ГИДРОМЕЛИОРАЦИЯ

ФАКУЛЬТЕТИ

Декан

қ/х.ф.н., доцент Б.Ш.Матякубов

тел: 237-19-80

 эл.почта: bmatyakubov@inbox.ru 

         Факультет деканлари:

  1. (1934-1940) В.Д.Журин
  2. (1940-1953) Е.П.Залесский
  3. (1953-1955) Д.М.Кац
  4. (1955-1958) А.Г.Останков
  5. (1958-1960) А.А.Рачинский
  6. (1960-1964) Г.Г.Подгорнов
  7. (1964-1973) Б.П.Суровцев
  8. (1973-1977) Р.М.Каримов
  9. (1977-1980) А.М.Валижонов
  10. (1980-1985) С.Ш.Мирзаев
  11. (1985-1986) Ю.Ж.Худоев
  12. (1986-1992) С.Ш.Мирзаев
  13. (1992-2010) М.Х.Хамидов
  14. (2010-2011) Қ.Т.Исабаев
  15. (2011-2015) А.Г.Шеров
  16. (2015- ҳ.в.)  Б.Матякубов

Факультетнинг тарихи институтнинг тарихи билан чамбарчас боғланган бўлиб, 1923 йили Туркистон Давлат Университети Техника факультетининг Гидротехника бўлими базасида “Мелиорация муҳандислиги” факультетининг тузилишидан бошланган. 1934 йил 16 ноябрдан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти ташкил этилиб, унинг таркибида “Гидромелиорация” факультети ўз фаолиятини кўрсатиб келмоқда.

 

Бакалавриат таълим йўналишлари:

  • Сув хўжалиги ва мелиорация
  • Экология ва атроф мухит муҳофазаси (сув хўжалигида)
  • Гидрология (сув омборларида)
  • Касб таълими: Сув хўжалиги ва мелиорация
  • Мелиоратив гидрогеология

 Магистратура мутахассисликлари:

  • Гидромелиорация
  • Мелиорация ва суғорма дехқончилик
  • Сув кадастри ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
  • Сув тежамкор суғориш технологиялари
  • Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш
  • Атроф мухит муҳофазаси (қишлоқ ва сув хўжалигида)
  • Атроф мухит муҳофазаси (халқоро ер ва сув ресурсларини бошқариш)
  • Атроф мухит муҳофазаси (геоахборот тизимлари)
  • Гидравлика ва мухандислик гидрологияси

 

Факультет қошидаги кафедралар ва марказлар:

  • Гидравлика
  • Гидрология ва гидрогеология
  • Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш
  • Ирригация ва мелиорация
  • Экология ва сув ресурсларини бошқариш
  • Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси
  • Физика ва кимё
  • Тупроқшунослик ва деҳқончилик
  • Жисмоний маданият ва спорт
  • ЭкоГИС маркази
  • Суғориш сувини тежайдиган технологиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш илмий тадқиқотлар маркази.

Ўқув-методик ишлари:

Ўқув-услубий ва илмий ишларнинг натижаси сифатида сўнги 5 йил мобайнида факультетда 14 та монография, 21 та патент, 56 та дарслик,  75 та ўқув қўлланмалар, 83 та услубий қўлланмалар, 67 та ўқув-ўслубий мажмуалар, 5 та ўқув лабораториялар, 2000 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар чоп этилди. Факультет кафедраларида “Устоз — шогирд тизими” асосида “Эврика”, “Ирригатор”, “Ёш гидролог”, “Мелиоратор”, “Ёш эколог”, “Педагогик маҳорат”, “Замин”, “Ёш физиклар”, “Кимёгар” тўгараклари фаолият юритади.

 

Илмий-тадқиқот ва малака ошириш:

Факультет илмий-тадқиқот фаолиятининг устувор йўналишлари:

  • Суғориш сувини тежайдиган технологиялар;
  • Гидромелиоратив тизимлардан самарали фойдаланиш;
  • Суғориладиган ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
  • Сув ресурсларини бошқариш услубларини такомиллаштириш;
  • Олий ва ўрта махсус, касб-хунар таълими ўртасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш механизмларини такомиллаштириш.

Илмий-тадқиқот ишлари Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг давлат грантлари ва халқаро грантлар хамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг хўжалик шартномалари асосида бажарилмоқда. Шу жумладан чет эл грантлари бўйича қуйидаги лойихалар амалга оширилмоқда:

  • ЭкоГИС марказида Европа хамжамияти Erasmus Mundus дастури, CASIA I,CASIA II,CASIA III ва TIMUR лойиҳалари.
  • Ирригация ва мелиорация кафедрасида Германиянинг (BMBF Projects) лойиҳаси бўйича «Reduction of the salinity of Bewasserungswasser through the use of macrophytes» мавзусида Германиянинг Ландшафт институтида лойиҳаси ва Euro Asian CEA I, Euro Asian CEA II лойихалари.
  • Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедра аъзолари Европа ҳамжамиятининг TEMPUS дастури доирасида молиялаштирилган Towards Sustainable Water Resources Management in Central Asia (Сув ресурсларини бошқариш мутахассислиги буйича магистрлар тайёрлаш режасини ва фан дастурларини такомиллаштириш) халқаро лойиҳаси.
  • Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш кафедрасида Суғориш сувини тежайдиган технологиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш илмий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги консалтинг хизматини яратиш ва агротехник сервис структураларини жорий қилиш” минтақалараро лойиҳаси.

Факультет профессор-ўқитувчиларидан охириги беш йил мобайнида 100 нафардан ортиғи TEMPUS ва Erasmus Mundus дастурлари, Париж шаҳридаги ЮНЕСКО конференцияси, BMBF лойиҳаси бўйича Берлин шаҳрида, JICA ташкилотининг лойиҳаси бўйича Япония давлатининг Токио шахридаги “Integrated Water Resources Management” халқаро тренинг курсида, Германия давлатининг Humboltd ва Wienshtefen университетларида, Олий ва ўрта махсус “Касб хунар” тармоқ маркази, Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш” тармоқ маркази, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги “Минтақавий” маркази, Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқотлар институти, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти, Тошкент давлат техника университети қошидаги “Олий инженерлик педагогика” институтида, 100 нафардан ортиқ бакалавр ва магистр талабалари Чехия давлатининг Прага университети, Германия давлатининг Humboltd ва Wienshtefen университетларида ўз малакаларини ошириб келишмоқда.

Ҳамкорлик доирасидаги ишлари:

Факультетга қарашли кафедралар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқармалари, Фанлар академияси қошидаги Илмий тадқиқот институтлари, ирригация тизимлари хавза бошқармалари, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Жамғармасини бошқариш департаменти, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзкоммунхизмат агентлиги, Сувсоз Давлат корхонаси, Сувлойиҳа бирлашмаси, UZGIP маъсулияти чекланган жамияти, УЗГИДРОМЕТ, Сув хўжалиги сохасига ихтисослаштирилган касб-хунар коллежлари ва бошқа ташкилотлар билан инновацион ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Факультет жамоаси шунингдек Америка, Германия, Франция, Голландия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия ва бошқа давлатлар университетлари билан хамкорликда ишлар олиб бормоқда.

Европа Иттифоқининг Erasmus Mundus EURO-ASIAN CEA and CEA II лойихалари координатори профессор М.Хамидов хисобланиб, лойиханинг умумий қиймати СЕА (2012-2016)-2.478.800 € ва СЕАII (2013-2017)- 2.574.600 €. Лойиханинг асосий мақсади Марказий Осиё талабаларининг Европа Иттифоқи билан халқаро академик алмашинувини амалга ошириш. Erasmus Mundus EURO-ASIAN CEA and CEA II лойихалари доирасида ўтказилган танловда кафедра ассистенти Ғ.Бекмирзаев Франциянинг Лилл университетига докторантура (PhD)да ўқиш гранти сохиби бўлиб, хозирги кунда чет элда ўз илмий ишини тугатди хамда илмий ишини мувофақиятли ҳимоя қилган холда PhDни олди.

Чет давлатларда хам бир қатор профессор-ўқитувчилар ўз малакаларини ошириб келишди:

Профессор М.Хамидов, Erasmus Mundus Euro-Asian CEA II лойиҳаси доирасидаги семинарда қатнашди.

Ишчанов Ж. Германиянинг Берлин шахридаги Хумбольдт университетида 3 ой малакасини ошириб келди.

Уразбоев И.К. ва Матякубов Ж., Германиянинг Берлин шахридаги Хумбольдт университетида 4 ой малакасини ошириб келишди.

Бегматов И.А. Германиянинг Берлин шахридаги Хумбольдт университетида бир ой малакасини ошириб келди.

Профессор Хамидов М.Х. Туркия Жумҳуриятининг Анқара шаҳридаги БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) Субрегионал бўлими билан икки томонлама ҳамкорлик ишларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида хизмат сафарида бўлди.

ЭваСРБ кафедраси Германиянинг Фолксваген компанияси томонидан молиялаштирилган Promotion of Institutional Development for Common Pool Resources Management in Central Asia (InDeCA) мавзусидаги халқаро илмий грантида ҳам иштирок этдилар. Жорий йил давомида Ўзбекистонда дала шароитида сув ресурсларини бошқаришнинг институционал омилларини ривожланиш қонуниятлари ўрганилди. Ҳисобот йилида кафедра аъзолари томонидан бажарилган лойиҳа тадбирлари баҳоси 6800 Еврони ташкил этди. Йил давомида кафедранинг халқаро лойиҳалардаги ишлари ҳажми 9800 Еврони ташкил этди.

Шу жумладан, ЭКОГИС марказида Эрасмус Мундус КАСИЯ «Марказий Осиё талабаларининг Европа Иттифоқи билан халқаро академик алмашинуви» халқаро грантлари фаолият кўрсатмоқда:

КАСИЯ III (Сентябрь 2012-Июль 2016) жами 134 илмий ва малака ошириш гранти мавжуд.

Эрасмус Мундус ТЕМУР лойиҳасида (2013 й. сентябрь – 2017 й. июль) жами 145 илмий ва малака ошириш грантлари мавжуд. Халқаро ҳамкорлик ва чет эл билан илмий алоқалар асосида 7 та мақолалар чоп этишга эришилди.

 

Эришган ютуқлари:

Факультет профессор-ўқитувчилари хар йили фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасини 8-10 та республика грантлари яъни 8-9 та халқаро грантлар ва 10-12 та буюртмалар асосида хўжалик шартномаларини бажариб келмоқда. Ушбу ишларнинг натижаси сифатида хар йили 10-15 нафар профессор-ўқитувчилар чет эл давлатларда ўз малакаларини оширмоқдалар. Хар йили 60-70 нафар профессор-ўқитувчилар ушбу илмий тадқиқот ишларида иштирок этиб, қўшимча ойлик маошлари олиб ишламоқда. Хар йили 15-20 нафар факультет талабалари чет давлатларда ўқишларини давом эттирмоқдалар.

Факультетнинг иқтидорли талабалари, жумладан 2009 йилда Б.Абдурахмонов, 2010 йилда Ж.Ишчанов, 2011 йилда М.Рахимова, 2012 йилда Ж.Матякубов, 2015 йилда Б.Холхўжаевлар Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендианти, 2008 йилда И.Жўраев, 2011 йилда Ж.Матякубовлар, 2013 йилда З.Эргашева, 2014 йилда П.Салохиддиновалар Беруний номидаги давлат стипендияси совриндорлари бўлишди.

Факультетга тегишли бакалавриатура йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқув, малакавий, ишлаб чиқариш ва битирув иши олди амалиётлари ўтказилади. Талабалар амалиётларни ТИМИ қошидаги ИваСМИТИ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Ўзкоммунхизмат агентлиги тизимидаги ташкилот ва муассасалари, Сувсоз унитар корхонаси, ЎзГИП лойиҳа ва илмий-тадқиқот институти, ЎзПИТИ, Тупроқшунослик ва агрокимё ИТДИ, Ўзгидромет маркази Республика ирригация тизими ҳавза бошқармалари, илғор сув истъемолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларда ўтказиш яхши йўлга қўйилди.

2017 йилда 7 та хўжалик шартномаси Қишлоқ ва сув хўжалигининг давлат сув объектларини эксплуатация қилиш, сув тежовчи технологияларни қўллаш, суғориладиган майдоннинг шўрланиш даражасини камайтириш бўйича жойларда илмий — тадқиқот ишларни олиб бориш учун 197 миллион сўм маблағ ажратилди.

Гидромелиорация факультети ходимлари тўғрисида маълумот

Фото

Ф.И.Ш.

Илмий даражаси ва лавозими

Тел. рақами ва Email

 

Матякубов Бахтияр Шамуратович

Доц.қ.х.ф.н.

Факультет декани

(8371) 237-19-80

bmatyakubov@inbox.ru

Усманов Наил Каюмович

Доцент,т.ф.н.,

Декан муовини

 

Барлибоев Шерзод

Декан муовини

(8371) 237-09-98

 

Комилов Қамариддин

Декан муовини

(99891) 136-67-82

 

 

Гуламов  Сардор Боходирович

Декан муовини

(99890) 916-17-77

 

 

Маннонова Феруза Кимсановна

Инженер

(8371) 237-09-98

 

 

Пўлатова Зилола Суннатулаевна

Инженер

(8371) 237-09-98

 

 

Манликова Арофат Нурмухамад қизи

Котиба

(8371) 237-19-80

GM-3

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган

фан арбоби, геология-минерология фанлари доктори, профессор

Мирзаев Сайдирахмон Шоабдиевич

GM-4

Техника фанлари доктори, профессор

Ф.М.Рахимбаев

GM-5

  Профессор, т.ф.д., А.А.Рачинский   

GM-6

Профессор, т.ф.д., М.Х.Хамидов

Ушбу даврда факультетнинг олимлари томонидан соҳанинг долзарб муаммолари бўйича илмий-текшириш ишлари олиб борилиб, унинг натижалари бўйича 500 га яқин мақолалар (шу жумладан 50 га яқини чет элларда), 6 та йирик монографиялар чоп қилинди, 15 га якин патентлар олинди.

Илмий ишлардан томчилатиб суғориш усулига рақобатбардош суғорма деҳқончиликда ўта шишувчан гидрогелларни қўллаш, тезпишар ғўзанинг янги навларини суғориш тартиблари, суғориш тизимлари каналларини эксплуатацион фойдали иш коэффициентларини аниқлаш услубияти, ирригацион эрозия юз берадиган ерларда сув тежамкор суғориш усулари ва техникасини яратиш, кичик сув омборини лойқа чўкиндиларидан тозалашда «Туннель» конструкцияси, канал ва коллекторларни тозалагич, дренаж қуриш учун МЗУ-2 машинаси ва бошқалар диққатта сазовордир.

Олиб борилган илмий изланишлар натижасига кўра факультстнинг 6 та ходими докторлик, 39 та ходими номзодлик диссертацияларини муваффаққиятли ҳимоя қилдилар. Бу даврда факультетда 12 та чет эл фуқароси фан номзоди ил­мий унвонини олди.

Факультет олимлари АҚШнинг Университетларни қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳомийли-гида Вашингтон штати университети билан ҳамкорликда «Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда атроф муҳит муҳофазаси ва сув ресурсларини бошқариш масалаларида ҳамкорлик» лойиҳасини амалга оширдилар. Бу лойиҳа бўйича 33 та профессор-ўқитувчи ўз малакасини оширди.

Европа ҳамжамияти томонидан эълон қилинган танловда Бельгиянинг Льеж университети, Россия Фанлар Академияси Океанология ва сув муаммолари института, Украина, Гер­мания ҳамда Болгария университетлари билан ҳамкорликда илмий ишлар лойиҳаси, Германининг Бонн университети билан ҳамкорликда «Хоразм вилояти суғорма деҳқончилигини реструктуризация қилиш ва экологик-мелиоратив ҳолатини тиклаш» лойиҳаси ва АҚШнинг Колорадо штати университети олимлари билан «Сирдарё вилоятида биосунъий-зовур тизимларини тадбиқ қилиш» лойиҳаларини бажардилар.

Булардан ташқари факультет олимлари «Марказий Осиё сув ресурсларини давлатлараро бошқариш» мавзусидаги Жаҳон илмий маркази қошидаги ИКАРДА ва «Фарғона водийсида фермерлар сувдан фойдаланиш ишларни такомиллаштириш» мавзусидаги АҚШнинг БАЗИС дастурларида ҳам фаол қатнашиб келмоқдалар.

Биз яшаётган дунё сўнгги йилларда ниҳоятда ўзгариб кетди. Ватанимиз тарихида XX асрнинг 90-йилларида оламшумул воқеалар юз берди: мамлакатимиз мустақилликка эришиб, ўзига хос тараққиёт йўлини танлади, ривожланишининг ўзбек моделини амалга оширишга киришди. Халқимизнинг хуқуқий демократик жамият барпо этиш зарурати дунёқарашни тубдан ўзгартириш, эски ақидалардан тамоман воз кечиш, истиқлол мафкурасини шакллантириш, халқ маънавиятини юксалтиришни тақазо этмоқда.

Мустақиллик шарофати туфайли халқ хўжалигида, қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар рўй берди. Колхозлар, совхозлар ўрнига ширкат хўжаликлари, фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари ташкил қилиниб, мамлакат равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун астойдил хизмат қилинмоқда.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида илғор илмий-амалий тадқиқотлар ўтказилмоқда, таълим сифати давлат таълим стандартларига мувофиқ ташкил этиш ва таъминлаш мақсадида педагогика ва таълим соҳасида илмий-тадқиқотлар ва илмий-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш фаоллаштирилмоқда. Ёшларнинг фан-техника соҳасидаги ижодкорлиги ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Ушбу шароитда олдимиздаги долзарб вазифаларни амалга оширишда факультетимизнинг кафедралари фаол меҳнат қилмоқдалар.