Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

Ректор табриги

Ассалому алайкум

Ҳурматли азиз ҳамкасблар ва ҳурматли талабалар!

Аввалломбор Сизларни, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги, Қурбон хайти, Билимлар куни муносабати билан институт раҳбарияти номидан муборакбод этаман.

Дарвоқе, биз бугун тарихий бир даврда, истиқлолимизнинг 26 йиллиги кенг нишонланаётган, халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч-осойишта ҳаёт кечираётган, авваламбор ўз кучи ва имкониятларига таяниб, демократик давлат ва фуқаролик жамияти қуриш йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган бир замонда яшамоқдамиз.

Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча   Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида “Бундан роппа-роса йигирма олти йил муқаддам Биринчи Президентимиз, атоқли давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилди.

Шу кундан эътиборан жаҳон харитасида янги мустақил ва суверен давлат – Ўзбекистон Республикаси пайдо бўлди. Жонажон Ватанимизнинг кўп минг йиллик тарихида янги давр – эркинлик ва озодлик, миллий тикланиш ва тараққиёт даври бошланди”,  дея алоҳида таъкидлагани бежиз эмас.

Агар ушбу фикрга эътибор берсак унда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг “мустақиллик” сўзи ва Ислом Каримов номига алоҳида урғу бергани яққол намоён бўлади.

Негаки, бугунги кунда истиқлолнинг 26 йиллиги нишонланиши санасида халқимизни мустақиллик йўлига бошлаган биринчи Президентимиз вафот этганига бир йил тўлди. Халқимизнинг ушбу ардоқли фарзандининг хотирасини абадийлаштириш ишига Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг ўзлари бошчилик қилмоқдалар ва бу борада кўплаб ибратли ишларни амалга оширмоқдалар.

Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида Ислом Каримовга ҳайкаллар қўйилиши, кўплаб жойлар ва муассасаларга марҳум юртбошимиз номи берилиши ҳам ана шундай савобли ишлардандир.

Қолаверса, ушбу саналарнинг муборак Қурбон ҳайити билан  бир кунга тўғри келишида ҳам улкан маъно бор. Куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг Тошкент шаҳридаги “Хазрати Имом” мажмуасига ташрифи чоғида, жамоатчилик вакиллари ва диний уламолар билан суҳбатида ҳам ана шунга алоҳида диққатларини қаратганлари асло бежиз эмас.

Хуллас, яқин ўтган кунларда халқимиз ва барчамиз ана шундай маънавий тозаланиш, эзгу ғоялар ва юксак қадриятлар ижобати бўлган дамларни бошимиздан кечирдик, бугун ҳам ана шуларнинг шукуҳи таъсиридамиз.

Бундай даврларда халқларнинг йўлини юлдуздек ёритган, ўз ақл кучи ва тафаккури, мардлиги ва матонати билан уни мустақиллик томон бошлаган, ҳаётини ана шу эзгу ишга бағишлаган қаҳрамонлар, буюк кишилар, лидер шахслар ҳам етишиб чиққан.

ХХ аср охири, яъни Собиқ иттифоқ ҳаётининг охирги йилларига келиб, мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримов ва ҳозирги кунда Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарих саҳнига чиқиши ва давлат раҳбарлигига келиши бизнинг юртимизда ҳам ана шундай тарихий жараённинг тадрижий тарзда  амалга ошаётганидан далолат беради.

Давлатимизга Ислом Каримов раҳбарлик қилган истиқлолга эришиш ва дастлабки ислоҳотлар даврида  халқимиз маданий ва барқарор бозор иқтисодиёти, ошкора  сиёсатга асосланган фуқаролик жамияти, демократик ҳуқуқий давлат барпо этишнинг муҳим босқичини босиб ўтди. Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев куни кеча Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкалининг очилишига бағишланган тантанали маросимдаги нутқида  алоҳида таъкидлагани каби “Ислом Абдуғаниевич ўз ҳаёти ва фаолиятининг мазмуни бўлган “Биздан озод ва обод Ватан қолсин!”деган эзгу ғояни илгари сурдилар ва бу даъват барчамизнинг қалбимиздан чуқур жой олди. У киши “Элим деб, юртим деб, ёниб яшаш керак” деган ўзининг ғоясига бир умр амал қилиб, келажак авлодлар учун буюк ибрат мактабини яратдилар.

Шу билан бирга, мустақиллик туфайли бугун халқимиз   ўз кучи ва имкониятларига таяниб,   улкан натижаларни қўлга киритаётган  тарихий бир даврда    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг    кенг қамровли фаолияти ҳам ниҳоятда муҳим аҳамият касб этаётганини алоҳида таъкидлашимиз лозим.

Президентимизнинг  ҳозирги даврда амалга ошираётган фаолияти учун асос бўлган тамойилларни англашда 2017 йил 7 февралда қабул қилинган   «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси»га      муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу тарихий ҳужжатнинг бош мақсади – истиқлол йилларида самарали амалга оширилиб келаётган  демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янада чуқурлаштириш, тинчлик-осойишталик ва барқарорликни таъминлаш, мамлакатимиз иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, халқимиз учун муносиб турмуш шароитини яратишдан иборат.

Шу билан бирга, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кўплаб нутқ ва чиқишларида  давлатимизнинг жадал ривожланиши йўлида халақит бериши мумкин бўлган тўсиқлар ҳар томонлама таҳлил этилган ҳолда, юртимиз ҳаётининг барча соҳаларини қамраб оладиган ва эҳтимол тутилган хавф-хатарларнинг олдини олиш, яқин ва олис истиқболга мўлжалланган энг муҳим устувор вазифаларни амалга оширишга қаратилган ва шунингдек, мамлакатимизни янада тараққий эттиришни таъминлайдиган устувор йўналишлар   белгилаб берилган.

Бу борада айниқса,  ёшларга ва таълим тизимига алоҳида аҳамият қаратилгани бежиз эмас.  Зеро, қисқа вақт ичида таълим жараёнини ислоҳ қилиш бўйича кўплаб қарор ва фармонларга имзо чекдилар. Жумладан:

•       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори

•       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3003-сонли қарори (қисқача изоҳ бериш керак)

•       Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги «Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3151-сонли қарори ва бошқа шу кабилардир.

Президентимиз томонидан  амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳаётимизнинг барча жабҳалари қатори, узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мос юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш имконини беради.

Шу маънода, Президентимизнинг яқин кунларда ўтган муҳим тарихий саналар муносабати билан сўзлаган нутқлари ва уларда билдирилган фикр-мулоҳазалари, кўрсатмалари ва топшириқларининг  аҳамиятини ҳар бир ҳамкасбимиз ҳамда ёш авлод вакиллари қалби ва онгига сингдириш институтимиздаги бугунги манавий-маърифий ишларимизнинг асосий йўналишига айланиши лозим, деб ўйлайман.

Ушбу йўналишда институтимизда бир умумий дастур тузилиб, бажариладиган тадбирлар мажмуи белгилаб чиқилса, амалга оширадиган ишларимизни режали ташкил этилиши ва самарадорлигига эришиш учун замин тайёрлаган бўлар эдик.

Ҳозирги кунда институтда қишлоқ ва сув хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, техника ва технологияларни жадал суратларда ривожланиб бориши кўплаб мухандис техник кадрларга бўлган эхтиёжларни ортишига олиб келмоқда.

Тайёрланаётган муҳандис-техник кадрлар сифатини тубдан ошириш, институтнинг моддий-техника базаси ва илмий-техник салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, таълим жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, илмий-педагог кадрлар ва мутахассисларнинг малакасини тизимли ошириш ҳамда уларни қайта тайёрлаш ташкил этилган.

Институт ҳозирги кунларда том маънода янги масъулиятли даврни бошидан кечирмоқда. Республикада қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш долзарб масала ҳисобланади. Ҳозирда институтда 6480 дан ортиқ талаба 25 таълим йўналиши, 21 магистратура мутахассисликлари бўйича 7 та факультетда таълим олиб келмоқдалар. Институтда уларга 36 та кафедрада 453 нафар малакали профессор-ўқитувчилар таълим беришиб, уларнинг 42 нафари фан доктори профессорлар ва 184 нафари фан номзоди доцентлардир.

Институт замон талабларига жавоб берадиган 4 та ўқув, 3 та ўқув лаборатория бинолари, замонавий ўқув илмий марказлар, умумий фонди 700 минг нусҳага яқин ахборот ресурс маркази 1200 ўринли 3 та талабалар турар жойи, 460 ўринли талабалар ошхонаси ва истироҳат боғига эга. Институт жамоасининг асосий эътибори таълим тўғрисидаги қонун ва кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг вазифаларидан келиб чиқиб бозор иқтисодиёти шароитида қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали мухандис-техник кадрлар тайёрлашга қаратилган.

Ўйлайманки, Сизлар ўзларингиз танлаган таълим соҳасининг етук мутахассисси бўлиб, мамлакатимиз тараққиёти йўлида виждонан хизмат қилишига, она ватанимизга содиқ ва фидоий кадр бўлиб шаклланишига умид қиламиз.

Яна бир бир бор янги ўқув йилингиз муборак бўлсин, азиз талабалар.

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!