Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

Ривожлантириш солиғи

Одамзотнинг озодлиги кўнгил ободлиги ва шодлиги биландир. Ободлик кўнгилдан бошланади деган фикр ҳам бежиз эмас. Шундай экан, тоза қалблар ободонлаштириш масаласига бефарқ қарамаслиги аён.

 

Худди шу маънода жорий йилнинг 6 декабр куни соат 11.30 да институтимизнинг “А” ўқув биноси 320 — аудиториясида “Бухгалтерия ва аудит” кафедраси доценти Ибрагимов Абдумалик Гаппарович 3 — курс 9 ва 16 — гуруҳ талабаларига “Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи” мавзусида очиқ маъруза машғулотини тақдим этди. Очиқ маърузада “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети декани Олим Кўчаров, “Менежмент” кафедраси мудири Азам Тўлабоев ҳамда Ўқув-методика бошқармаси ходими Мафтуна Тошевалар иштирок этишди.

 

Дарс жараёнига керакли барча жиҳозлар тайёрлангани, тарқатма материаллар тарқатилгани тингловчилар эътиборини оширди. Ўқитувчи талабаларни кичик гуруҳларга бўлиб, ҳар бир режа бўйича тайёрланиб дарс сўнггида жавоб беришга ундагани ҳам эътиборга молик бўлди.

Ўқув-методика бошқармаси ходимаси Мафтуна Тошева ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!