Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни 5-моддасига мувофиқ Тошкент ирригация ва мелиорация институти фаолияти бўйича ахборотдан фойдаланувчиларга қуйидаги маълумотлар тегишли тартибда тақдим этилади:

— институтнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

— институт томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив ҳамда бошқа ҳужжатлар, шунингдек уларнинг ижро этилишининг бориши ҳамда ушбу ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги маълумотлар;

— институт томонидан давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларнинг амалга оширилиши, институт бўлимлари фаолиятига оид ҳисоботлар, амалга оширилаётган ишлар юзасидан тезкор маълумотлар;

— институтда ўтказиладиган оммавий тадбирлар (мажлислар, кенгашлар, учрашувлар, матбуот конференциялари, брифинглар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар;

— институтнинг бошқа органлар, фуқаролар, шунингдек, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги маълумотлар;

— амалга оширилишида институт иштирок этаётган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисидаги маълумотлар;

— институтда ўтказиладиган (ташкил этиладиган) очиқ танловлар (тендерлар) ва кимошди савдолари тўғрисидаги маълумотлар;

— институт марказий аппаратидаги бўш иш ўринлари, ишга қабул қилиш шартлари ва бўш иш ўринларини эгаллаш учун номзодларга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги маълумотлар;

— институтнинг Илмий кенгаш мажлисларини ўтказиш режалари, шу жумладан, мажлисларнинг кун тартиби лойиҳалари, улар ўтказиладиган сана, жой ва вақт, мажлисларда ҳозир бўлиш тартиби;

— институтнинг Кенгашлари фаолиятига оид маълумотлар;

— институтда қабул қилинган буйруқлар, фармойишлар, фуқароларнинг шикоят ва аризалари билан ишлаш тўғрисида маълумотлар.

Институт фаолияти тўғрисидаги ахборот жумласига қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.