ГИДРОМЕЛИОРАЦИЯ

ФАКУЛЬТЕТИ

Декан

 доцент  Б.Ш.Матякубов

тел: 237-19-80

 эл.почта: bmatyakubov@inbox.ru 

         Факультет деканлари:

  1. (1934-1940) В.Д.Журин
  2. (1940-1953) Е.П.Залесский
  3. (1953-1955) Д.М.Кац
  4. (1955-1958) А.Г.Останков
  5. (1958-1960) А.А.Рачинский
  6. (1960-1964) Г.Г.Подгорнов
  7. (1964-1973) Б.П.Суровцев
  8. (1973-1977) Р.М.Каримов
  9. (1977-1980) А.М.Валижонов
  10. (1980-1985) С.Ш.Мирзаев
  11. (1985-1986) Ю.Ж.Худоев
  12. (1986-1992) С.Ш.Мирзаев
  13. (1992-2010) М.Х.Хамидов
  14. (2010-2011) Қ.Т.Исабаев
  15. (2011-2015) А.Г.Шеров
  16. 2015- ҳ.в.    Б.Матякубов

Бакалавриат таълим йўналишлари: 

  • · Сув хўжалиги ва мелиорация
  • · Экология ва атроф мухит мухофазаси (сув хўжалигида)
  • · Гидрология (сув омборларида)
  • · Касб таълими: Сув хўжалиги ва мелиорация

Магистратура мутахассисликлари:

  • · Гидромелиорация
  • · Мелиорация ва суғорма дехқончилик
  • · Сув кадастри ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш
  • · Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш
  • · Атроф мухит мухофазаси (сув хўжалигида)

Факультет қошидаги кафедралар ва марказлар:

  • · Гидравлика
  • · Гидрология ва гидрогеология
  • · Гидромелиорация  тизимларидан фойдаланиш
  • · Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси
  • · Экология ва сув ресурсларини бошқариш
  • · Педагогика. Психология ва ўқитиш методикаси
  • · Физика ва кимё
  • · Тупроқшунослик ва деҳқончилик
  • · Жисмоний тарбия
  • · ЭкоГИС маркази
  • · Суғориш сувини тежайдиган технологиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш илмий тадқиқотлар маркази

Ўқув-методик ишлари:

Ўқув-услубий ва илмий ишларнинг натижаси сифатида сўнги 5 йил мобайнида факультетда 14 та монография, 21 та патент, 56 та дарслик,  75 та ўқув қўлланмалар, 83 та услубий қўлланмалар, 67 та ўқув-ўслубий мажмуалар, 5 та ўқув лабораториялар, 2000 дан ортиқ илмий мақолалар ва тезислар чоп этилди. Факультет кафедраларида “Устоз – шогирд тизими” асосида “Эврика”, “Ирригатор”, “Чашма”, “Мелиоратор”, “Ёш эколог”, “Педагогик маҳорат”, “Ёш тупроқшунос”, “Биолог”, “Ёш спортчи”, “Ёш физиклар”, “Ёш химиклар” тўгараклари фаолият юритади.

Илмий-тадқиқот ва малака ошириш:

Факультет илмий-тадқиқот фаолиятининг устувор йўналишлари:

  • · Суғориш сувини тежайдиган замонавий технологиялар;
  • · Гидромелиоратив тизимлардан самарали фойдаланиш;
  • · Суғориладиган ерларнинг экологик-мелиоратив ҳолатини яхшилашнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш;
  • · Сув ресурсларини бошқариш услубларини такомиллаштириш.

Илмий-тадқиқот ишлари Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг давлат грантлари ва халқаро грантлар хамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ва бошқа ташкилотларнинг хўжалик шартномалари асосида бажарилмоқда. Шу жумладан чет эл грантлари бўйича қуйидаги лойихалар амалга оширилмоқда:

  • · ЭкоГИС марказида Европа хамжамияти Erasmus Mundus дастури, CASIA I,CASIA II,CASIA III ва TIMUR

лойиҳалари.

  • · Қишлоқ хўжалиги гидротехника мелиорацияси кафедрасида Германиянинг (BMBF Projects) лойиҳаси бўйича «Reduction of the salinity of Bewasserungswasser through the use of macrophytes» мавзусида Германиянинг Ландшафт институтида лойиҳаси ваEuro Asian CEA I, Euro Asian CEA II лойихалари.
  • · Экология ва сув ресурсларини бошқариш кафедра аъзолари Европа ҳамжамиятининг TEMPUS дастури доирасида молиялаштирилган Towards Sustainable Water Resources Management in Central Asia (Сув ресурсларини бошқариш мутахассислиги буйича магистрлар тайёрлаш режасини ва фан дастурларини такомиллаштириш) халқаро лойиҳаси.
  • · Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш кафедрасида Суғориш сувини тежайдиган технологиялар ишлаб чиқиш ва жорий этиш илмий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Марказий Осиёда қишлоқ хўжалиги консалтинг хизматини яратиш ва агротехник сервис структураларини жорий қилиш” минтақалараро лойиҳаси.

Факультет профессор-ўқитувчиларидан охириги беш йил мобайнида 100 нафардан ортиғи TEMPUS ва Erasmus Mundus дастурлари, Париж шаҳридаги ЮНЕСКО конференцияси, BMBF лойиҳаси бўйича Берлин шаҳрида, JICA ташкилотининг лойиҳаси бўйича Япония давлатининг Токио шахридаги “Integrated Water Resources Management” халқаро тренинг курсида, Германия давлатининг Humboltd ва Wienshtefen университетларида, Олий ва ўрта махсус “Касб хунар” тармоқ маркази, Тошкент давлат аграр университети ҳузуридаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш” тармоқ маркази, Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги “Минтақавий” маркази, Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқотлар институти, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти, Тошкент давлат техника университети қошидаги “Олий инженерлик педагогика” институтида, 100 нафардан ортиқ бакалавр ва магистр талабалари Чехия давлатининг Прага университети, Германия давлатининг Humboltd ва Wienshtefen университетларида ўз малакаларини ошириб келишмоқда.

Ҳамкорлик доирасидаги ишлари:

Факультетга қарашли кафедралар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқармалари, Фанлар академияси қошидаги Илмий тадқиқот институтлари, ирригация тизимлари хавза бошқармалари, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш Жамғармасини бошқариш департаменти, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Ўзкоммунхизмат агентлиги, Сувсоз Давлат корхонаси, Сувлойиҳа бирлашмаси, UZGIP маъсулияти чекланган жамияти, УЗГИДРОМЕТ, Сув хўжалиги сохасига ихтисослаштирилган касб-хунар коллежлари ва бошқа ташкилотлар билан инновацион ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Факультет жамоаси шунингдек Америка, Германия, Франция, Голландия, Испания, Жанубий Корея, Хитой, Россия ва бошқа давлатлар университетлари билан хамкорликда ишлар олиб бормоқда.

Эришган ютуқлари:

Факультет профессор-ўқитувчилари хар йили фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасини 8-10 та республика грантлари яъни 8-9 та халқаро грантлар ва 10-12 та буюртмалар асосида хўжалик шартномаларини бажариб келмоқда. Ушбу ишларнинг натижаси сифатида хар йили 10-15 нафар профессор-ўқитувчилар чет эл давлатларда ўз малакаларини оширмоқдалар. Хар йили 60-70 нафар профессор-ўқитувчилар ушбу илмий тадқиқот ишларида иштирок этиб, қўшимча ойлик маошлари олиб ишламоқда. Хар йили 15-20 нафар факультет талабалари чет давлатларда ўқишларини давом эттирмоқдалар.

Факультетнинг иқтидорли талабалари, жумладан 2009 йилда Б.Абдурахмонов, 2010 йилда Ж.Ишчанов, 2011 йилда М.Рахимова, 2012 йилда Ж.Матякубовлар Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендианти, 2008 йилда И.Жураев, 2011 йилда Ж.Матякубовлар, 2013 йилда З.Эргашева, 2014 йилда П.Салохиддиновалар Беруний номидаги давлат стипендияси совриндорлари бўлишди.

Факультетга тегишли бакалавриатура йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида ўқув, малакавий, ишлаб чиқариш ва битирув иши олди амалиётлари ўтказилади. Талабалар амалиётларни ТИМИ қошидаги ИваСМИТИ, Ўзбекистон Республикаси Табиатни мухофаза қилиш Давлат қўмитаси, Ўзкоммунхизмат агентлиги тизимидаги ташкилот ва муассасалари, Сувсоз унитар корхонаси, ЎзГИП лойиҳа ва илмий-тадқиқот институти, ЎзПИТИ, Тупроқшунослик ва агрокимё ИТДИ, Ўзгидромет марказиРеспублика ирригация тизими ҳавза бошқармалари, илғор сув истъемолчилари уюшмалари, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларда ўтказиш яхши йўлга қўйилди. 

ГИДРОМЕЛИОРАЦИЯ ФАКУЛЬТЕТИ (1923-1991 йиллар)

Факультетнинг тарихи институтнинг тарихи билан чамбарчас боғланган бўлиб, 1923 йили Туркистон Давлат Уни­верситети Техника факультетининг «Мелиорация мухандислиги» бўлимининг тузилишидан бошланган. Шу йили 8 битирувчи инженер-гидротехник малакасини олди. Бу даврда факультетда 274 талаба бўлиб, уларга 49 нафар профессор-ўқитувчи таълим берар эдилар.

1934 йил 16 ноябрда Тошкент ир­ригация ва қишлоқ хўжалигини меха-низациялаштириш инженерлари институти ташкил этилганда, унинг таркибида «Гидромелиорация» ва «Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш» факультетлари бўлиб, 705 та талаба таъ­лим олар эди.

Институтнинг, жумладан «Гидроме­лиорация» факультетинитаркиб топиши, ривожланиши, Ўрта Осиё миқёсида кучли илмий марказ сифатида шаклланишида атоқли олимлар, йирик мутахассислар, профессорлар ва уларнинг ўқувчилари ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар.

Буларнинг орасида А.Н.Аскоченский, В.В.Пославский, Н.А.Янишевский, В.Ф.Бўлаевский, Ф.П.Моргуненков, В.Д.Журин, Е.И.Замарин, Н.В.Макридин, С.Т.Алтунин,                                 Т.Н.Қори-Ниёзов, А.Н.Гостунский, Б.Д.Коржавин, Х.А.Ахмедов, Т.А.Колпакова ва бошкалар бор эди. Ушбу жараённинг амалга ошишида факультетнинг биринчи рахбарларининг мехнати чексиздир. Бўлар: профессорлар В.Д.Жу­рин, Д.М.Кац, А.Г.Останков, А.А.Рачинский, доцентлардан П.В.Самостре­лов, И.И.Грибанов ва Б.П.Суровцевлардир.

Институт ва факультет раҳбарияти, профессор-ўқитувчиларнингсамарали мехнатлари натижасида факультетнинг укув-лаборатория базаси мустахкамлана борди, укув жараёни такомиллашиб, тайёрланаётган мутахассисларнинг сифати яхшиланди. Илмий изланишлар кўлами кенгайди.  Иккинчи жахон урушига қадар факультет 800 дан ортиқ инженер гидротехник тайёрлади, 200 дан ортик соҳанинг долзарб муаммоларига бағишланган илмий ишлар чоп қилиниб, ихтироларга патентлар олинди.

Факультет талабалари мамлакат иқтисодиётини мустаҳкамлаш борасидаги ишларда ҳам фаол иштирок этдилар. 1939 йили Катта Фарғона каналини лойиҳалаш ва қуришда 18 профессор-ўқитувчи ва 200 талаба иштирок этдилар. Бундан ташқари факультетнинг ўқитувчи ва талаба­лари Фарход ГЭС и, Чирчиқ ГЭС лари каскади қурилишида ҳам фаол иштирок эт­дилар.

Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши жангларда жасорат кўрсатган факультетнинг xодимлари А.Г.Останков, Г.Г.Подгорнов, С.К.Переверзев, Л.А.Машкович, А.Ф.Синякин, В.А.Демин ва бошқалар орден ва медаллар билан факультетга қайтиб, ўқув, илмий ва тарбиявий ишларни янада яхшилашди. Факультетда XX асрнинг 90-йиллари бошига келиб 20000 га яқин инженер-гидротехниклар тайёрланди. Булардан 570 га яқини Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатларидан келган талабалардир. Факультет битирувчилари Мирзачўл, Қарши, Далварзин, Сурхан-Шеробод чўлларини гулистонга айлантиришда фаол иштирок этдилар. Ўрта Осиёнинг йирик гидротехник иншоотлари ва эски суғориш тизимларини қайта қуришда олдинги сафларда турдилар. Шунингдек, Шимолий Фарғона, Катта Андижон каналлари, Қарши, Фарход, Тахиатош гидроузеллари қурилишларида, Чимқўрғон, Қайроқум, Чорвоқ, Чордара, Туямўйин сув ом-борларини барпо этишда фидокорона жасорат намуналарини кўрсатдилар.

Шу давр мобайнида факультет олимлари томонидан мамлакат агросаноат мажмуасининг долзарб муаммоларини ечишга бағишланган илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди ва унинг натижалари чоп қилинган 30 та йирик монография, 60 га яқин дарслик ва ўқув қўлланмалар, 130 муаллифлик гувоҳномалари, 153 та меъёрий ҳужжатларда ўз аксини топди. Факультетда 1990 йилгача 18 та докторлик, 150 та кандидатлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Факультетнинг мутахассис чиқарувчи кафедралари илмий-тадқиқот ишларини олиб боришда «Узгипроводхоз», «Средазгипроводхлопок» лойиҳа-қидирув институтлари, ирригация бўйича ихтисослашган конструкторлик бюроси, В.Д.Журин номли Ўрта Осиё ирригация илмий-текшириш институтлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлашди. Илмий ишларга талабалар илмий жамиятининг иқтидорли, фаол талабалари ҳам жалб этилиб, улар томонидан ҳар йили камида 120 — 150 га яқин илмий маърузалар тайёрланди. Бу маърузаларнинг энг яхшилари билан талабалар шаҳар ва рес­публика кўрик танловларида иштирок этдилар.

Ўтган давр ичида факультет ўзининг халқаро алоқаларини кенгайтириб борди ва унинг битирувчилари доимий равишда Осиё, Африка ва Лотин Америкасининг ривожланаётган давлатларига техник ёрдам кўрсатишда иштирок этди­лар. Улар Куба, Ангола, Мали, Мозамбик, Вьетнам, Афғонистон, Жазоир, Сурия, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларда ишладилар.

Бу даврдаги эришилган ютуқларда факультетга раҳбарлик килган устозларимиз профессорлар А.А.Рачинский, С.Ш.Мирзаев, доцентлар Р.М.Кари­мов, Ю.Ж.Худаевларнинг меҳнати чексиздир. Гидромелиорация факульте­ти битирувчиларининг кўпчилиги мамлакатимиз агросаноат мажмуасини ривожлантиришга ўзларининг катта хизматларини қўшдилар ва улар билан институт жамоаси фахрланади. Булар ичида Республика ҳукумати аъзолари-И.Х.Журабеков, Т.А.Алимов С.М.Мамарасулов, Р.А.Гиниатулин, давлат мукофоти лауреатлари — Д.К.Терсицкий, Ф.Я.Беньяминович, И.М.Эйнгорн, С.А.Вить, А.М.Аллавиев, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ирригаторлар — Н.Т.Лактаев, Г.Н.Кулешов, Л.А.Ом, К.И.Колесников ва бошқалар бордир.

Кейинги йилларда Гидромелиорация факультети жамоа­си факультетнинг шарафли тарихи, анъаналарини муносиб давом эттиришга ҳаракат қилмоқдалар.

 ГИДРОМЕЛИОРАЦИЯ ФАКУЛЬТЕТИ

(Мустақиллик йилларида)

Мамлакатимизнинг истиклол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ буюк маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, унинг миллий заминини мустаҳкамлаш, замон талаблари билан уйғунлаштириш асосида фахрли андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш мақсадига катта аҳамият берилди. Халқнинг бой интеллектуал мероси ва умумбашарий кадриятлар асосида, замонавий маданият, иқтисодиёт, фан, тех­ника ва технологияларнинг ютуқлари асосида кадрлар тайёрлашнинг мукаммал тизимини шакллантириш давлатимиз тараққиётининг муҳим шарти эканлиги муносабати билан 1991 йилдан бошлаб факультет тарихида янги давр — Мустақиллик даври бошланди.

1991 йилнинг сентябр ойида институтнинг учта мустақил факультетлари — «Гидромелиорация», «Гидротехник иншоотлар қурилиши» ва «Гидромелиорация ишларини механизациялаштириш» факультетлари асосида «Ирригация мухандислари тайёрлаш ўқув-илмий маркази» (ИМТЎИМ) ташкил қилинди ва унга биринчи раҳбар этиб, профессор С.Ш.Мирзаев тайинланди. Ушбу марказга 1992 йилдан Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоби, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор М.Х.Хамидов рахбарлик қилган. ИМТЎИМ таркибида «Қишлоқ хўжалиги гид­ротехник мелиорацияси», «Гидромелиоратив тизимларни ишлатиш ва автоматлаштириш», «Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва комплекс ишлатиш», «Гидротехника иншоотлари», «Гидравлика», «Гидромелиоратив ишларини ташкил қилиш ва технологияси», «Муҳандислик конструкциялари, замин ва асослар», «Гидромелиоратив ишларини механизациялаш», «Насослар ва насос станциялари», «Гидрология, гидрогеоло­гия ва сув оқимларини бошқариш» ва «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» кафедралари фаолият кўрсата бошлади.

1993 йилдан ИМТЎИМ таркибида Республикамиз қиш­лоқ хўжалигининг асоси бўлмиш, деҳқон ва фермер хўжаликларига сервис хизматини кўрсатиш бўйича янги мутахассислик — «Фермер хўжаликларини ташкиллаштириш ва унинг техник сервиси» мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлана бошланди.

Тайёрланаётган кадрларнинг мутахассисликлари ва кафедраларнинг номларини мувофиқлаштириш мақсадида «Инженерлик конструкцияси замин ва асослар» кафедраси — «Қиш-лоқ хўжалиги қурилиши», «Гидромелиоратив ишларини таш­кил қилиш ва технологияси» кафедраси «Қишлоқ ва сув хўжалиги ишларини ташкиллаштириш ва бошқариш», «Сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва комплекс ишлатиш» кафед­раси — «Экология ва сув ресурслари» ҳамда «Гидрология, гид­рогеология ва сув оқимларини бошқариш» кафедраси — «Гид­рология ва гидрогеология» кафедраларига айлантирилди.

Ушбу даврда факультет жамоасининг асосий вазифаси «Таълим хақида» ги (1992 йил), «Таълим тўғрисида»ги (1997 йил) ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» (1997 йил) ларини ҳаётга тадбиқ қилиш, таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш,  уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла ҳалос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўлди.

Ўқув жараёнини давлат тилида ташкил қилиниши, икки босқичли (бакалавриатура ва магистратура) таълим тизимига ўтиш, Ўзбекистон Республикасининг таълим йўналишлари классификаторини тасдиқланиши, Давлат таълим стандартларини, намунавий ўқув режалари ва фан дастурларини яратиш факультет профессор-ўқитувчиларининг олдида турган асо­сий вазифа бўлиб, бу вазифани улар талаб даражасида бажардилар.

Факультет Республика «Таълим йўналишлари классификатори»га киритилган 4 та бакалавриат йўналишлари — «Сув хўжалиги ва мелиорация», «Гидроинженерия», «Фермер хўжа­ликларини ташкил қилиш ва унинг техник сервиси» ва «Агроинженерия» (Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш) йўналишлари бўйича факультетнинг етук олимлари иштирокида Давлат таълим стандартлари, наъмунавий ва ишчи ўқув режалари, фанларнинг дастурлари яратилиб тасдиқланди ва ўқув жараёнига тадбиқ қилинди. Дав­лат тилидаги дарслик, ўқув қўлланмалар, услубий қўлланмалар ва маъруза матнлари тайёрланиб, чоп этилди. Факультет­нинг олимлари томонидан бу даврда «Қишлоқ хўжалиги ме­лиорацияси», «Гидромелиоратив тизимларидан фойдаланиш», «Суғориш  мелиорацияси», «Заҳ қочириш мелиорацияси», «Умумий гидрогеология» каби 15 га яқин дарсликлар чоп этилиб, ўқув жараёнига киритилди, барча ўқитиладиган фанлардан маърузалар матни чоп этилди. Кафедраларнинг ўқув лаборатория базалари яхшиланди, компьютерлар билан таъминланди. Факультетда иккита компьютер синфи ташкил қилиниб, улардан ўқув жараёнини ташкил қилишда ва илмий-тадқиқот ишларини бажаришда фойдалана бошланди.

Бу даврда факультетнинг диққатга сазовор анъаналарини давом эттиртишда Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган фан арбоблари, профессорлар А.А.Рачинский, С.Ш.Мирзаев, Ўзбеки­стонда ҳизмат кўрсатган ирригаторлар, профессор Ф.М.Рахимбаев, доцентлар Р.М.Каримов, Х.А.Аскаров, Ўзбекистон­да ҳизмат кўрсатган халқ таълими ходимлари, профессор Э.Ф.Файзибоев, доцент Н.П.Тогунова, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган фан арбоблари, профессорлар М.Р.Бакиев, М.Х.Хамидов, профессор­лар Е.С.Песиков, М.М.Мирсаидов, Ш.К.Муродов, Ф.А.Бараев, А.Мирзаев, Б.Б.Хасанов, Д.Р.Бозоров, доцентлар К.Ш.Шаропов, Г.У.Юсупов, Ш.К.Пулатов, С.К.Каримов, А.Т.Салохиддинов, Т.Ш.Мажидов, А.О.Курбанов, А.М.Валижонов, Р.Д.Бобожонов, К.Т.Исабоев, М.Боходирхонов, К.Р.Расуловларнинг меҳнатлари, факультетга, институтга бўлган фидоийликлари чексиздир.

Факультетда Республикамиз қишлоқ ва сув хўжалиги тизимининг бозор иқтисодига ўтиш шароитида, мулкчиликнинг янги шакллари соҳага кириб келиши ҳамда мамлакатимиз иқтисоди-нинг илгари Республикамизда тайёрланмайдиган мутахассисликларга бўлган талабидан келиб чи-қиб, янги бакалавриат йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш Республикада биринчилар қаторида бошланди. 2001-2002 ўқув йилидан бошлаб янги 4 та бакалавриат йўналишлари:

  • Сув хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаштириш;
  • Экология ва табиатдан фойдаланиш;
  • Гидроэнергетика;

— Ҳаётий фаолият хавфсизлиги йўналишлари бўйича кадр­лар тайёрлана бошланди.

Факультетда қуйидаги магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган: «Гидромелиора­ция», «Мелиорация, рекультивация ва ерлар муҳофазаси», «Сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларнинг му­хофазаси», «Гидромелиорация тизимларидан фойдаланиш», «Қишлоқ. хужалигида сув таъминоти ва яйловларни сугориш», «Мелиорация ва суғориладиган ерлар деҳқончилиги», «Гид­ротехника ва мелиорация қурилиши», «Сув кадастри», «Фер­мер хўжалигини ташкил этиш», «Фермер хўжалигининг мухандислик иншоотлари», «Фермер хужалигининг коммунал таъминоти», «Гидротехник иншоотлар», «Сув йўллари ва портлар», «Гидроэлектростанция иншоотлари ва бинолари», «На­сос станциялари қурилиши», «Гидравлика, мухандислик гидрологияси», «Селга қарши ва доимий иншоотлар».

Магистрлар тайёрлашга етук олим-профессорлар Ф.М.Рахимбоев, Ш.У.Йулдошев, Б.С.Серикбоев, М.М.Мирсаидов, М.Р.Бакиев, Ф.А.Бараев, М.Х.Хамидов, Б.Б.Хасанов ва бош-қалар билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, соҳа илмий-текшириш институтларнинг олимлари ҳам жалб қилинган. Булар профессорлар К.Султонов, Б.Камбаров, К.Севрюгин, М.Ёкубов, У.Умаров ва бошқалардир.

1996 йилда ИМТЎИМ «Гидромелиорация» факультетига айлантирилди ва юқоридаги 11 кафедра қаторига яна 5 та «Олий математика», «Назарий механика», «Қурилиш механикаси», «Чизма геометрия» ва «Фалсафа» кафедралари қўшилди.

GM-3

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган

фан арбоби, геология-минерология фанлари доктори, профессор

Мирзаев Сайдирахмон Шоабдиевич

GM-4

Техника фанлари доктори, профессор

Ф.М.Рахимбаев

GM-5

  Профессор, т.ф.д., А.А.Рачинский   

GM-6

Профессор, т.ф.д., М.Х.Хамидов

Ушбу даврда факультетнинг олимлари томонидан соҳанинг долзарб муаммолари бўйича илмий-текшириш ишлари олиб борилиб, унинг натижалари бўйича 500 га яқин мақолалар (шу жумладан 50 га яқини чет элларда), 6 та йирик монографиялар чоп қилинди, 15 га якин патентлар олинди.

Илмий ишлардан томчилатиб суғориш усулига рақобатбардош суғорма деҳқончиликда ўта шишувчан гидрогелларни қўллаш, тезпишар ғўзанинг янги навларини суғориш тартиблари, суғориш тизимлари каналларини эксплуатацион фойдали иш коэффициентларини аниқлаш услубияти, ирригацион эрозия юз берадиган ерларда сув тежамкор суғориш усулари ва техникасини яратиш, кичик сув омборини лойқа чўкиндиларидан тозалашда «Туннель» конструкцияси, канал ва коллекторларни тозалагич, дренаж қуриш учун МЗУ-2 машинаси ва бошқалар диққатта сазовордир.

Олиб борилган илмий изланишлар натижасига кўра факультстнинг 6 та ходими докторлик, 39 та ходими номзодлик диссертацияларини муваффаққиятли ҳимоя қилдилар. Бу даврда факультетда 12 та чет эл фуқароси фан номзоди ил­мий унвонини олди.

Факультет олимлари АҚШнинг Университетларни қўллаб қувватлаш бошқармаси ҳомийли-гида Вашингтон штати университети билан ҳамкорликда «Ўрта Осиё ва Ўзбекистонда атроф муҳит муҳофазаси ва сув ресурсларини бошқариш масалаларида ҳамкорлик» лойиҳасини амалга оширдилар. Бу лойиҳа бўйича 33 та профессор-ўқитувчи ўз малакасини оширди.

Европа ҳамжамияти томонидан эълон қилинган танловда Бельгиянинг Льеж университети, Россия Фанлар Академияси Океанология ва сув муаммолари института, Украина, Гер­мания ҳамда Болгария университетлари билан ҳамкорликда илмий ишлар лойиҳаси, Германининг Бонн университети билан ҳамкорликда «Хоразм вилояти суғорма деҳқончилигини реструктуризация қилиш ва экологик-мелиоратив ҳолатини тиклаш» лойиҳаси ва АҚШнинг Колорадо штати университети олимлари билан «Сирдарё вилоятида биосунъий-зовур тизимларини тадбиқ қилиш» лойиҳаларини бажардилар.

Булардан ташқари факультет олимлари «Марказий Осиё сув ресурсларини давлатлараро бошқариш» мавзусидаги Жаҳон илмий маркази қошидаги ИКАРДА ва «Фарғона водийсида фермерлар сувдан фойдаланиш ишларни такомиллаштириш» мавзусидаги АҚШнинг БАЗИС дастурларида ҳам фаол қатнашиб келмоқдалар.

Биз яшаётган дунё сўнгги йилларда ниҳоятда ўзгариб кетди. Ватанимиз тарихида XX асрнинг 90-йилларида оламшумул воқеалар юз берди: мамлакатимиз мустақилликка эришиб, ўзига хос тараққиёт йўлини танлади, ривожланишининг ўзбек моделини амалга оширишга киришди. Халқимизнинг хуқуқий демократик жамият барпо этиш зарурати дунёқарашни тубдан ўзгартириш, эски ақидалардан тамоман воз кечиш, истиқлол мафкурасини шакллантириш, халқ маънавиятини юксалтиришни тақазо этмоқда.

Мустақиллик шарофати туфайли халқ хўжалигида, қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар рўй берди. Колхозлар, совхозлар ўрнига ширкат хўжаликлари, фермер хўжаликлари ва деҳқон хўжаликлари ташкил қилиниб, мамлакат равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги учун астойдил хизмат қилинмоқда.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида илғор илмий-амалий тадқиқотлар ўтказилмоқда, таълим сифати давлат таълим стандартларига мувофиқ ташкил этиш ва таъминлаш мақсадида педагогика ва таълим соҳасида илмий-тадқиқотлар ва илмий-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш фаоллаштирилмоқда. Ёшларнинг фан-техника соҳасидаги ижодкорлиги ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Ушбу шароитда олдимиздаги долзарб вазифаларни амалга оширишда факультетимизнинг кафедралари фаол меҳнат қилмоқдалар.

[:]