Тошкент ирригация ва мелиорация институти logo
2 « Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти
Алимов Учқун Зоирович
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси
Телефон: (+99871 ) 237-19-33
Е- mаil: timi_kamolot@inbox.uz

Ўзбекистон Республикаси “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши 2001-йил 25 апрелда, ҳаракатнинг Тошкент шахар Кенгаши 2001-йил 7 майда ташкил топган.
Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти 2001 йилнинг апрел ойида ташкил этилган.
“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотида Абдумалик Ибрагимов (2001-2005 йиллар), Хуршид Шермухаммедов (2005-2007 йиллар), Камолиддин Усмонов (2007-2008 йиллар), Нодиржон Юлдашев (2008-2012 йиллар) етакчи сифатида фаолият олиб боришган. 2012 йилдан буён Учқун Алимов “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси ҳисобланади.
Ҳозирги кунда бошланғич ташкилот етакчи ўринбосари сифатида Музаффар Дадарбаев, “Гидромелиорация” факультети етакчиси сифатида Шохрух Шарипов, “Ирригация гидротехника иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш” факультети етакчиси сифатида Салим Рустамов, “Сув хўжалигини автоматлаштириш ва механизациялаш” факультети етакчиси сифатида Нодир Абдуллаев, “Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти” факультети етакчиси сифатида Отабек Қурбонов, “Ердан фойдаланиш ва Ер кадастри” факультети етакчиси сифатида Нодир Тошпулатовлар талаба ёшларни “Камолот” фаолиятида фаол иштирокини таъминлашда ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Бошланғич ташкилот мақсади – ҳаракатнинг ўқиш жараёнларида ўқувчи талабаларнинг қонуний хуқуқ ва манфаатларини химоя қиладиган, уларнинг ҳар томонлама баркамол шахс ва етук кадр бўлиб етишишида олий таълим муассасаларига кўмаклашишдир.
Мамлакатимизда ёшлар муаммоларини ечишга қаратилган дастур ва тадбирларни амалга оширишда, ёшларнинг хаётда ўзига муносиб ўрнини топишда, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишлари, келажакда соғлом турмуш кечиришлари учун замин тайёрлашда фаол иштирок этади.
Бошланғич ташкилот вазифалари — мустақил фикрлайдиган, ўзининг ҳаётий позицияси ва қатъий эътиқодига эга, жамиятда муносиб ўрин эгаллаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнларида ҳал қилувчи куч ва таянч бўлишга қодир баркамол авлодни шакллантириш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш;
— талаба-ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз касбини етук мутахассиси бўлишга қаратилган интилишларини қўллаб-қувватлаш;
– истеъдодли талаба-ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда илмий фаолиятга жалб қилиш;
– ёшларда соғлом турмуш тарзи, экологик маданиятни шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш ва бошқалар

Институтда бошланғич ташкилотга тўрт мингдан ортиқ талаба ёшлар аъзо ҳисобланади. “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилотида 9 кишидан иборат Кенгаш таркиби сайланган ва фаолият олиб бормоқда. Кенгаш аъзолари қуйидаги бўлимларга масъул сифатида фаолият юритишади:
Етакчи қизлар бўлими (етакчи Жўраева Гулбаҳор Абдуғаффор қизи)- ижтимоий-иқтисодий ислохотлар жараёнида талаба-қизларнинг фаоллигини ошириш юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларини камол топтириш, миллий тафаккурни шакллантириш, ёшларнинг миллий урф-одатларимиз ва маданий, тарихий анъаналаримизга хурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашдан иборат.
Ёшлар муаммоларини ўрганиш бўлими (етакчи Мирзақобулов Жахонгирмирзо Бахтиёржон ўғли) — ёшларни ўқиш ва турар жойда истиқомат қилиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиши жараёнларида мавжуд муаммоларни ташкилий, психологик ва сўровлар ёрдамида ўрганиб, уларнинг ечими бўйича фикр-мулоҳазаларини билдиришдан иборат.
Ташаббус ва лойиҳалар бўлими (етакчи Таштемиров Азиза Джуманазаровна) — ёшлар томонидан тақдим этилган турли мавзудаги лойиҳаларни кўриб чиқади, уларни такомиллаштириб, амалга ошириш меҳанизмини ишлаб чикади.
Ҳукукий-ижтимоий химоя ва маслаҳатлар бўлими (етакчи Рустамов Салим Илҳомович) — ўқиш ва турар жойда талабаларнинг қонуний манфаатлари ва хуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва талабаларни ҳимоя қилиш бўйича тегишли амалий чора-тадбирлар олиб боради, кам таъминланган, ногирон ва етим талабаларни ижтимоий ҳимоя қилишни ташкил этади.
Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўлими (етакчи Абдуллаев Нодир Абдукадирович)- таълим муассасаси ва талабалар турар жойларида талаба ёшлар билан турли мазмун ва шаклдаги маънавий-маърифий, тарбиявий тадбирлар, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари ва миллий ғояни ёшлар онгига сингдириш бўйича зарурий чора-тадбирларни амалга оширади.
Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бўлими (етакчи Дадарбаев Музаффар Абдураҳманович) — институтимизда турли ихтисосликлар бўйича таълим олаётган иқтидорли, истеъдодли ёшлар туғрисида маълумотлар базасини яратиб, турли дебат клубларини ташкил килади.
Спорт-соғломлаштириш, ватанпарварлик ва экологик масалалар бўлими (етакчи Қурбонов Отабек Эгамбердиевич )- ёшлар ўртасида спорт-соғломлаштириш тадбирлари, спорт мусобақалари, экологик маданиятни оширишга қаратилган лойиҳалар, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, оммавий ҳашарлар ташкил этади.
Институт “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти томонидан ўтказиладиган барча тадбирлар ва учрашувлар ёшларни бир мақсад сари бирлаштириш, иқтидорли ёшларни қуллаб-қувватлаш, уларни истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашдан иборат.

1Ташкилий ва ахборот-таҳлил йўналиши аъзоларнинг Умумий йиғилиши, бошланғич ташкилот Кенгаши йиғилишлари кун           тартиби ва баёнларини ишлаб чиқади, бошланғич ташкилотнинг иш режалари ва ҳисоботларини тайёрлайди, девонхона ишини ташкил этади, шунингдек, ахборот ва маълумотларни умумлаштириш, сардорларга услубий кўмак кўрсатиш, кадрлар заҳирасини шакллантириш фаолиятини олиб боради.

1Ҳуқуқий саводхонлик йўналиши талаба-ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ва ҳуқуқий маданиятини шакллантиришга, уларнинг демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнларидаги ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этади. Ёшларга оид қонун ва қонуности ҳужжатларининг тарғибот ва ташвиқотини олиб боради. Ҳуқуқий мавзудаги кўрик-танловларда талаба-ёшларнинг иштирокини таъминлайди.

 

2Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар йўналиши талаба-ёшларнинг юксак маънавиятли шахслар бўлиб етишиши, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳининг шаклланишига, паст савияли “оммавий маданият” ва миллий маънавиятимизга зид бўлган таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган ишларни тизимли равишда ташкил этади. Талабаларнинг маданий дам олиши ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этилишига қаратилган чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади.

 

5Ижтимоий-иқтисодий йўналиш талаба-ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ахволидан доимий хабардор бўлиш ва қўллаб-қувватлаш чораларини кўради, талабаларнинг ўқув амалиётларини мазмунли ўтказиши, битирувчиларнинг ишга жойлашиши юзасидан меҳнат ярмаркалари, корхона, муассаса ва ташкилотларга ташрифлар уюштиришда, талабаларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришда таълим муассасасига

 

3Иқтидорли ёшлар ва ёш олимлар йўналиши таълим муассасасидаги иқтидорли талаба-ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқаришда, ташаббус ва мақсадли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашади. Уларни турли клуб ва марказлар фаолиятига бирлаштиради ҳамда республика миқёсида эълон қилинган танловларда, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа ва дастурлардаги иштирокини таъминлайди.

 

7Спорт, саломатлик ва экологик маданият йўналиши талаба-ёшлар онгига соғлом турмуш тарзи ва атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш ғояларини сингдириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқади ва амалга оширади. Турли спорт-соғломлаштириш тадбирлари, соғлом турмуш тарзига оид суҳбатлар, экологик саводхонликни оширишга қаратилган лойиҳалар, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари, оммавий ҳашарларни ташкил этади.

 

9Муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ўқишга қабул қилинган талабалар билан ишлаш йўналиши ушбу талабаларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларнинг салоҳиятидан кенг фойдаланишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошиб келмоқда.

 

10Матбуот йўналиши “Камолот” ЁИҲ БТ фаолиятига оид маълумотлар, ўтказилган тадбирларни деворий газеталарда, Интернет сайтларда, таълим муассасаси ҳамда “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши муассислигидаги ва бошқа оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминлайди.

 

Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти

телефон: (0371) 237 19 33, email: timi_kamolot@inbox.uz