kocharov O

Маркетинг бўлими бошлиғи: 

Кучаров Олимжон Рузимуротович

 

 

Тел: +998 71 237 09 85

Маркетинг хизмати бўлими фаолияти

               Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 28 январ 48 сонли «Таълим хизматлари курсатиш бозорини шакллантиришни ва кадрлар тайёрлаш сохасида маркетингни жадаллаштириш чора тадбирлари тўғрисида» ги Карори ва «Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1998  йил 3 феврал 12-ракамли буйруғи» асосида Маркетинг хизмати  бўлими низоми ишлаб чикилди.

Мазкур Низом Тошкент Ирригация ва Мелиорация Институтида Маркетинг бўлими ташкил бўлган вактдан бошлаб кучга кирди. Маркетинг булимининг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Таълим тарбия ва кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан ислох килиш, баркамол авлодни вояга етказиш тўғрисида»ги фармонини ижро этишга  асосланади    

Маркетинг хизмати бўлимининг мақсади:

— Қишлок ва сув хўжалиги сохаларида фаолият кўрсатаётган (мулк шаклидан қатъий назар) юридик ва жисмоний шахсларнинг юкори малакали мутахассисларга бўлган талабларини тўла қондиришда бевосита иштирок этиш.

-Иктисодиётни эркинлаштириш  шароитида  институтнинг рақобатбардошлигини оширишга, молиявий-иктисодий барқарорлигини таъминлашга, профессор-ўқитувчилар, талабалар ва хизматчиларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини яхшилашга ёрдам бериш. 

Маркетинг хизмати бўлими вазифалари:

— Институтга қабул қилинадиган абитуриентларнинг йиллик микдорини аниқлаш ва унинг режа лойиҳасини тасдиклатиш ҳамда юқори ташкилотларга  тақдим этиш.

— Кафедра мудирлари билан хамкорликда Республикамизнинг барча корхоналари, ташкилотлар ва жисмоний шахсларни кадрларга бўлган талабини ўрганиш.

— Деканларнинг бевосита иштирокида ўкув йили тугалланишига қадар битирувчи талабалар таклифини мукаммал ўрганиб, улар учун иш жойларини аниқлаш ва белгиланган тартибда уларга жойлаштириш.

— Юридик ва жисмоний шахслар билан мутахассислар тайёрлаш бўйича тўлов-контрактларни расмийлаштириш, ҳамда уларни бажарилиши бўйича тадбирларни (хисоб-китоб ишларини) амалга ошириш.

— Ҳалқаро бўлим билан биргаликда хорижнинг илғор ўкув, илмий ва ишлаб чикариш ташкилотлари билан қўшма шартномалар тузиш ва бажариш, шу жумладан технологик ва танишув амалиётларини ҳамда тажриба алмашишларини ташкил килиш ишларида қатнашиш.

— Институт фаолияти бўйича рекламалар, проспектлар тайёрлаш ва чиқаришни ташкил қилиш.

— Ректоратга тўлов-контракт шартларини бажармаганларни талабалар сафидан чиқариш ёки курсда қолдириш хакида таклифни бериш.

— Кафедра мудирлари ва ўқув бўлими билан ҳамкорликда талабаларни амалиёт ўтказиш учун илғор корхоналар ва ташкилотларни аниқлаш ва улар билан шартномалар тузиш.

— Ҳалқ хўжалиги тармоклари учун транспорт воситалари хайдовчилари, чилангарлар, ЭХМ операторлари тайёрлаш, қайта тайёрлаш, тайёрлов ва тил ўрганиш ўкув гуруҳлари, миллий ҳунармандчилик, дурадгорлик, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш, тикувчилик устахоналари, маиший хизмат, савдо шахобчалари ташкил қилиш эвазига қўшимча иш ўринларини яратиш каби вазифалардан иборатдир.

Бугунги кунда юқоридаги вазифаларни тўла амалга оширишда Институтнинг Маркетинг хизмати бўлимида бўлим бошлиғи доц. Б. Шафкаров

Катта инспекторлар:Б.Джаникулова, З. Маннопова,

Инспектор:М. Баратов фаол иштирок этиб келмоқдалар.

          МАРКЕТИНГ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИ

 

 

Маркетинг бўлими вазифаларидан асосийси таълим сохасида институтда тайёрланадиган кадрларга бўлган эхтиёжни ўрганиш буюртмачилар билан алоқаларни ривожлантиришдир.

Институт маркетинг бўлими Республикамизда фаолият юритаётган корхоналар билан алоқалар билан ўрнатиб, улардан тушган талабномалар асосида институтнинг  янги ўқув йили қабулига оид квоталар партфелини шакллантириш вазифасини амалга ошириб келмоқда. Шу билан бирга яна “Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми”  жамғармаси , Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта махсус таълими вазирлиги,  Ўзбекистон Республикаси   “Камолот”   ёшлар ижтимоий ҳаракати, “Келажак овози”  ёшлар ташаббуси маркази, ёшларни иш билан таъминлашга  кўмаклашиш марказлари  хамкорлигида   ўтказилаётган ҳалқаро ярмаркаларда фаол иштирок этиб, буклетлар, кўргазмали  қуроллар, рангли видео тасвирлар (роликлар) орқали кенг оммага институтимиз фаолиятини рекламаси  борасидаги ишларни ҳам амалга оширмоқда.

Маркетинг бўлими бажараётган энг долзарб масалалардан  яна бири  шуки институт битирувчиларини   ишга  жойлаштириш  вазифасидир.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги  билан хамкорликда республикадаги кўпгина корхона ташкилотлар иштирокида  бўш (вакант) ўринлар  бўйича  “Таълим ва карьера”  кўргазмасини ташкил этиб, битирувчиларни ўз таълим йўналишлари бўйича ишга жойлашиш борасидаги шартномалар  тузиш ва улар асосида  институт тақсимот коммиссияси орқали ёш мутахассисларни ишга жойлаштириш каби маъсул вазифани ҳам амалга оширмоқда.

Бу иш натижасига кўра 2013-2014 ўқув йили битирувчиларининг ҳалқ таълими тизимига  -36 нафари, Ўрта махсус касб-хунар таълими тизимида-76; Фан сохасида-32; Саноат ишлаб чиқаришда-89; Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида-169; Қурилишда-140; Транспорт ва алоқада-57; Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот тизимида-28; Маданият ва санъатда-14; Банк, солиқ, суғурта ва молия органларида-12; Суд, прокуратура, ички ишлар органларида-3; Давлат бошқаруви органларида-55; Жамоат ташкилотларида-126; Сервис, хизмат кўрсатиш соҳасида-25; Тадбиркорлик ва хусусий секторда-146; Магистратурада ўқишни давом эттираётганлар-55 нафари ишга жойлаштирилдилар.

 

[:]