Тошкент ирригация ва мелиорация институти

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича ишлаш(АЛваКХК)

 

Akad litseyМуқумова Дилрабо Иннатовна

100000, Тошкент шаҳри Қори-Ниёзий кўчаси 39.

Тел: (+99871)237-19-60

Факс:237-38-79. E-mail: admin@tiim.uz

 

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлимибўйича маълумот

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 21 февралдаги      07/2-1-6 сонли топшириғига асосан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий  муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 485/1,200 ққ ва 107-сон “Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг наъмунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (Адлия вазирлигида 2011 йил 14 январда 2182-сон билан рўйхатга олинган) нинг 2-банди 3-хат билан бошидан келиб чиқиб, таълим муассасалари штатлар жадвалларига Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор лавозими ҳамда “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими” (бир бирлик бўлим бошлиғи ва 2 бирлик услубчи лавозимлари)ни киритиш масаласидаги ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 18 мартдаги 87-04-133-сонли  “Айрим штат бирликларини жорий этиш тўғрисидаги” модемномасини бажариш мақсадида институтнинг 2011 йил 5 апрелдаги 143 А/Ф — сонли буйруғи асосида Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўйича проректор лавозими ҳамда “Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими” (бир бирлик бўлим бошлиғи ва 2 бирлик услубчи лавозимлари) киритилди.

Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари билан ишлаш бўлими-нингмақсадлари, вазифалари қуйидагилар:

-Юқори салоҳиятга, моддий–техник базага, намунавий таълим–тарбия жараёнини жорий этиш имкониятига эга бўлган академик лицей ва касб–ҳунар коллежлари билан ўзаро ҳамкорлик фаолиятини ташкил қилиш;

-Хамкор муассасаларда фанларни ўзлаштирилишининг услубий таҳлили, ахборот ва касбий-педагогик технологияларни жорий қилиш асосида, оптимал таҳсил олиш жараёнини ташкил этиш ва уни услубий ва моддий таъминотининг самарали турини ишлаб чиқиш чора–тадбирларини кўриш;

— Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари, бакалавриатура ва магистратурайўналишидаги фанларнинг узлуксиз дастурларини,  илмий изланишларнинг ютуқларини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш ва уни ахборот таъминоти тизимини яратишдаги ишларни ташкил этиш чора-тадбирларини кўриш.

— Институтда мавжуд ва истиқболда зарур бўлган ўкитувчи-педагоглар ва мутахассисларнинг мониторингини босқичма-босқич ташкил қилиш;

— Илмий ва услубий изланишларнинг натижалари асосида узлуксиз таълим дастурлари асосида самарали таълим бериш талабларига жавоб берувчи дарсликлар ваадабиётлар яратиш ишларини ташкил этиш, янги адабиётлар тақдимотини ўтказиш;

— Таълим турлари бўйича талабаларнинг жисмоний соғломлигини назорат қилиш орқали шахснинг имкониятига мос жисмоний барқарорланиш шароитларини ва бу йўналишда иқтидорли ёшлар учун узлуксиз шуғулланишдастурларини ишлаб чиқиш;

— Замонавий ахборот технологиялари ва халқаро Internet тармоғидан истеъмолчи корхоналар талабларини хисобга олган ҳолда фанларнинг электрон ахборот тузилмаларинияратишда қатнашиш;

 

Институтга бириктирилган Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари

— Давлат таълим стандартлари ва уларни ўқув жараёнига жорий қилинишини узлуксиз таҳлил қилиб бориш асосида уларни такомиллаштириш учун таклифлар ишлаб чиқиш;

— Ёшларнинг жадал интеллектуал ривожланиш талабларига жавоб берадиган, миллий ва халқаро кўламларда тан олинган адабиёт ва санъат дурдоналарининг электрон-аудио-видео заҳирасини яратиш устида иш олиб бориш;

— Бўлимнинг фаолияти бўйича амалий жараённи ташкил этиб, унинг юқори натижаларини кенг оммалаштириш чора-тадбирларини кўриш;

— Узаро манфаатли мавзулар бўйича маърузалар ўкиш, биргаликда ўқув-услубий, илмий-назарий, илмий-услубий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.

 

2008 йил 18 июндаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика Олий таълим муассаларига касб-ҳунар коллежларини бириктириш” ва “Олий таълим муассасалари томонидан ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларига амалий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш” тўғрисидаги 185-сонли буйруғи асосида 16 та қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари, 2 та институт қошидаги академик лицейлар ваЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 14 март 2011 йилдаги 109-сонли “Урта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига амалий услубий ёрдам кўрсатиш юзасидан олий таълим муассасалари ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш тўғрисида”ги буйруғи бўйича 22 та Тошкент шаҳридаги КХК, 6 та Бухоро вилоятидаги кишлок хўжалик КХК Улар: Бўка туман қишлоқ хўжалик, Пискент қишлоқ хўжалик, Оққўрғон туман қишлоқ хўжалик, Чиноз туман қишлоқ хўжалик, Тошкент туман қишлоқ хўжалик, Зангиота агросервис, Қўйи Чирчиқ агроиқтисодиёт, Қибрай туман қишлоқ хўжалик, Оҳангарон туман қишлоқ хўжалик, Ўрта Чирчиқ туман қишлоқ хўжалик, Янгийўл туман қишлоқ хўжалик, Бекобод туман қишлоқ хўжалик, Бўстонлик туман қишлоқ хўжалик, Тошкент тумани «Абдурахмонов» қишлоқ хўжалик, Тошкент иқтисодиёт ва бизнес, Тошкент туман агротижорат касб-ҳунар коллежлари, ТИМИ қошидаги Юнусобод ва “Интернэшнл Хаус-Тошкент” Академик лицейлари ва Тошкент шаҳар Домбробод маиший хизмат кўрсатиш, Тошкент шаҳар Қўйлиқ маиший хизмат, Тошкент шаҳар М.Улуғбек саноат, Тошкент шаҳар Миробод енгил саноат, Тошкент шаҳар Миробод қурилиш, Тошкент шаҳар Миробод маиший хизмат кўрсатиш, Тошкент шаҳар Миробод саноат, Тошкент шаҳар С.Раҳимов енгил саноат, Тошкент шаҳар С.Раҳимов политехника, Тошкент шаҳар Сергели енгил саноат ва сервес, Тошкент шаҳар Сергели политехника,Тошкент шаҳар Сергели саноат, Тошкент шаҳар Тошкент геодезия ва картография, Тошкент гидрометеорология,Тошкент шаҳар Тошкент ихтисослаштирилган саноат, Тошкент шаҳар Тошкент  политехника, Тошкент саноат, Тошкент шаҳар Тошкент хизмат кўрсатиш ва сервис, Тошкент шаҳар Ҳамза маиший хизмат кўрсатиш, Тошкент шаҳар Шайхонтохур саноат, Тошкент шаҳар Яккасарой енгил саноат, Бухоро вилояти Бухоро ирригация ва мелиорация, Бухоро вилояти Бухоро қишлоқ хўжалиги, Бухоро вилояти Вобкент қишлоқ хўжалиги, Бухоро вилояти Ғиждувон агросаноат, Бухоро вилояти Қоракўл қишлоқ хўжалиги, Бухоро вилояти Ромитан қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 декабрда ўтказилган “Сув хўжалиги учун кадрлар тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш ҳамда ўқув муассасалари билан сув хўжалиги ташкилотлари ўртасидаги алоқа тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги йиғилиш баёни қарори асосида Коракалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 30 та сув хўжалигига ихтисослаштирилаётган КХК бириктирилган/ Улар: Қорақалпоғистон Республикасидан: Нукус сув хўжалиги ва мелиорация, Амударё тумани мелиорация ва сув хўжалиги, Чимбой қишлоқ хўжалиги (қизил узак), Беруний қишлоқ хўжалиги ва Хўжайли қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари; Андижон вилоятидан: Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги ва  Шахрихон агросаноат касб-ҳунар коллежлари; Бухоро вилоятидан: Бухоро ирригация ва мелиорация ва Вобкент қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари; Жиззах вилоятидан: Зарбдор қишлоқ хўжалик ва Зомин информатика ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежлари; Қашқадарё вилоятидан: Косон тумани ирригация ва мелиорация, Шаҳрисабз агроиқтисодиё, Қарши агробизнес ва тадбиркорлик ва Касби қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари; Навоий вилоятидан: Навбаҳор агроиқтисодиёт ва Хатирчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари; Наманган вилоятидан: Поп тумани қишлоқ ва сув хўжалиги ва Мингбулоқ «Жомашўй» мелиорация ва қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари; Самарқанд вилоятидан: Самарқанд компьютер технологиялари ва гидромелиорация ва Булунғур қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари; Сирдарё вилоятидан: Мирзаобод гидромелиорация ва Оқолтин қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежлари; Сурхондарё вилоятидан: Бандихон мелиорация ва сув хўжалиги ва Қумқўрғон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари; Тошкент вилоятидан: Бўка агроиқтисодиёт ва Янгийўл тумани қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари; Фарғона вилоятидан: Қува агросаноат ва Данғара агросаноат касб-ҳунар коллежлари; Хоразм вилоятидан: Урганч политехника ва компьютер технологиялари ва Боғот қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежлари.

 

УМКХТМ билан ҳамкорликдаги илмий ва амалий анжуманлар тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил  «27» январдаги ПҚ-1271-сонли Қарори билан тасдиқланган “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида 38 бандидаги белгиланган қуйидаги масалалар: “Кўргазмалар, семинарлар, конференциялар, танлов ва викториналар, шунингдек бошқа оммавий тадбирлар ўтказиш”, 51 бандидаги “Касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга жойлаштиришни рағбатлантиришга йўналтирилган кичик корхоналар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш”, 59 бандидаги “Ёш мутахассисларни касбга йўналтириш ва уларга маслаҳат бериш курсларини ташкил этиш”; Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълим Вазирлигининг 2005 йил 17 май № 103-сонли буйруғигабиноан Республика олий таълим муассасаларига касб-ҳунар коллежларини бириктириш; 2008 йил 18 июндаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республика Олий таълим муассасаларига касб-ҳунар коллежларини бириктириш” ва “Олий таълим муассасалари томонидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига амалий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш” тўғрисидаги буйруғининг тегишли бандларида белгиланган вазифалар асосида “Олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ўртасида ўқув-услубий ҳамкорлик ишларини олиб бориш: муаммо ва вазифалар” мавзусида 2010 йил 14-15 май кунлари  Республика илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Анжуманнинг очилишида юқоридаги санаб ўтган меҳмонлардан ташқари институтимиз ва Республика олий ўқув юртларидан Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректорлар, профессор-ўқитувчилар, вилоятлар касб-ҳунар коллежлари дирек-торлари, директор ўринбосар-лари, махсус фан ўқитув-чилари, малака ошириш институти ходимлари, Президент Академияси ходимлари, Фан ва тараққиёт ДУК раиси каби кўплаб вилоят, шаҳар ва туман таълим муассасаларидан жами 500 га яқин профессор-ходимлар иштирок этдилар.

Хисоботда ҳар бир секция раҳбарларининг олиб борган ишлари, тингловчилар билан мулоқати, секция натижалари бўйича йиғилишлар ва анжуманни очилишидан лавҳалар келтирилган. Шу билан бирга ўтказилган анжуман тўғрисида Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларидан “Давр”информацион дастурида кўрсатиб ўтилди ва ишлар тавсилоти ҳақида “Халқ сўзи”газетасининг 2010 йилдаги 19 май сонида мақола сифатида чоп эттирилди.

Институтимизда “Обод турмуш йили” га бағишланган “қишлоқ ва сув хўжалиги соҳа йўналишлари учун малакали кадрлар тайёрлашда “КОЛЛЕЖ — ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ – КОРХОНА ўртасидаги алоқа тизимини  такомиллаштириш”: муаммо ва вазифалар” мавзусида республика илмий-амалий анжуманини 2013 йил 18-19 май кунларида ўтказилиши режалаштирилди. Ҳозирда хабарномалар барча олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалариа етказилди.

 

Илмий ҳамкорлик тўғрисида шартномаларнинг мавжудлиги ва бажарилиши

Анжуман  йўналишлари:

— Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар  билан ҳамкорликда малакали кадрлар тайёрлашдаги муаммо ва вазифалар;

— Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳа йўналишларида фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётларини корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказишни ташкил этиш механизмини такомиллаштириш;

— Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёнини ишлаб чиқариш билан интеграциясини ташкил этишда илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчилар ва мутахассис-ходимлар томонидан илғор педагогик ва ахборот технологиялари асосида очиқ маърузалар ва семинар тренинглар ташкил этишнинг услубий асосларини ривожлантириш;

— Олий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотлар томонидан касб-ҳунар коллежлари педагог ва мухандис педагогларининг ишлаб чиқариш амалиётлари асосида малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни шакллантириш.

Илмий хамкорлик ишлари кафедрада мавжуд бўлиб, яхши йўлга қўйилган. Кафедра ўрта махсус, касб-ҳунар таълими  кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти (ЎМКХТКМО ва УҚТИ) билан илмий ҳамкорлик шартномаси тузган ва шу асосда илмий изланишлар олиб бормоқда. Жумладан: институт кафедра профессор-ўқитувчилари ва стажёр-тадқиқотчи-изланувчиларига ўзининг илмий кутубхонасидан фойдаланишга рухсат берган. ЎМКХТКМО ва УҚТ институти малака ошириш бўлими  бошлиғи А.Р.Ходжабоев бошчилигида «5111000 «Касб таълими»  бакалавриат йўналиши бўйича олий таълим муассасаларида фанларни ўқитиш дастурларини ишлаб чиқиш ва самарадорлигини ошириш» мавзуси бўйича лойиҳада кафедрамизнинг доценти З.К.Исмаиловалар ҳамкорликда иш олиб бормоқдалар.

Юқорида кўрсатиб ўтилган барча 50 га яқин ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари билан амалиётлар ва барча соҳаларда икки ва уч томонлама шартномалар қилинган бўлиб, шулар асосида ҳамкорликдаги ишлар амалга оширилмоқда.

 

2013-2014 ўқув йилида бажарилган ишлар тўғрисида маълумот pdf

 

 

 

 

1987 yildan faoliyat ko’rsatayotgan Toshkent irrigatsiya va qishloq xo’jaligini mexanizatsiyalash injenerlari instituti (TIQXMII) tarkibidagi Umumtexnik litsey-internat negizida, TIQXMII qoshidagi Yunusobod Akademik litseyi O’zbekiston Respublikasining “Ta’lim to’g’risida”gi qonun “Kadrlar tayyorlashning milliy dasturi”ni amalga oshirish borasida O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 1998 yil 23 sentyabrdagi 406-sonli qaroriga asosan, 1999 yil 2 sentyabrda tashkil etildi.

mani1

Yunusobod Akademik litseyi aniq fanlar, tabiiy fanlar va ijtimoiy gumanitar fanlari yo’nalishi bo’yicha chuquqrlashtirilgan dastur asosida ta’lim beradi. Akademik litsey 450 o’quvchiga mo’ljallangan bo’lib 150 o’rinli yotoqxona va oshxonaga ega.
Yunusobod Akademik litseyida mavjud ta’lim yo’nalishlari

Yunusobod akademik litseyi Toshkent irrigatsiya va melioratsiya instituti qoshida tashkil etilgan bo’lib, o’quvchilarning qiziqishlari va qobiliyatini hisobga Olingan holda ularni jadal intellektual rivojlanishini, chuqurlashtirilgan, ixtisoslashtirilgan holda o’qitishni ta’minlaydi. Akademik litseyda quyidagi ta’lim yo’nalishlari mavjud:

1. Aniq fanlar yo’nalishi:

  • fizika, matematika (texnik yo’nalish);
  • matematika, ingliz tili (iqtisod yo’nalishi).

2. Tabiiy fanlar yo’nalishi:

  • kimyo, biologiya (meditsina yo’nalishi).

3. Ijtimoiy-gumanitar fanlar yo’nalishi:

  • tarix, ingliz tili, huquq (tarix yo’nalishi).

Аkademik litseyga qabul o’rta maktabning 9-sinfini yaxshi va a’lo baholar hamda namunali xulqi bilan tugatgan o’quvchilar orasidan Maxsus sinov suhbatlari asosida saralash yo’li bilan amalga oshiriladi.

Respublikamiz viloyatlaridan kelgan o’quvchilar yotoqxona bilan ta’minlanadilar.

Akademik litseyda mavjud kafedralar:

  • “Matematika va informatika” kafedrasi
  • “Tabiiy fanlar” kafedrasi
  • “O’zbek tili va adabiyoti ” kafedrasi
  • “Xorijiy tillar” kafedrasi
  • “Ijtimoiy-gumanitar fanlar” kafedrasi

Batafsil malumot uchun Litsey veb-sahifaga tashrif buyuring

«International house – Tashkent»

Litseyning rasmiy ochilish sanasi 1993 yil sentabr. Litseyni tashkil etishdan asosiy maqsad – rivojlangan mamlakatlarning (Buyuk Britaniya, AKSH, Rossiya) o‘qitish usullaridan foydalanib, yoshlarni O‘zbekiston oliy o‘quv yurtlariga tayyorlashdan iborat. Litseyning asosiy vazifalari – o‘quvchilarni 10–11 sinf bazasida maxsus-kasbiy, malakali, intellektual saloxiyatini yuqori darajada qilib tayyorlash, o‘quvchilarni ilmiy-tekshirish ishlarga jalb qilish. Halqaro til – ingliz tilini chuqurlashtirib o‘qitish, iqtisod asoslari va huquqiy nazariya, bitiruvchilarni oliy o‘quv yurtlariga tayyorlash. Litsey ingliz tili (HEADWAY-Oksford kursi), amaliy iqtisod, davlat huquqi asoslari, konstruktiv muloqot psixologiyasi, aktyorlik maxorati va so‘zlash nutqi, fransuz tili, arab tili, yapon tili kabi fanlarni chuqurlashtirib o‘qitmoqda. Shuningdek litseyda maxsus sinflar: «Rassomchilik», «Halqaro jurnalistika», «Milliy raqs», «ART – studiya» mavjud. Xaftalik darslar miqdori chegaralangan. Xozirgi kunda litseyda 300 nafar o‘quvchi ta’lim olmoqda. Litsey o‘qituvchilari tarkibi 2ta professor, 4ta dotsent va oliy toifali o‘qituvchilardan iborat.

Batafsil malumon uchun ushbu sahifaga tashrif buyuring

[:]