Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

АҚШ президентининг Фан бўйича вакили, Тафтс Университети профессори Линда Абриола бошчилигидаги делегация институтимизга ташриф буюрди

2017 йилнинг 3 июнь куни АҚШ президентининг Фан бўйича вакили, Тафтс Университети профессори Линда Абриола бошчилигидаги делегация аъзолари – АҚШ давлат департаментининг илмий-техник ҳамкорлик масалалари бўйича координатори Хейли Смит,  Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг иккинчи секретари, атроф-муҳит, фан, технология ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Клер Томас ҳамда Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг атроф-муҳит, технология ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича мутахассиси Екатерина Бирюковаларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти (ТИҚХММИ)да маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Шовазов, молия ва иқтисодий масалалар бўйича проректор Б.Хасанов, илмий тадқиқотлар ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи С.Исаев, “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси мудири А.Салохиддинов ва Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи И.Абдурахмановлар кутиб олдилар.

  

АҚШ делегациясининг ташрифдан асосий мақсади институт рахбарияти билан учрашиш, шунингдек институт талабалари, магистрантлари, докторантлари ҳамда ёш ўқитувчи ва олимларига “Ер ости сувларининг ифлосланиши” мавзусида тақдимот ўтказишдан иборат эди.

Инстиут видео-конференция залида бўлиб ўтган тақдимот учрашувида институт талабалари, магистрантлари, докторантлари ва ёш ўқитувчи ва олимларидан иборат жами 48 киши қатнашди. Учрашувни маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.Шовазов очиб бергач, “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси мудири А.Салохиддинов меҳмонларга институт ҳақида қисқача сўзлаб берди ва инглиз тилида тайёрланган институт ҳақидаги видеоролик намойиш қилинди.

Шундан сўнг, АҚШ президентининг Фан бўйича вакили, Тафтс Университети профессори Л.Абриола “Ер ости сувларининг ифлосланиши” мавзусида тақдимот қилди. Тақдимот сўнгида учрашув қатнашчилари мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига профессор Л.Абриола томонидан жавоб олдилар. Сўнгра профессор-ўқитувчилар томонидан учрашувда кўтарилган атроф-муҳит масалалари бугунги кунда долзарб аҳамият касб этиши таъкидланиб, меҳмонларга самимий ташриф ва қизиқарли ҳамда фойдали тақдимот учун миннатдорчилик билдирилди.

  

Тақдимотдан сўнг, меҳмонлар институт ахборот ресурс марказининг автоматлаштирилган тизимлари ва талабалар учун яратилган имкониятлар билан таништирилди.
Шунингдек, АҚШ делегацияси ҳамда институт ўқув ишлари бўйича 1-проректори, профессор Б.Мирзаев, “Экология ва сув ресурсларини бошқариш” кафедраси мудири А.Салохиддинов ва Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи И.Абдурахмановлар иштирокида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди. Унда меҳмонларга профессор Б.Мирзаев бошчилигида институтнинг фаолияти, илмий соҳадаги эришилган ютуқлари ва ҳозирги кундаги чет эл ўкув юртлари ҳамда ташкилотлар билан ўрнатилган алоқалар ва грантлар, шунингдек АҚШ университетлари билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумотлар берилиб, мазкур ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Ш.Мирзиёев томонидан олий таълим тизими ва қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида сўзлаб берилди.
Ўзбекистондаги АҚШ элчихонасининг иккинчи секретари К.Томас атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурсларини бошқариш масалалари бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва уларни ривожлантиришга ҳайриҳоҳлигини билдириб ўтди. Шунингдек, икки томонлама илмий тадқиқот лойиҳаларини ташкил қилиш, АҚШ университетлари ва ТИҚХММИ ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш учун турли хил алмашинув дастурларини ишлаб чиқиш, ёзги мактаблар ташкил қилиш, Тафтс университетидан соҳанинг етук мутахассислари ва профессор-ўқитувчиларини ТИҚХММИ га таклиф қилиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари учрашув марказида бўлди.

   

Шу жумладан, меҳмонлар Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида яратилган шарт-шароитлар ва эришилган ютуқларни алоҳида таъкидлаган ҳолда, келгусида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва ривожлантиришда амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини таъкидлаб ўтдилар.

Ташриф чоғида меҳмонларга институтнинг қуйидаги ўқув лабораториялари таништирилди:

  • Гидротехника иншоотлари лабораторияси;
  • Экология ва сув ресурсларини бошқариш лабораторияси;
  • Гидротехника иншоотлари кафедралараро лабораторияси;
  • Насос станциялари ва ускуналар лабораторияси.

Ташриф сўнгида институт раҳбарияти томонидан меҳмонларга самимий ва юқори руҳда кечган учрашув учун миннатдорчилик билдирилиб, уларга эсдалик совғалари топширилди.

ТИҚХММИ Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи                         И.Абдурахманов

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!