Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

Ёшлар - келажак бунёдкори

Ёшларнинг ҳар томонлама вояга етиши оиланинг, маҳалланинг, таълим муассасасининг, қўйингки, жамиятимиз ва давлатимизнинг устувор вазифаларидан бирига айлангани чин. Чунки истиқболни, иқболимизни уларсиз тасаввур эта олмаймиз. Бугунги кунда уларнинг ўрни халқ хўжалигининг барча жабҳаларида экани қувонтиради. Ёшларнинг жисмонан чиниқиши, ақлан ва руҳан соғлом бўлиши ҳақида қайғуриш ҳаммамизнинг вазифамиз. Ташкил этилаётган турли спорт мусобақалари ана шу борадаги жиддий ҳаракатларимиздандир.

2017-йил 12-ноябр куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Спорт саройида  “Жисмоний маданият ва спорт” кафедраси, “Гидромелиорация” факултети декани А.Фатхуллаев, факултет ёшлар етакчиси С.Вапаев, институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти бошчилигида “Гидромелиорация” факультети биринчи босқич талабалари ўртасида  спортнинг Футбол тури бўйича кенг қамровли  мусобақа ўтказилди. Мусобақада “Гидромелиорация” факультетининг 14 та академик гуруҳлари биттадан жамоалар рўйхатидан ўтишди ҳамда ўзаро куч синашишди. Мусобақа кўтаринки руҳда қизғин баҳсларга бой бўлди. Айниқса, финал ўйини 112-гуруҳ ҳамда 111-гуруҳ ўртасида иккала тайм натижасига кўра 3:3 ҳисоби қайд этилди ва  пеналтилар сериясида жамоалар 9 мартадан тўп тепишди. Ниҳоят ғолиб аниқланди. Якуний натижаларга кўра жамоалар қуйидаги ўринларни эгаллашди:

1-ўрин Гидромелиорация факультетининг 112-гуруҳи

2-ўрин Гидромелиорация факультетининг  111-гуруҳи

 3-ўрин Гидромелиорация факультетининг   110-гуруҳи 

Ғолиб жамоалар деб топилди.Ғолиб ва совриндорлар“Гидромелиорация” факультети жамоаси номидан эсдалик совғалар ва дипломлар билан муносиб тақдирланди.

Жами 14 та академик гуруҳ жамоалари қатнашган ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад факультет талабалари ўртасида ҳамжиҳатликни юқори даражада таъминлаш ва уларда ўзаро дўстлик туйғуларини шакллантиришдир.

Ёшларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини янада мустаҳкамлаш давр талабидир. Талабаларнинг якшанба кунги бўш вақтидан унумли фойдаланиш жараёни юзага келди.Академик гуруҳлар талабалари бир-бири билан ўзаро янада яқиндан танишиш, дўстлашиш имкониятига эга бўлишди.

Институт футбол бўйича терма жамоасига янги истеъдод эгалари кашф этилди. Факультет талабаларининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ташкил этилган тадбирларга бўлган қизиқиши ортиб бораётгани айни пайтда соф рақобат муҳити руҳида ўтиши нуқтаи назаридан бошқа талабаларда ҳам ўзига хос қизиқиш уйғотди.

 

Институт ёшлар иттифоқи кенгаши етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!