Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

Эътибор, эҳтиром ва эъзоз

   “Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг ижроси борасида қилинаётган тадбирлар эътиборга моликдир. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14-октябрдаги 47/3-сонли қарорига асосан ҳар йили 3 декабр “Халқаро ногиронлар куни” сифатида республикамизда кенг нишонланиб келинишининг ўзиёқ, уларга бўлган эътибор, эъзоз ва эҳтиромнинг тимсолидир.

2017 йил 4 декабрь куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида истиқомат қилаётган, “Гидромелиорация” факультети Сув хўжалиги ва мелиориция йўналиши 1-босқич талабаси Тожиев Шахзод “Гидромелиорация” факультети маънавий-маърифий ишлари бўйича декан ўринбосари Тўйчиев Хайрулла, 4-сонли талабалар турар жойи коменданти Дилфуза Аминова, 4-сонли талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротовлар хабар олишди ва институт ректори томонидан  совғалар берилди.  

Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини, хусусан, ногиронларни ижтимоий муҳофазаси борасида республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ва серқирра чора-тадбирларнинг бир томони, холос. Энг асосийси шуки, бугунги кунда республикамизда ногиронлик муаммоларини ҳал қилиш йўналишининг мустаҳкам пойдевори яратилди ва ушбу долзарб йўналишда давлат органлари, кенг жамоатчилик, республикамизнинг ҳар бир фуқароси мақсадли ишларни амалга оширмоқда.

Жаннатмакон юртимизда бугунги кунда рўёбга чиқаётган барча янгилик ва эзгулик ишлари республикамиз Мустақиллигининг ҳамда истиқлолимизнинг мевасидир. Шунинг учун ҳам бундай юртнинг, элнинг келажаги буюкдир дейишга асосимиз бор.

 

4-ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти,

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!