5

       Кафедра мудири

доцент

Газиева Рано Тешабаевна

    Тел: +99871 237 19 98

 

 

Кафедра тарихи

«Технологик жараёнлар ва ишлаб чикаришни автоматлаштириш ва бошқариш» кафедраси 1971 йил июн ойидан «Автоматика ва телемеханика» номи билан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан ва техника арбоби, «Шуҳрат» медали совриндори, техника фанлари доктори, профессор Петр Вячеславлович Байдюк раҳбарлигида ташкил этилган. П.В. Байдюк ўзининг иш фаолиятини Ўзбекистон фан ва техникасининг ривожланишига бағишлади ва 1994 йилгача учта мутахассислик йÿналишига асос солган, шу жумладан «Гидромелиоратив тизимларни автоматлаштириш». 1994 – 2003 йилларгача кафедра «Қишлоқ ва сув хÿжалигини автоматлаштириш» номи билан ÿзгартирилиб, унга т.ф.н., доц. Ш. Жониқулов, доц А.М. Усманов раҳбарлик қилган. Бу даврда кафедранинг ÿқув –методик базаси такомиллаштирилди.

2003 йилда  кафедра базасида П.В. Байдюкнинг шогирдлари т.ф.н., доцент Р.Т.Газиева, катта ÿқитувчи Д.К.Ўрманов ва доц. А.Х. Вохидовларнинг ҳаракатлари билан    5521800-«Автоматлаштириш ва бошкарув» (сув хÿжалигида) бакалавриат йуналиши ва шу мутахассислик бÿйича магистратура йÿналиши очилди. 2004 – 2009 йиллар давомида кафедрага  доц.А.Х.Вохидов,  доц. Р.Т. Газиева ва доц.А.М.Усмановлар раҳбарлик қилган.

2010 йил 27 августдан бошлаб кафедра кайта ташкил этилиб, янги «Технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқарув» номи билан доц. А.М. Усмонов раҳбарлигида  ўз фаолиятини давом эттирди. 2014 йилдан хозирги вактгача «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошкариш» кафедраси мудири Газиева Р.Т раҳбарлигида  ўз фаолиятини давом эттирмоқда. 2011  йилдан бошлаб кафедрада янги ном билан 5311000 – «Технологик жараёнлар ва ишлаб чикаришни бошкариш ва автоматлаштириш» бакалавр йÿналиши, 5А531001 – «Технологик жараёнлар ва ишлаб чикаришни автоматлаштириш» магистратура мутахассислиги очилди.  

Кафедра Ўзбекистон Республикаси сув хÿжалиги комплекси учун технологик жараёнларни автоматлаштириш ва бошқариш бÿйича мутахассислар тайёрлашга ихтисослашган бÿлиб, бу соҳа ÿз ичига сув тарқатиш ва сув ресурслари технологик жараёнларини автоматик бошқарув тизимлари, гидротехника иншоотлари, насос станциялари, сув таъминоти тизимларини автоматлаштириш масалаларини олади.

 

Кафедрада ҳозирги кунда 4 та техника фанлари номзодлари, жумладан 3 та доцент ва 1 та катта ÿқитувчи, 4 та ассистент, хамда ÿриндошлик асосида 4 та профессор ва 3 та доцент фаолият кÿрсатиб келмоқда.

Ҳозирги кунгача ушбу йўналиш бўйича 55 ортиқ магистрлар ва 600 дан  ортик бакалаврлар битирган. Ҳозирги кунда ушбу йўналиш бўйича биринчи курсдан  тÿртинчи курсгача 300 дан ортиқ талаба таҳсил олмоқда.

Кафедранинг ҳамкорликлари

Кафедрада  Узбекистон Фанлар Академияси Энергетика ва автоматика ИТИ нинг «Автоматлаштирилган ахборот тизимлари» лаборатория, Узбекистон-Россия   ОАЖ   «Узэлектроаппарат- Электрощит» Кушма корхонаси,  «Промситройэнергопроект» корхонаси, , Тошкент Ахборот Технологиялари Университети қошидаги Дастурий таъминот ва дастурий аппарат воситаларини ишлаб чиқиш маркази «Интеллектуал бошкариш тизимлари» лаборатория, билан илмий-техника хамкорлик шартномалари тузилган. Ҳамкорлик доиралари – ишлаб чиқариш амалиётлари, бакалавр ва магистрлар билан  ўкув машғулотларини ўтказиш, малакавий битирув ишлари ва магистрлик диссертацияларига раҳбарлик, уқув услубий ва лаборатория базаларини такомиллаштириш.

Германия. Кафедра замонавий тажриба ускуналари ишлаб чиқарувчи Festo Didaktik компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. «Электроника ва микропроцессор техникаси», «Автоматиканинг техник воситалари ва рақамли автоматика», «Технологик жараёнларни компьютерли бошқаруви», «Автоматик бошқарув тизимлари» фанлари учун ускуналарни олиш мақсадида маҳсус топшириқ (спецификация) ишлаб чиқилган ва  Festo Didaktik дан  «Таклифлар» («Предложения» Proforma Invois) олинган.

Беларусь.  Замонавий тажриба ускуналарини ишлаб чиқувчи «НТП ЦЕНТР» ташкилоти билан алоқа ўрнатилган ва ҳамкорлик ишлари олиб бориляпти. Беларус лойиҳаси «Электроника ва микропроцессор техникаси», «Автоматиканинг техник воситалари ва рақамли автоматика», «Технологик жараёнларни компьютерли бошқаруви», «Автоматик бошқарув тизимлари» фанлари бўйича лаборатория стендларини танлашда яхши алтернатив бўлиши мумкин.

Кафедра э-манзили: tjabtimi(a)yandex.ru

 Кафедрада  Узбекистон Фанлар Академияси Энергетика ва автоматика ИТИ нинг «Автоматлаштирилган ахборот тизимлари» лаборатория, Узбекистон-Россия   ОАЖ   «Узэлектроаппарат- Электрощит» Кушма корхонаси,  «Промситройэнергопроект» корхонаси, , Тошкент Ахборот Технологиялари Университети хузуридаги  ахборот ва коммуникацион технологиялар илмий иновацион марказининг «Интеллектуал бошкариш тизимлари» ва “Амалий ахборот тизимлари ва ахборот хавфсизлиги” лабораториялари, Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институти билан илмий-техника хамкорлик шартномалари тузилган. Ҳамкорлик доиралари – ишлаб чиқариш амалиётлари, бакалавр ва магистрлар билан  ўкув машғулотларини ўтказиш, малакавий битирув ишлари ва магистрлик диссертацияларига раҳбарлик, уқув услубий ва лаборатория базаларини такомиллаштириш.

Кафедрада ўқитиладиган фанлар

1

Фан номи Қисқача мазмуни

2

Мутахассисликга кириш

ЎзР сув хўжалигини автоматлаштириш ҳолати ва ривожланиш перспективалари. Ўзбекистонда ирригация тизимларининг ривожланиш тарихи. Гидромелиоратив тизимлар автоматлаштириш ва бошқариш объекти сифатида. АБТ , ИЧАБТ, ТЖАБТ ва бошка  умумий терминологик тушунчалар. Гидромелиорация тизимларини автоматлаштириш ва бошкаришда мутахассиснинг роли ва тутган ўрни. Гидромелиоратив тизимлари, насос станцичлари, гидротехника иншоотларининг автоматлаштириш воситаларини эксплуатацияси мутахассиси. Шу жумладан, сув хўжалиги комплекси объектларининг  асосий ускуна ва қурилмалари, автоматиканинг техник воситалари, замонавий рақамли техника, ахборот техникаси, микропроцессор техникаси, комьпютер технологияларини замонавий технологик жараёнларни  автоматлаштирилган бошқарув  тизимлари (АСУТП). Гидромелиоратив тизимларида илмий- техник прогресс. Институтда илмий-текшириш ишлари. Талабалар илмий жамияти. ТИМИ ва унинг тарихи. Ўзбекистонда  узлуксиз таълимнинг миллий дастури.

3

Электроника ва микропроцессор техникаси Электроника назарий масалалари, фотоэлеметлар, ярим ўтказгичлар, диодлар, транзисторлар, стабилизаторлар, таъминлаш блоки, тўғрилагичлар, фильтрлар, кучайтиричлар, матиқий элементлар, аналог ва рақамли интеграл микросхемаларнинг асосий элемент базаси, интеграл операцион кучайтиргичлар базасида йиғилган ўзгармас ва ўзгарувчан ток кучайтиргичлари, генераторлар, актив фильтрлар, кучланиш ва ток кучайтиргичлари ва бошқа аналог элементлар. Комбинацион схемалар: код ўзгартирувчилари, шифраторлар ва дешифраторлар, мультиплексорлар ва демулътиплексорлар, сумматорлар, рақамли компараторлар, хотира элементлари. Кетма – кет ускуналар: триггерлар, регистрлар, ҳисоблагичлар, счетчиклар, рақамли интеграл микросхемалар асосидаги аналог – рақамли ва рақамли – аналог ўзгартгичлар, ҳисоблаш ва лойиҳалаш асослари, электрониканинг энергетик аспектлари, чиқиш каскадларининг қувватли интеграл кучайтиргичлари, Д – режимдаги кучайтиргичлар, иккиламчи электр манбаларнинг схемалари ва ҳисоблашларнинг ўзига хослиги. Микропроцессор техникасининг элементлари, классификацияси ва тузилиш принциплари. Сигналларни ўзгартириш ва ишлов бериш. Бошқариш тизимларда микропроцессорли воситалар. Ва бошка масалалар.

4

Автоматиканинг техник воситалари ва ракамли автоматика

 

Автоматиканинг техник воситалари классификацияси, статик ва динамик характеристикалари, технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг умумий схемасида техник воситаларнинг ўрни, информацион, технологик операцияларнинг техник воситалари. Автоматлаштириш датчиклари: параметрик датчиклари – актив ва реактив каршилиги генераторли  датчиклари, физик параметрлар датчиклари, функционал ва мантикий элементлари, кучайтиргичлар,  команда берувчи, солиштирувчи ва махсус қурилмалари, дискрет элементлар ва ускуналар, ижрочи механизмлар, автоматик ростлагичлар, электр манбалар, автоматлашган тизимлар томонидан қўйиладиган динамик ва метрологик характеристикалар. Оператив бошқариш ва назорат воситалари. Рақамли техника асослари. Мантиқий алгебраси. Импульс техникаси. Шифраторлар, дешифраторлар. Такт импульслар генераторлар. Модуляторлар ва демодуляторлар. Аналог – рақамли ўзгартиргичлар (АЦП), рақамли аналог ўзгартгичлар, интерфейс, бошқариш учун компьютер билан боғлиқлиги.

5

Технологик назоратни автоматлаштириш асбоблари ва усуллари

Технологик назорат асбоблари ва уларнинг классификацияси. Автоматлаштирилган технологик назорат таркиби. Автоматлаштирилган улчов, автоматлаштирилган сигнализацияс. Автоматлаштирилган  ахборот йиғиш. Автоматлаштирилган саралаш. Технологик назорат асбоблари,  ўлчаш хатоликлари ва аниқлик класси. Технологик назорат асбобларининг тузилиши ва асосий элементлари. Назорат-ўлчаш асбоблари ва иккиламчи ускуналар.Назорат улчов воситаларининг статик ва динамик характеристикалари хакида тушунча. Ҳароратни назорат килиш. Босимни технологик  назорат килиш. Суюклик ва сочилувчан моддалар сатхининг баландлигини назорат килиш. Суюқликларнинг таркибини анализ қилиш. Суюқликларнинг зичлигини ўлчаш ва назорат килиш. Суюқликларнинг қовушқоқлигини ўлчаш. Моддаларнинг намлигини ўлчаш.Автоматлаштирилган назорат системлари ва унинг самарадорлиги.  Пневматик узгарткичлар. Технологик сигналлаш, химоя ва блокировкалаш  схемалари ва курилмаллари.

6

Автоматик бошқариш назарияси

 

Бошқариш ва автоматик бошқаришнинг жамият, иқтисод, техника, ишлаб чиқариш, саноат ва сув хўжалигидаги ўрни ва аҳамияти. Бошқариш объекти, бошқарувчи ускуна, таъсирлар тушунчалари. Бошқариш ва бошқариш мақсади тушунчалари. Кириш, чиқиш, безовта этувчилар. Чизиқли ва ночизиқ тизимлар. Стационар ва ностационар тизимлар. Бир ўлчамли ва кўп ўлчамли тизимлар. Барқарорлаштирувчи (стабиллаштирувчи), дастурли ва кузатувчи тизимлар. Чизиқли динамик тизимининг дифференциал тенгламаси. Xарактеристик кўпҳад ва характеристик тенглама. Чизиқли дифферинциал тенгламанинг ечими. Xевисайднинг поғонасимон функцияси. Динамик тизимнинг ўтиш функцияси. Диракнинг ажойиб функцияси (d-функцияси). Амплитуда частота тавсиф (АЧТ). Фаза частота тавсиф (ФЧT). Амплитуда–фаза частота тавсиф (АФЧT) ёки частота тавсиф (ЧT). ЧT нинг тасвирлаш усуллари. ЧT билан оғирлик функция орасидаги боғланиш. Фуръе алмаштириши. Содда (типик) динамик бўлаклар. Кучайтирувчи, дифференциалловчи, интегралловчи, нодаврий, изодром, соф кечикиш динамик бўлакларнинг тавсифлари. Иккинчи тартибли динамик бўлакнинг тавсифлари. Ва бошка масалалар.

7

Автоматик бошқарув тизимлари

Автоматик бошқариш тўғрисидаги асосий тушунчалар, автоматик бошқариш тизимлари (АБТ) нинг элементлари ва бўғинларни хамда АБТ ларнинг таснифи, чизиқли АБТ лар назарияси бўйича билимлар: чизиқли АБТ ларни математик ифодалаш, уларнинг стационар режимлари ва барқарорлиги, улардаги ўтиш жараёнларининг сифати хамда АБТ ларнинг динамик хоссаларини коррекциялаш ва синтез қилиш тартиби,  ночизиқли АБТ лари,  уларнинг хусусиятлари, стационар режимлари ва барқарорлиги, улардаги ўтиш жараёнларини сифати ва коррекциялаш тўғрисидаги тушунча-лар,  дискрет ва оптимал АБТ лар ҳамда уларнинг асосий кўринишлари: релели, импульсли ва рақамли АБТ лар ; замонавий автоматик бошқариш тизимлари: адаптив, ўз-ўзини созловчи, ўз-ўзини ташкилловчи,  интеллектуал АБТ лар тўғрисидаги асосий тушунчалар ; автоматик бошқарувнинг асосий тушунчалари, таърифлари, система тар-кибидаги элементларнинг математик моделлари, системаларнинг турғунлик мезонлари ҳамда сифат кўрсаткичлари.
 8

Бошқарув тизимларини компьютерли моделлаштириш

Технологик жараёнлар ва объектларни моделларини шакллантириш усуллари ва бошқарув тизимларини замонавий хисоблаш  усуллари. Фазо ва холатлар усулли ва бошқалар, тургунлик анализи ва  хисоблаш бошқарув тизимларини анализ ива синтези, моделлаштириш масалаларини ечиш учун дастурий воситалар. (Matlab, Matcad, Siam, SS др. )

9

Бошқарув объектларини идентификациялаш асослари

Бошқариш, моделлаштириш ва идентификация. Бошқариш объекти, бошқариш тизими. Бошқариш алгоритми. Априор ва апостериор информация. Модел – бошқариш объекти ҳақида мужассамланган информация. Моделлаштириш. Аналитик ва экспериментал (тажрибавий) усуллар. Моделларнинг турлари, математик моделлар. Аналитик усул қўлланилганида олинадиган натижалар. Идентификация. Актив ва пассив эксперимент. Экспериментни режалаштириш. Идентификациялашнинг асосий чизмаси. Идентификациялаш мезони. Моделларнинг таснифи. Статик ва динамик моделлар. Стационар ва ностационар моделлар. Бир ва кўп ўлчамли моделлар. Чизиқли ва ночизиқ моделлар. Суперпозиция тамойили. Детерминик ва стохастик моделлар. Чизиқли динамик моделлар. Оддий дифференсиал тенглама кўринишидаги моделлар. Ҳолатлар фазосида узликсиз чизиқли модел ва унинг каноник шакли. Узлукли чизиқли моделлар. Оғирлик ва ўтиш функциялар. Узатиш функцияси ва частота тавсифи. Tасодифий безовталовчилар. Tасодифий миқдорнинг тақсимот функцияси. Tақсимот зичлиги. Математик кутилма, дисперсия, ўрта квадрат оғиш. Tасодифий миқдорнинг моментлари. Икки миқдор ўртасидаги стохастик боғлиқлик. Регрессия. Икки миқдор орасидаги корреляция. Tасодифий жараёнлар. Ковариация ва корреляция функциялари. Ва бошка масалалар.

10

Автоматик тизимларни лойиҳалаш Лойиҳалашнинг умумий масалалари ва лойиҳалашда асосий меъёрий ҳужжатлар.  Автоматик тизимларни лойиҳалаш, технология ва технологик жиҳозларни муофиқлаштириш, меъёрий ҳужжатлар, лойиҳаларнинг таркиби ва мазмуни, технологик жараёнларнинг структура, функционал-технологик ва принципиал схемалари, бошқарилувчи объектларни тадқиқ этиш, ростлагичлар турини, назорат ўлаш асбоблари ва автоматлаштириш воситаларни танлаш. Бирламчи ўлчаш ўзгартгичларини танлаш, ижро механизмларини танлаш, ростлаш органларини танлаш. Автоматик системаларининг электр манба қурилмаларини лойиҳалаш. Шчит ва пультларни лойиҳалаш. Автоматик системаларнинг ерга улаш қурилмаларини лойиҳалаш. Автоматик системаларнинг пухталиги ва техник – иқтисодий самарадорлиги.

11

Лойихалашни автоматлаштирилган тизимлари Лойиҳалаш жараёнини автоматлаштирилган тизимларининг асосий компонентлари. Лойиҳалаш жараёнларини моделлаштириш. Схемалар ишлаб чиқиш. Лойиҳалаш жараёнининг автоматлаштирилган тизимлари архитектураси. Маълумотларнинг модели. Лойиҳалаш жараёнининг автоматлаштирилган тизимини реализация қилиш методологияси. ЛЖАТ ни ишлаб чиқиш воситалари ва усуллари. Машина графикаси. Интерактив график тизими. Самарали маълумотлар базасини яратиш. Лойиҳалаш жараёнининг автоматлаштирилган тизимининг инженерлик усуллари.AutoCAD, AutoCAD (Компас): умумий маълумотлар; координатлар тизими; оддий (примитив)лар хоссалари; экранни бошқариш; объектларни қуриш; чизмаларни шакллантириш командалари; чизмаларни таҳрирлаш; фазо ва чизма компановкаси; уч ўлчамли объектларни шакллантириш; уч ўлчамли фазода таҳрирлаш; уч ўлчамли моделларни визуаллаштириш; иловалар билан ишлаш.

12

Гидромелиоратив тизимларда технологик жараёнларни автоматлаштириш

 Замонавий сув хўжалиги ишлаб чиқариши объектларининг автоматлаштириш объекти сифатидаги тавсифи. Технологик бошқарув объектларининг динамик хусусиятлари. Автоматлаштиришнинг турлари. Технологик жараёнларни қисман, комплекс ва тўлиқ автоматлаштириш. Автоматик бошқарув тизимлари классификацияси. Технологик жараёнларни автоматлаштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш. Автоматлаштириш объектлари. Автоматлаштириш объектларининг характеристикаси ва турлари. Технологик жараёнларни бошқаришнинг принципи ва структураси.   Технологик жараёнларни автоматлаштиришда типик техник қарорлар. Автоматлаштириш объектларини математик ифодалаш. Гидромелиоратив тизимлари – автоматлаштириш объекти сифатида. Суғориш тизимларини автоматлаштириш ва бошқариш усуллари.  Сув тарқатиш жараёнини автоматлаштириш масалалари. Гидротехника қурилмалари автоматлаштириш объекти сифатида Гидротехник қурилмалар автоматлаштириш объекти сифатидаги хусусиятлари. Гидротехника иншоатлари технологик жараенлар. Гидротехника қурилмаларининг автоматлаштириш схемалари. Гидротехника иншоатида куланаладигин сувни сатҳини, сарфини ўлчови, назорат қилувчи ва ростловчи техник воситалар. Гидротехника иншоатларида сувни сатҳини  автоматик ростлаш  тизимлари.  Ва бошка масалалар.

13

Автоматик тизимларнинг ва электр воситаларининг монтажи, созлаш ва эксплутацияси

Автоматлаштирилган объектнинг ишлаб чиқариш ва техник тавсифи, технологик жараёнларни автоматлаштириш тавсифи; назорат ўлчов асбоблари ва автоматика хизматининг вазифаси ва аҳамияти; автоматлаштирилган тизимларни, техник воситаларни ва назорат ўлчаш асбобларини созлаш,  эксплуатация қилиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича амалий билимга эга бўлиш; назорат асбоблари ва автоматикага техник хизмат кўрсатиш; автоматлаштирилган восита ва асбоблари ведомостлар; назорат ўлчов асбоблари ва автоматика хизмати тоифасини аниқлаш; нисбий иш сиғими коэффициенти кўрсатгичи; контроль ўлчов асбоблари ва автоматика хизматининг таркибини аниқлаш; таъмирлаш ишини ўтказиш; асбобларни кўздан кечиришни ташкиллаштириш ва ўтказиш; хизмат кўрсатувчи ходимлар сони ва малакасини аниқлаш; техник хизмат кўрсатиш  гуруҳи; техник хизмат кўрсатиш пунктида меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги; ишга тушириш, созлаш ва монтаж қилиш ишлари; монтаж ишларининг календарли режа – графиги;

14

Сув хўжалигида технологик жараёнларини автоматлаштирилган бошқарув тизимлари

Кириш. ТЖАБТ (АСУТП) тушунчаси; суғориш тизимларини технологик бошкарув объектлари; автоматлаштирилган бошқарув тизимлари ва кибернетик тизимлари;  ГМ тизимларини бошқаруви муаммолари ва тизимли ёндашув; локал ва комплекс автоматлаштириш; ГМ тизимларини бир – бирига боғлиқ бўлган автоматлаштириш масалалари;  автоматлаштирилган тизимларнинг функциялари ва таркиби; бошқарув тизимлари. АБТ ларнинг техник воситалари;  ТЖАБТлар микропроцессор техникаси; ТЖАБТ нинг функционал таркиби; ТЖАБТ нинг математик таъминоти; ТЖАБТ объектларини формализациялаш; ТЖАБТ нинг бошқарув комплекси; блок схемаларининг типлари; алгоритмлар; дастурлар; рақамли бошқарув; информация йиғиш тартиби; оператор маслаҳатчиси тартиби; супервизор бошқаруви; гидромелиоратив тизимларнинг ТЖАБТларда коммуникацияси ва алоқа; компьютер билан боғлаш учун қурилмалари; объект билан модемли алоқа; ТЖАБТда информацион технологиялар; ТЖАБТни ташкил қилиш тартиби ва босқичлари; каналнинг схематик режаси ва бассейнни бошқариш учун ташкилий – техникавий автоматлаштирилган структурани таркиби; каналнинг режимларини бошқариш алгоритми; ТЖАБТнинг иқтисодий самарадорлиги.

 

Кафедранинг илмий иши

Кафедранинг илмий ишининг умумий номи:

«Сув хўжалиги тизимлари технологик жараёнларини автоматлаштириш усуллари ва воситаларини тадқиқ қилиш ҳамда такомиллаштириш»

 Лойиҳа «Модул»

Т/Р Лойиҳа номи Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари
1  

Фермер Хужаликлар Учун Суғоришни Автоматлаштириш

 

Ишнинг мақсади ва вазифаси.  Сув ресурсларини тежаш ва сув сақлаш технологиялар асосида суғоришни автоматлаштириш.

 

Қисқача мазмуни.  Юқори сарфга эга бўлган майдонларни суғоришда сифонли трубкаларини турғун ишлашини таъминлаш учун автоматик равишда сувнинг бошқарилувчи сатҳини сталиллаш ва ростлаш масалалари кўрилади.

 

2 Суғориш қурилмаларини лойқалардан ҳимоя қилиш учун технологик жараёнларни автоматлаштириш Ишнинг мақсади ва вазифаси.  Ирригация тиндиргичларининг эксплуатацияси сифатини ошириш, ҳимоялаш ва сувни иқтисод қилиш мақсадида уларнинг автоматлаштирилган технологик жараёнларини бошқарув тизимини (ТЖАБТ) ишлаб чиқиш асосида автоматлаштириш.

Қисқача мазмуни.  Технологик жараён таркибига лойқанинг ҳолатини автоматик назорат воситалари ва уларни чиқариб юборишни бошқарув тизими киритилади.

 

3  

Вертикал дренаж кудуқларидан суғориш учун сув тайерлаш технологик жараенини автоматлаштириш.

 

Ишнинг мақсади ва вазифаси.  Сув ресурсларини иқтисоди ва фермер хўжаликлари фаолияти сифатини яхшилаш мақсадида ёмғир сувидан йиғиш, сақлаш ва ундан фойдаланиш технологик жараёнини автоматлаштириш

 

Қисқача мазмуни.  Таклиф этилаётган технологик ускуна, автоматлаштириш воситалари ва микропроцессор бошқаруви асосида фермер хўжалигида ёмғир сувидан фойдаланишнинг  автоматлаштирилган технологияси ишлаб чиқилган.

 

 

Кафедрада Чоп эттирилган Дарсликлар, ўкув қулланмалар, маколалар.

Газиева Р.Т. ва б. Автоматика асослари ва воситалари.  Ўқув қулланма. Амалий машғулотлар туплпама.  Т. 2002. Укитувчи.
Газиева Р.Т. ва б. Технологик жараенларини автоматлаштириш. Ўқув қулланма                        Т.  2004. Билим
Газиева Р.Т. Сув хужалигида технологик жараёнларини автоматлаштириш.                                     Ўқув қўлланма. Т.   2007. Талкин.
Газиева Р.Т. Автоматика асослари ва ишлаб чиқариш жараёнларини             автоматлашти риш.  Дарслик.  Т. 2010.  Тамаддум.
Вохидов  А.Х.  Абдуллаева Д.А. Автоматиканинг техник воситалари.  Дарслик. Т. 2012. Фан ва технология.
Газиева Р.Т. Автоматика асослари.    Ўқув қулланма.  Т. 2012. Чулпон
Пиримов О.Ж. Ярим утказичли асбоб ва ускуналар.  Ўқув қулланма. Т.  2012 . Чулпон.
Газиева Р.Т., Абдуллаева Д.А.

 

Автоматиканинг техник воситалари ва рақамли автоматика. Ўқ.қўлл.Т.ТИМИ,,2014.
Газиева Р.Т.

 

Автоматика асослари ва ишлаб чиқариш жараёнларини             автоматлаштириш.  Дарслик.  Т. ТИМИ, 2016.  2-нашр..
.Арифжанов А.Ш. Автоматизированные системы управления технологическими процессами водного хозяйства.  Ўқув қўлланма, Т.2016

                   

  Илмий мақола, монография, ўқув қулланма ва дарсликлар.

           Монография, ўқув қулланма ва дарсликлар :

  1. Газиева Р.Т. , Пиримов О.Ж.Уруғлик чигитларнинг сифат кўрсаткичларини аниқлашнинг замонавий электротехнологик усуллари . ТИМИ, 2015 й. Монография
  2. Газиева Р.Т. Автоматика асослари ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш. Ўқув қўлланма, 2-нашр. Мувофиқлаштирувчи кенгашга берилган- 2015 йил, ноябр.
  3. Газиева Р.Т. Автоматик тизимларни лойиҳалаш. Ўқув қўлланма, Мувофиқлаштирувчи кенгашга берилган- 2015 йил, ноябр.

4.Нуралиев А.К. , Пиримов О.Ж. Электроника ва микропроцессор техникаси . Ўқув қўлланма,  Мувофиқлаштирувчи кенгашга берилган- 2015 йил, ноябр.

Мувофиқлаштирувчи кенгашга берилган- 2015 йил, ноябр.

 

     ” Аграр соҳа тармоқларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигни ошириш муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжумани материаллари. Тошкент , 2015 йил, 25-26 май. Қуйидаги мақолалар чоп этилди :

  1. Б.А. Махкабаев , Д.А. Рисмухамедов О.Ж. Пиримов, М.Б. Пайсонов .Актуальность проведения энергетического обследования в Узбекистане.
  2. О.Ж. Пиримов, А. Юсубалиев. Уруғлик чигитнинг электр классификатор ишчи органидан ажралгандан кейинги ҳаракатланиш траекториясини аниқлаш.
  3. А.К. Нуралиев, М.И.Ибадуллаев. Экспериментальная модель виброустановки с регулированием амплитуды и частоты механических колебаний.
  4. Даримбаева Н.И., Каратаева Ж.Е., Нуралиев А.К. Регулирование процесса дозирование рециркулирующего продукта.
  5. Р.Т.Газиева, доцент, Ташкентский институт ирригации и мелиорации, Республика Узбекистан.

Совершенствование  и создание новых технических средств непрерывной электротехнологической линии переработки хлопковых семян.

  1. Э.О.Бозоров. Электр импульсли қурилмани электр энергия билан таъминлаш манбасини параметрларини динамик ҳусусиятларини аниқлаш.
  2. Денмухаммадиев А.М., Нуралиев А.К.,  Джалилов А. У.  Автоматический контроль температуры  и расхода воды для увлажнения семян сельскохозяйственных культур в процессе электротехнологической обработки .
  3. Дараева Г.Д., А.К. Нуралиев. Учет возмущающих параметров и характеристик объекта измельчения при выборе и настройке системы регулирования автоматизированных рудных питателей
  4. Усманов А.М., Озодов Э.О.  Автоматизация учета и  распределения воды на внутрихозяйственной оросительной системе – перспективы инженерно-научных решений.
  5. М.Шербоев. Томчилаб суғориш жараёнида автоматлаштириш воситаларини қўллаш самарадорлиги.
  6. Абдуллаева Д.А.Водохозяйственные объекты и их информационное обеспечение.
  7. Х.Н. Исматуллаев. Предложение по созданию водосборной солнечной электростанции .

 

ТИҚХММИ, талабалар ва магистрлар илмий -амалий анжумани материаллари. Тошкент , 2015 йил,   май. Қуйидаги мақолалар чоп этилди :

13 . Ким В.,  Умаров Ш. Автоматизация управления и контроль засоленности питьевой воды на насосных станциях. Руководитель. Усманов А.М.

  1. Рузиев С.Б. , Давкараев А.П. Особенности применения частотно-регулируемого электропривода в насосных установках. Рахбар Нуралиев А.К.
  2. Озодов Э., Абдуғаниев А. Гидрометрик постларда сув сатҳини автоматик назорат қилувчи асбобларни созлаш . рахбар Абдуллаева Д.А.
  3. Лим А. и Жумабаев Ф. Техническое решение и схема фотометрического  контроля и управления состоянием наносов на ГТС. Рахбар Азизова Н.Ш.
  4. Зайниддинов. Б. Хисорак сув омборида сувнинг сатхини меёрлашда автоматик тизимининг динамик хусусиятларини тадкик килиш. Рахбар Газиева Р.Т.

18 . Зайниддинов. Б. Хисорак сув омборида сувнинг сатхини ростлашнинг сифат курсатгиччларини яхшилашда кучайтириш коэффициентини коррекциялаш. Рахбар Газиева Р.Т.

  1. Зайниддинов. Б. Махкамбоев О. Насос станцияларида замонавий автоатлаштирилган ускуналардан фойдаланиш. (Жиззах 1 бош насос станцияси мисолида) Рахбар Газиева Р.Т.
  2. Зайниддинов. Б. Махкамбоев О. Хисорк сув омборида юкори бъефда сатх узгаришининг динамик хусусиятларини аниклаш. Рахбар Газиева Р.Т.

Журналларда чоп этилган мақолалар :

 Automation of processes of cotton processing in the energy-saving technology

and operations . British Journal of Educational and Scientific Studies № 2 (22), July-December, 2015.

2.А.Нигматов.А.Усманов. Переходные процессы элементов системы управления затвором при автоматизации сброса наносов.Агроилм, 1(33)-сон, 2015й.

  1. А.Усманов, А.Нигматов. Формирование средств и методов автоматизации учета воды на внутрихозяйственной оросительной сети. Узбекистон қишлоқ хўжалиги, 1, 2015.

 IV.4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан ҳамкорликда талабаларни тажриба-конструкторлик ва илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш.

 2014-15 ўқув йилида Ўз.Р ФА  «Энергетика ва автоматика» илмий текшириш институтининг «Ахборот тизимларини автоматлаштириш» лабораториясида  талабалар билан 2 та иш , Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Дастурий махсулотлар ва аппарат – дастурий мажмуалар яратиш илмий  марказининг  “Интеллектуал бошкарув тизимлари” лабораториясида 5 та иш бажарилди .

 

 Кафедра ходимлари

Фото

Ф.И.Ш.

Лавозими

Телефон рақами

1  5

Газиева Рано Тешабаевна

 

кафедра мудири,

доцент

 237 – 19- 98

2  6

Исматуллаев Худжат Нигматович

 

техника фанлари номзоди, доцент

 237 – 19- 98

3  7

Усманов Азиз Магдалиевич

 

техника фанлари номзоди, доцент

 237 – 19- 98

4  8

Нуралиев Алмуxан Калпакбаевич

техника фанлари номзоди, доцент

 237 – 19- 98

5  9

Пиримов Одил Жўраевич

 

техника фанлари номзоди, доцент

237 – 19- 98

 

 

 

 

 

6

 10

Абдуллаева Дилбарой Аманбаевна

 

ассистент

  237 – 19- 98

7  11

Бозоров Элмурод Останович

 

ассистент

 237 – 19- 98

8  11  

Ерзакова

Роза

Кидирбаевна

ассистент

     237 – 19- 98
9  12

Азизова   Нигора  Шавкатовна

 

ассистент

 

      237 – 19- 98