Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

Самарқанд сафарида

Сайру саёҳат ва сафар ҳам зиёратнинг бир кўринишидир. Ўтмиш аждордларнинг, бобокалонларнинг хоки ётган зиёратгоҳларни, муқаддас қадамжоларни айланиш баробаридаги зиёрат инсон қалбига тетиклик, руҳиятига хотиржамлик бахш этади.

“ГИМ” факультети ҲФХ йўналиши 409-гуруҳини Самарқанд шаҳрига тарихий обидаларни зиёрат этиш учун боришларида ана шу мантиқни кузатиш мумкин.

Дарс машғулотларидан ажралмаган ҳолда, гуруҳ мураббийси доцент Пармонов А.Е соат 14:30 да метронинг “Олмазор” бекатига талабаларни йиғдилар. Улар “Истана” русумли кичик автоуловда Самарқанд шаҳрига йўлга чиқишди. Ушбу автоулов бамисоли кичик бир аудиторияга айланди қолди. Талабалар хурсанд бўлиб турли хил қизиқарли суҳбатлар, сўз ўйинлари, “баҳру байт”, шеърхонлик ва айтишувлар билан соат 18:40 да Самарқанд шаҳрига кириб боришди. Талабалар истагига кўра, кечки Самарқанд шаҳрини 20:00 гача айланишди. Эрталаб зиёратни Имом ал -Бухорий ёдгорлиги мажмуасидан бошладик, — дейди ҲФХ кафедрасининг доценти Пармонов Алибой Эргашевич, — у ерда тарихий маълумотларни олиб эшитиб бўлгандан сўнг зиёратимиз Амир Темур мақбарасига кўчди.

Амир Темур мақбараси ҳақида экскурсоводлар яхши маълумот бериб таништирдилар. Амир Темур мақбараси, Амир Темур ҳайкали, Руҳиобод ва Нодир Девонбеги мақбаралари, Регистон майдони, Бибихоним мадрасаси, Шоҳи зинда мажмуаси, Ўзбекистон Республикаси Биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали, Хўжа Дониёл мақбараси, Улуғбек расадхонаси ва бошқа кўплаб тарихий масканларни зиёрат қилдик. Бу тарихий обидаларни кўриш, зиёрат қилиш талабаларда катта таассурот қолдирди. Уларда ушбу саёҳат маърифий билим, она-ватанига бўлган улкан фахр, ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлади.

 

ҲФХ  кафедрасининг доценти Пармонов Алибой Эргашевич ахбороти,

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!