“Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги”1

кафедраси мудири  Ҳайдаров Туйғун Анварович

 тел: (998 71) 237-19-86

 

Кафедра тарихи

“Ҳаёт фаолият хавфсизлиги” кафедраси институтда фаолият кўрсатиб келган “Меҳнат муҳофазаси” ва “Фуқаро мудофааси” кафедраларининг қўшилиши натижасида 1991 йил 5 мартда ташкил этилган.

Ҳозирги кунда кафедрада фаолият кўрсатиб келаётган ўқитувчи мураббийлар: доцентлар – 4та, катта ўқитувчилар -2та, ассистент-3та ҳамда кичик ходимлар -2та.

Кафедра базасида 2001 йилдан “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” бакалаврият таълим йўналиши тайёрланади. Унда 95 талаба таълим олмоқда. Улар қурилиш ва ишлаб чиқариш ташкилотларида ишлаб чиқариш амалиётларини ўтказади. Устоз-шогирд тизими бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Аълочи ва иқтидорли талабалар билан ишлаш учун “Хавфсизлик устаси” тўгараги ташкил этилган. Битирувчи талабаларимизнинг 90 фоизидан кўп қисми иш билан таъминланган.

Кафедра фанлари бўйича лабаратория ишлари учун  лабаратория хонаси  ташкил этилган. 9 та номдаги лабаратория машғулотлари замонавий асбоб ускуналар ёрдамида бажарилади.

2

Кафедра “Узмахсуссувқурилиш ихтисослашган компания “давлат корхонаси, Оҳангарон-Чирчиқ  Ирригация тизимлари хавза бошқармаси,Сувсаноатмаш, Сувмаш, Агрегат заводлари, Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги қошидаги Фуқаро муҳофазаси институти  ва бир нечта касб-ҳунар коллежлари билан инновацион ҳамкорликни йўлга қўйган. Бузсув ирригация тизим бошқармасида кафедра филиали ташкил этилган. Сўнгги 6 йил давомида ўқитувчилар томонидан 3 та номдаги дарсликлар, 10 дан ошиқ ўқув қўлланмалар 30дан ошиқ методик қўлланмалар ва кўрсатмалар ҳамда илмий мақолалар чоп эттирилган, ихтироларга потентлар олинган.

 

Кафедра проффесор ўқитувчилари томонидан турли хил йўналишлар бўйича илмий тадқиқот ишлари бажариб келинмоқда. Хусусан корхоналарда зарарли омилларни аниқлаш, экинларни сув тежаш технологияси билан суғориш, техникалар хавфсизлигини ошириш, иш жараёнларида хавфсизликни баҳолаш, гидротехник иншоотлари хавфсизлиги каби йўналишларда илмий тадқиқот ишлари бажарилмоқда.

autocad2012Кафедрада “Ирригация тизими бошқармасида иш шароитини яхшилаш бўйича тавсиялар” ишлаб чиқилган.

Сўнгги йилларда кафедра ўқитувчилари «Гидромелиоратив тизим хавфсизлигини ошириш» мавзусида илмий тадқиқот ишини бажармоқдалар, шу асосда гидромелиоратив тизим иншоотлари хавфсизлигини ошириш бўйича тавсиялар тайёрланган.

Кафедра профессор- ўқитувчилари ишлаб чиқариш сув хўжалиги ташкилотларида, Фуқаро муҳофазаси институти ва Тошкент давлат техника университети қошидаги кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказида  малакаларини  оширилмоқдалар.3

Шу билан бирга ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқариш ташкилотлари ишчиларини ва ходимларини объектларда малакасини ошириш ишлари бажарилмоқда

 

Кафедра тўғрисида маълумот

1990 йил 27 апрелда мамлакат Давлат таълим коллегиясида “Меҳнат муҳофазаси» ва «Гражданлар мудофааси» фанларини ўқитишни қайта қуриш бўйича энг бирламчи чоралар” деган масала кўрилган. Шундан кейин  1990 йил 9 июлда №473 буйруқ чиқарилган. Бу буйруқда олий ўқув юртлари ўқув режасига “Меҳнат муҳофазаси”  ва “Гражданлар мудофааси” фанлари ўрнига янги фан — “Ҳаёт-фаолият хавфсизлиги”ни   киритиш кўзда тутилган.

ТИҚХМИИда юқоридаги буйруқ ижросини амалга ошириш мақсадида «Меҳнат муҳофазаси»  ва «Гражданлар мудофааси» кафедралари 1991 йил март ойида қўшилган.  1991 йил 5 мартда институт Илмий кенгаши қарори билан қўшилган кафедраларга «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» кафедраси номи берилган.

Ҳозирги “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедрасининг асосини ташкил қилувчи «Меҳнат мухофазаси» кафедраси 1972 йилда «Гидромелиоратив ишларни механизациялаш» факультети таркибида ташкил этилган. «Меҳнат муҳофазаси» кафедрасининг асосий ташкилотчиси  ва биринчи раҳбари техника фанлари номзоди, доцент Т.А. Аминов ҳисобланади. У 1972-1977 йиллар давомида кафедранинг ривожланишига, моддий-лаборатория базасини ташкил этишга кўп меҳнат сарфлаган. Кафедра профессор-ўқитувчилари ва ёрдамчи ходимлар таркибини шакллантирган ва уларнинг самарали меҳнат қилишларини йўлга қўйган. Кафедрада қишлоқ ва сув хўжалигининг долзарб муаммоларини ўрганиш ва ечиш мақсадида илмий тадқиқот ишлари бажарилишининг асосини яратган.

Кафедрага 1977 йилдан бошлаб “Меҳнат мухофазаси” кафедрасига  техника фанлари номзоди, доцент Юсупов Зарипбой Юсупович раҳбарлик қилган. 1991 йил 5 мартдан 1993 йилгача «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» кафедрасига доц. Юсупов З.Ю. раҳбарлик қилди. У 1999 йилгача кафедрани бошқарган. 1993-1994 йилларда кафедрага т.ф.н. Р.Д. Бобожонов, 1994-1995 йилларда т.ф.н., доцент Х.Б. Авазматов, 1996-2005 йилларда яна т.ф.н., доцент Р.Д. Бобожонов, 2005-2008 йиллар давомида т.ф.н., доцент С. Газиназарова, 2008-2015 йиллар давомида т.ф.н., доцент И.Ахмедов раҳбарлик қилган.

2015 йилнинг июнь ойидан ҳозирги вақтгача кафедрага т.ф.н. доцент, катта илмий ходим Т.А.Хайдаров раҳбарлик қилмоқда. Кафедрада ҳозирги вақтда (2016 й.) кафедра мудири Ҳайдаров Т.А., доцентлар И.Ахмедов, Пармонов А., Юлдошев У, катта ўқитувчилар Ибрагимов Э.И., Хожиев А.А., ассистентлар Саидхужаева Н.С., Мирҳосилова ,. Маъруфов М.М. ва кабинет мудири Султанова С.М., катта лаборант Бойметов А фаолият кўрсатмоқдалар.

Кафедра ўқитувчи ва ходимлари саъий ҳаракати туфайли жуда кўп илмий ўқув назарий, амалий ишлар амалга оширилди. Чунончи, ўқув қўлланма, ўқув дастурлари ва ўқув услубий ишлар тайёрланди ва чоп этилди. Ҳозирги кунда ҳам кафедра ўқитувчилари фанлар бўйича турли ўқув адабиётларни яратиш устида иш олиб боришмоқда.

 

Кафедранинг ўқув-услубий, илмий ишлар борасида эришган ютуқлар

Кафедрада асосан 13 та фан ўқитилади. Улардан «Ҳаёт фаолият хавфсизлиги» фани институтдаги барча бакалавриат таълим йўналишларида ўқитилади.

Хозиргача амалий машғулотлар, лаборатория ишларини ўқитишда кафедра ўқитувчилари томонидан яратилган услубий қўлланма ва қўрсатмалардан фойдаланиб машғулотлар ўтказилади.

Кафедра доцентлари С.Газиназарова 10 дан ошиқ услубий ишлар муаллифи, катта ўқитувчи Э.Ибрагимов 20 дан ошиқ услубий қўлланмалар ва кўрсатмалар, доцент Т. Ҳайдаров ва ассистентлар А. Хожиев, Н. Саидхўжаевалар ҳам бир нечта услубий қўлланмалар ва кўрсатмаларга ҳаммуаллиф ҳисобланади.

Кафедрада 9 та номдаги лаборатория ишлари мавжуд бўлиб, лаборатория стендлари ва асбоб — ускуналарининг ишчи ҳолати кафедра ўқитувчилари томонидан таъмирланиб турибди. Барча лаборатория машғулотларини ўтиш учун услубий кўрсатма ва қўлланмалар кафедра ўқитувчилари (Э. Ибрагимов, С. Газиназарова, А. Хожиев, Н. Саидхўжаева, ва бошқалар) томонидан яратилган.

Кафедрадаги ўқитиладиган барча фанлар бўйича назарий машғулотлар учун ўқитувчилар томонидан (И. Аҳмедов, С. Газиназарова, Т. Ҳайдаров, Э. Ибрагимов, С. Асилова) маъруза матнлари тайёрланган ва чоп этилган.

Кафедранинг ўқув-услубий таъминотини кафедра ўқитувчилари томонидан яратишга катта аҳамият берилган ва улар (И. Аҳмедов, С. Газиназарова, Т. Ҳайдаров, Э. Ибрагимов, С. Асилова, А. Хожиев, Н. Саидхўжаева) томонидан қуйидаги китоблар тайёрланган:

  1. Ҳаёт фаолият хавфсизлиги.
  2. Экологик хавфсизлик.
  3. Радиация хавфсизлиги.
  4. Эргономик биомеханика.
  5. Ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсизлик.
  6. Йўналишга кириш.

Кафедра ўқитувчилари томонидан кафедрада ўқитиладиган фанларнинг ўқув-услубий мажмуалари тайёрланди (2011 йил). 12 та номдаги фанларнинг мажмуалари замонавий талаб даражасидаги ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиб машғулот ўтишга тайёрлаб қўйилди.

Кафедра ўқитувчилари томонидан «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва йиғиштириб олиш учун таълим муассасалари ўқувчилари ва талабалари меҳнатидан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш ҚОИДАЛАРИ» ишлаб чиқилди (2011йил). Бу қоида Ўзбекистон Республикаси  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий мухофаза қилиш вазирлиги томонридан тасдиқланган (8.02.2011 йил, №7-б.). Ушбу қоида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 5 мартда 2206 рақам остида рўйхатдан ўтказилди ва 15 мартдан бошлаб  кучга кирди.

Ҳамкорлик доирасида бажарилаётган ишлар

Фавқулодда Вазиятлар вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Фуқаро муҳофазаси» институти, Тошкент Давлат техника университети, Тошкент Давлат аграр университети, Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти, нинг турли ташкилотлари, ОАЖ “Агрегат заводи”, ОАЖ “SUVMASH”, ОАЖ “СУВСАНОАТМАШ” заводлари, «Чирчиқ-Оҳангарон», Қуйи-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, “Боз сув” ирригация тизими бошқармаси, Ўзмахсуссувқурилиш ИКДК билан алоқалар йўлга қўйилган.

Бу ташкилотлар билан талабалар малакавий амалиётларини ташкил қилиш ва ҳамкорликда ўқув-услубий ҳамда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш йўлга қуйилган.

 

Кафедрада ўтиладиган фанлар

Фаннинг номи Фан ҳақида қисқача маълумот
1 Хаёт фаолият хавфсизлиги; Ҳаёт фаолият хавфсизлигининг назарий асослари, хуқуқий ва ташкилий масалалари, ҳамда ишлаб чиқаришда ва фавқулодда вазиятларда хавфсизликни ва иш шароитларини яхшилашни таъминлашга йўналтирилган масалаларни ўргатади
2 Инсон физологияси ва гигиенаси; Инсон физиологияси ва гигиенаси биринчи навбатда инсон сиҳат-саломатлигини белгиловчи ва иккинчидан инсон фаолиятининг унумдорлиги ва самарадорлигига таъсир этувчи омилларни ўргатади.
3 Авария қутқарув ишлари Фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини тугатиш, авария қутқарув ишларини олиб бориш усуллари, воситалари ўргатади.
4 Фавкулотда вазиятлар ва фуқаро мухофазаси; Фавқулодда вазиятларнинг турлари, таснифи, фуқаро мухофазаси бўйича режа тузиш, турли фавқулодда вазиятларда мухофаза қилиш усулларини ўргатади.
5 Мехнат мухофазасининг махсус курси; Барча соҳаларида фаолият кўрсатаётган одамларга ишлаб чиқариш жараёнларида содир бўлаётган хавфли омиллар тўғрисида ҳамда улардан сақланиш ҳақида маълумот беради.
6 Ёнғин хавфсизлиги; Ишлаб чиқаришда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари, ўт ўчириш воситалари ва усулларини ўргатади.
7 Экологик хавфсизлик; Фан табиатни мухофаза қилишдаги ташкилий масалалар, табиий ва антропоген хавфли жараёнлар  ва уларнинг инсонлар ҳаётий фаолият хавфсизлигига таъсири, яъни хавф-хатарлар билан боғлиқ омиллар ва уларни камайтириш йўналишларини ўтгатади
8 Йўналишга кириш; Фан йўналишнинг назарий масалаларини, хуқуқий ва ташкилий масалалари, ҳамда ишлаб чиқаришда хавфсизликни ва иш шароитларини яхшилашни таъминлашга йўналтирилган масалаларни ўргатади
9 Хавфсизликнинг техник воситалари Хавсизликни таъминлашга қаратилган техник оситалар, сақловчи мосламалар, қурилмалар ва хавфлардан ҳимояланиш усул воситаларини ўргатади
10 Фуқаро мухофазасини ташкил қилиш; Фан фавқулодда вазиятлар ва умуан тинчлик даврда ҳам фуқароларни мухофаза қилиш йўллари, усуллари, иншоотлари, воситалари ҳақида маълумотлар беради.
11 Ишлаб чиқариш жараёнларида хавфсизлик; Иқтисодиёт тармоқларнинг барча соҳаларида фаолият кўрсатаётган одамларга ишлаб чиқариш жараёнларида содир бўлаётган хавфли омиллар тўғрисида ҳамда улардан сақланиш ҳақида маълумот беради.
12 Эргономик биомеханика; Иш абобларини лойиҳалашда ва танлашда, иш ўрнини ташкил этишда инсоннинг биомеханик ва антропометрик ўлчамлари, Иш унумини ошириш ва жароҳатланиш ҳамда касбий касалланиш кўрсаткичларини пасайтиришда қўлланиладиган  эргономик ва биомеханик  усул воситалари ўргатади.
13 Радиация хавфсизлиги. Радиоактив моддалар уларни инсон организмига таъсири, уларни аниқлаш ва баҳолаш асбоб-ускуналари ва йўлларини ўргатади.

 

Кафедрада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишлари

Илмий тадқиқот ишлари мавзулари Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот
1 «Мелиоратив ва қурилиш техникалари хавфсизлигини баҳолаш ва ошириш» Ҳозирда қўлланилаётган мелиоратив ва қурилиш машиналари тоифаларини ўрганиш, улар конструкцияси ва ишлатилиш шароитининг меҳнат ва техника хавфсизлиги бўйича Ўзбекистонда қабул қилинган қонунлар, стандартлар ва меъёрий — техник ҳужжатлар талабларига мос келишини таҳлил қилиш, ҳамда уларни яхшилаш бўйича зарур тадбирлар ишлаб чиқиш.

 

Катта илмий ходим изланувчилар, мустақил тадқиқотчилар

Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар И.Ф.О. Илмий даражаси, унвони Диссертация мавзуси
1 Хожиев А.А. Фавқулодда вазиятларнинг ер ресурсларининг ҳолатига таъсирини ўрганиш
2 Мирхосилова З.К. Принципы смягчения дефицита оросительной воды
3 Саидхужаева Н.С. Машинали сув кўтариш механизмларида хавфсизликни ошириш

 

Чоп этилган ишлар рўйхати

Ўқув қўлланмалар

  1. — E.Ibragimov, A.Xojiyev, N.Saidxujayeva. Нayot faoliyati xavfsizligi fanidan o’quv qo’llanma (аmaliy mashg’ulotlarni bajarish bo’yicha). Тoshkent, ТIMI bosmaxonasi, 2016. – 231 b
  2. — E.Ibragimov, A.Xojiyev, N.Saidxujayeva. Нayot faoliyati xavfsizligi fanidan o’quv qo’llanma (laboratoriya mashg’ulotlarni bajarish bo’yicha). Тoshkent, ТIMI bosmaxonasi, 2016. – 165 b.
  3. Т.Ҳайдаров, С.Асилова. Практикум по БЖД. Ташкент, типография ТИИМ, 2016 г.190 с.

5.I.Axmedov, Z.Mirxosilova. Yonalishga kirish fanidan o’quv qo’llanma. Тoshkent, ТIMI bosmaxonasi, 2016. – 186

Мақолалар

  1. Э. Ибрагимов, Т.Ҳайдаров, З.Ю.Юсупов. Влияние размера капель диспергированной жидкости на эффективность обработки растений и на экологическую обстановку среды. Қишлоқ хўжалигининг инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли. мавзусидаги илмий амалий конференция материаллари. ТДАУ 2016 йил 27 май, Тошкент 0.2 босма табоқ
  2. . Э. Ибрагимов, Т.Ҳайдаров, З.Ю.Юсупов. Обоснование параметров распылителя для монодисперсного распыливания жидкости. Қишлоқ хўжалигининг инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли. мавзусидаги илмий амалий конференция материаллари. ТДАУ 2016 йил 27 май, Тошкент. 0.3 босма тобоқ
  3. Э. Ибрагимов, Т. Ҳайдаров, З.Ю.Юсупов. Қишлоқ хўжалигининг инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли. мавзусидаги илмий амалий конференция материаллари. ТДАУ 2016 йил 27 май, Тошкент. 0.2 босма табоқ
  4. Мирхасилова З.К., Хайдаров Т.А. Оценка качества подземных вод в ферганском вилояте. Қишлоқ хўжалигининг инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли. мавзусидаги илмий амалий конференция материаллари. ТДАУ 2016 йил 27 май, Тошкент. 0.1 босма табоқ
  5. Мирхасилова З.К., Хайдаров Т.А. Формирование и использование коллекторно- дренажных вод на орошение. Қишлоқ хўжалигининг инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли. мавзусидаги илмий амалий конференция материаллари. ТДАУ 2016 йил 27 май, Тошкент . 0.3 босма табоқ.
  6. О.Юлдашев, А.Хожиев. Исследование пожароопасных свойств пылей вискозного волокна. Исследование пожароопасных свойств пылей вискозного волокн The journal USA of Applied Sciences. 2015 №2 pg. 30-32а. 0.3 босма табоқ.
  7. О.Юлдашев, А.Хожиев Совершенствование насадок систем вакуумной уборки пыли на предприятиях по производству вискозного. Ташкент, типография ТИИМ, 2015. -238 с. 18 босма табоқ.
  8. З.Мирхосилова, Т.Хайдаров, Н. Саидхуджаева Оценка подземных вод как дополнительного источника орошения” Международный научный журнал «Молодой учёный»+№ 4 Москва 2016 0.2 босма табоқ.
  9. З.Мирхосилова Н.Саидхужаева, З. Каримова «Приминение современных интерактивных технологий для проведения занятий» Международная научная конференция «Актуальные вопросы современной педагогики» Самара 2016 0.3 босма табоқ.
  10. И.Нигматов, А.Расулев, З.Мирхасилова «О важности экологической культуры и культуры безопасности человечества в современном мире» Конференция,   ТГТУ, 2016   0.2 босма табоқ.
  11. ХФХ фанининг “Узбекистон ва Марказий Осиёдаги муаммолар” мавзусини утишда ноъанавий таълим технологиясидан фойдаланиш” Илмий-услубий журнал “Таълим технологиялари”, № 3, 2016 й. 0.3 босма табоқ.
  12. Э.Ибрагимов З.Юсупов. “Қишлоқ хўжалик ўсимликларига кимёвий ишлов беришда экологик муҳит бузилишининг олдини олиш тадбирлари” XXI асрда экологик таълимнинг роли ва ўрни: Техноген ишлаб чиқаришдаги экологик муаммолар ечимлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий анжумани материаллари. Тошкент, ТДТУ, 2015 йил 25 ноябрь. 129…132. бет. 0.2 босма табоқ.
  13. Э.Ибрагимов З.Юсупов. “Изучение движения жидкости в вертикальной поверхности вращающегося сосуда монодисперсного распылителя”. XI межд. науч.-практ. конф. «Аграрная наука – сельскому хозяйству» (4-5 февр. 2016 г.): сб. статей: в 3 кн.: – Барнаул: РИО АГАУ, 2016. – Кн. 3. – 372 с. – С. 21-23. 0.3 босма табоқ.
  14. Э. Ибрагимов З.Юсупов. “Монодисперсный распылитель жидкости”. XI межд. науч.-практ. конф. «Аграрная наука – сельскому хозяйству» (4-5 февр. 2016 г.): сб. статей: в 3 кн.: – Барнаул: РИО АГАУ, 2016. – Кн. 3. – 372 с. – С. 23-25. 0.2 босма табоқ.
  15. Н.Саидхужаева, А.Хожиев. «Ўт ўчириш воситаларини ўрганиш» мавзусини ёритишда фойдаланиладиган интерфаол метод. “Ta’lim texnologiyalari” ilmiy-uslubiy jurnal. 2015 й. №6(56). 24-26 б. 0.3 босма табоқ.
  16. Э. Ибрагимов. Сув хўжалиги объектларида бахтсиз ҳодисалар содир бўлишини башорат қилиш. Илмий-услубий журнал “Fan va jamiyat”, № 1, 2016 й. 14…15 б.
  17. Н. Саидхужаева, А.Хожиев. «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги» фанига оид «Мухофаза+» журнали 2015 йил 12-сон. 23-бет 0.3 босма табоқ.
  18. Н. Саидхужаева, Расулев А.   Yoshlаr оrgаnizmigа uyali tеlеfоnlаrning sаlbiy tа`sirini оldini оlish chоrа-tаdbirlаri. “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XV- ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. 2016 йил 15-16 апрель. 311 бет. 02 босма табоқ
  19. С. Газиназарова Влияние оссобеностй современного мира на социальное творчество молодожи     Қишлоқ хўжалигининг инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли. мавзусидаги илмий амалий конференция материаллари. ТДАУ 2016 йил 27 май, Тошкент 0.3 босма табоқ
  20. С. Газиназарова Безопасноя работа насосни станций – важни фактор в утрсли сельского и водного хозяйства Қишлоқ хўжалигининг инновацион ривожлантиришда олий ва ўрта махсус касб ҳунар таълим муассасалари ёш олимларининг роли. мавзусидаги илмий амалий конференция материаллари. ТДАУ 2016 йил 27 май, Тошкент   0.2 босма табоқ
  21. С. Газиназарова А. Хожиев Фавкулодда вазиятларда кимёвий холатни бахолаш масалалари Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги фанининг илмий амалий ривожланиш. истикболлари илмий амалий семенар, 2015йил 14 декабр Тошкент. 0 ,15 босма табоқ.
  22. И. Ахмедов, А.Хожиев Оценка продуктивности орощаемых земель и продовольственная безопасность.

 Фото

Ф.И.Ш

Илмий даражаси ва лавозими

Алоқа учун маълумотлар

 1 Хайдаров Туйғун Анварович Кафедра мудири, т.ф.н. доцент +998 71 237-19-86
 2 Газиназарова Сиддиқа т.ф.н. доцент +998 71 237-19-86
 3 Ахмедов Икромали т.ф.н. доцент +998 71 237-19-86
 Parmanov.A Парманов Алибой т.ф.н. доцент +998 71 237-19-86
 4 Ибрагимов Эркин Исмаилович Катта ўқитувчи +998 71 237-19-86
 5 Хожиев Алиакбар Абдуманнопович Катта ўқитувчи +998 71 237-19-86
 6 Саидхужаева Нафиса Саидолимовна Ассистент +998 71 237-19-86
 7 Мирхосилова Зулфия Кучкаровна Ассистент +998 71 237-19-86
 9 Маъруфов Мансур Маруфович Ассистент

+998 71 237-19-86