Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

Тинчлик-оила тўкислиги, халқ фаравонлиги гаровидир!

Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан 1981 йилда таъсис этилган  21 сентябрь “Халқаро тинчлик куни” муносабати билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 21 сентябрь куниТинчлик-оила тўкислиги, халқ фаравонлигининг гаровидир” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни институт Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ. Шавазов очиб берди. Тадбирда эл-юрт ардоғидаги санъаткорлар Ўзбекистон Республикаси Халқ артисти Гавҳар Зокирова ҳамда Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашова иштирок этди.

Тадбир давомида юрт тинчлиги, халқ фаравонлиги буюк неъмат эканлиги ва манашундай озод ва обод ватанда улғаяётган ҳар бир ўғил қиз нечоғлик бахтиёрлиги ва шу билан бир қаторда ватанни жондан севиш,  кўз қорачиғидек асраш барчамизнинг муқаддас бурчимиз эканлиги бот-бот эътироф этилди. Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга  жавоблар олдилар.

Тадбир сўнгида институтнинг иқтидорли талабалари томонидан мусаффо осмон, юрт тинчлиги ва аёл бахтини ўзида мужассам этган гўзал шеърлар ўқилди.

 

 

 

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!