Баркамол авлод-2017” спорт мусобақаларида Жиззах вилояти таэквандочилари биринчи ўринни қўлга киритишди

Таэквандо-WTF бўйича қизлар 49 ва 55 кг вазн тоифасида баҳс олиб борди. Унда мезбонлардан Ш.Норматова 55 кгда ғолибликни тантана қилди. Бу вазнда фарғоналик Д.Бахритдинова иккинчи поғонадан жой олган бўлса, Тошкент шаҳридан Л.Пўлатова ҳамда Сурхондарё вилоятидан У.Тоштемировага мусобақанинг бронза медаллари насиб этди.

49 кг вазн тоифасида фарғоналик Н.Қамчибековага тенг келадигани топилмади. Кумуш медал Хоразм вилояти шарафини ҳимоя қилган Ш.Аминовага насиб этди. Қашқадарёдан келган Ш.Шодмонова ҳамда жиззахлик Н.Умирова учини ўрин билан кифояландилар.

Ўғил болалар ўртасида С.Бобобеков 55 кгда тенгсиз бўлди. Мезбон спортчига финалда Сурхондарё вилояти иштирокчиси Ж.Гулматов имкониятни бой берган. Бухора ва Сирдарёдан келган Ш.Султонов ҳамда С.Аҳмедов шоҳсупанинг кейинги ўрнидан жой олдилар.

Умумжамоа ҳисобида Жиззах вилояти Таэквандочилари биринчи, Сурхондарё иккинчи ва Ғарғона вилояти учинчи бўлди.

Ғолиб ва совриндорларни табриклаймиз.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *