Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш олий таълимдан кейинги таълим тизимига мувофиқ амалга оширилмоқда.

Олий таълимдан кейинги таълим жараёни — жамиятнинг олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга эҳтиёжини таъминлашга йўналтирилган узлуксиз таълим тури;

22.05.2017 йил № 304-сонли Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълимдан кейинги таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори.

Юқоридаги хужжат орқали Олий таълимдан кейинги таълим тизимининг Давлат Талаблари, Олий таълимдан кейинги таълим  тўғрисидаги Низом билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.02.2017 йилдаги № 4958-сонли “Олий таълимдан кейинги таълим тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ Ўзбекистонда икки поғонали Олий таълимдан кейинги таълим тизими кўзда тутилган: фалсафа доктори ва фан доктори. Бунга кўра таълим жараёни: базавий докторантура, докторантура ва мустақил тадқиқотчиликка бўлинади.

Докторантурага кириш жараёнида муҳим янгилик сифатида кириш имтиҳонлари суҳбатга алмаштирилганлигидир. Базавий докторантурага киришда эса чет тили ва мутахассислик имтиҳонлари сақланиб қолган.

Айни вақтда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 27 докторант 10 турдаги ихтисосликлар бўйича ўқитилмоқда.

Институтда докторантура ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Институт раҳбарияти юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни, докторантларни моддий ва маънавий рағбатлантириш орқали, самарали тайёрлаш учун барча зарур шароитларни яратишга интилмоқда,

Докторантлар ҳар йилга илмий-амалий анжуманларда мунтазам иштирок этиб келишмоқда. Бундан ташқари, улар халқаро  анжуман ва семинарларда ҳам фаол иштирок этишмоқда.

 

 

 

Олий ўқув юртидан кейинги таълим институтларида ўқишга қўйиладиган талаблар

 

Докторант ва мустақил изланувчилар Коллегиал орган қарори билан тасдиқланадиган индивидуал режага мувофиқ равишда таълим оладилар.

Индивидуал режа олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида ўқишнинг бутун даври учун тузилади.

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни сифатли тайёрлашни таъминлаш, шунингдек диссертация тадқиқотларини олиб боришда уларга илмий ва ўқув-методик ёрдам кўрсатиш мақсадида Коллегиал орган қарори билан:

фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси изланувчиларига илмий раҳбарлар тайинланади;

фан доктори (DSc) илмий даражаси изланувчиларига илмий консультантлар тайинланади(мазкур банднинг олтинчи банди бундан мустасно).

Илмий раҳбарлар этиб, фаол тарзда илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан доктори, шунингдек илмий унвонга эга бўлган фан номзоди ёки фалсафа докторлари (PhD) тайинланиши мумкин.

Фаол тарзда илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб борувчи фан докторлари илмий консультантлар бўлиши мумкин.

Фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини, изланувчининг хоҳишига кўра, илмий консультантсиз ҳам олиб бориш мумкин.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олишда диссертация ҳимоясига қадар изланувчилар:

ихтисослик ҳамда чет тили бўйича малакавий имтиҳон топшириши;

диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокама қилинишини таъминлаши;

ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирадиган камида учта (шу жумладан биттаси хорижда) илмий мақолага эга бўлиши шарт.

Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун диссертация ҳимоя қилишгача изланувчилар:

диссертация натижаларининг халқаро ва республика илмий ва илмий-амалий конференцияларида кенг муҳокама қилинишини таъминлаши;

ОАК томонидан белгиланган илмий журналларда чоп этилган диссертациясининг асосий натижаларини акс эттирадиган камида ўнта (шу жумладан биттаси хорижда) илмий мақолага эга бўлиши шарт.

Ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар диссертация натижалари бўйича монография чоп этган бўлиши лозим.

Фалсафа доктори (PhD) таянч докторантурага кирувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

магистр даражаси ёки клиник ординатура (тиббиёт фанлари учун),ёки олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги дипломга эга бўлиш;

фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган муайян илмий натижаларга, шу жумладан, илмий журналлар ва нашрларда чоп этилган камида битта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарларда, тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш;

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун мустақил изланувчиликка икки йилдан кам бўлмаган илмий-педагогик стажга ёки аниқ илмий ютуққа (ихтирога патент ёки муаллифлик гувоҳномаси) эга бўлган шахслар расмийлаштирилади.

Фан доктори (DSc) докторантурага кирувчи шахслар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий мамлакатларда олинган илмий даражалар;

фан номзоди ёки фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олгандан сўнг муҳим илмий ютуқларга эришиш, шу жумладан, фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқоти асосини ташкил қилиши мумкин бўлган илмий журналларда чоп этилган камида учта илмий мақолага ҳамда илмий-амалий конференциялар, семинарлар ва тегишли илмий йўналишлар бўйича илмий ишлар тўпламларида камида иккита тезисга эга бўлиш.

Докторантурага қабул қилиш бўйича мутахассисликлар рўйхати

 

05.00.00 –  Техника фанлари:

05.01.01 – Муҳандислик геометрияси ва компьютер графикаси

05.09.06 – Гидротехника ва мелиорация қурилиши

05.09.07 –  Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси

06.00.00 – Қишлоқ хўжалик фанлари:

06.01.02 –  Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари бўйича)

06.01.10 – Ер тузилиш, кадастр ва ер мониторинги

08.00.00 Иқтисод фанлари:

08.00.04 –  Қишлоқ хўжалиги  иқтисодиёти

11.00.00 – География фанлари:

11.00.05 – Атроф–муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (техника фанлари бўйича)

13.00.00 Педагогика фанлари:

13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси

Изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги

Тасарруфида ОТМ ва ИТМга эга вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги билан биргаликда ОТМ ва ИТМдаги изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги бўйича мониторинг олиб борадилар.

Мониторингни олиб бориш учун ишчи гуруҳ тузилади, унинг таркиби тасарруфида ОТМ ва ИТМ мавжуд бўлган тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан тасдиқланади.

Фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси учун изланувчилар фаолияти самарадорлигининг мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:

а) ўқишнинг биринчи йилида:

диссертация мавзуси бўйича тасдиқланган шахсий режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;

ихтисослик бўйича тасдиқланган назарий-методологик дастурнинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;

ОАК рўйхатида кўрсатилган тармоқ илмий журналларида диссертация мавзуси бўйича камида битта илмий мақоланинг чоп этилганлиги;

илмий конференцияда диссертация мавзуси бўйича маъруза билан иштирок этганлиги;

диссертация мавзуси бўйича таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумотнинг мавжудлиги;

ОТМ ёки ИТМ семинарида диссертация мавзусига доир таҳлилий умумлаштирувчи қисқача маълумот натижалари бўйича (илмий раҳбар билан биргаликда) маъруза қилганлиги;

б) ўқишнинг иккинчи йилида:

ОАК рўйхатида кўрсатилган тармоқ илмий журналларида диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида чоп этилган камида битта илмий мақоланинг мавжудлиги;

диссертация мавзуси бўйича ҳисобот даврида илмий конференция материалларида камида битта чоп этилган маъруза тезисининг мавжудлиги;

ОАК рўйхатида кўрсатилган хорижий журналда диссертация мавзуси бўйича камида битта чоп этилган илмий мақола мавжудлиги;

ОТМ ёки ИТМ илмий-ташкилий бўлинмаси (кафедра, лаборатория, бўлим, сектор) илмий семинарида диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича (мустақил) маъруза билан иштирок этиш;

диссертация мавзуси бўйича шахсий режасининг бажарилиши бўйича ҳисобот бериш;

в) ўқишнинг учинчи йилида:

журналларда, шу жумладан хорижий журналларда сони ОАК талабларига мувофиқ чоп этилган илмий мақолалари мавжудлиги;

ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши, авторефератининг мавжудлиги;

ОТМ ёки ИТМ илмий-ташкилий бўлинмалари мажлисларида диссертация ва авторефератининг кўриб чиқилганлиги ва муҳокама қилинганлиги.

Фан доктори (DSc) илмий даражаси учун изланувчилар фаолиятининг самарадорлиги мониторинги қуйидаги мезонлар бўйича амалга оширилади:

а) ўқишнинг биринчи йилида:

диссертация мавзуси бўйича шахсий режанинг мавжудлиги ва унинг бажарилиши;

диссертациянинг биринчи ва иккинчи боблари тайёрлиги;

диссертация мавзуси бўйича ОАК рўйхатида кўрсатилган журналларда камида учта илмий мақола чоп этилганлиги;

диссертация мавзуси бўйича республика ва халқаро илмий конференциялар материалларида камида битта маъруза тезиси чоп этилганлиги;

диссертация мавзуси бўйича илмий конференция ёки семинарда маъруза қилиш;

диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ;

диссертация мавзуси бўйича таҳлилий шарҳ натижалари бўйича семинарда сўзга чиқиш;

б) ўқишнинг иккинчи йилида:

диссертациянинг учинчи ва тўртинчи боблари тайёрлиги;

ОАК рўйхатида кўрсатилган журналларда диссертация мавзуси бўйича камида тўртта илмий мақола эълон қилинганлиги (жумладан биттаси хорижда);

диссертация мавзуси бўйича халқаро ва республика илмий конференциялар материалларида чоп этилган камида битта маъруза тезисининг мавжудлиги;

диссертация ишининг дастлабки натижалари бўйича семинар ўтказиш;

конференция ёки семинарда маъруза билан қатнашиш (камида бир марта);

диссертация мавзуси бўйича шахсий режанинг бажарилиши тўғрисидаги ҳисобот;

в) ўқишнинг учинчи йилида:

диссертация мавзуси бўйича ОАК рўйхатида кўрсатилган журналларда камида учта илмий мақола эълон қилинганлиги;

диссертация натижалари бўйича (ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича) чоп этилган монографиянинг мавжудлиги;

ОАК талабларига мувофиқ тайёрланган тугалланган диссертация иши ва авторефератнинг мавжудлиги;

диссертация ёки авторефератни ОТМ ёки ИТМ илмий-ташкилий бўлинмаларида кўриб чиқилганлиги ва муҳокама этилганлиги.

Мониторинг натижалари Коллегиал орган томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Шахсий режаларини бажармаган изланувчиларга нисбатан тегишли қарорлар қабул қилинади.

Шахсий режаларини бажармаган докторантлар Коллегиал орган қарори билан таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилади ва ўқишга қайта тикланмайди.

Докторантурадан мониторинг натижалари бўйича четлатилган ёки диссертациясини муддатида ҳимоя қилмаган шахслар диссертациясини тугатиш ва ҳимоя қилиш даврида мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин. ОТМ ёки ИТМнинг ички тартиби ва қоидаларини бузганлиги учун ўқишдан четлатилган шахслар ўқишга тикланмайди.

Шахсий иш режаларини бажармаган мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига нисбатан Коллегиал орган қарори билан раҳбарлик ва маслаҳат учун тўланадиган ҳақ тўхтатилади.

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга қўйиладиган умумий малака талаблари

 

Қуйидагилар олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини белгилайдиган асосий талаблар ҳисобланади:

а) фалсафа докторлари учун (PhD):

умумилмий ва аниқ тармоқ тадқиқотларининг методологиясини эгаллагани, муаммони малакали тарзда аниқлаши ва асослай олиши, илмий маълумотлар ва материалларни мақсадли тарзда излай олиши, таҳлил қилиши, тизимлаштириши ва умумлаштириш қобилиятига эга бўлиши;

тадқиқот натижаларига асосланиб муаммо мазмунини баён қила билишни, илмий хулосалар ва тавсияларни аниқ ва лўнда ифодалай олиши;

илмий натижаларни амалиётда жорий этиш учун тақдим қила олиши;

б) фан докторлари учун (DSc):

ихтисослик бўйича чуқур фундаментал билимларга эга бўлиши;

фундаментал тадқиқотларни юқори савияда бажара олиши ва муҳим ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга илмий-амалий муаммоларни еча олиши;

илмий натижаларни амалиётга жорий этиши.