Click to listen highlighted text!

Elektron qabulxona

«ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА СУВ ХЎЖАЛИГИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ» мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани шу йилнинг 11-12 апрель кунлари бўлиб ўтади

«ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА СУВ ХЎЖАЛИГИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ»

мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани

 

  1. Ташкилотчилар

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (ҚСХВ), Тошкент ирригация ва мелиорация институти (ТИМИ), ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси (МКВК).

  1. Ҳамкорлар

Асосий ҳамкор: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги.

Ҳамкорлар: Тошкент ирригация ва мелиорация институти, ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти, Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси (МКВК).

  1. Ижрочилар

Тошкент ирригация ва мелиорация институти, ТИМИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти.

  1. Иштирокчилар

Анжуманда соҳа бўйича олимлар, мутахассислар, олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, катта илмий ходим-изланувчилари, мустақил тадқиқотчилари, иқтидорли талабалар ва магистрантлар, чел эллик мутахассисларнинг иштирок этиши режалаштирилган.

  1. 5. Халқаро анжуман ўтказиладиган жой

Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси, 39-уй.

Тошкент ирригация ва мелиорация институти.

  1. Халқаро анжуман ўтказиладиган вақт

2017 йилнинг 11-12 апрель.

    

  1. Анжуманнинг мақсади ва мақоми: Глобаллашув шароитида сув хўжалигини инновацион ривожлантириш, тармоқда ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини барқарор ривожлантириш, гидротехника иншоотларининг ишончли ишлаши ва хавфсизлигини таъминлаш, сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш, сув тақчил ва трансчегаравий худудларда сув ресурсларини замонавий бошқарувини ташкил этиш, ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш истиқболлари, атроф-муҳит муҳофазасини таъминловчи иқтисодий механизмларни жорий этишнинг назарий ва амалий муаммоларини муҳокама этиш мақсад қилиб қўйилган.

Анжуманни ўтказишда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштириш комиссияси (МКВК), Амударё сув хўжалиги бирлашмаси, Сирдарё сув хўжалиги бирлашмаси, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маркази (FAO), Оролни қутқариш халқаро фонди, ҚСХВ тасарруфидаги олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот институтлари, лойиҳа институтлари, сув хўжалиги ташкилотлари мутахассисларининг иштирок этишлари кутилмоқда.

Анжуманда маъруза қилинган ишлар (мақолалар)ни чоп этилиши режалаштирилган.

  1. Анжуманда қуйидаги илмий йўналишларда муаммолар муҳокама қилинади:
  2. Сув хўжалигини инновацион ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш истиқболлари ва тармоқни самарали бошқариш стратегияси.
  3. Иқтисодиётнинг глобаллашув шароитида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимини молиявий-иқтисодий ривожлантириш хусусиятлари.
  4. Сув хўжалиги соҳасида иқтисодий самарадорликни таъминлаш: янгича ёндашув ва тенденциялар.
  5. Сув тақчил ва трансчегаравий ҳудудларда замонавий бошқарув, ресурс тежамкор технологияларини жорий қилиш: муаммолар ва ечимлар.
  6. Ер ресурсларидан барқарор фойдаланиш, геоахборот тизими ва технологияларини модернизациялаш масалалари.
  7. Гидротехника иншоотлари ҳамда гидроэнергетик жиҳозлар самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш муаммолари.
  8. Қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида автоматлашган бошқарув, тизимни электрлаштириш ва механизациялаш истиқболлари.
  9. Сув хўжалиги тизими учун малакали кадрларни тайёрлашнинг истиқболли йўналишлари.
  10. Анжуманда иштирок этиш, илмий маъруза ва тезисларни расмийлаштириш тартиби:

Мақола (тезис)лар бир нусхада ва электрон шаклда, Microsoft Word 2003, 2007 форматида Times New Roman 14 шрифтда, юқори ва пастдан 2 см, ўнгдан 1,5 см, чапдан 3 см қолдириб, сатрлар оралиғи 1,5 интервал қилиб шакллантирилиши ва anjuman2017@mail.ru  электрон манзилига юборилиши сўралади.

Биринчи саҳифанинг юқори қисмини ўртасида бош ва қалин ҳарфлар билан мақоланинг номи, 2-қаторнинг ўнг томонида муаллиф(лар)нинг фамилияси, исми, шарифи, 3-қаторда муаллиф(лар)нинг иш жойи, лавозими, илмий даража ва унвони ёзилади.

Манба ва адабиётларга иқтибос (ссылка)лар матн ичида [1] кўринишида бўлиши лозим. Анжуман материаллари ўзбек, рус, инглиз тилларида 6-8 бетгача ҳажмда қабул қилинади. Талабга жавоб бермайдиган мақола ва тезислар тўпламга киритилмайди ва муаллифларга қайтарилмайди.  

“Энг яхши илмий мақола”лар муаллифлари эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Мақола (тезис)лар 2017 йил 3 апрель кунига қадар қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади.

100000, Тошкент шаҳри, Қори Ниёзий кўчаси 39 уй. Тошкент ирригация ва мелиорация институти, Сув хўжалигида менежмент факультети.

E-mail: anjuman2017@mail.ru

Тел.: (71) 237-19-70; 237-25-34.

Fax:  (71) 237-38-79

 

Конференция иштирокчисининг

АНКЕТАСИ

Фамилия, исми, шарифи_____________________________

__________________________________________________

Илмий даражаси____________________________________

Илмий унвони_____________________________________

Иш жойи__________________________________________

Иш жойининг манзили______________________________

__________________________________________________

Эгаллаб турган лавозими____________________________

Тел.:______________________________________________

Факс:___________________ E-mail:____________________

Конференциядаги маъруза мавзуси:___________________

__________________________________________________

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

KONTAKTLAR

Toshkent shahar,
Qori Niyoziy ko'chasi, 39-uy
Qabulxona:
Telefon: (998) 71 237-46-68
Email: admin@tiiame.uz; tosh.imi@agro.uz

Devonxona
Ish tartibi: 08:30 - 16:30
Telefon: (998) 71 237-19-31
Fax: (998) 71 237-38-79
Avtobuslar: 89, 95, 2, 58, 88, 17, 38, 98
Metro: Hamid Olimjon bekati

Matnda xatolikni ko'rdingizmi? Sichqoncha bilan xato matnni belgilang va CTRL+ENTER tugmalarini bosing.

Ishonch telefonlari

 +99871 237 19 36  +99871 237 09 75

Система Orphus

Karta

Click to listen highlighted text!