“КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА” ҳайрия лойиҳаси

 

Тошкент ирригация ва мелиорация институти талабалари Тошкент шаҳрида истиқомад қилувчи боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган қариялар холидан хабар олиш мақсадидад ҳайрия ташрифини уюштирди. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Лашкарбеги МФЙда истиқомад қилаётган уруш ва меҳнат фахрийлари талабаларнинг ташрифларидан миннатдор бўлишди. “Сув хўжалигида менежмент” факультети талабалари томонидан бошлаб берилган ҳайрия ташрифи оммалашиб, бошқа факультет талабаларининг ташрифларига уланди.

“Кексаларнинг холидан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш биз ёшларнинг бурчимиздир” дейди Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти фаоли  Акмал Бердимуродов

 

 

713212891_9679          713233931_94126

 

713226232_115540 - копия

“Урбанизация жараёнлари, қишлоқларда яшаш шахарларда яшашдан кўра қулай” мавзусида “Мунозара дебат” ўйинлари ўтказилди

Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ташкил этилган “Мунозара дебат”клубининг янги мавсумдаги 2-саралаш босқич ўйинлари “Урбанизация жараёнлари, қишлоқларда яшаш шахарларда яшашдан кўра қулай” мавзусида ташкил этилди.

Факультет талабаларидан ташкил этилган 8 та жамоа аъзолари тасдиқ ва инкор позицияси бўйича ўзларининг фикр мулохазаларини ҳакамлар хайъати ва томошабинларга етказиб берди.

“Мунозара дебат” клуби фаолиятининг ривожланиши талабаларнинг ҳар томонлама мукаммал ва мустақил фикрлаши, қатъий ҳаётий позицияга эга бўлиши, уларда тизимли таҳлил қилиш, мантиқий фикрлаш ва моҳирона мунозара олиб бориш қобилиятларини ривожлантиради.

“Мунозара дебат” клубининг фаолиятига Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат юридек университети ва Тошкент давлат аграр университетидан талабаларнинг жалб этилганлиги клуб фаолиятини янада ривожаланишига асос бўлмоқда.

DSC_0083
DSC_0084
DSC_0056
DSC_0049
DSC_0050
DSC_0094
DSC_0082

Тошкент ирригация ва мелиорация институти

111

ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент ирригация ва мелиорация институти бошланғич ташкилоти томонидан ташкил этилган
“Мунозара” дебат клубининг очилиши тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 6 февралдаги  ПҚ-2124-сонли “Ўзбекистони Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатининг қўшимча-чора тадбирлари тўғрисидаги” қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёш авлодни ақлли, доно, зукко ҳар томонлама етук, жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш, уларда сўз эркинлиги тамоиллари асосида шахсий фикр, шахсий дунё қараш тушунчасини улар онгига сингдириш. Улар қалбида ватанга мухаббат, юртга садоқат, ватанпарварлик ҳиссларини йўғдирган ҳолда улар қалбига сингдириш мақсадида “Камолот” ЁИҲ Тошкент ирригация ва мелиорация институти бошланғич ташкилоти томонидан 2015 йил 27 ноябрь куни институт “Камолот” ЁИҲ фаоллар хонасида “Мунозара дебат” клубининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда институт “Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси У.Алимов, Мунозара дебат клубининг 2014 йилги Республика кубогида “Энг яхши 1-спикер” мукофоти совриндори, Тошкент давлат юридек университети талабаси Ё.Юсупова, клубнинг яна бир аъзоси Тошкент давлат шарқшунослик институти талабаси, 2014 йилги Республика кубоги иштирокчиси А.Хўжаевлар ҳамда институтнинг 50 нафар фаол ва иқтидорли талалаблари иштирок этди.

Тадбир давомида ёғилганларга клуб фаолияти, ўйин қоидалари, регламент, олиб борилиш тартиби, музокаралар қоидаси ҳамда белгиланган мавзулар бўйича бир қатор тушунчалар бериб ўтилди.

Шундан сўнг институт талабалари томонидан маърузачилар ва бошланғич ташкилот етакчисига бир қатор саволлар берилди.

 

131211

“Камолот” шахмат тахтаси 

Шахмат – теран ақл-у заковат, сабр-у сабот, чидам ва ирода, худди ҳаёт аксидай! Бугун ҳамюртларими Рустам Қосимжонов, Нафиса Мўминова ва медаллар шодасини  қўлга киритган ёш Исломбек Синдаров каби шахмат усталари «фил-у» «от” ўйнатиб дунёни ҳайратга солмоқдалар.

Тошкент ирригация ва мелиорация институти талабалар турар жойида 2015 йилнинг 17 ноябрь куни шахмат спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақада иштирок этган иқтидорли ёш шахматчилар ўз тенгдошлари билан биринчилик учун кураш олиб боришди.

Мусобақада ўзининг интелектуал салоҳияти, кўникма ва билимларга эга бўлган Гидромелиорация факултети талабаси Солибоев Илхомбой 3-ўринни, Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти факультети 3-босқич талабаси Акбар Ибодуллаев 2-ўринни, Гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш факультети 2-босқич талабаси Абдумажидов Назар 1-ўринни қўлга киритишди.

Шашка  бўйича  ўтказилган мусобақаларда  1-ўринни  Гидромелиорация факултети талабаси Асадов Шамшод,  2-ўринни Гидромелиорация факултети талабаси Бектошев Акбарали, 3-ўринни Гидромелиорация факултети талабаси Жумабоев Сардорлар қўлга киритишди.

Мусобақада талаба ёшлар билан биргаликда институт профессор-ўқитувчиларининг иштирок этганлиги мусобақани янада кўтаринки савияда ўтишини таъминлади. Ғолиб ва совриндорлар “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

20151117_18565620151117_200234

Тадбирлар

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати

Тошкент ириигация ва мелиорасия институти

Гидромелиорация факултети бошланғич ташкилотининг 3-декабрь “Халқаро ногиронларни мухофаза қилиш” куни муносабати билан ўтказилган ҳайрия тадбири

DSC_0182

Мамлакатизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувтлаш мақсадида йилдан-йилга бир қатор ишлар кенг самарали тарзда  ташкил этилиб ривожлантириб келинмоқда. Шундай ҳайрли ишлар 3-декабрь “Халқаро ногиронларни мухофаза қилиш” куни муносабати билан тумандаги 105-мактаб, 130-умумтаълим мактаблари ва 2 та қўшимча касб-ҳунар коллежлари тарбияланувчи-ёшлари  учун ҳайрия тадбири ташкил этилди.

Тадбир, факултет “Камолот” ЁИҲ етакчиси Мирзақобулов Жаҳонгир ва факултет фаол иқтидорли талабаси Нормуродов Шаҳзодларнинг ғояси билан “Бу муқаддас Ватанда азиздур инсон!” шиори остида ташкил этилди.

Тадбирни ташкил этишда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, “Камолот” ЁИҲ Мирзо Улуғбек туман Кенгаши, Тошкент ирригация ва мелиорация институти,  Гидромелиорация факултети маъмурияти яқиндан ёрдам берди.

Тадбир жорий йилнинг 3-декабрь куни  Мирзо Улуғбек тумани 105-умумтаълим мактабида ўтказилди. Тадбирда ёшлар ва меҳмонларимиз учун дастурхон ёзилиб 400 нафар ёшларга қозонларда ош дамланиб тортиқ этилди.

DSC_0172DSC_0157

Тадбирда Гидромелиорация факултети декан мовунлари Бўриев Салимжон, Норқулов Бегзод, Шайманов Низомиддинлар  ва “Камолот” ЁИҲ Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси Мелс Тошевлар сўзга чиқиб ёшларга қаратилаётган эътибор, мамлакатимизда олиб борилаётган ислохатлар ҳамда кенг кўламли ишлар тўғрисида айтилиб тадбир муносабати билан факултет “Камолот” ЁИҲ Кенгашининг эсдалик совғалари 4 та самбуферлар топширилди.

Тадбирни ташкил этишда факултет Кенгаши томонидан жами 2.6 млн сўмлик маблағ сарфланиб ёшларга кўтаринки кайфият улашган холда йуқори даражада ташкил этилди.

Тадбир сўнгида ҳомийлар туман ҳокимлигининг ташаккурномаси билан тақдирланди.