Факультет декани в.б.

Ахмедов Олимжон Турсунбоевич

 техника фанлари номзоди

Телефон:+998946027547

                          Электрон почта: o.axmedov1970@mail.ru

                                                                                                                         

 ФАКУЛЬТЕТИ ТАРИХИ

Қишлоқ  ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш факультети 1961 йилда ташкил топган бўлиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тараққиёти ва технологик жараёнларни электрлаштириш ва автоматлаштириш борасида янги босқич сифатида ўз фаолиятини бошлаган. 1978 йилда факультет таркибидан қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини автоматлаштириш факультети ажралиб чиқган, уч йилдан сўнг 1981 йилда қишлоқ  ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш факультети бўлиб бирлашган.

Ушбу факультет ривожига Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, профессор П.В.Байдюк, профессор С.М.Мажидов, М.Ф.Зарипов, доцентлар М.С.Мушкатин, В.И.Соколов, И.П.Осика, А.Д.Шишкин, М.М.Эгамбердиева, катта ўқитувчилар А.М.Пелипенко, Э.Д.Тошкев, Ю.А.Гетман, С.Х.Алиевлар катта хисса қўшганлар.

Турли вақтларда факультетга И.А.Рейнике, Ю.С.Першин, Н.З.Закиров, Н.К.Мукумбаев, Б.Ш.Файзуллаев, А.Р.Раджабов, М.И.Исмаилов, Х.М.Мурадов, М.Э.Мамедшахов, А.Д.Рахматов, Ш.Э.Бердиев, А.Х.Вахидовлар рахбарлик қилганлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 415-сонли қарори ҳамда ушбу қарорни бажарилиши ҳақидаги институт ректорининг 2004 йил 13 сентябрдаги 187 А/Ф–сонли буйруғига асосан институтнинг ташкилий тузилмасида «Қишлоқ ва сув хўжалиги энергетикаси» ва «Ирригация ва мелиорация ишларини механизациялаш» факультетлари бирлаштирилиб, «Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш» факультети ташкил этилди ва факультетга Б.П.Шаймарданов, Б.С.Мирзаев, А.Муродов, Р.Ф.Юнусовлар раҳбарлик қилганлар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги «Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3003-сонли қарори асосида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва ТошДАУнинг мавжуд кафедралари негизида «Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» факультети қайтадан ташкил этилди.

Бугунги кунда «Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» факультетида “Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари”, “Электротехнологиялар ва электр жиҳозлардан фойдаланиш”, “Технологик жараён ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш”, “Электротехника ва мехатроника” кафедралари фаолият кўрсатмоқда. Ушбу кафедралар 70 йилдан ортиқ тарихий йўлни босиб ўтган. Факультет бунёд бўлгандан буён халқ хўжалиги ва қишлоқ хўжалининг турли тармоқларига ўн мингдан ортиқ малакали мутахассисларни тайёрлаб берди.

 

ТАЪЛИМ

Бакалавриатура:

5430200 – “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаш-тириш”

5430200 – “Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш таълим йўналиши битирувчилари илмий-тадқPиқот, лойиҳа-конструкторлик, эксплуатацион ва техник сервис, технологик-ишлаб чиқариш, ташкилий-бошқарув тизимида хусусан, ушбу таълим йўналишларини битирувчилари электроэнергетика тизимлари, электр таъминоти тармоқлари, ички ирригация-мелиорация тизимлари, сув таъминоти тармоқларининг энергетик тизимлари, ноанъанавий энергия манбалари ва тизимлари, электротехнологик ускуналар, электротехник қурилмаларни эксплуатациялаш жараёнлари, электр қурилмаларни таъмирлаш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш тизимлари мухандис электрик лавозимида фаолият юртишлари мумкин.

5111000-Касб таълими

(5430200 – Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаш-тириш)

5111000-Касб таълими (5430200 – Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш) таълим йўналиши бўйича битирувчилар таълим жараёнида мос касб-ҳунар коллежларидаги ўқув-тарбия жараёни, электроэнергетика тизимлари, электр таъминоти тармоқлари, ички ирригация-мелиорация тизимлари, сув таъминоти тармоқларининг энергетик тизимлари, ноанъанавий энергия манбалари ва тизимлари, электротехнологик ускуналар, электротехник қурилмаларни эксплуатациялаш жараёнлари, илмий тадқиқот жараёнлари, электр қурилмаларни таъмирлаш, созлаш ва техник хизмат кўрсатиш тизимларида, қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш соҳасидаги касб-хунар коллежларида ўқитувчи лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

 

5310200 – Электр энергетикаси (сув хўжалигида)

5310200 – Электр энергетикаси (сув хўжалигида) таълим йўналиши бўйича битирувчилар ишлаб чиқаришда сув хўжалиги тизимлари, гидроэлектростанциялар, сув таъминоти насос станциялари, гидротехника иншоотлари ва уларни қурилиши, лойиҳа-конструкторлик, электр таъминот тизимларидаги техник воситаларнинг эксплуатацияси, таъмирлаш, монтажи, созлаш ва сервис хизмат кўрсатиш, электр энергиясини сотиш, сарфини меъёрлаш, энергия назорати сохаларида, таълим жараёнида мос касб-ҳунар коллежларидаги фаолият юритишлари мумкин

 

 5313200 – Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (Электр ва электрон техникалар)

5313200 – Техника ва технологияларнинг техник экспертизаси ва маркетинги (Электр ва электрон техникалар) таълим йўналиши бўйича битирувчилар ушбу таълим йўналиши бўйича бакалавр касбий фаолиятининг объектлари бўлиб маҳсулот ишлаб чиқарадиган, техника ва технологиялар импорти ва экспортини амалга оширадиган инженерлик, диллерлик компаниялари, консалтинг, экспертиза ва суғурта хизматлари, эксплуатация, сифатни назорат қилиш, маҳсулотлар ва янги ишланмаларни синаш, лойиҳалаш ва инженерлик дизайни, техникалар маркетинги, инвестиция ва савдо, техника ва технологиялар импорти ва экспорти бўйича халқаро лойиҳаларни бошқариш каби соҳаларда фаолият юритади.

5311000 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш   ва бошқариш (сув хўжалигида)

5311000 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш   ва бошқариш (сув хужалигида) таълим йўналиши бўйича битирувчилар сув хўжалиги ишлаб чиқаришида юқори унумдорликка эга технологик жараёнлар, аппаратлар ва жиҳозлар ва уларни назорат қилиш, ростлаш ва бошқариш тизимлари, уларни созлаш, эксплуатация қилиш усуллари ва воситалари, шунингдек назорат, ростлаш ва бошқариш тизимларининг лойиҳа ҳужжатлари,  таълим жараёнида мос касб-ҳунар коллежларидаги ўқув-тарбия жараёнида фаолият олиб боришлари мумкин.

Магистратура:

5А430201 – “Агросаноат мажмуи электротехник ускуналари ва  электр таъминоти”

5А430201 – Агросаноат мажмуи электротехник ускуналари ва  электр таъминоти  мутахассислиги бўйича магистрлар Олий, малака ошириш, қайта тайёрлаш ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш; Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида, илмий марказларда ва лойиха кострукторлик корхоналарда илмий тадқиқот-конструкторлик  ишлари олиб бориш,, қишлоқ хўжалиги объектларида ишлаб чиқариш жараёнлари энергетик самарадорлигини оширишга оид чора-тадбирлар  ишлаб чиқиш   ва татбиқ қилиш; ишлаб чиқариш жараёнларини амалга ошириш учун зарур бўлган энергетик ресурсларни режалаштириш; АСМ энергия истеъмолчилари энергия таъминоти муаммоларини ҳал этиш бўйича самарали, жумладан ҚТЭМ ларидан фойдаланишга асосланган ечимларини ишлаб чиқиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги талабларига мос келиши борасида ишлаб чиқариш жараёнларини назорат қилишда иштирок этиш, АСМ корхоналарида энергетик текширув ва аудит амалиятини жорий этилишини ташкил этиш фаолиятларини юритишлари мумкин.

5А310201 –Электр таъминоти (сув хўжалигида)

5А310201 — Электр таъминоти (сув хўжалигида) мутахассислиги бўйича магистрлар илмий, техникавий ва технологик масалалар билан боғлиқ академик, илмий-тадқиқот ва муассаса ташкилотлари, илмий-тадқиқот марказлари, илмий-ишлаб чиқариш бирлашмалари, олий ва ўрта махсус таълим тизимининг ташкилотлари, давлат бошқаруви органлари, ҳар хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотлар мажмуида ва электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тарқатиш, тақсимлаш ва ҳисоб-китобларни олиб бориш, электр ускуналар эксплуатацияси, энергия назорати, синаш, созлаш, тузилмалар, жараёнлар ва бу жараёнларни тадқиқот қилиш ва такомиллаштириш, уларни ишлатишнинг самарали жараёнлари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-конструкторлик институтлари, мос касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида фаолият олиб боришлари мумкун.

Магистратура битирувчилари магистр академик даражасини олгандан сўнг олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ ИТИларда катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-тадқиқот ишларини давом эттириши мумкин.

5А311001 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (сув хўжалигида

 5А311001 – Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (сув хўжалигида)  мутахассислиги бўйича магистрлар  Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида; илмий-ишлаб чиқариш марказларида; олий, малака ошириш ва қайта тайёрлаш,  ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида мутахассисликка оид фанларни ўқитиш;  сув хўжалигидаги турли  технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган бошқариш тизимларини бошқариш ҳамда улардан фойдаланувчи; давлат бошқаруви органлари, ҳар хил шаклдаги мулк, саноат ва бизнес ташкилотларининг мажмуавий масалаларини ечиш, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштиришга оид намунавий топшириқларни ечиш алгоритмлари; автоматлаштирилган технологик жараёнларни тадқиқот қилиш ва такомиллаштириш, уларни ишлатишнинг самарали жараёнлари, илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш-конструкторлик жараёнлари,  мос касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида педагоглик фаолият олиб боради.

Магистратура битирувчилари магистр академик даражасини олгандан сўнг олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тармоқ ИТИларда катта илмий ходим-изланувчи ва мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-тадқиқот ишларини давом эттириши мумкин.

 

 

ТАЛАБА

БМИ  мавзулари

Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштииш факультетининг 5430200 -«Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш» таълим йўналиши бўйича:

Битирув малакавий ишлари мавзуси
1. “Қизил-Қум” насос станциясида синхрон моторли насос қурилмасининг ишлаш режимини ростлаш.
2. Чироқчи туманидаги “Хамид Олимжон” насос станциясини қайта электр жихозлаш ва асосий насос агрегатини автоматик бошқариш схемасини ишлаб чиқиш.
3. Бўка туманидаги марказий таъмирлаш устахонасидаги насос станциясида ичимлик сувларни зарарсизлантириш.
4. Бўстонлиқ туманидаги “Оқсоқ ота” насос станциясидаги электр юритманинг эксплуатация ишончлилигини ошириш.
5. Янгийўл туманидаги “Мурод-Бахт” фермер хўжалигига қарашли сабзавот сақлаш омборхонасини электрлаштириш ва энергия тежовчи чораларни ишлаб чиқиш.
6. Қамаши туманидаги “Чимқўрғон” насос станциясини лойиҳалаш ва электротехник ускуналардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
7. Зафаробод туманидаги пахта тозалаш АЖ даги қуритиш-тозалаш цехини электр жиҳозлаш ва энергия тежовчи чораларни ишлаб чиқиш.
8. Яккабоғ туманидаги “Худойқулов Нурилло” фермер хўжалигига қарашли 20 минг товуққа мўлжалланган парандачилик фермасини электр жихозлари ва парандахонани ёритиш тизимини такомиллаштириш.
9. Шўрчи тумани “Мухиддинбек” фермер хўжалигидаги 10000 бош товуққа мўлжалланган товуқхонани лойихалаш ва энергия тежовчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.
10. Ғазалкент насос станциясининг электр жиҳозлари ва унда электр энергиясини тежаш бўйича чора-тадбирларини ишлаб чиқиш
11. Хоразм вилояти Гурлан туманидаги электр истеъмолчиларни қуёш қурилмалари ёрдамида электр энергия билан таъминлаш.
12. Бойсун туманидаги “Жоббор ота” фермер хўжалигига қарашли 200 бош қорамолга мўлжалланган молхонани қайта электр жихозлаш ва энергия тежовчи чораларни ишлаб чиқиш
13. Бўка туманидаги агротехсервис корхонасининг таъмирлаш устахонасини электр жихозлаш ва энергия тежовчи чораларни ишлаб чиқиш
14. Яккабоғ тумани “Боғи обод” фермер хўжалигидаги 2000 товуққа мўлжалланган товуқхонасида технологик жараёнларни электрлаштириш ва энергия тежовчи чораларни ишлаб чиқиш
15. Зарбдор туманидаги “Ўткир Полвон” фермер хўжалигига қарашли 200 бош қорамолга мўлжалланган молхонани электрлаштириш ва электр хавфсизлиги бўйича чораларни ишлаб чиқиш.
16. Уруғлик чигитларни экишдан олдин электрокимиёвий дорилашни ишлаб чиқиш.
17. Қумқўрғон туманидаги “Соҳибкор” фермер хўжалигига қарашли  иссиқхонани лойихалаш ва электр хавфсизлик бўйича чораларни ишлаб чиқиш
18. Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги насос станциясида энергияни тежаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
19. Олтинсой туманидаги агротехсервис корхонасининг таъмирлаш устахонасини қайта электр жиҳозлаш ва энергия тежовчи чораларни ишлаб чиқиш.
20. Тошкент вилояти Алимкент уруғлик чигитни дорилаш ва тайёрлаш корхонасини замоновий электр ускуналар билан жиҳозлаш ва дорилаш қурилмасини автоматик бошқариш схемасини ишлаб чиқиш
21. “Чиноз пахта тозалаш заводи” АЖ шароитида уруғлик чигитни линтерлашнинг бошқариш системасини ишлаб чиқиш.
22. Сурхондарё вилояти “Шеробод Пилла” қабул қилиш корхонасини қайта электр жихозлаш ва пиллага биринчи ишлов беришда электротехнологик усуллардан фойдаланиш
23. Сурхондарё вилояти Денов туманидаги иссиқхонани электр жиҳозлари ва унда ўсимликларни нурлатиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
24. Қамаши тумани “Азамат” фермер хужалигининг 200 бош қорамолга мўлжалланган чорвачилик фермасини электр жихозлари ва электр энергиясидан самарали фойдаланиш чораларини ишлаб чиқиш.
25 Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги «Учтерак» қишлоғини энергия таъминотида ноанъанавий энергиясидан фойдаланиш
26 35/10 кВли “Қовунчи“ подстанциясининг реконструкцияси учун электр ускуналар танлаш ва автоматлаштириш қурилмаларини такомиллаштириш.
27 Олтинсой тумани “Дилмурод бек” фермер хўжалиги товуқхонасида технологик жараёнларни электрлаштириш ва  энергия тежовчи чораларни ишлаб чиқиш
28 Денов туманидаги “Улуғбек” фермер хўжалигига қарашли иссиқхонани қайта электр жиҳозлаш ва энергия тежовчи чораларни ишлаб чиқиш
29 Сирдарё вилояти Сардабо туманидаги “Саркамар илдизлари кўп тармоқли фермер хўжалигига қарашли мева сақлаш омборхонасида электр энергиясини тежаш
30 Янгийўл тумани фермер хўжаликларидаги электр ускуналарининг техник эксплуатациясини ишлаб чиқиш.
31 Бектемир туманидаги ишлаётган насос станцияларида ўрнатилган электр моторларнинг тезда ишдан чиқиш сабабларини ўрганиш.
32 Қибрай тумани “Қизил шалола” тажриба хўжалигининг 100 бош сигирга мўлжалланган молхонасида технологик жараёнларни электрлаштириш ва иситиш тизими учун биогаз қурилмасини ишлаб чиқиш.
33 Чиноз тумани “Агротехсервис” корхонаси таъмирлаш цехини қайта электр жиҳозлаш ва энергия тежовчи чора-тадбирлар ишлаб чиқиш.
34. Паркент туманидаги “Бобур” номли МЧЖ мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш корхонаси электр жиҳозлари ва мева шарбатини олиш электротехнологиясини ишлаб чиқиш
35. Қорақолпағистон Республикаси Беруний тумани насос стантцияси электр жихозлари ва машиналар залини қуёш энергиясидан фойдаланишга асосланган ёритиш тизимини шлаб чиқиш
36. Ш.Рашидов туманидаги “Саховот” фермер хўжалиги мева-сабзавот сақлаш омборхонасини электрлаштириш ва қуёш энергиясидан фойдаланишга асосланган микроиқлим хосил қилиш тизимини ишлаб чиқиш
37. Тошкент вилояти “Ўзбекистон” пахта тозалаш корхонасини қайта электр жиҳозлаш ва техник намлигини камайтиришда электротехнологик усуллардан фойдаланиш
38. Тошкент вилояти Бўстонлик туманидаги “Голден Винг” фирмасининг 500 товуқ ва 1400 жўжага мўлжалланган паррандачилик корхонасини электрлаштириш ва энергия тежовчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
39. Яккабоғ тумани “Бекмурод ота” фермер хўжалигидаги 200 бош сигирга мўлжалланган молхонани қайта электр жихозлаш ва қувват коэффициентини ошириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
40. Яккабоғ тумани “Нодир ота” фермер хўжалигидаги товуқхонани электрлаштириш ва электр ёритиш жараёнини автоматлаштириш
41. Бўстоллиқ тумани “Ботир” фермер хўжалигидаги 80 бош сигир ва 150 бош бузоққа мўлжалланган чорва фермани  ички электр таъминотини лойиҳалаш ва энергия тежовчи чораларни ишлаб чиқиш.
42. 110/35/10 кВ ли “Янгийўл” подстанциясининг юқори кучланишли электр ускуналарини танлаш ва ҳимоя воситаларини ишлаб чиқиш
43. Разряд лампалар ёрдамида ўсимликларни бирлаштирилган нурлатишини электротехнологияси ва техник ечимини ишлаб чиқиш
44. Олтинсой туманидаги “Чўтов Муродали” фермер хўжалигига қарашли мева сақлаш омборхонасини лойиҳалаш ва энергия тежовчи чора-тадбирларни ишлаб чиқиш
45. Жарқўрғон туманидаги Аму-Сурхон ирригация тизимига  қарашли “Халқабод-2” ичимлик сув насос станцияси асосий агрегатини автоматик бошқариш тизимини ишлаб чиқиш
46. “Амузанг‑2” насос станциясининг электр жихозлари ва қувват коэффициентини ошириш чораларини ишлаб чиқиш
47. Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги “Эски бозор” маҳалласидаги насос станцияларининг энергия таъминотида муқобил энергиядан фойдаланиш
48 Разработка лабораторно-исследователского стенда для изучения работы электротеплового насоса и методическое указание к её выполнению
49 Электрооборудование тепличного хозяйства “Истиқлол” Янгиюлского района с разработкой системы автоматического управления технологическими процессами.
50 Организация эксплуатации электрооборудования винзавода Янгийул с разработкой вопросов повышении надежности.
51 Использование инфракрасных диагностических приборов в системах ремонта по техническому состоянию на предприятиях электрических сетей.
52 Электрификация коровника на 240 голов фермерском хозяистве “А. Темура” с разработкой схемы управления микроклиматом.
53 Электрификация птичника с разработкой установки энергосберегающего освещения курнесушек клеточного содержания.
54 Расчет мини-ТЭЦ на базе локальной котельной для электроснабжения нужд поселка.
55 Расчет солнечной фотоэлектрической станции для электропривода насосов водоподъема в сельской местности
56 Проектирование системы электрообогрева теплицы с использованием солнечной энергии агрофирме «Кибрай»
57. Расчет солнечно-ветровой гибридной установки для электроснабжения объектов фермерского хозяйства.
58. Разработка мероприятии по рациональному использованию электрической энергии на предприятиях по ремонту электрического оборудования водного хозяйства.
59. Разработка управления электроприводом электросортировщика  хлопка-сырца
60 Электрооборудование фруктохранилище фермерского хозяйства “Фахриддин” Ташкентского района с разработкой мероприятий по экономии электроэнергии.
61. Электрооборудование комбинированного фрукто овощехранилищ фермерского хозяйства “Гульшан шарбати” Паркентского района с разработкой системы озонирования воздуха.
62. Электрооборудование коровника на 50 коров и 240 телят фермерского хозайства “Эргали Мирзалиевич” Чиназского района с разработкой мероприятий по экономии электроэнергии.
63. Электрооборудование кормоцеха фермерского хозайства “Тургунота” Аккурганского районе с разработкой мероприятий по автоматизации технологических процессов
64. Реконструкция подстанции “Фориш” 35/10 кВ с разработкой автоматике и релейной защиты.
65. Электрооборудование теплицы фермерского хозяйства ”Истиклол” Бостанликского районе с разработкой мероприятий по экономии электроэнергии.

 

Магистрлик диссертатциялари мавзулари

1 Электр авжлантиргични энерготежамкор ёруғлик диодли лампалар билан жиҳозлашни асослаш ва унинг электр таъминоти
2 “Пахта хом-ашёсини электр майдони ёрдамида навларга ажратувчи қурилмани тадқиқ этиш ва ишчи параметрларини асослаш”
3 Ипак қурти етиштириш ва пиллага дастлабки ишлов беришда электротехналогиясини асослаш
4 Қайта тикланувчи энергия манбаларига асосланган автоном энергия таъминоти тизимини ишлаб чиқиш (Бахмал тумани тоғ олди аҳоли яшаш худудлари мисолида)
5 Мева ва сабзавотларни сақлашда ионлаш ва озонлаш усуллари билан комбинациялаштирилган ишлов бериш
6 Эффективное использование энергоресурсов для обогрева почвы в теплицах
7 Улучшение энергетических показателей фотоэлектрических преобразователей используемых в сельских населенных пунктах
8 Повышение эксплуатационной надёжности сельскохозяйственных электроприводов с использованием фазочувстительных устройств защиты

 

Иқтидорли талабалар

ҚХЭ ва А” йўналиши  3-04 гуруҳ талабаси Акбаров Дилмурод Камолот ёшлар ташкилотининг фестивалида

Акбаров Дилмурод  Мухаммад ўғли 1992-йилнинг 19-ноябрида Жиззах  вилояти Зафаробод  туманида туғилган. 2013-2015- йилларда Зафаробод маиший хизмат касб-хунар коллежи “Камолот” ЙОИХ бошланғич ташкилот йетакчиси сифатида фаолият юритган. 2015-йил сентябрдан ТошДАУ талабаси ҳозирги кунда ТИҚХММИ нинг “ҚСХЭ ва А” факулътети талабаси. Ўзбекистон Ёшлар  Иттифоқи бошланғич ташкилот етакчиси. Унинг илк шерлари 2014-йилда махаллий ва Республика  газеталарида чоп этилган. 2017 йилда “Бахтим шунда туғилганим” номли шеърлар тўплами хаваскор ижодкорнинг  илк тўплами бўлиб, унда ватанга бўлган мухаббат, ота онага ҳурмат, ёшлик завқи, севгининг илк учқунлари, улғайиш мулохазалари тараннум этилган шеърлари жо бўлган.

Абидова Анора Рустам қизи “Электро энергетика (сув хўжалигида)” йўналишида 3-05 гурух талабаси

А.Р. Абидова ўқишнинг илк кунларидан ўзини одобли хулқи, ўқишга интилувчанлиги, жамоатчилиги билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келмоқда. Тошкент шаҳар МирзоУлуғбек тумани хотин-қизлар қўмитаси “Зулфияхоним қизлари” кўрик танловида “Фан” йўналишида фахрий ёрлиқ билан тақдирланган, республика илмий-амалий амалий анжуманларида фаол иштирок этиб  бир неча фахрий ёрлиқ, сертифакатлар сохиби бўлган, “Муқаддас аёл” тадбири фахрий ёрлиғи билан тақдирланган, ўқув фанларини аъло баҳоларга ўзлаштириш билан бир қаторда илмий ишлар билан шуғулланиб келмоқда, бугунги кунга қадар 2 та илмий мақола чоп этган.

Факультет Ёшлар кенгаши еткачиси Холматов Захриддин Мухаммад ўғли

Электр энергетика (сув хўжалигида) таълим йўналишида тахсил олади, ўқиш, жамоат ишлари ва спортда катта ютуқларга эришган. Терма команда аъзоси, институт миқёсида миллий кураш бўйича 90 кг орасида фахрли 2-ўрин сохиби бўлган, ўқиш давомида туманларни электр таъминот тизимида сифатни ошириш масалалари билан шуғулланиб келмоқда. 9-май Хотира кунига бағишланган турнирда унинг курсдоши Мўминов Маъруф (яшил кийимда) 2-ўрин сохиби бўлган.

“Қишлоқ хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” таълим йўналиши  2-03 гуруҳ талабаси Нарзуллаев Азамат

2016 йилдан бошлаб “Бодй Буилдинг” спорт тури билан шуғулланиб келмоқда. 2017-йил Жиззах очиқ чемпионатида фахрли 3-ўринни эгаллади. 2017-йил 3-августда Тошкент кубогида фахрли 2-ўринни эгалади. Бугунги кунда спорт билан бирга ўқув жараёнида ҳам ўз устида мунтазам ишлаб талабаларга ўрнак бўлмоқда.

КАФЕДРАЛАР:

Электротехнологиялар ва электр жихозларидан фойдаланиш  

Изох: (Кафедра билан танишиш учун кафедра номи ёзилган сўзга курсор тугмаси босилади ва кафедра маълумотларига ўтилади. Бу маълумотлар  кафедрадан  шаклланади)

Электр таъминот ва қайта тикланувчан энергия манбалари
Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш
Электротехника ва мехатроника

 

 

Фойдали хаволалар

(Деканат томонидан талабаларга тавсия этиладиган сайтлар манзили рўйхати киритилади)

w.w.w. – ahborotnoma.uz

w.w.w. – iptd-uzbekistan.uz

w.w.w. – есucu-2014.uz “Электрқишлоқ қурилиш” АЖ

 

БИТИРУВЧИЛАР

Буюртмачи ташкилотлар:

т/р Вазирлик, идора, ташкилот, корхона номи сайти
1. “Ўзбекэнерго” ДАК Марказий электр тармоқлари корхонаси (“Марказий  МЭТ”) 93-501-64-10
2. “Электрқишлоқ қурилиш” АЖ 94-660-60-80
3. ҚСХВ, Насос станциялари, энергетика ва алоқа бошқармаси 241-00-42
4. Ўзбекгидроэнерго АЖ 231-04-63
5. Ўзбекэнерго ДАК “Илмий техника маркази” АЖ 233-61-29

 

Фахрли битирувчилар

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси раиси Эрниязов Мусо Тўхатевич
  2. Ўзбекэнерго ДАК “Илмий техника маркази” АЖ директори, т.ф.д., профессор Мурадов Хаким Махмудович
  3. Ўзбекистон Республикаси Қишлок  ва сув хўжалиги Вазирлигининг таълим муассасаларини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жониқулов Шакарбой
  4. Ўзбек қишлоқ энергия лойиҳа институти директори Жабборов Зокир
  5. Жиззах вилояти хокимининг ўринбосари Тўхтамишев Ботир Қўнишевич
  6. Ўзбекэнерго Сирдарё вилояти электр тармоқлари бошлиғи бўлиб ишлаган Раджабов Абдужаббор
  7. Ўзбекэнерго Жиззах вилояти электр тармоқлари бошлиғи бўлиб ишлаган Ахмедов Ғайрат

 

                                                                                    Деканат

Ф.И.Ш Лавозими Телефон рақами Электрон почта Қисқача биографияси

Ахмедов Олимжон Турсунбоевич

 

декан (99894) 6027547 o.axmedov1970

@mail.ru

1992-1996 йиллар ТИҚХММИ “ҚХЭЭҚ” кафедраси ўқитувчиси бўлиб ишлаган. 1996-2016 йиллар ИИВ Академиясида ўқитувчи, катта ўқитувчи методист, ўқув бўлими бошлиғи, малака ошириш факультети бошлиғи лавозимларда ишлаган.

2016 йил сентябрдан ТошДАУ “ҚХЭЭ ва ЭТ” кафедраси мудири, 2017 йил сентябрдан факультет декани вазифасини бажарувчи.

Юнусов

Рустем

Фаикович

 

Ўқув ишлари бўйича декан муовини (99890) 9731359 rustem-59@mail.ru 1976-1977 йиллар Фарғона сув лойиҳа институтида ишлаган. 1977-1982 йиллар ТИҚХММИ талабаси.

1982-1993 йиллар Челябинск ҚХЭМИ аспиранти, ассистенти, катта илмий ходим лавозимларида ишлаган. 1993 йилдан ҳозирги кунга қадар ТИҚХММИда

ЭТ ва ҚТЭМ кафедраси катта ўқитувчиси ва 2017 йил сентябрдан ҚСХЭА факультети декан муовини лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Гаппаров

Акбар

Ўқув ишлари бўйича декан муовини (99890)9205574 gakbar78@mail.ru 2001-2002 йил Фотон ИИЧБ, 2002-2005 йиллар ТИҚХММИ кафедра ассистенти, 2005-2007 йиллар ЎзР ФА ЯФИТИ аспирати, 2007-2008 йил кичик илмий ходим, 2008-2012 йиллар Турон ЭМ ОАЖ директори, 2012-2016 йиллар ТИМИ кафедра ассистенти, 2017 йилдан ЭТ ва М кафедраси катта ўқитувчиси ва 2017-йил 2-сентябрдан декан муовини лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Холиқназаров Ўролбой Абдурахмонович

 

 

 

Ўқув ишлари бўйича декан муовини (99893)5886744 u.xaliknazarov

@mail.ru

2003-2004 йил ТИҚХММИ автоматлаштириш ва бошқарув кафедраси лаборанти,

2003-2007 йиллар ТИМИ талабаси,

2007-2009 йил ТИМИ магистратура талабаси, 2009-2011 йиллар ЎҚХИИЧМ кичик илмий ходими, 2011-2013 йиллар ТошДАУ “ҚХЭЭ ва ЭТ” кафедрасида мухандис, 2013 йилдан ассистент лавозимида ишлаган.2017 йилдан “ҚСХЭ ва А” факулътети декан муовини лавозимида ишламоқда.

Файзуллаев Боходир Пахмитдин ўғли

Ўқув ишлари бўйича декан муовини (99893)5771696 fayzullaev.2017

@mail.ru

2005-2011 йиллар ТошДАУ талабаси, 2011 йилдан Умумтехника фанлар кафедраси ассистенти, 2012 йилдан “ҚХЭЭ ва ЭТ” кафедраси ассистенти лавозимида ишлаган ва 2017-йил 2-сентябрдан декан муовини лавозимида фаолият юритиб келмоқда.
Бердиев Шерзод Очилович Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини (99890)9730904 sherzod904

@mail.ru

2007-2016 йиллар ЎзДЖТИ ўқитувчи, катта ўқитувчи, 2016-2017 ЎзБАЖТСЖ бўлим бошлиғи. 2017-йилдан ТИҚХММИ “ҚСХЭ ва А” факулътети Маънавий-маърифий ишлар бўйича декан муовини

Алоқа

Манзил: Тошкент шаҳар. Мирзо Улуғбек тумани, Қори-Ниёзий кўчаси  39-уй.

Бино/офис: В-ўқув биноси 505-хона

Тел./факс: 237-19-69

E-mail:   qsxea2017@tiiame.uz

Sxam-1
Sxam-2

«Автоматик бошқариш назарияси» фанидан MATLAB (MATrix LABoratory – матрицавий лаборатория) дастури асосида лаборатория ишларини, «Электроника ва микропроцессор техникаси» фанидан «Electroniks Work Bench» (EW) дастури асосида лаборатория ишларини ва «Лойиҳалашни автоматлаштирилган тизимлари» фанидан «КОМПАС–3D» дастурлари асосида компьютерлаштирилган лаборатория ишлари ташкил этилди.

«Electroniks Work Bench» дастурида талабалар ўзгармас ва ўзгарувчан ток электр схемаларни йиғиш, уларнинг тавсифномаларини олиш ва параметрларини аниқлаш бўйича тажриба ишларини бажарадилар.

«Электроника ва микропроцессор техникаси» фани бўйича EW дастурида 4 та лаборатория иши бажарилади.

«КОМПАС–3D» дастурида талабалар лойиҳалашни автоматлаштиришда ҳисоблаш техникаси воситаларидан мунтазам фойдаланиш, лойиҳалаштирувчи ва ЭҲМ функцияларни рационал тақсимлаш масалаларини ўрганадилар.

«Лойиҳалашни автоматлаштирилган тизимлари» фани бўйича «КОМПАС–3D» дастурида 6 та лаборатория иши бажарилади.

“Fulbrigth” ҳалқаро фонди орқали кафедрада ёш малакали кадрлар тайёрлаш учун Шимолий Дакота Университети профессори Томас А. Бон ёрдамида 2 та курс ташкил этилиб, ”Ўлчаш асбоблари ва электр ўлчашлар“ ва “Инженерлик лойихалаш ишларида замонавий компьютер дастурлардан фойдаланиш” курсларига кафедранинг ёш ўқитувчилари, магистрантлари ва 5521800-“Автоматлаштириш ва бошқарув” ва “Электр энергетикаси бакалавриат таълим йўналиши 2 ва 3 босқич аълочи талабалари (жами 19 та киши) муваффақиятли тамомлаб, сертификатга эга бўлдилар. Ҳозирги кунда ушбу фонд ва хамкорлик асосида кафедранинг лаборатория техник ўқув жиҳозлари, замонавий ўлчаш асбоблари билан ҳамда инглиз тилидаги ўқув адабиётлар билан таъминланди ва кафедра ўқитувчилари томонидан таржима қилинмоқда. Профессор Томас Бон ва Шимолий Дакота Университети ва кафедра ўртасида “Ирригацион тизимлар учун замонавий датчикларини ишлаб чиқиш” мавзусида илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорлик давом эттирилмоқда.

«Электротехника ва электр юритма» кафедрасида Электротехниканинг назарий асослари», «Электротехника ва электроника асослари» ҳамда «Метрология ва электр ўлчашлар» фанларидан бугунги куннинг талаби бўйича  компьютерлаштирилган тажриба ишларини олиб бориш йўлга қўйилган.

Юқорида кўрсатилган барча фанлар бўйича «Elektroniks Work Bench» (EW) дастури асосида ўқув дастурида мавжуд бўлган тажриба ишларини компьютерлаштирилган варианти яратилди. «Электротехниканинг назарий асослари» ҳамда «Электротехника ва электроника асослари» фанларидан 6 та тажриба иши ушбу дастур ёрдамида яратилиб талабаларга ўргатилмоқда.

Факультет талабалари ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётини  Сувмаш Очиқ акциянерлик жамиятида, ТошОР ОАЖ,   Тошкент  агрегат  заводи, СУВСАНОАТМАШ заводи,  институт Ўқув илмий марказида ва лаборатория базасида ҳамда республикамиз корхоналарида ўтказадилар. Материалшунослик ва КМТ фанидан ўқув амалиётини Ўқув ишлаб чиқариш устахонасида кузги давра давомида дарсдан кейин график асосида ўтказадилар.

2004 йилдан буён 1500 нафардан ортиқ бакалаврлар ва 120 га яқин магистрантларни халқ хўжалиги иқтисодиётининг турли тармоқларига малакали мутахассисларни тайёрлаб берди. Шулардан 70 нафари имтиёзли диплом билан тамомлади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ташкилотлар, Гидроэлектростанциялар, “Тошкент ГЭСлар каскади”, “Чирчиқ ГЭСлар каскади”, “Қодирия ГЭСлар каскади”, “Ўрта-Чирчиқ ГЭСлар каскади” унитар корхоналари, «Ўздавсувлойиҳа» ОАЖ, “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК, ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Мирзачўл гидробоғланмалари «Дўстлик» канали бошқармаси, Тошкент трактор заводи», «Чирчиққишлоқмаш» ОАЖ, “Ўзмахсуссувқурилиш” ИКДК, “Сувмаш” ОАЖ, “Сувсаноатмаш” ОАЖ, “Агрегат заводи” ОАЖ, Бозсув Ирригация тизими, «Ўзэлектроаппарат-Электрохит» Қўшма корхонаси, Ўзтаъмир фойдаланиш, Ўзқишлоқмашхолдинг, Вилоятлар Насос станциялари бошкармалари, Ўзбек-энерго ДАК, Ўзбекистон Республикаси Фавқулотда вазиятлар вазирлиги тасаруфидаги корхона ва ташкилотларида меҳнат фаолиятларини олиб боришлари мумкин.

Факултетнинг бакалавриат ва магистратура йўналишлари.

Бакалавриат йўналишлари:
1.  5310200 Электр энергетикаси (сув хўжалигида)
2.  5311000 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни        автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида)
3.  5450300 Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш
4.  5640100 Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги
Магистратура йўналишлари:
1.   5А310201 Электр таъминоти (сув хўжалигида)
2.  5А311001 Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (сув хўжалигида)
3.  5А450301 Гидромелиоратив ишларини механизациялаш
4.  5А450302 Мелиорация қурилиши машиналари ва жиҳозлари

ФАКУЛЬТЕТНИНГ ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ

Факультет кафедралари профессор-ўқитувчилар раҳбарлигида талабалар илмий жамияти асосида 1 та конструкторлик бюро ва 7 та турли тўгараклар ташкиллаштирилиб фаолият кўрсатадилар. Жумладан факультетда жами 85 нафар магистрант ва иқтидорли талабалар конструкторлик бюро ва турли тўгаракларда жалб этилган.

МАЪНАВИЙ МАЪРИФИЙ ИШЛАР

Факультет талабаларининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун институт ва талабалар турар жойларида ҳар хал тадбирлар, давра суҳбатлари ва спорт мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Талабалар турар жойида яшовчи талабалар жадвал асосида спорт мажмуасида минифутбол, валейбол, шахмат-шашка, стол тенниси мусобақаларида фаол қатнашиб келмоқда.

Ҳафтанинг жума кунлари масъул кафедралар, устоз-мураббийлар иштирокида «Талабалар турар жойи»да тозалик кунлари ўтказилмоқда.

Ҳозирги кунда факультетга Муратов А.Р. раҳбарлик қилиб келмоқда.