Институт ректорининг 2014  йил “22” августдаги

353 а/ф- сонли буйруғига

5- илова

Фаолиятга доир ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш РЕГЛАМЕНТИ

  1. Умумий қоидалар
  2. Мазкур Регламент Ўзбекистон Республикасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги қонунига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, институтнинг фаолияти тўғрисидаги ахборотни Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими, шу жумладан, оммавий ахборот воситаларида, матбуот анжуманлари ва брифингларда ваколатли мансабдор шахсларнинг интервью ва баёнотлари орқали эълон қилиш тартибини белгилайди.
  3. Институтнинг оммавий ахборот воситалари билан алоқалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва соҳага тегишли бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда белгиланган тартиб ва қоидаларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади.
  4. Институт фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим бўлган ахборот, шу жумладан, мансабдор шахсларнинг чиқиши ва баёнотлари тўғрисидаги маълумот, матбуот хабарномаси Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими (ёки ваколат берилган шахс) томонидан давлат тилида (заруратга кўра бошқа тилларда) тайёрланади ва раҳбарият томонидан тасдиқлангач, чоп этиш учун оммавий ахборот воситаларига тарқатилади.

 

  1. Институтнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари ва уларни

эълон қилишнинг асосий принциплари

 

  1. Институтнинг фаолияти тўғрисидаги ахборот манбалари қуйидагилардан иборат:

— институтнинг ваколатли мансабдор шахсининг чиқиши ва баёноти;

— институтнинг ваколатли мансабдор шахси, Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими ёки бошқа ваколатли таркибий бўлими томонидан ўтказилган матбуот анжумани ва брифинглар;

— расмий веб-сайт;

— оммавий ахборот воситалари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

  1. Институт томонидан аҳолининг, жамоат бирлашмаларининг қабул қилинаётган буйруқлар, авваламбор фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорлари ҳақидаги ахборотлардан кенг хабардор бўлиб боришини таъминланиши қуйидаги асосий принципларга асосланиши лозим:

— инсон ҳуқуқининг устуворлиги – фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституцион ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш;

— қонунийлик – ахборот олиш ва ахборот тарқатиш борасида ахборот маконининг барча субъектларининг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш;

— очиқлик – фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатлари билан боғлиқ қарорларини ўз вақтида тезкор ва очиқ ошкор этиш;

— ишончлилик – жамоатчиликка тақдим этилаётган ахборотнинг тўғрилиги ва аниқлигини таъминлаш.

 

III. Институт фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлашга доир вазифалар

 

  1. Институт фаолиятига доир Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими томонидан оммавий ахборот воситалари учун тайёрланган материаллар раҳбарият томонидан тасдиқлангач, институт муассислигидаги расмий нашрларда ва бошқа оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
  2. Институтнинг оммавий ахборот воситалари билан тизимли ва самарали алоқаларини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилиши мумкин.

Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш учун оммавий ахборот воситаси номи, оммавий ахборот воситаси вакилининг исми, отасининг исми, фамилияси ва эгаллаб турган вазифаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш кифоя қилади.

  1. Институтнинг ваколатли мансабдор шахсининг чиқиши ва баёноти ҳамда улар томонидан ўтказиладиган матбуот анжуманлари ва брифинглар тўғрисидаги маълумотлар тегишли тадбир ўтказиладиган санадан камида 1 кун аввал оммавий ахборот воситалари вакилларига маълум қилинади.
  2. Институт Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими оммавий ахборот воситалари иштирокида ўтказиладиган тадбирларда қуйидаги мажбуриятларни бажаришлари шарт:

— журналистни тадбирга оид барча зарур маълумотлар ва махсус пресс-релиз билан таъминлаш;

— малакали мутахассисларни интервью беришга тайёрлаш, интервью берувчиларни танлаш, уларнинг кийиниш ва нутқ маданиятига риоя қилишларида журналистга кўмаклашиш;

— телеоператор ва радиорепортёрнинг телевидение ва радионинг техник талабларига мувофиқ ишлашлари учун етарли шароитни яратиб бериш.

  1. 10. Институт ваколатли шахси оммавий ахборот воситалари тайёрлаган материалларини такомиллаштириш мақсадида улар эълон қилинишидан аввал тегишли қўшимчалар, ўзгаришлар киритиши мумкин.
  2. 11. Институт тизимида рўй берган сўнгги ўзгариш ва янгиликларнинг эълон қилиниши мазкур идоралар муассислигидаги босма ҳамда бошқа шаклдаги оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади.

Материални оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиш куни келишиб олиниши мумкин.

 

  1. Институт фаолиятига доир маълумотларни олишга қаратилган

тартиб-қоидалар

 

  1. Оммавий ахборот воситалари томонидан институт фаолиятига доир маълумотларни олиш, уларнинг ёзма мурожаатига кўра амалга оширилади. Бунда мазкур маълумотлар Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими ва институтнинг тегишли бўлими билан ҳамкорлигида тайёрланади ҳамда раҳбарият тасдиғидан ўтказилади.
  2. Умумлаштирилган маълумотлар таркибига – асос сифатида соҳага доир Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, улар асосида ишлаб чиқилган қарорлар, сўралган ахборот (амалга оширилган ишлар ҳақидаги сўнгги статистик далиллар) киритилади ҳамда унда материалнинг ишончлилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида маълумот берувчининг тўлиқ исм-шарифи ва лавозими кўрсатилади.

 

  1. Институтнинг ҳуқуқлари

 

  1. Институт фаолияти ёритилишида нохолис, исботланмаган маълумотлар тарқатилишини олдини олиш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими ёки тайинланган ваколатли шахс материални уни бирор турдаги оммавий ахборот воситасида эълон қилинишидан олдин ўқиб чиқиш ва унинг янада ишончлилиги, холислигини таъминлаш мақсадида унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.

 

  1. Якунловчи қоидалар

 

  1. Институт фаолияти билан боғлиқ материаллар давлат, тижорат ёки қонун билан ҳимояланувчи ахборотлар тоифасига кирмаслиги шарт.
  2. Институт фаолияти билан боғлиқ материални оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилишда юзага келган масалалар қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
  3. Институтнинг ваколатли шахси ҳамда Ўқув таълим ресурслари ва дастурларини тадбиқ этиш бўлими бошлиғи оммавий ахборот воситалари тайёрлаган материалларининг аниқлиги ва холислиги учун шахсан жавоб беради.