумотларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш ҳақида тасаввур ҳосил қилиши, Геодезия ва картографияда илмий тадқиқот тушунчаси. Илмий тадқиқот манбаси, гeoгрaфик кaртa вa aтлaслaрни тaҳлил қилиш вa бaҳoлaш ҳамда уларни лoйиҳaлaш, тaҳрир қилиш вa тузишни; карта тузишни aвтoмaтлaштиришни, тoпoгрaфик кaртaлaрни ва уларни янгилаш ва тузишни, кaртoгрaфия ва гeoахборот усулларини қўллашни билиши ва улардан фойдаланиш билимларини оладилар.

5А311502 – Геодезия ва картография геоинформатика)

5А311502 – “Геодезия ва картография геоинформатика)” магистратура мутахассислиги

Геодезия ва картография соҳасидаги назарий ва амалий билимларни, уқув ва кўникмаларни шакллантириши, амалга ошириш ва  улар  мониторингини олиб боришни  бошқариш, шунингдек  ГАТ учун  зарурий  маълумотлар  ва ахборотларни бошқаришни, фазовий маълумотлар модели, модель маълумотларининг умумий тамойиллари, фазовий маълумотларни топологик баҳолаш, маълумотлар моделининг амалий реализацияси, маршрутли боғлаш, триангуляция, масштаб ва рухсат этиш қобилияти, борлиқ-вақт ва кўп ўлчамли маълумотлар, фазовий маълумотлар сифати ва фазовий маълумотларни шакллантириши билимлар оладилар.

 

ТАЛАБА

            БМИ  мавзулари

            МД мавзулари

            Иқтидорли талабалар

            Стипендиялар

           Шартномалар

          Хисоб рақамлари

 

КАФЕДРАЛАР

Геодезия ва геоинформатика

Изох: (Кафедра билан танишиш учун кафедра номи ёзилган сўзга курсор тугмаси босилади ва кафедра маълумотларига ўтилади. Бу маълумотлар  кафедрадан  шаклланади)

Ердан фойдаланиш

Давлат кадастрлари

Олий матиматика

 

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ

Ахборот соати материаллари

            (Бу материаллар институт веб сайтининг бош менюсига богланади, бош меню институт Маънавий ва маърифий бўлимидан тўлдирилади. Деканат тўлдирмайди,  фақат фойдаланиш)

 

Фойдали хаволалар

(Деканат томонидан талабаларга тавсия этиладиган сайтлар манзили рўйхати киритилади)

www.ygk.uz

http://gkmm.uz

http://kartografiya.uz

https://www.esri.com/en-us/home

http://www.sasgis.org/

http://www17.giscа.wordpress.com/

www.aca-giscience.org/

https://unigis.net/

 

БИТИРУВЧИЛАР

Буюртмачи ташкилотлар:

Битирувчи талабалар битирувчиларга буюртмачи бўлган ташкилотлар ҳақида маълумот

“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси (www.ygk.uz)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 9 декабрги “Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ–3358-сон Фармонига мувофиқ ҳамда ердан фойдаланиш, геодезия ва картография сохасидаги бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, ердан оқилона фойдаланишни таъминлаш ва ер муносабатларини тартибга солиш, Давлат кадастрлари ягона тизимини юритиш мақсадида:

Ўзбекистон Республикаси Ер реусурслари давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Геодезия, картография ва давлат кадастри бош бошқармаси негизида Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри қўмитаси ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси деб аталади.) давлат бошқарув органи ҳисобланади. “Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси ўз фаолиятини давлат бошқаруви бошқа органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширадиган ташкилот.

 

“Ергеодезкадастр” давлат кўмитаси таркибига кирувчи ташкилотлар

  • «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси таркибига қуйидагилар киради:
  • Ҳудудий бўлинмалар (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда

Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармалари);

  • Туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари;
  • Давлат геодезия назорати инспекцияси;
  • Марказий ва Самарқанд аерогеодезия корхоналари;
  • Геодезия ва картография миллий маркази;
  • “Картография” давлат илмий-лойиҳалаш корхонаси;
  • Ўзбек давлат ер тузиш илмий-лойиҳалаш институти – “Ўздаверлойиҳа”;
  • Тупроқшунослик ва агрокимё давлат илмий-тадқиқот институти;
  • “Геоинформкадастр” давлат унитар корхонаси.

 

 

Геодезия ва картография миллий маркази  (http://gkmm.uz/)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (“Ергеодезкадастр”)тасарруфига“Геодезия ва картография миллий маркази” ДУК сифатида қўмита таркибига киради.

ГКММ ДУК иқтисодиёт, фан, мудофаа ва мамлакат хавфсизлиги, Давлат кадастрлари ягона тизимини ҳамда Кўчмас мулк объектлари маълумотлари марказий базасини яратиш ва юритиш, Географик объектларнинг номлари давлат реестрини яратиш ва юритиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиш, давлат аҳамиятига молик бошқа масалалар соҳаларини геодезик ва картографик жиҳатдан таъминлаш борасида давлат аҳамиятидаги бир қатор муҳим масалаларнинг ечилишини таъминлайди.

 

«Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси (http://kartografiya.uz)

Тошкент картография фабрикаси 1934 йил 13 январда ташкил топган. 2005 йилда «Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонаси деб қайта номланган. «Картография» илмий-ишлаб чиқариш давлат корхонасининг асосий фаолият тури очиқ фойдаланиш учун мўлжалланган картографик маҳсулотни таҳририй лойиҳалаш ва нашр етишдан иборат. Корхона маҳсулоти халқ хўжалигини бошқаришда, фан ва техникани, хўжаликлараро муносабатларни ривожлантиришда, халқ таълимини кўргазмали ва услубий қўлланмалар билан таъминлаш, туризмни, транспортни ривожлантиришда, аҳоли маданиятининг умумий даражасини кўтаришда ёрдам кўрсатади. «Картография» ИИЧДК ташкил етилганидан буён унинг асосий мақсади мудофаа ва Ўзбекистон халқ хўжалигини турли-туман картографик маҳсулотлар билан таъминлашдан иборат бўлди.

 

«ГЕОИНФОРМКАДАСТР» давлат унитар корхонаси  (http://ygk.uz/uz/node/48)

Ўзбекистон Республикаси ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига ҳамда муассисга юклатилган Ўзбекистонда ягона ер сиёсатини юритиш, “Ер кодекси”, “Давлат кадастри” қонуни ва қарорлар давлат ер кадастрининг ягона тизимини яратиш ва республикада ягона ер сиёсатини юритиш мақсадида ишлаб чиқаришга замонавий компютер технологияларини жалб этиш, ГАТ-геоахборот тизимларини яратиш вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, қўйидагилар корхонанинг асосий фаолият мақсадлари этиб белгиланади:

Давлат мақсадидаги ҳамда махсус мақсаддаги график, рақамли, фотосуратли ва бошқа шакллардаги топография хариталари ва планларини яратади ва янгилайди;

Талаб етилган миқёсдаги электрон –рақамли хариталар яратиш;

Талаб этилган миқёсдаги топографик-геодезик, картографик изланишларни амалга ошириш;

Тармоққа илғор ГАТ-технологияларни жалб қилиш ва бошқарувни енгиллаштириш;

 

Ишга жойлашув

Факультет таълим йўналишлари бўйича бакалавриатурани томомлаган талабаларни мутахассисликлари бўйича корхона ва ташкилотларга ишга тақсимланиб келинмоқда.

Факультет битирувчиларини ишга тақсимлаш бўйича 2017 йил феврал ойида ярмарка ташкил қилинди. Ярмаркада Қишлоқ ва сув хўжалиги Вазирлиги тизимидаги бошқармалар, корхоналар ва ташкилотлар иштирок этишди. Факультетни битирувчилар асосан Ўзбекистон Республикаси “Ергеодезкадастр” Давлат қўмитаси тизимига ва касб-қунар коллежларига ишга тақсимланди.

Факультет таълим йўналишлари бўйича 2017 йилда битирувчи талабаларнинг институт раҳбарияти билан ушрашуви 2017 йил 11 май куни ташкил этилди.

Ўқув йилида давлат гранти асосида битирган 53 нафар талабанинг барчаси, шартнома асосида битирган 112 нафар талабаларнинг эса ўзлари томонидан тузиб келинган шартномаларга кўра ва корхоналар сўровномаларига кўра  ишга тақсимланди ва йўлланмалар берилди.

 

Фахрли битирувчилар

(факультетни битириб, давлат бошқарув органлари ва ишлаб чиқаришда кўзга кўринган битирувчилар ҳақида маълумот берилади)

Бакиров Низомиддин Жалилович – Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги  қуматаси раиси

Бердиқулов Фаёзиддин  — Андижон вилояти ер ресурслари ва давлат кадастрлари бошқармаси бошлиғи

 

Алоқа

Манзил: 100000, Ўзбекистон, Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй

Бино/офис: “А” ўқув биноси, А-316 хона

Тел./факс:  +998712370970   

E-mail: landcadastre@е-tiiame.uz)