abdullaeva

 

Ходимлар бўлими

Бўлим бошлиғи          Р. Абдуллаева

 +99871 237-19-49

 

Институтнинг кадрлар булими меҳнат кодексига  мувофиқ  ходимларни (профессор-ўқитувчилар таркиби, маъмурий-бошқарув, укув-ёрдам ва хизмат кўрсатиш ходимлари).ишга қабул қилиш, бир бўлимдан бошқасига ўтказиш ва ишдан бўшатиш кабиларни амалга оширади. Шунингдек,  институт шахсий таркибининг ҳисоби олиб борилади, ходимларнинг хозирги вақтдаги меҳнат фаолияти хақида маълумотлар берилади.

Институт кадрлар бўлими қуйидаги вазифаларни амалга оширади:

— меҳнат дафтарчаларини   сақлаш, тўлдириш,  кадрлар бўйича  белгиланган хужжатларни юргизиш;

— институт ходимларининг  шахсий хужжатларини юргизиш ва сақлаш, архивга топширишга тайёрлаш ва топшириш;

— таътилга чиқиш графикларини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилиш;

— меҳнатга лаёқатсизлик  варақаларини расмийлаштириш ва    руйхатга олиш;

— рағбатлантириш ва мукофотлаш буйича маълумотларни ҳисобга олиш;

— ходимларга нафака белгилаш буйича хужжатларни тайёрлаш;

— институт ходимлари буйича буйруклар  чикариш (ходимларни ишга кабул килиш, ишдан бушатиш, бир булимдан бошкасига утказиш, маошга кушимча  хак белгилаш,  рағбатлантиришлар ва жазо белгилаш ва б.);

— меҳнат таътили ҳақидаги буйрукларни тайёрлаш;

— хизмат сафарларини расмийлаштириш ва хизмат сафарлари буйича  буйрукларни тайёрлаш;

— ижтимоий таъминот органига  нафака белгилаш учун хужжатларни уларга такдим этишга тайёрлаш;

— институт ходимлари буйича турли хилдаги  ҳисоботларни  тузиш;

— институт ходимларини аттестациядан ўтказишни тайёрлаш ва унда иштирок этиш;

— институт ходимлари буйича электрон база юритиш;

— таълимнинг барча шакллари буйича институт талабаларининг шахсий хужжатларини қабул қилиш, юритиш ва сақлаш;

— талабанинг шахсий хужжатларида сақланаётган  хужжатларнинг нусхаларини бериш;

— талабалар буйича буйрукларни қайд этиш ва текшириш (қабул қилинганлиги, бошқа жойга ўтказилганлиги, тикланганлиги, талабалар сафидан чиқарилганлиги, рағбатлантирилганлиги ва б.);

— битирувчилар ва талабалар сафидан чиқарилган талабалар шахсий хужжатларини юритиш ва архивга топшириш;

— давлат  хужжатлари бланкларини ҳисобга олиш ишлари;

— бакалавр ва магистрлик дипломларини расмийлаштириш, қайд этиш ва топшириш.