Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

“Миллатимиз ифтихори” мақолалар танлови

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “ Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида” ги ПҚ 2854-сонли қарори ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 29 мартдаги 175-сонли  буйруғида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида олий таълим талабалари ўртасида ўтказиладиган “Миллатимиз ифтихори” мавзусидаги мақолалар танлови эълон қилинди.

Шу муносабат билан сизга мазкур танлов шартларини маълум қиламиз!

              Танлов қуйидаги тартибда ўтказилади:

  1. Танловни ташкил этиш ва ўтказиш;

—  танловнинг биринчи ва иккинчи босқичларини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ва соҳа профессор–ўқитувчилари, олимлар, мутахасислар, жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда ҳакамлар ҳайъати тузилади.

—  талабалар томонидан тайёрланган ижодий ишлар (мақолалар) факультетлар ва институт кесимида тузилган ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов шартлари ва мезонлари асосида баҳоланади.

  1. Танлов шартлари ва баҳолаш мезонлари

       Танловга тақдим этилган мақолалар қуйидаги мезонларда баҳоланади:

  • мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;
  • ижодий ишларнинг стилистик ва граматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;
  • мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланилганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрни аниқ билдирилганлиги;
  • мавзуни ёритишда ўзига хослик, ижодкорлик хусусиятлари ифода этилганлиги, ҳаётий мисоллардан кенг фойдаланилганлиги;

Ҳар бир мезон 10 баллик тизимда баҳоланади.

  1. Ҳужжатларни тақдим этиш тартиби
  • Танловга тақдим этиладиган мақолалар (ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этилиши мумкин) компьютер Word дастурида, Times New Roman шрифтида  1 интервалда, чапдан 30 мм, ўнгдан 15 мм, юқори ва пастдан 25 мм жой қолдирган ҳолда ёзилган бўлиши шарт. Мақолалар 10 бетдан ошмаслиги керак. Ёзма материалларда талабаларнинг ўқиш жойи, факультети, курси ва таълим йўналиши аниқ кўрсатилади.
  1. Танлов ғолибларини тақдирлаш

Танловнинг иккинчи босқичида юқори (1-,2-,3-) ўринни эгаллаган талабалар институт томонидан махсус диплом, фахрий ёрлиқлар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар.

Танлов ғолибларини тақдирлаш ишлари Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи    Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллиги арафасида ўтказилади.

Юқори (1-,2-,3-) ўринни эгалланган талабаларнинг ижодий ишлари “ZiyoNET” ахборот таълим тармоғи, газета ва журналларида ҳамда институт веб сайтида ёритилади.

 

Маънавият – маърифат ва иқтидорли

ёшлар билан ишлаш бўлим бошлиғи                    Сиддиқова Дилбар

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!