Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

Финалга чиққан ғолиблар

Ҳаётда одамзотнинг катта ёхуд кичик мақсадлари бўлади. Шунга эришиш учун интилади. Бу йўлда мақсадга етишади, баъзан ютқизади. Мусобақа жараёнида эса бу ўзгача ғолиб бўлиш ишончи ёхуд қўрқувидан ташқари катта малака ва тажрибага эга бўлган талаба, албатта муваффақият қозонади.

Институтимизда “Ёшлар – келажак бунёдкори”  шиори остида бир қанча мусобақалар ўтказиб келинди. “Қишлоқ ва сув хўжалигини электрлаштириш ва автоматлаштириш” факультети  талабалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ўтказилди.

Ўйинлар 3 босқичда, саралаш, ярим финал ва финал босқичларида ташкил этилиб, илк саралаш ўйинлари  24 октябрь куни бошланган бўлса, якуний финал ўйини 13 ноябрь куни бўлиб ўтди.

Ўйиннинг саралаш босқичида факультетдаги 45 та академик гуруҳ талабалари иштирок этишди.

Финал ўйинида:

“Эверест” жамоаси 1- босқич талабалари

“Смарт” жамоаси 2 — босқич талабалари

“Энергетик” жамоаси 3-босқич талабалари

“Чақмоқ” жамоаси 4-босқич талабалари

иштирок этишди.

Ўйин кескин фикрлар тўқнашувига ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Мантиқий саволлар билан биргаликда қизиқарли статистика маълумотлари бериб ўтилганлиги айниқса, иштирокчиларда ижобий таассурот қолдирди.

Якуний натижаларга кўра,

“Смарт” жамоаси 1 – ўрин

“Чақмоқ” жамоаси 2 –ўрин

“Эверест” ҳамда “Энергетик” жамоалари 3 – ўринни

эгаллашди.

“Заковат” ўйинларининг институт босқичида “Смарт” ва “Чақмоқ” жамоалари факультет шаънини ҳимоя қилиш йўлланмасини қўлга киритди.

Тадбирни ўтказишда кўзланган мақсад факультетда таҳсил олаётган талабаларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, бир неча босқичда ташкил этиб уларнинг китоб мутолаасига, янги манбааларни қидириб ўқишга бўлган иштиёқларини рағбатлантириш, барча академик гуруҳлардаги талабалар ҳамжиҳатликларини  таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказишларини таъминлашдан иборат.

“Заковат” ўйинларига факультетдаги 45 та академик гуруҳларнинг барчаси қамраб олинди. Бунинг натижасида факультет талабаларининг ҳамжиҳатлиги таъминланди. Уч академик ўқув ҳафтаси давомида барча иштирокчи гуруҳлар билан ишлаш давомида уларга Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тўғрисида батафсил маълумотлар бериб борилди, шунингдек, иқтидорли талабалар янги лойиҳаларга жалб этилди.

 

Институт ёшлар иттифоқи етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!